🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 months, 1 week ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 2 months ago
📹 КИМДАН ИБРАТ ОЛМОҚДАМИЗ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#muftiy_minbari@muslimuzportal
*✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати*
*🌐MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING *✅ VA ULASHING🗣*▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵* Facebook
✅ Улашинг | @MuslimShosh
ЎЗИ БИЛСА БЎЛДИ
Хотиржам бўлинг. Сизнинг исмингиз ҳеч қаерда таниқли бўлмасада, Аллоҳ сизни танийди...
Одамлар билмасада, У сизнинг қалбингиздаги яхшиликни билади...
Ҳамма билмасада, сиз оладиган кўнгилларни У билади...
Кишиларга кўрсатмасангизда, У сиздаги содиқликни билади...
Ярим кечаси ҳамма ухлаб ётганида қилган ибодатингизни ҳеч ким билмасада, У билади...
Қуръон ёдлаётганингиз одамлардан махфий бўлсада, У билади...
Кишилар сизни намозхон ёки рўзадор деб дафтарларига ёзиб қўйишмасада, У ёзиб қўяди...
Пайғамбарлар сони бир ривоятда бир юз йигирма тўрт мингта, бошқасида икки юз йигирма тўрт мингта дейилган. Қуръонда йигирма бештагина пайғамбар зикр қилинган. Қолганлари қани? Уларни ким танийди бугун?! Танимаслигимиз уларга зарар берадими?!
Шуни биламизки, улар бурчини бажариб, вазифасини ижро қилиб, омонатни адо қилиб вафот қилишган. Аллоҳнинг билиши уларга етади...!
Абу Зуръа роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот қилганларида саҳобалар сони бир юз ўн тўрт минг эди!".
Шунча саҳобадан нечтасини танийсиз. Танимаганингиз уларга зарар берадими? Яхши таниса энг буюк олимимиз бугун уларнинг ўн мингтасини танир. Қолган бир юз тўрт мингги қани?!
Улар вазифаларини адо қилиб дунёдан ўтишган. Уларни Аллоҳнинг билиши етади!
Аллоҳнинг билиши етади биродарлар!
#Abdulqodir_Polvonov
✅ Улашинг | @MuslimShosh
Ота насиҳати
Солиҳ бир киши ўз ўғлига шундай деди: "Ўғлим, айтадиганларимга диққат билан қулоқ сол, зеро булар сенга дунё ва охиратингда нафи тегади".
Ўғил деди: айтинг отажон, жон қулоғим билан тинглайман.
Солиҳ киши деди: Вафосиз одам ақлсиз бўлади. Ростгўйлиги йўқ одамда мардлик ҳам бўлмайди. Илмга иштиёқсиз одам билимга эга бўлмайди. Ҳаёсиз одам карамли бўлмайди. Бетавфиқ кимса ҳеч қачон тавба қилмайди. Илмдан фойдалироқ ҳазина йўқ. Ҳилмдан кўра кўпроқ фойда келтирувчи мол йўқ. Одобдан кўра юксакроқ ҳасаб йўқ. Ақлдан ишончлироқ ҳамроҳ йўқ. Ўлимдан кўра ишончлироқ далил йўқ. Гуноҳларни тарк этишдан кўра фойдалироқ эҳсон йўқ. Гуноҳлардан кўра оғирроқ юк йўқ. Тафаккурдан кўра афзалроқ ибодат йўқ. Ёлғондан кўра ёмонроқ нарса йўқ. Аҳмоқликдан кўра ортиқроқ такаббурлик йўқ. Жаҳолатдан кўра ортиқроқ фақирлик йўқ. Таъмагирликдан ортиқ хорлик йўқ. Бахилликдан қабиҳроқ ор йўқ. Қаноатдан кўра ортиқ бойлик йўқ.
Эй ўғлим, ким ҳақиқатга қарши курашса албатта мағлуб бўлади. Ким мусулмоннинг айбини очишга уринса, Аллоҳ унинг ўзини шарманда қилади. Ким ўзининг фикри билан мағрурланса адашади. Ким одамлардан ўзини юқори олса хор бўлади. Ким машварат қилса надомат қилмайди. Ким уламоларнинг мажлисида ўтирса ҳурмат топади. Ким ақлсизларнинг мажлисида ўтирса таҳқирланади. Ким оз гапирса оқибати хайр бўлади. Ким ёлғончилик билан танилса ҳеч қачон унга ишонч билдирилмайди. Ким шаҳватга берилса охир-оқибат шарманда бўлади.
Эй ўғлим, мен барча тотли нарсаларнинг мазасини татиганман. Лекин офиятдан кўра тотлироғини кўрмадим. Аччиқ нарсаларни ҳам тотиб кўрганман. Лекин одамларга муҳтож бўлиб қолишдан аччиқроғини кўрмадим. Оғир тош ва темирларни ҳам кўтариб кўрганман, лекин қарздан кўра оғирроқ юкни кўрмадим.
Эй ўғлим, яхшилар билан ошна бўл, ёмонлардан йироқ бўл. Чунки, яхшилар билан ошна бўлсанг сени қадрлашади, зулмга учрасанг сенга ёрдам беришади, гапирсанг гапингга қулоқ солишади. Аммо ёмонларга яқин юрсанг сени қадрлашмайди, омонатингга хиёнат қилишади, сирингни очиб шарманда қилишади, керак бўлмай қолганингда ташлаб кетишади.
Эй ўғлим, дин ва ахлоқда ўзингдан юқори бўлганларга боқ, молу давлатда ўзингдан қуйи бўлганларга боқ.
#Homidjon_domla_Ishmatbekov
✅ Улашинг | @MuslimShosh
АЁЛЛАРНИНГ МИСВОК ИШЛАТИШИ
#поклик
*❓*1473-CАВОЛ: Аёл киши ҳам мисвок тутадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, аёллар ҳам тишларни тозалаш учун мисвок ишлатиши суннат амал. Мисвок фақат эркакларга хосланмаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: *“Агар умматимга машаққат бўлмаганида, уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлар эдим” (Абу Довуд ривояти).
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо шундай ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвок тутардилар, сўнг уни ювишим учун менга берар эдилар. Мен аввал у мисвокни ишлатиб, кейин ювар эдим ва ўзларига қайтариб берардим*” (Абу Довуд ривояти).
Ҳанафий фиқҳ манбаларида аёллар мисвок ўрнига сақичдан фойдаланиши мустаҳаб экани айтилган:
( قَوْلُهُ : كَمَا يَقُومُ الْعِلْكُ مَقَامَهُ ) أَيْ فِي الثَّوَابِ إذَا وُجِدَتْ النِّيَّةُ ، وَذَلِكَ أَنَّ الْمُوَاظَبَةَ عَلَيْهِ تُضْعِفُ أَسْنَانَهَا فَيُسْتَحَبُّ لَهَا فِعْلُهُ بَحْرٌ
"Ният билан қилинса, сақич мисвокнинг ўрнини босади. Чунки давомий мисвок ишлатиш аёлнинг тишларини заифлаштиради. Шу сабабли (тишларни поклаш учун) сақич аёл учун мустаҳабдир ("Ал-Баҳр ар-роиқ")" ("Ар-Радд ал-муҳтор").
Демак, таҳоратда аёллар мисвок, ёки бармоқлари, ёки замонавий тиш тозалаш воситаларидан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
*🔗 Улашинг:* @diniysavollar
🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
🌸ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗ ДИНДОШИМ!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅ Улашинг | @MuslimShosh
🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
🌸ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗ ДИНДОШИМ!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅ Улашинг | @MuslimShosh
🤲Қуръоний дуолар
ОДАМ алайҳиссалом ва ҲАВВО онамизнинг дуолари
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنفُسَنَا وَإِن لَّمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ
Ўқилиши: «Роббана золамна анфусана ва ин лам тағфирлана ва тарҳамна ланакунанна минал хосирийн».
Маъноси: «Эй Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз».
Аъроф сураси, 23-оят
✅ Улашинг | @MuslimShosh
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 months, 1 week ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 2 months ago