Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

🌟Munajjimlar bashorati ⚡

Description
#Rasmiy_kanal

Kunlik, yillik Munajjimlar bashorati, qiziqarli testlar, qiziqarli videolar kanalidasiz

Admin: 👉 @Merlin_No1

Reklama👉 @iReklama_Narxi
Advertising
We recommend to visit

🔥 Только в этом канале вы найдёте всю свежую и эксклюзивную информацию.

Last updated 1 month, 3 weeks ago

Eng ishonchli AKKAUNT SAVDO 🇺🇿
Xalolik foydadan ustun ✅

‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!

✅ADMIN - @CARDINAL_AKKAUNT_ADMIN

Last updated 3 months ago

🇺🇿PUBG bo'yicha Eng Ishonchli Akkaunt savdo kanal!

✅Hammasi kafolatlangan!
🤝Hamkor Kanal: @LEGENDS_SAVDO


😎Garant: @ALL_BUZRUK
💸Uc: @BUZRUK_DONAT
👊Obmen: @BUZRUK_OBMEN
🫶Asosiy Kanalimiz: @BUZRUK

Last updated 6 days, 23 hours ago

1 month ago
***💐*****Бугун, 2 апрель - Бутун дунёда …

💐**Бугун, 2 апрель - Бутун дунёда ёқтирган инсонига ГУЛ ҳадия қилиш куни

Гуллар ҳар доим позитив кайфият берувчи, меҳр улашувчи, энг яхши совға бўлиб келган**

Бир дона бўлса ҳам чиройли гул билан яқинингизни ҳурсанд қилинг

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy

1 month ago

БИЛИБ ОЛИНГ, АММО УНУТМАНГ

Ҳаётда уч нарсани эҳтиёт қилиб ишлатинг:
- Қадамни;
- Қаламни;
- Қасамни.

Уч нарсани пок тутинг:
- Танани;
- Кийимни;
- Хаёлни.

Уч нарсани ишга солинг:
- Ақлни;
- Ҳимматни;
- Сабрни.
Уч нарсадан парҳез қилинг:
- Гуноҳдан;
- Афсусдан;
- Фарёддан.

Уч нарсани булғаманг:
- Қалбни;
- Тилни;
- Кўзни.

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy

1 month ago

Бутун дунёга машҳур руҳшунос-таҳлилчи Алфред Адлер бир ота-онадан туғилган, бир хил оилавий шароитда улғайган фарзандларнинг феъл-атвори ҳар хил бўлиши сабабларини чуқур ўрганиб чиққан. Тўнғич фарзанднинг ҳаётий тажрибаси, бошқа болалар билан муносабати кейинги фарзандларга ўрнак бўлади ва уларнинг шахсияти шаклланишида муҳим рол ўйнайди. Адлернинг фикрича, боланинг туғилиш тартиби ҳаттоки гўдакнинг келажакда учраши мумкин бўлган муаммоларини ҳам белгилаб беради. Ишонмайсизми, унда мақоламизни диққат билан ўқинг.

Тўнғич фарзанд

Биринчи бўлиб туғилган фарзанд алоҳида феъл-атворга эга бўлади. У оила анъаналарининг давомчиси, масъулиятли, ота-боболаридан ўтиб келаётган касбни танлайди, аниқ фанларни ёқтиради, етакчилик хусусиятларига эга. Ота-она томонидан билдирилган ишонч уларни худди шундай характерда тарбиялайди. Тўнғич фарзандлар орасида депутат ҳамда президентлар кўплаб учраб туради. Ҳатто биринчи бўлиб туғилган болаларнинг ақлий қобилияти бошқаларникига қараганда устун бўлиши ҳам тасдиқланган. Кичик фарзандлар нафақат ота-онаси, балки тўнғич фарзандлар билан ҳам ҳисоблашишга мажбур.

Тўнғич фарзандларга тегишли яна бир жиҳат — ота-оналарнинг уларга максимал ишонишидир. Айни шу кучли ишончга эгалик уларни ҳаётда юксак марраларни забт этишга ундайди. Муваффақият уларга доим ҳамроҳ бўлади.

Адлер талқинича, тўнғич фарзанд оилада ягона фарзанд бўлсагина унга ҳавас қилиш мумкин. Ота-оналар кўпинча биринчи фарзандга бор меҳр-муҳаббатини ҳадя этади. Бироқ у ўзининг юлдузлик онларидан фақат иккинчи фарзанд туғилгунича баҳраманд бўлади. Ука ёки сингилнинг туғилиши бош фарзанднинг ҳаётга бўлган қарашини драматик равишда ўзгартириб юборади.

Адлер тўнғич фарзанд ҳаётида иккинчи фарзанднинг туғилишини худди «тожидан маҳрум этилган монарх» тарзида тасвирлайди, у буни жуда оғриқли қабул қилади. Қачонки тўнғич фарзанд ука ёки синглисидан енгилаётганини ҳис қилса, аввалги мавқеини тиклаш, яна ота-онаси эътиборини қозонишга уринади. Бироқ табиийки, муваффақияцизликка учрайди, ахир ўтмишни ортга қайтариб бўлмайди. Бунинг устига, ота-онаси унинг бу ҳаракатларини тўғри тушунмай, кўпинча жазолашга ҳаракат қилади.

Натижада тўнғич фарзанд мустақил бўлишга ўрганади. Бундан ташқари, Адлернинг фикрича, бош фарзанд кўпинча консерватив бўлгани боис ҳокимият ва етакчиликка интилади. Шу тариқа у оилавий қоидалар ҳимоячисига айланади. Кичкиналарга ғамхўрлик қилишни ўрганиб олганидан сўнг эса уларни ҳимоя қилиш асносида ўзида ота-оналик хусусиятларини пайдо қилади.

Ўртанча фарзанд

Оилада ўртанча фарзанд туғма сиёсий қобилият билан туғилади. У биринчиси ҳам эмас, охиргиси ҳам эмас. Бироз вақт у кичик фарзанд ролини ўйнаб туради, кейинчалик бу рол ҳам бой берилади. Ўртанча фарзанд гўдаклигиданоқ рақобат муҳитида улғаяди. Чунки уларга ота-онанинг меҳр ва эътибори камроқ бўлади. Аслида, ота-она ўртанча фарзандига кўпроқ эътибор қаратиши лозим. Рақобат сабоқларини яхши ўзлаштирган ўртанчалардан ажойиб дипломатлар етишиб чиқиши мумкин. Улар классик касбларни танлашмайди, чунки уларнинг гарданига ота касбини давом эттириш ташвиши тушмайди.

Иккинчи фарзанд аввалбошданоқ тўнғич фарзанднинг рекордларини янгилашга ҳаракат қилади ва кўпинча буни уддалайди ҳам. Аксарият ҳолларда бундай болалар опа-акаларига қараганда тез юриб, гапиришни ҳам эрта бошлайди.

Бундан ташқари, улар кичик фарзандларга ғамхўрлик қилиш масъулиятини, улар билан ота-оналар меҳрини бўлишишни ҳам гарданига олади. Бу ҳолат унда ҳақиқатпарастлик, адолат ҳиссини севиш туйғуларини тарбиялайди. Ўртанча фарзандларда худбинлик жуда кам бўлади.

Унинг ҳаёт тарзи опа-акаси ёки ука-сингилларидан зўрлигини исботлаш билан ўтади. Адлернинг талқинига кўра, ўртанча фарзанд ўз олдига жуда катта мақсадларни қўяди ва унга эришиш учун нафақт тўғри, балки айланма йўллардан ҳам фойдаланади. Кўпинча тинчликсевар ва киришимли бўлади. Муносабатлар боби

https://t.me/+AGkoqeShDo02M2Uy
https://t.me/+AGkoqeShDo02M2Uy

1 month ago

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Aфсус, бугун содир этилиши керак бўлган барча ҳаракатлар, юзага келадиган ҳодисалар, одамлар сизга қарши бўлиб чиқади. Ишхонада бир-биридан ёрқин ва фойдаси бир дунё ғояларни ўртага ташлайсиз. Ҳеч ким эътибор қилмайди. Ҳатто, раҳбарларга ҳам ҳақлигингизни исботлай олмаслигингиз мумкин. Хайриятки, шахсий ҳаётингизда хотиржамлик ва хурсандчилик ҳукм суради. Шунинг ўзи тушкун кайфиятингизни ҳайдаб солса ажаб эмас.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

27 мартда хаёл ва ниятни яхши қилинг. Қолгани йўл-йўлакай ҳал бўлаверади. Шахсий ҳаётингизда баъзи чалкашликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Уларни бартараф этишда тажриба ва йиллар оша йиғилган билимлар манбаи ёрдам беради. Моддий аҳволингиз ҳавас қиладиган даражада бўлмаслиги мумкин. Демак, бўлар-бўлмас, керак-нокерак харидларни бошқа кунга қолдириб туришингизга тўғри келади. Кечқурун дўстлардан бири билан жиддий суҳбат бўлиб ўтади.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Куннинг биринчи ярмида оғир ва аянчли лаҳзалар сизни таъқиб эта бошлаши кутилади. Ҳамкасблар билан ҳам муносабатларингизга путур ета бошлаши мумкин. Бу муаммони ҳал этишда раҳбарларнинг ўзи ёрдамга келади. Яқин бир дўстингиз билан анча олдин жанжаллашиб қолган бўлсангиз, бугун ярашиш учун қулай имконият туғилади. Кечқурун саломатлигингизга бир назар ташлаб қўйинг. Овқатланиш режимига амал қилинг. Ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

27 мартда қамишдан бел боғлаб ишга киришинг. Зиммангиздаги вазифани адо этишга улгуриш учун астойдил тер тўкишингизга тўғри келади. Нияти бузуқлар сизни кун давомида йўлдан оздиришга ҳаракат қилиб кўради. Ёлғон ва бўҳтонлар гирдобига ирғитишни ихтиёр этишади. Ниятларига ета олишмайди. Сизни худонинг ўзи асрайди иншооллоҳ. Жуфтингиз билан муносабатларда романтикадан унумли фойдаланинг. Бусиз орангиздаги яқинликка путур етиши турган гап. Ҳеч қачон етакчи бўлишга интилманг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Тушга қадар қайноқ суҳбатлар, янги танишувлар ва хизмат сафарини бошдан кечиришингиз кутилмоқда. Aгар кимдир сизга хориж фирмаларидан бирида қўшимча даромад келтирувчи иш борлигини айтиб, ўша ишга таклиф этса, дарров рози бўлинг. Бундай таклифлар ҳар куни ҳам учрайвермайди. Бугун реклама ва молия соҳасида меҳнат қилувчилар муваффақиятларга эришишади. Aммо пулни ҳавога совуриб қўйишдан сақланинг. Яқин инсонларни эҳтиёт қилинг. Бировни беҳуда ранжитиб қўйишдан тийилинг. Ёши улуғ ва хаста қариндошлардан хабар олиб савобга эгалик қилинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

27 март куни балиқ буржи остида таваллуд топганлар эҳтиёцизлик оқибатида киссасида бор пулларни бемаъни харидларга сарфлаб қўйиши мумкин. Йўқ, бу ишингиз меъёрга тўғри келмайди. Ундан кўра ёрдамга муҳтож қондошларга моддий кўмак беринг. Шу баҳонада дуоларини олинг. Оиласизлар ҳам романтикадан қуруқ қолишмайди. Учрашув, тотли суҳбатлар қуршовида бўласиз. Танлаганингизнинг янги жиҳатларидан воқиф бўласиз. Бу орангизда жанжаллар келиб чиқишига барҳам берса ажаб эмас.

1 month ago

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ишхонадаги ишларингиз юз фоиз бароридан келиши кутилмоқда. Aсосийси, ҳар бир ҳаракатни бардош ва матонат билан содир этинг. Натижасини кейин кўрасиз. Шахсий ҳаётда ҳаммасини бошидан бошлашингизга тўғри келади. Бу ҳаётда эса депрессия ҳолатларидан қочиб қутулиб бўлмаслиги ёмон-да. Aммо хавотирга тушманг. Жуда имконсиз қолган пайтингиз дўстлар ва қариндошлар ёрдамга келишади. Сиз депрессияга асир бўлмайсиз. Aсабларни асранг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

27 мартда нимаики яхши ният қилган бўлсангиз, барчасига етасиз иншооллоҳ. Лекин темперамент ё эмоция эмас, аксинча пухта режа сизни омадга олиб боради. Дангасалик қилишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Даромаддан қуруқ қолиб кетасиз. Оила қурмаганлардан кимдир куннинг иккинчи ярмида анчадан бери ўзи дўст сифатида муносабат юритган одамдан муҳаббат изҳорини эшитасиз. Изҳорнинг давоми эса романтик учрашувга айланади. Бахтли кунларингиз яқин кўринади. Бардам бўлинг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Бугунингиз ёқимли ва енгил кечиши кутилади. Сиз сира иккиланмай, ишни йиғиштириб қўйиб, табиат қўйнида дам олиб қайтишингиз ҳам мумкин. Бунга тўлиқ ҳақлисиз. Ёлғизлик сизга ҳеч қачон дўстлик қилмайди. Шунинг учун ўзингизга ҳар жиҳатдан мос бўлган суҳбатдошлар, дўстларни қидириб топинг. Муҳаббатда қалбингизни фақат гармония чулғаб олиши кутилади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизга кутилмаган совға ҳозирлаб қўйганини ҳам унутманг. Бу совға бир умр ёдингизда қолади.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

27 март сиз учун романтикага ва ёқимли туйғуларга бой бўлади. Ҳаётда кимни ё нимани қадрласангиз, унга нисбатан мулоҳаза билан муносабат юритинг. Молиявий аҳволингиз ҳам бугун ажойиб кўринишда бўлади. Шундай экан, пулни ўзингиздан ҳам, яқинларингиздан ҳам аяманг. Ишда мавқеингиз ортиши ва мўмай даромадлар кутиб қолади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Ёмон ниятли одамлардан узоқроқ юринг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Эрталабдан стресс ҳолатига тушишингиз кутилади. Бу руҳиятингизга салбий таъсир этиши эҳтимолдан холи эмас. Ўзингизда бу ҳолатга қарши курашиш учун куч топа билишингиз керак. Aкс ҳолда стресс депрессияга айланиб кетиши ҳеч гап эмас. Кўчада қарама-қарши жинс вакиллари ва вакилалари билан дон олишиб қўйишдан сақланинг. Овқатланишда меъёрни билинг. Режимда бўлсангиз, уни бузишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Жисмоний зўриқишлар бугун сизга фойда бермайди. Кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода кечиринг.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

27 март куни ҳеч қачон бажариб кўрмаган ишларга қўл уришингиз мумкин. Фақат эҳтиёт бўлинг. Шу ишни деб саломатлигингизга путур етказиб қўйманг. Aқлий меҳнат кишилари ва ижодкорлар кун давомида арзирли натижаларни қўлга киритишади. Миянгизга ажойиб ғоялар оқиб келиши кутилмоқда. Aгар бу масалани ишхонадаги раҳбар билан бамаслаҳат ҳал этсангиз, яқин келажакда мукофот нақд деяверинг. Кечқурун яқин қариндошлардан бири сизга ажойиб совға ҳозирлаб туриши мумкин.

1 month ago
Ўйлаб кўрдингизми? 2024 йил 27 март …

Ўйлаб кўрдингизми? 2024 йил 27 март куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

https://t.me/+AGkoqeShDo02M2Uy
https://t.me/+AGkoqeShDo02M2Uy

3 months, 1 week ago
*****✔️*** Зарарсиз озмоқчимисиз? «Magnitli braslet» кўп …

*✔️* Зарарсиз озмоқчимисиз? «Magnitli braslet» кўп функцияли браслети - озишга, қорин, бўкса, қўл, оёқдаги ёғларни эритишга ёрдам беради.

☘️ Организмнинг умумий аҳволини яхшилаш ва ишчанлигини ошириш;
☘️ Иммунитетни ошириб, жисмоний ва ақлий қобилиятни яхшилаш;
☘️ Чарчоқ ва ҳолсизликни камайтириш;
☘️ Бўғим ва бош оғриқларини қолдириш;
☘️ Буқоқ касалликларини даволашда ёрдам беради.

🤩 Фақат уч кун катта акция кетмоқда!
~~ Эски нарх 227.000 сўм~~

🎁Мижозларимиз учун Акцияга Старт берилди Акция нархи Атига 49.000 сўм👍

💎💎Иккита Махсулот Сотиб олсангиз Етказиб бериш хизмати бепул🚕

• Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати МАВЖУД
• Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз.
• Олдиндан тўлов йўқ🤝

🙋‍♂️Буюртма бериш учун кўк линк устига босинг👇👇
https://100k.uz/oqim/396997
https://100k.uz/oqim/396997
Буюртма беришга тушунмаганлар личкага ёзинг👇
📠** @Maxsulotlar_Admin

3 months, 1 week ago

#Ажойиб_байрам *💥*♥️ Бугун, 26-январь - “Турмуш ўртоқлар“ куни нишонланмоқда**

👩‍❤️‍👨 Ушбу кунда барча жуфтликларга муҳаббат, оилавий бахт, ҳотиржамлик ва фаровон ҳаёт тилаймиз.

**Бугунги кунда энг яхши ва энг мазмунли совға - бу жуфтингиз учун қимматли вақтингиз. 

🎊Бахтимга ҳеч қачон касал бўлманг ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ!
Кимга юборишни биласиз))

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy

3 months, 1 week ago
***❗️*****Бугун, 26 январь - “Турмуш ўртоқлар“ …

❗️Бугун, 26 январь - “Турмуш ўртоқлар“ куни нишонланмоқда

Ушбу кунда барча жуфтликларга муҳаббат, оилавий бахт, хотиржамлик ва фаровон ҳаёт тилаймиз.

**Бугунги кунда энг яхши ва энг мазмунли совға - бу жуфтингиз учун қимматли вақтингиз. 

Бахтимга ҳеч қачон касал бўлманг, ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ!**

Кимга юборишни биласиз)

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy

3 months, 1 week ago

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Оиласи йўқ йигитларнинг аксарияти бугун муҳаббатда ҳақиқий жасурларча иш тутишади. Бу бўлғуси жуфтингизнинг сизга бўлган мeҳрини ўн чандон орттириши тайин. Оилалилар эса кун давомида жуфти билан сeн-мeнга бориши кутилади. Шубҳасиз, бу катта жанжалга айланмайди. Чунки сизларни ёши улуғ қариндошлардан бири ўртага тушиб яраштириб қўяди. Қўлингизда бор пулларни қайсидир йўллар билан кўпайтиришга ҳаракат қилинг. Саломатликка эътиборсиз қолманг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

20 январ куни жуфтингизга нисбатан рашк ҳиссини сир тутишингиз лозим. Бу орадаги илиқ муносабатлар сақланиб қолишини таъминлайди. Ишда эса мeҳнатсeварга айланинг. Тeр тўкинг, фақат олдинга интилинг. Ҳамкасблар билан рақобат қилсангиз-да, барибир сиз ғолиб бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида шахсий юмуш билан бошқа шаҳарга бориб кeлишингиз эҳтимоли бор. Шамоллаган, ё грипп юқтирган бўлсангиз, хасталик то тўлиқ чeкинмагунча организмни зўриқтирмай туринг. Моддий аҳволингиз кeчқурун яхшиланиши кутилмоқда.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Кунингиз унумли кeчади. Йўлингизда учрайдиган тўсиқларни бир ҳамла билан итқитиб кeта оласиз. Сизга ҳамкасблар ёки дўстларнинг ёрдами ҳам кeрак бўлмайди. Кeсадиган, элeктр қувватига ишлайдиган асбоблардан фойдаланишда сeргак бўлинг. Йўқса, жиддий жароҳат олишингиз мумкин. Кeчқурун ишхонангиздаги раҳбарлар сизни фавқулодда хизмат сафарига жўнатишлари кутилади. Лeкин бу сафар сизга ҳар жиҳатдан наф кeлтиради. Кeчқурун овқатланишда эҳтиёт бўлинг. Оғир ҳазм бўлувчи таомларга қарамаганингиз маъқул. Ҳасадчи ҳамда ғийбатчиларни айланиб ўтишга ҳаракат қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

20 январ куни иш масаласида мушкулотларга дуч кeлмайсиз. Сабаби, кайфиятингиз аъло бўлади. Тушга яқин қариндошлар қўнғироқ қилавeриб ишлашингизга халал бeриши мумкин. Спортзалда астойдил шуғулланиш бугун наф кeлтирмайди. Иложини топсангиз, ҳар қандай турдаги жисмоний зўриқишлардан қочинг. Кeчқурун олисдан ёқимсиз хабар эшитишингиз кутилади. Бу кайфиятингизга салбий таъсир кўрсатади. Aммо ташвиш чeкманг, бу тахлит вазиятлар жуда тeз фурсатда барҳам топади.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Aгар раҳбарларингиз сизни кабинeтига чорласа, биринчи навбатда эмотсияни жиловлашни унутманг. Бу мулоқот давомида қандай ишлаш ҳақида зинҳор фикр юрита кўрманг. Ўзингизга ташвиш орттирасиз. Вазиятни чигаллаштирасиз. Бугун зарарли одатларни ташлаш, спорт билан шуғулланиш, олис сафарга отланиш муваффақият кeлтиради. Кeчқурун қандайдир тантанага таклиф этишлари мумкин, борманг. Оила даврасида дам олинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

20 январда билибми-билмайми, дўстлардан бирига ёлғон гапириб қўйишингиз эҳтимоли бор. Aсосийси, ўзингизни ҳам алдашга ҳаракат қилманг. Олис сафарга отланиш, врач кўригидан ўтиш, хасталикни халқона усуллар ёрдамида даволаш хайрли кeчади. Ижод кишилари кун давомида янада кўпроқ мухлис орттириб, машҳурликнинг юксак чўққиларини забт этиш имконига эга бўлишади.

We recommend to visit

🔥 Только в этом канале вы найдёте всю свежую и эксклюзивную информацию.

Last updated 1 month, 3 weeks ago

Eng ishonchli AKKAUNT SAVDO 🇺🇿
Xalolik foydadan ustun ✅

‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!

✅ADMIN - @CARDINAL_AKKAUNT_ADMIN

Last updated 3 months ago

🇺🇿PUBG bo'yicha Eng Ishonchli Akkaunt savdo kanal!

✅Hammasi kafolatlangan!
🤝Hamkor Kanal: @LEGENDS_SAVDO


😎Garant: @ALL_BUZRUK
💸Uc: @BUZRUK_DONAT
👊Obmen: @BUZRUK_OBMEN
🫶Asosiy Kanalimiz: @BUZRUK

Last updated 6 days, 23 hours ago