Eng ishonchli AKKAUNT SAVDO ??
Xalolik foydadan ustun ✅
‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!
✅ADMIN - @CARDINAL_AKKAUNT_ADMIN
Last updated 11 months, 4 weeks ago
QASHQADARYO24 - Қашқадарё вилоятида энг тезкор янгиликлар ва видеолар етказиб берувчи биринчи рақамли каналга хуш келибсиз!
🌐 https://Qashqadaryo24.uz
⚡Реклама хизмат: @QashqadaryoReklama_admin
📩 Хабар юбориш: @zoirovs
Last updated 2 weeks ago
Bizni kanalda pubg akkauntingizni sotishingiz yoki sotib olishingiz mumkin🤝🏻
Reklama Narxi 19,000 so'm✅
👨💻Reklama uchun: @Cardinal_Admin
🤝Garant uchun: @cardinal_admin
💰 UC Uchun: @cardinal_uc
☎️Tel: +998906666646
🕗Reklama oraliq vaqti 20 minut
Last updated 1 month ago
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
23 декабрда яқинларингизга нисбатан адолатли муносабат юритишингиз тавсия этилади. Орангизга кимлардир совуқчилик солишига асло йўл қўя кўрманг. Айримлар қиш совуғида кўп юриш туфайли грипп орттириб олишлари мумкин. Гриппдан қутулишнинг йўлларини қидиринг. Куннинг иккинчи ярмида оилавий бўлиб яқин танишлардан бириникига меҳмонга боришингиз мумкин. Кечқурун спорт билан шуғулланиш учун вақт ажратинг. Аммо жисмоний зўриқишларга йўл қўйманг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Бугун тақдирнинг турли ўйинларини бошдан кечиришингизга тўғри келади. Кимлардир сизни ўз йўриғига юрғазиш, сиз орқали чўнтакларини қаппайтириш ниятида бўлиши мумкин. Жуфтингиз билан муносабатларни мустаҳкамлаш учун хизмат қилувчи имкониятлардан юз бурманг. У билан имкон борича жанжаллашмасликка ҳаракат қилинг. Кун давомида кўпроқ пиёда юринг. Айниқса, ёшингиз элликдан ошган бўлса, пиёда сайр жуда катта фойда беради.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
23 декабр куни ҳеч бўлмаса бир соат ўзингиз билан ёлғиз қолинг. Шунда ҳаётингизга хавф солаётган муаммоларни ўзингиздан узоқлаштира оласиз. Қандай қилиб дейсизми? Хаёлларингиз ёлғизликда тартибга келади. Ҳаётга реал кўз билан боқишни истай бошлайсиз. «Бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди-ку!», деган хаёл миянгизни тинчлантиради. Бугун турли кўринишдаги харидларни амалга ошириш муваффақиятли кечади. Оилалилардан кимдир мерос масаласида ҳам омадга эришади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
Агар эрталаб уйқудан турибоқ асаб тизимингиз жойида эмаслигини сезсангиз, дарҳол дам олиш учун вақт ажратишингиз керак. Бусиз организмингизни жисмоний зўриқишга маҳкум этасиз. Оқибатда йўқ жойдан касал орттириб оласиз. Рўзғорда ҳам қаҳрамонликлар кўрсатишдан тийилинг. Нимадир бузилса, бузилаверсин. Бир кун тузалади-да. Ёки мутахассисга мурожаат этинг. Сиз пулини тўлайсиз, вассалом. Кечқурун дўстлар даврасида дам олинг. Чалғийсиз.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
23 декабрда руҳий жиҳатдан зўриқтирувчи, бор кучингизни вампирдек сўриб олувчи воқеликлардан қочинг. Молиявий аҳволингиз бугун ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ кўринишда бўлади. Муҳаббатда ўзингизни жабрдийда қилиб кўрсатишни бас қилмасангиз жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларга путур етиши ҳеч гап эмас. Рашк ва беҳуда айбловларни бас қилишингиз керак. Улар сизга душман эканини унутманг. Асабни асранг. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
Бугун қайғурадиган кунингиз шекилли. Уйдаги юмушларни, саломатлигингиз жойида эмаслигини, пул камчиллигини ўйлаб қайғурасиз. Алам қиладигани, бу ҳолатдан осонликча чиқиб кетиб бўлмайди. Барибир айрим масалаларга ҳазил аралаш муносабат юритишга ҳаракат қилиб кўринг. Ҳаракатда баракат дейдилар. Буёғидан келсангиз, сиз турмушда ҳам, молияда ҳам ҳақиқий профессионалсиз. Йўлини топасиз. Боши берк кўчадан албатта чиқиб кетасиз.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
23 декабр куни бор кучингизни ишхонадаги юмушларга сарфлаб қўймаслигингиз сўралади. У шахсий ҳаётингизда ҳам бугун асқотиб қолиши мумкин. Аёллар, қизлар янги йил байрами арафасида қоматларини янада кўркамлаштириш ҳаракатида бўлмоқлари зарур. Кечалари овқат ейишдан тийилинг. Рационингизга суюқ овқатлар ва мева шарбатларини ҳам қўшиб қўйинг. Кечқурун қариндошлардан бири қўлингизга пул тутқазиши мумкин.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Иш жойингизда зиммангизга юкланган вазифаларни бугун ўз вақтида якунламасангиз, раҳбарлардан балога қолишингиз аниқ. Лекин ишнинг сифатига ҳам эътибор беришга мажбурсиз. Иш жараёнингизда ҳамкасбларнинг иш усулларингизни кўчириб олишига йўл қўйманг. Молиявий масалага оилавий бюджетингизни сақлаб қолиш имконини бера оладиган тарафдан ёндашинг. Қанча пул сарфлаш керак бўлса, шунчасинигина сарфланг. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқсангиз, тунги уйқу янада осойишта кечади.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
23 декабр эгизаклар учун ҳар жиҳатдан унумли кечади. Сиз рўзғорбоп жиҳозлар сотиб олиш имконига эга бўласиз. Аммо бундан ортиғи ортиқча. Қимматбаҳо буюмлар харидига ҳали фурсат етмади. Ижодкорлар бугун амалга оширадиган иши учун кечқурунгача етмай ҳақ олишлари кутилмоқда. Мабодо ишхонангиздаги ҳамкасблардан кимдир сизни танқид остига олса, дарров тутаб кетманг. Танқидни жуда хотиржам қабул қилинг. Ишонинг, кейинги сафар ўша ҳамкасб танқид қилишдан тийилади. Омад сизга ёр бўлсин!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Одамлар билан мулоқотларда бугун негадир жиддий тўсиқларга рўпара келишингиз кутилмоқда. Буларнинг барчасига сизнинг тушкун кайфиятингиз сабабчи бўлиши мумкин. Демак, сиз кўчага чиқишдан олдин кайфиятингизни қандай йўл билан бўлмасин позитив ҳолатга етказишингиз талаб этилади. Иш масаласида эса ой охиригача бажарилиши зарур бўлган юмушларни ҳам бугун адо этишга ҳаракат қилинг. Кучингиз ҳам, имкониятларингиз ҳам бунинг учун етарли бўлади. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувга отланишади. Омад сизга ёр бўлсин!
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
23 декабр куни кўчмас мулк ёки жиҳозлар талоши каби кутилмаган вазиятлар туфайли жиддий кўнгилсизликларга дуч келишингиз мумкин. Бунга нафақат пулни нотўғри йўналтириш, балки сиздаги айрим нуқсонлар ҳам сабаб бўлади. Негативликларнинг катта-кичигидан ўзингизни ола қочинг. Улар сизга ҳар соҳада фақат халал беришга, зиён етказишга ярайди холос. Аёллар куннинг иккинчи ярмида стилистга мурожаат этиб, гардеробига тартиб берсалар фойдадан холи бўлмайди. Овқатланишда режимни бузманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Паризод буржи остида таваллуд топганларнинг аксарияти кун бўйи тушкун кайфият таъсиридан чиқа олмай ҳалак бўлишлари кутилади. Жиддий хасталикка чалинишни истамасангиз, организмингиз сигналларига ўз вақтида жавоб беринг. Юракка, қон томирларга жисмоний зўриқиш берувчи амаллардан воз кечинг. Жисмоний зўриқиш сизни муаммолардан сақлаб қола олмайди. Аксинча, дардингизга дард қўшади. Сурункали хасталикка йўлиққанларга совуқ ҳавода кўп юрмаслик тавсия этилади.
Ўйлаб кўрдингизми? 2024 йил 23 декабрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?
https://t.me/+AGkoqeShDo02M2Uy
https://t.me/+AGkoqeShDo02M2Uy
ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)
Бугун сиздан ишларингизни катта тезликда бажариб тугатиш, хотиржамликка эрк бериш ва ўзгаларнинг суҳбатига аралашмаслик талаб этилади. Режалаштирилган ишларни тўлиқ уддалашнинг бундан бўлак йўли йўқ. Муҳаббатда оптимистларча иш тутинг. Шунда ёрқин лаҳзаларингиз кўп бўлади. Оиласиз йигитлар эса бугун суюклисининг қўлини сўрашлари ва тўй кунини белгилашлари лозим. Тўй кунини белгилаш учун бугундан қулайини топа олмайсиз.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
17 декабр сиз учун анчагина оғир кечади. Шу сабабли саломатлигингизни кучли назорат остида ушлашингиз керак бўлади. Худо кўрсатмасин, агар қон босимингиз кўтарилиб кетса, ҳамма ишларни ташланг-у, керакли дориларни ичинг. Тадбиркорлар бугун фақат дам олишлари лозим. Келишувлар, шартнома имзолашлар, хизмат сафарлари қочиб кетмайди. Заҳирангизда пулларингиз етарли бўлса, қўшимча даромадли иш қидириб овора бўлишингиз шарт эмас.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Ўқотар буржи вакиллари учун бугунги кун омадли ва унумли кечади. Шаънингизга кун давомида кўплаб олқишлар ёғилади. Оила қурмаганлар олқишларни бўлғуси жуфти тарафдан ҳам қабул қилиб олишга тайёр турсинлар. У инсон билан яқиндагина танишган бўлсангиз-да, барибир туйғулари жиддий эканига ишонишингиз керак. Кун давомида кўпроқ молиявий аҳволингизни янада яхшилаш пайида бўлинг. Асабни асранг. Уларни йўқотсангиз, пулга сотиб олиб бўлмайди.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
17 декабр куни сизни фақат пул қизиқтиради. Молиявий аҳволингизни яхшилаш ҳаракатида елиб-югурасиз. Ҳатто, жуфтингиз билан бўладиган мулоқотда ҳам пул ҳақида гапиравериб чарчатишингиз мумкин. Билинг, биттагина мавзуга ёпишиб олиб барча муаммоларни бартараф эта олмайсиз. Айримлар эса моддий аҳволини яхшилаш учун янги иш қидириш билан овора бўлади. Кун давомида кўпроқ вақтингизни тоза ҳавода ўтказишга ҳаракат қилинг.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Эрталаб бир дунё муҳим маълумотларга эга бўласиз. Лекин уларнинг тенг ярмиси қуруқ сафсатадан иборат бўлиб чиқади. Ҳечқиси йўқ. Ҳаётда бундан баттарлари ҳам бўлиши мумкин. Бугун ўтмишга қайтиб иш кўришдан нари бўлинг. Мартабангизни юқорилатиш, рўзғорни бутлаш ва молиявий масалаларга эътиборни кучайтиринг. Уларнинг биронтасида тартиб қолмаган. Қайтадан тартиб ўрнатишингизга тўғри келади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
17 декабрда баъзиларга нафақат янги иш таклиф этишади, балки ёрдам қўлини ҳам чўзишади. Икковидан ҳам воз кечманг. Икковига ҳам эгалик қилинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан бугун муносабатларингиз автомат тарзда мустаҳкамланади. Хурсанд бўлаверинг. Ҳали ишдалигингиз пайтидаёқ у билан телефон орқали суҳбат қурасиз ва иккингиз фақат бир-бирингиз учун дунёга келганингизни яна қайта англаб етасиз. Бугун олис сафарга отланиш бир-биридан ёрқин таассуротларни тақдим этади.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун дангасаликни ўзингиздан сира узоқлаштира олмай ҳалак бўласиз. Агар ишларингизни қойиллатиб бажариб қўйган бўлсангиз-ку, майли, бемалол дам олсангиз ярашади. Аммо ҳали у ишларга қўл урмаган бўлсангиз, дангасалик, эринчоқлик сизга фақат душман бўлиб чиқади. Шамоллаган, гриппга чалинганлар билан масофа сақлаган ҳолда мулоқот қилинг. Витаминга бой маҳсулотлар истеъмолидан тийилманг.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
17 декабр куни жуда катта тезликда олдинга боришингиз талаб этилади. Чунки иш ҳажми ҳам шунга яраша катта. Тезлик бўлмаса, кечга қадар улгура олмайсиз. Бунинг устига раҳбарларингиз шу ишни якунласангиз, яхшигина мукофот пули ваъда қилган. Фойдаланиб қолинг. Шахсий машинаси борлар серқатнов йўлларда тезликни оширмасликлари тавсия этилади. Жароҳат олишингиз ёки катта жаримага тушишингиз хавфи бор. Бугун спорт билан шуғулланиш ва бассейнда чўмилиш фойдали кечади.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
Эгизаклар буржи остида туғилганлар эрталаб уйқудан уйғонибоқ позитив қидиришни бошлашлари керак. Барча ишларингиз бароридан келади. Фақат молиявий муаммолар бугун сизга бўйсунмайдиган кўринади. Ҳойнаҳой, ҳали вақт-соати етмади шекили. Лекин ташвиш чекишга ҳожат йўқ. Заҳира пулларингиз етарли. Бугунги кун сиз учун дам олиш, романтика ва янги танишувлар кунига айланиши лозим. Рўзғор ташвишлари билан овора бўлиб уларни қўлдан чиқариб юборманг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
17 декабр сиз учун ижод ва илҳом кунига айланади. Шунинг таъсиридами, ўзингизни жуда яхши ҳис этасиз. Анчадан бери расм чизиш орзусида юрган бўлсангиз, ўша кун келди. Бўёқ ва мўйқаламни олинг-у, иш бошланг. Атрофдагиларга нисбатан кўпроқ жилмайиш, табассум билан муносабатда бўлинг. Рўзғордаги муаммоларга файласуфларча муносабат юритинг. Бошқачасига уларни ҳал қилиб тугата олмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида айримлар олисдаги қариндошларникига жўнаб кетиши кутилади. Сафар сизга ҳар тарафлама позитив ҳадя этади.
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
Бугун сиздан нафақат дўстлар, танишлар, балки умуман танимаган одамлар ҳам пул қарз сўраши мумкин. Тўғри, сиз жуда саховатли инсонсиз. Бироқ у даражага етмагансиз. Оилавий бюджетингизни ҳеч қурса борича сақлаб қолиш учун вазиятга объектив назар билан боқинг. Кечқурунги вақтингизни оила аъзоларингизга, фарзандларингизга бағишланг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
17 декабр куни ишларингиз бир неча ҳисса ортади. Бош қашишга вақт топа олмай ҳалак бўлишингиз мумкин. Афсуски, режаларингиз буткул бошқа эди. Шунинг учун бўлса керакки, бироз асабийлашишингизга тўғри келади. Куннинг иккинчи ярмида олисда яшайдиган қариндошлар меҳмон бўлиб келишлари мумкин. Улар сизга хушхабар етказишдан ташқари, бир-биридан ёқимли совғалар ҳам тортиқ этишади. Кечқурун ёлғиз қолиб дам олинг. Севимли хоббингизга эътибор қаратинг. Саломатлигингиз ҳақида қайғуринг.
Ўйлаб кўрдингизми? 2024 йил 17 декабрь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?
https://t.me/+AGkoqeShDo02M2Uy
https://t.me/+AGkoqeShDo02M2Uy
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Кўнгилда қандай хоҳиш-истакларингиз бўлса, бемалол очиқ айтаверинг. Aтрофдагиларнинг кўзи тегмайди. Aксинча улар сизга ёрдам қўлини чўзишлари мумкин. Муҳаббатда ҳаммаси ўзингизга боғлиқ. Aгар ёнингиздаги инсон ҳақиқатан муҳаббатингиз эканига кўзингиз етса, уни маҳкам ушланг. Севинг, севилинг, севдиринг ва бу ёруғ дунёда иложи борича армонсиз яшашга интилинг. Aсабийликлар ҳукмрон бўлишига йўл қўйманг.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
19 сентябрда ишларингиз бароридан кела бошлаганига гувоҳ бўласиз. Лекин сизнингмас, ўзгалар режаси асосида шундай бўлади. Ўзингиз бировга ишониб режаларингиз билан ўртоқлашган эдингиз. У одам имкониятдан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади. Сизни ҳам қуруқ қўймайди албатта. Моддий аҳволингизни яхшилаш учун қўшимча даромад келтирадиган иш топишингиз керак. Бу ишда сизга интернет ёрдам беради.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
Иш ўнгидан келиши нима эканини бугун ўз кўзларингиз билан кўрасиз. Ўзингизникидан ташқари, бошқаларнинг ҳам ишларини битиришга улгурасиз. Яқин инсонларингиз қаршисида ожиз қолманг. Умуман, ожизликка йўл берманг. Доимо қон-қардошлар қаршисида қаҳрамон сифатида намоён бўлинг. Фақат яхшилик сари интилсангиз, зарарли энергетикани ҳайдаб сола оласиз. Кечқурун баъзилар катта пулга эга чиқишлари кутилади. Ҳойнаҳой, бу воқеа лотерея ўйини натижасида содир бўлса керак.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
19 сентябр куни кимлардандир нималарнидир сўрашга, илтимос қилишга мажбур бўлишингиз кутилади. Aгар шу ёрдамлар натижасида мавқеингиз ортиши, моддий аҳволингиз яхшилана бориши мумкин бўлса, сўрасангиз, илтимос қилсангиз арзийди. Кимдир сизни баҳсга чорласа, олға боринг. Паст кетишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Кечқурун сизни биродарлардан бири меҳмонга таклиф этиши мумкин.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
Вазият, тақдир ҳадя этган ҳолатлар билан ҳисоблашишингизга тўғри келади. Тақдирга қарши бориб барака топмайсиз. Тўғри келиб қолса, қариндошлардан ёрдам сўранг. Улар ҳам вақти келганда сиздан кўмак талаб қилишади-ку! Шахсий ҳаётингиз гўё ҳавода муаллақ қолиб кетгандек. Уни ерга авайлаб тушириб қўйиш лозим. Aкс ҳолда энг азиз деб билганларингизни муаллақлик бошқа дунёга учириб кетиши ҳеч гап эмас.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
19 сентябрда атрофдагиларга бор жаҳдингизни сочиш билан кунни қарши олишингиз мумкин. Бу ишингиз тўғри эмаслигини ўзингиз ҳам яхши биласиз. Лекин эмоциянгизни жиловда тута олмайсиз. Эҳтиёт бўлинг, кимлар биландир жанжаллашиб қолманг тағин. Кун давомида ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдодингизни намойиш этиш имкони туғилади. Бу вазиятдан унумли фойдаланинг.
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Кунингиз шу қадар қувноқ ва унумли кечадики, кайфиятингизни ҳатто қиш қаҳратони ҳам буза олмайди. Ҳурмат ва эътиборнинг юқори чўққисида бўласиз. Рўзғорингизда умуман муаммо кўзга ташланмайди. Муваффақиятли харидларни амалга оширасиз. Худди эртаклардагидек, шундай эмасми? Aммо сиз ёғли овқатлар ва спиртли ичимликлардан воз кечишингиз керак. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
19 сентябр куни тадбиркор бўлсангиз, сира иккиланмасдан ҳар қандай кўринишдаги шартномаларни имзолайверишингиз мумкин. Уларнинг барчаси кутилган даромадларни ҳадя этади. Бундан ташқари, бизнес ҳамкорлар қаршисида ҳурматингиз ортишида ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Aгар иш жойингизда мавқени ошириш ниятида яшаётган бўлсангиз, тақдирнинг кутилмаган совғасини кутманг. Ўзингиз ҳаракат қилинг.
ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)
Юлдузлар бугун ҳар жабҳада омадингиз чопишига кафолат бера олмайди. Лекин асосий соҳаларда албатта омадга эришасиз. Ҳатто, зерикарли ва бефойда туюлган ишлардан ҳам юз ўгирманг. Тома-тома кўл бўлади. Муҳаббатда бироз романтик бўлсангиз, сира зиён қилмасди. Кечқурун суйган инсонингиз билан ёлғиз қолиб, ҳеч бўлмаганда кечки овқатни биргаликда тановул қилсангиз, ширин суҳбатлар қурсангиз, унинг кўнгли янада кўтарилган бўларди. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)
19 сентябрда шахсий ҳаётингиз танаффусларга юз тутиши мумкин. Буни ўзингиз ҳам анчадан бери кутаётган эдингиз. Aёл, қиз бўлсангиз, билинг, бугун кун давомида суйган инсонингиз сизга ўз муҳаббатини изҳор этади. Молиявий муаммоларни ёлғизликда бартараф эта олмайсиз. Бадавлат танишлар ёки тажрибаси кўпроқ инсонларни ёрдамга чақиринг. Улардан нафақат пул топиш, балки уларни қандай тежашни ҳам ўрганиб олсангиз ажаб эмас.
AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
Эрталабдан эски танишларга қўнғироқ қилишга тушишингиз кутилади. Улар бир масалада сизга ёрдам беришлари мумкин. Aйримлар ишлаб турган ишидан бўшашни ихтиёр қила бошлашади. Олдин янги, кўнглингизга мос келадиган иш топиб, кейин ариза ёзишга тутинишингиз тавсия қилинади. Чин кўнгилдан севадиган инсонингиз сизга куннинг иккинчи ярмида кутилмаган совға тайёрлаб қўйган бўлиб чиқади. Бу сизни қувонтириб юборишига сира шубҳа йўқ.
ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
19 сентябр куни эрта туриб фаолликни қўлдан бермаган ҳолда иш бошланг. Бугун яқин манзилларга сафар, тадбиркорлар учун келишувлар, муҳим ҳужжатларга имзо чекиш муваффақиятли кечади. Оиласизлар бугундан айтарли яхшилик кутмасалар ҳам бўлади. Aйримлар ҳали мустақил ҳаёт қуришга тайёр бўлмасликлари мумкин. Тақдир шуни ҳисобга олиб романтикани кейинга суради шекилли. Соғлиғингизни жуда асранг. Aйниқса, асабларингизни ҳеч кимга ишонманг.
ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
13 сентябр куни жамоавий тарздаги ишларингиз бароридан келади. Ёлғизликда ишлаш эса аксинча муваффақияцизлик келтириши мумкин. Бир сўз билан айтганда, ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам стандартлардан қочинг. Ноанъанавий йўллардан боринг. Эски қадрдонлар билан учрашиб суҳбатлашиш ҳам кўнглингизни чоғлаши тайин. Муҳаббатда оила қурмаганларнинг бугунги барча уринишлари зое кетиши кутилади. Aрқонни узунроқ ташлашингизга тўғри келади. Кечқурун баъзилар хизмат сафари билан олисга йўл олиши мумкин.
ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)
Юлдузлар оиласизларга эрталаб уйқудан уйғонибоқ, яхши кийинишни ва бахтини қидиришга тушишларини маслаҳат беради. Иккиланманг, бугунги кун албатта сиз излаган бахтни ҳадя этади. Кўнглингиз ҳам сезиб турганлиги аниқ. Баъзи дўстларимиз лотерея чиптаси сотиб олишни унутмаган бўлишса, бугун кечқурун дўппини осмонга отаверсалар бўлади. Катта ютуқ эгасига айланишингиз эҳтимоли бор. Aсабни асранг.
ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)
13 сентябр тақдирнинг кучли шамоли сизни муваффақият, қувонч, омадлар шаҳрига учириб кетиши кутилмоқда. Сиз бу шаҳарда то кечга қадар қолиб кетасиз. Ишга ижодий ёндашиш кўпчилик дўстларимизга қўшимча даромад ва олқишларни ато этади. Бугун зарарли одатларни ташлаб кетиш, спорт билан шуғулланишнин бошлаш, овқатланиш режимига амал қилиш хайрли ва ёқимли кечади. Шу баҳонада ортиқча вазндан халос бўлишингиз мумкин. Қон-қардошларнинг кўнглига қаранг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Бугунингиз у даражада қувноқ, омадли кечмаслиги мумкин. Лекин кун мобайнида бир нечта ёқимли учрашувларни бошдан кечиришингиз аниқ. Ҳам маънан, ҳам моддий жиҳатдан тўкислик сари қадам ташлайсиз. Бугун шахсий бизнесингизни очиб, янги лойиҳа учун катта пул тиксангиз, охири баракали бўлади. Қариндошлар билан мулоқотларда ҳазил-мутойибадан унумли фойдаланинг.
ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)
13 сентябр куни оила қурмаганлардан кимдир бир умр орзулаган инсонни учратади. Бу тасодифан юз беради. Ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Молиявий масалада оптимист бўлинг. Иллюзиядан қочинг. Яқин ўтмишдаги ёқимсиз ҳодисаларни миянгиздан чиқариб ташланг. Сарф-харажатларни кескин камайтиринг. Aкс ҳолда пулсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас.
БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Эрталабдан шахсий ҳаётингизни қайта йўлга қўйиш пайида бўлинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан қанча кам мулоқот қилсангиз, шунча яхши. Раҳбарларнинг энг муҳим топшириқларини олишга, уларни ўз вақтида уддалаб мукофот эгаси бўлишга ҳаракат қилинг. Спортзалда машғулотлар ўтказиш, парҳез ва сурункали ошқозон хасталикларини даволаш амаллари муваффақиятли кечади.
Eng ishonchli AKKAUNT SAVDO ??
Xalolik foydadan ustun ✅
‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!
✅ADMIN - @CARDINAL_AKKAUNT_ADMIN
Last updated 11 months, 4 weeks ago
QASHQADARYO24 - Қашқадарё вилоятида энг тезкор янгиликлар ва видеолар етказиб берувчи биринчи рақамли каналга хуш келибсиз!
🌐 https://Qashqadaryo24.uz
⚡Реклама хизмат: @QashqadaryoReklama_admin
📩 Хабар юбориш: @zoirovs
Last updated 2 weeks ago
Bizni kanalda pubg akkauntingizni sotishingiz yoki sotib olishingiz mumkin🤝🏻
Reklama Narxi 19,000 so'm✅
👨💻Reklama uchun: @Cardinal_Admin
🤝Garant uchun: @cardinal_admin
💰 UC Uchun: @cardinal_uc
☎️Tel: +998906666646
🕗Reklama oraliq vaqti 20 minut
Last updated 1 month ago