🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 1 day ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 1 day, 3 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 day, 20 hours ago
**Абдуллоҳ ибн Умар ўғиллари Солимни шунчалик яхши кўрганларидан одамлар у кишини маломат қиларкан. Шунда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу "Нима қилай, ахир у менинг кўзим билан бурним орасидаги теримку", дер эканлар. Жуда яқин бўлганлари учун. Биз эса дам олиш кунлари ҳам фарзандларимиз билан вақт ўтказолмаяпмиз.
Аллоҳ таоло фарзандларимизнинг гўзал тарбиясини ҳам берсин.**
**СОВЧИЛИКНИНГ ҲИКМАТИ ВА ҚАДРИ
Оврўпо турмуш тарзини кузатиб ўзимиздаги баъзи урф-одатларнинг қадрига етаман, ҳикматини тушунаман. Шулардан бири совчилик.
42 ёшдаги ақлий нуқсони бор инглиз йигит билан гаплашиб қолдим, менимча унда аутизмнинг қандайдир тури бўлса керак. Тилида озгина чучукликни айтмаса бошқа томондан жисмоний нуқсони сезилмайди.
Жуфтинг борми деб сўрасам ёрилиб қолди бечора:
— Афсуски ҳалигача бирорта аёл билан бўлмаганман, аёл зоти менга тегинмаган , ҳамон бўзман ( эркакларнинг бокираси). Аёл зотидан қўрқаман, онам мени қўрқитиб қўйган, агар аёл сен билан урушиб қолса сени зўрлаганликда айблаши мумкин деган , ўша миямга ўрнашиб қолган. Жудаям хотиним бўлишини истайман аммо аёлга эришиш мингта босқичли ўйиндек қийин туюлади, биринчи роунддаёқ ўйиндан чиқиб кетавераман.
Мен сўраяпман:
— Мана коллежга,турли ижтимоий машғулотларга бораркансан,наҳотки бирортаси билан танишиб гаплашмаган бўлсанг? Наҳотки сенга бирортаси қизиқиш билдирмаган бўлса?
У:
— Йўқ, ҳеч қачон ҳеч ким менга қизиқиш билдирмаган. Ота-онам ўтиб кетган, дадам 45 ёшида ,онам 66 ёшда иккови ҳам саратондан вафот этди, ўзим ҳам саратондан тузалганман, иккита холам бор, гаплашиб турамиз, аммо уларга ҳам бу ҳақида оғиз очишдан қўрқаман. Улар мени ҳалиям беғубор болакай деб ўйлайди ва шундай муомала қилади. Менда ҳам эҳтиёжлар борлиги уларни қизиқтирмайди.
У ҳайдовчилик гувоҳномасини бир уринишда олганини айтганди, уни олқишладим, нақадар талантли экани, бундан фахрланса арзишини ва анча мунча аёл ундек эркакни исташини айтиб кўнглини кўтардим. Қара , сендек самиймий, илиқ, дўстона йигитни аёллар билганда эди, гаплашиб яқинроқ таниганда эди, албатта сени танлаган бўларди, дедим. У жон қулоғи билан тинглаб, кўзлари ёшланиб мўлтираб турарди.
Ғарбда мана шундай эркаклар ва аёллар жуда кўп. Қарши жинсга эҳтиёжи бор аммо юрак ютиб муносабат бошлолмайди, журъати етмайди. Шундайлар учун совчилик ниҳоятда қўл келарди деб ўйлайман. Ўзбекчиликда камдан-кам одамларга жуфт топилмайди, мутлақ кўпчилик ўз тенгини топиб кетади тўғрироғи совчилар топиб беришади. Агар бизда ҳам совчилик бўлмаганда тортинчоқ одамлар, ўзига ишончи пастроқ одамлар сўққабош ўтиб кетган бўларди деб ўйлайман, валлоҳу аълам.**@muzakkir222
**...
Ҳижоб шартлари
Истисно қилинган ўринлардан ташқари баданнинг барчасини ёпиши.
Безалган бўлмаслиги.
Ичи кўринмайдиган даражада қалин бўлиши.
Тормас, кенг бўлиши.
Атирланган, хушбўй бўлмаслиги.
Эр киши либосига ўхшамаслиги.
Кофирлар либосига ўхшамаслиги.
Шуҳрат либоси бўлмаслиги.**@muzakkir222
Мурожаатлар учун
?*?*??**@kun_mavzulari1_bot
#Савол_жавоб **Жинсий яқинликдан кейинги ғусл ҳақида тушунтириб берсангиз. Ғусл қилмасдан одамларга кўриниш мумкин эмас, акс ҳолда, уни кўрганлар ҳам ғусл қилишлари керак бўлади, дейишади. Шу гап тўғрими?
Жавоб:
Алҳамдулиллаҳ;
Жинсий яқинликдан сўнг ғусл қилиш фарз. Бунда хилоф йўқ. Бироқ жинсий яқинликдан кейиноқ ғусл қилиш шарт эмас. Бизда жунуб инсон нопок бўлади, деган нотўғри тушунча бор. Бу тушунча ҳатто баъзи саҳобаларда ҳам бўлган. Масалан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни узоқдан кўриб, ўзини четга олган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунинг сабаби ҳақида сўраганларида у: “Жунуб эдим, нопок ҳолатимда сиз билан кўришишни маъқул кўрмадим” – деб жавоб берган. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Субҳаналлоҳ! Мўмин нопок бўлмайди” – деб, бу тушунча нотўғри эканини баён қилганлар (Бухорий (279) ва Муслим (371) ривояти).
Жунуб киши дарҳол ғусл қилиши шарт эмаслигига яна бир далил шуки, бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидда имомга ўтишларида одамлар сафда туришганидан сўнг жунуб эканлари ёдларига тушиб, саҳобаларга кутиб туришларини айтганлар ва ғусл қилиб келиб, намозни бошлаганлар (Бухорий (639) ва Муслим (605) ривояти). Агар жунуб киши дарҳол ғусл қилиши шарт бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жунуб эканларини унутмаган, балки жунубликдан сўнг дарҳол ғусл қилган бўлардилар.
Хулоса шуки, инсон жинсий яқинликдан сўнг дарҳол ғусл қилиши шарт эмас. Балки ғусл қилишдан олдин одамлар билан сўзлашиш, овқатланиш ва ҳоказо ишларни қилиш жоиз. Жунуб инсонни кўрганлар ҳам ғусл қилиши керак, деган гап асоссиздир.
Танбеҳ: ғусл қилишдан олдин ўқиладиган муайян бир дуо йўқ. Ғуслдан олдин қалбда жунубликдан покланишни ният қилишнинг ўзи кифоя. Шунингдек, намоз, Қуръон тиловати каби жунубликдан пок бўлиш талаб қилинадиган ибодатларга тайёр туриш мақсадида имкон қадар тезроқ ғусл қилиш афзалдир, албатта, валлоҳу аълам.**@muzakkir222
**КЎЗЛАРНИ ТЎЛДИРМАНГ!
"Бу аёл Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб деди:
"Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг тутқаноқ касалим бор. Уёқ-буёғим очилиб қолаяпти. Мен учун Аллоҳга дуо қилсангиз".
Набий алайҳис салом унга дедилар:
"Агар хоҳласанг сабр қил, сенга жаннат бўлади. Агар хоҳласанг дуо қиламан, Аллоҳ сенга офият беради".
Аёл деди:
"Майли сабр қиламан. Аммо очилиб қолаяпман. Аллоҳдан очилиб қолмаслигимни сўраб дуо қилсангиз".
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга сабр тилаб, авратлари очилиб қолмаслигини сўраб дуо қилдилар!".
Саҳобийянинг иффатини қаранг! Тутқаноқнинг алами бу аёлга аврати очилиб қолишидан енгил туюлмоқда. Ҳижоби ниҳоятда аҳамиятли унинг учун!
Энди ҳеч қандай тутқаноқсиз, соғлом бўлатуриб баданидан ўзгаларга кўрсатиши мумкин бўлмаган қисмларини кўрсатиб юрган онахонлар, опа-сингиллар, сиз нима дейсиз?!
Соппа-соғ бўлатуриб фақат эрига кўрсатиши лозим бўлган сочларини очиб ўзгаларга кўрсатиб юрганлар, сиз нима дейсиз?!
Ҳеч қандай дардсиз бўйинларини, кўкракларини ўзга эркакларга кўрсатиб юрганлар, сиз нима дейсиз?!
Нега ўзингизни арзон баҳоладингиз?! Сиз аслида қимматбаҳосиз!
Нега динингиз сиз учун бунчалар арзон бўлиб кетди?!
Нафсингизга кучингиз етмаяптими?
Ёки Иблис йигитларга чиройли кўринишингизни айтиб иғво қилаяптими?
Аллоҳ ёрдамчингиз бўлсин!
Эркакларнинг кўзини тўлдирманг!**muzakkir
**Bilgin, g‘ami yeyish yoki kiyish bo‘lgan kishi, hech qachon ilmga erisha olmaydi!
Imom Shofeiy rohimahulloh**@muzakkir222
**Ўғлим айтганимни қилади " ойижон сиз нима десангиз шу, қўйвор десангиз бугуноқ келинизни ҳайдайман, жаннатимсиз онам деб туради қаршимда — деб мақтанадиган оналар агар гапи рост бўлса эркак эмас қул катта қилган бўлади, иродасиз, лапашанг, мустақил қарор чиқаролмайдиган инфантил бир кимсани етиштирган бўлади. Бунинг азобини ўша латтанинг хотини ва болалари чекади.
©Fayziddim Mo‘min**@muzakkir222
*6⃣*. Закот ва ҳаж - Исломнинг икки фарзи .
Закот Ислом арконларидан саналиб, динда унинг ўрни ва аҳамияти жуда улкандир.
“Уларнинг молларидан бир қисмини ўзларини поклаб тозалайдиган садақа сифатида олинг”. (Тавба сураси, 103-оят ).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳуни Яманга жўнатаётиб бундай дедилар:
- Айтгинки, Аллоҳ уларга закотни фарз этди. У бойлардан олиниб, фақир-бечораларга қайтарилади! (Бухорий ва Муслим ривоятлари).
Байтуллоҳга ҳаж қилиш ҳам худди шу мақомда туради.
“Йўлга қодир бўлган инсонлар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж-зиёрат қилиш вазифаси бордир”. (Оли Имрон сураси, 97-оят ).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Эй инсонлар! Аллоҳ сизларга ҳаж қилишни фарз этди. Ҳаж қилинглар! (Муслим ривоятлари).
Ушбу икки рукнни адо этишга қодир бўлган ҳар бир мусулмон уларга қаттиқ эътибор бермоғи лозим. Чунки мазкур фарзлар мукаллаф банданинг дўзахдан омонлик топиб, жаннатга киришида асосий шартлардан ҳисобланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ибн Мунтафиқнинг саволига жавоб бериб шундай дедилар (Ибн Мунтафиқ “Мени жаннатга нима олиб киради?” деб сўраган эдилар):
- Аллоҳдан қўрқ, Унга ҳеч нарсани шерик қилма, намозни тўкис адо эт , закот бер, Байтуллоҳни ҳаж қил ва Рамазон рўзасини тут ! (Аҳмад ривоятлари).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Нўъмон разияллоҳу анҳуга закот ва ҳаж хусусида ҳеч нарса демадилар. Буни қуйидаги шарҳларнинг бири билан изоҳлаш мумкин:
а) У пайтда закот ва ҳаж фарз қилингани йўқ эди.
б) Нўъмон камбағал одам бўлганлари боис, закот ва ҳажга қодир эмасдилар.
Бинобарин, уларга мукаллаф ҳам эмасдилар.
в) Саҳобийнинг “ҳалолни ҳалол, ҳаромни ҳаром деб билсам”, деган сўзларининг умумий маъноси закот ва ҳажни ҳам қамраб олади.
Чунки юқоридаги сўзни айтган киши барча фарз амалларни адо этиб, жами мункар ишларни тарк қилмоғи лозим эди. Закот ва ҳажни адо этмоқ ҳалолфарз, уларни тарк қилмоқ эса ҳаром-мункар ишдир.
7⃣ Намоз ва рўзанинг аҳамияти
• Намоз .
Сўровчи саволини айнан намоздан бошлади.
Бу нарса саҳобийларнинг намоз масаласини нечоғлик муҳим санашганини кўрсатади. Қандай қилиб унинг аҳамияти бўлмасин, ахир намоз диннинг асоси ва мусулмонликнинг аломати-ку?! Мўминлар бир кеча-кундузда беш вақт намозни барча одобу суннатлари билан тўлиқ адо этадилар.**@salasatul_usull
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 1 day ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 1 day, 3 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 day, 20 hours ago