Human.uz | Rasmiy kanal

Description
Сайт: https://human.uz/

Facebook👉 https://www.facebook.com/human
Instagram👉https://www.instagram.com/human.uz/
Youtube👉https://www.youtube.com/c/HUMANUZ
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

1 month, 1 week ago
Human.uz | Rasmiy kanal
1 month, 3 weeks ago

Яна муаммо: Boeing 737-800 Jeju Air самолёти шассидаги муаммо сабабли аэропортга қайтди

Yonhap агентлигининг Jeju Air авиакомпаниясига таянган ҳолда хабар беришича, душанба куни маҳаллий вақт билан соат 6:37 да Сеулнинг Кимпхо аэропортидан Чеджу оролига йўл олган 7C101 рейси парвоз қилди.

Бироқ учиб чиққанидан кўп ўтмай, экипаж самолётнинг шасси тизимида муаммо борлигини аниқлади ва камроқ бир соат ичида самолёт Кимпхо аэропортига муваффақиятли қўнди.

Бортда 161 нафар йўловчи бўлган, ҳеч ким жабрланмаган. Авиакомпания ушбу рейс учун шунга ўхшаш бошқа Boeing 737-800 ҳаво кемасини тақдим этди. Бироқ хавфсизликни ўйлаган 21 нафар йўловчи парвоздан воз кечишни афзал кўрган.

Jeju Air авиакомпаниясининг якшанба куни содир бўлган ҳалокатида 181 киши қурбон бўлган эди. Ҳалокат сабаби сифатида барча учта шасси тизимининг ишламай қолиши кўрсатилмоқда.

Шунингдек, Жанубий Кореянинг вақтинча президенти Чхве Сан Мок душанба куни мамлакат авиакомпаниялари тизимининг хавфсизлиги бўйича шошилинч текширув ўтказиш бўйича топшириқ берган.

Транспорт вазирлиги маълум қилишича, Жанубий Корея авиалинияларида фойдаланилаётган барча Boeing 737-800 самолётлари текширувдан ўтказилади. Умумий ҳисобда 101 та самолёт бор, шулардан 39 таси Jeju Air'га тегишли. Авиация ҳокимиятлари авиакомпаниялар Boeing протоколларини ва парвоз олди текширувларини тўғри бажараётганини кўриб чиқади.

@humanuzofficial

1 month, 3 weeks ago

Жанубий Кореяда ҳалокатга учраган самолётнинг иккала қора қутиси ҳам топилди, деб хабар берди мамлакат Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги.

Авиаҳалокат қурбонлари сони 177 кишига етгани хабар қилинди...

Самолёт ҳалокати муносабати билан бир ҳафталик мотам эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.

@humanuzofficial

3 months, 2 weeks ago
**Австралияда 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий …

Австралияда 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин

Қонун лойиҳаси ноябрь ойида мамлакат парламентига киритилиши режалаштирилмоқда, у ратификация қилинганидан 12 ой ўтгач кучга киради, деб ёзади CNN Австралия бош вазири Энтони Албанезега асосланиб.

Қонун доирасида Instagram, Facebook, TikTok, X ва, эҳтимол, YouTube каби платформалар қамраб олинади. Коммуникациялар бўйича вазирнинг айтишича, ижтимоий тармоқларга киришга муваффақ бўлган 16 ёшгача бўлган фойдаланувчилар ва уларнинг ота-оналари жаримага тортилмайди, қонунни бузган платформалар жавобгарликка тортилади, деб хабар беради The Guardian.

Албанезе ушбу қарорни ижтимоий тармоқларнинг ёшларга таъсиридан хавотирда эканлиги, жумладан, аёлларга нисбатан нафрат ёки тана ҳақидаги қарашлар билан боғлиқ контент сабабли қабул қилганини айтган. Бош вазирнинг сўзларига кўра, у бу масалани "минглаб" ота-оналар ва бошқа катталар билан муҳокама қилган.

@humanuzofficial

3 months, 2 weeks ago
*****?***АҚШда сайловолди кампанияларига 3,5 миллиард доллар …

*?АҚШда сайловолди кампанияларига 3,5 миллиард доллар сарфланди — FT*

Financial Times нашрига кўра, Харрис 2,3 миллиард доллардан кўпроқ маблағ тўплаб, 1,9 миллиард доллар сарфлаган бўлса, Трамп 1,8 миллиард доллар тўплаб, 1,6 миллиард доллар сарфлаган. Бюджетнинг ярмидан кўпроғи рекламага сарфланган, кейинги асосий қисми эса маъмурий харажатларга кетган: Харрис — 250 миллион доллар, Трамп — 200 миллион доллар.

FT шунингдек, республикачилар номзоди барча маблағларнинг 14 фоизи (100 миллион доллардан ортиқ) суд харажатларини қоплаш учун сарфлаганини аниқлади.

Open Secrets номли нодавлат ташкилотнинг ҳисоб-китобига кўра, 2024 йилда президент, сенатор ва конгрессменлар сайлови кампанияларига жами 15,9 миллиард доллар сарфланган, 2020 йилда эса бу сумма 15,1 миллиард долларни ташкил этган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:?@sofuzb

3 months, 3 weeks ago
**Олимпиадада ғолиб чиққан боксчи аёл аслида …

Олимпиадада ғолиб чиққан боксчи аёл аслида эркак эканлиги аниқланди - Reduxx

Жазоирлик Иман Халифнинг тиббий хулосасида унда эркакларга хос XY-хромосома, тухумдонлар ва кичик эркаклар жинсий аъзоси борлиги кўрсатилган.

ХОҚ Халифнинг биологик жиҳатдан эркак эканлигини билар эди, аммо шунга қарамай, унга аёллар билан беллашишга рухсат берди: Халиф биологик аёлларга қарши барча жангларда ғалаба қозонди ва олтин медални қўлга киритди — Reduxx, Le Correspondant

@humanuzofficial

3 months, 3 weeks ago

Россияда КХДРдан келган 11 минг ҳарбий бор — Жанубий Корея Миллий хавфсизлик кенгаши

Жанубий Корея ҳукуматининг юқори лавозимли амалдори мамлакатнинг Миллий хавфсизлик кенгашида ёпиқ брифингда Россиядаги шимолий кореялик ҳарбийлар тўғрисида янги разведка маълумотларини очиқлади, дея хабар бермоқда «Би-би-си».

? Жами 11 минг КХДР ҳарбийлари Россияда бўлиб, улардан уч мингга яқини мамлакатнинг ғарбий қисмида жойлашган ва ҳозирда машқдан ўтмоқда.

? Шимолий кореяликларнинг бир қисми Курск вилоятига, яна бир қисми Донбассга йўналтирилиши мумкин. Лекин Сеул ҳозирча КХДР ҳарбийларининг жангларда қатнашганини ёки йўқотишларга учраганини тасдиқлай олмаяпти.

? Шимолий кореяликлар россиялик ҳарбий кийим билан таъминланиб, уларга Россия қуроллари берилмоқда, бу орқали ҳарбийларнинг келиб чиқиши яширилмоқда.

? Россиядаги КХДР контингенти орасида генераллар ва юқори лавозимли офицерлар бор, лекин уларнинг асосий қисми пиёда аскарлардир.

Жанубий Корея ҳозирча КХДР ҳаракатларига қандай жавоб қайтаришини ҳал қилмаган, деди амалдор. Агар Сеул Украинага қурол етказишга қарор қилса, бу дастлаб мудофаа қуроллари билан бошланишини таъкидлади.

Шу билан бирга, ОАВ ва экспертлар маълумотларига кўра, Украина Жанубий Кореядан қуролни бевосита эмас, балки, масалан, АҚШ каби учинчи давлатлар орқали олаётганини «Би-би-си» қайд этмоқда.

@humanuzofficial

3 months, 3 weeks ago

?"Жетаур"ми ёки "Жетур"?
Хитой автомобиллари қандай ўқилади? Видеода хитойликларнинг талаффузини тинглаш мумкин.

*?Обуна бўлинг:* @carzoneuz

3 months, 3 weeks ago
Human.uz | Rasmiy kanal
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago