PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 5 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 7 months ago
Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️
Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯
Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini
Last updated 2 weeks, 3 days ago
"Вазиятга реал қаранг" десам, биттаси ҳафа бўляпти. Кейин билсам, Реални фанати экан. Нимагадир, кайфияти йўқ.. )
Хафа бўлманглар, ана Манчестер Юнайтедчиларнинг аҳволи унданам баттар. Чемпионшипга тушиб кетай деб юрибди командалари)
Менга ўхшаб, Арсеналга фанатлик қилиб қўявериш керак. Йил бўйи яхши ўйнаб, барибир чемпион бўлмайди. Зато, хафа бўлмайсиз, чунки ўрганиб қолган бўласиз))
Статистикага кўра, инсон бир сўзни ўртача 70 йиллик умрида 255 500 марта ишлатар экан.
Агар бир сўзнинг талаффузидан бир сония тежаб қолинса, бутун умр давомида 255 500 сония ёки 72 соат ёки 3 сутка тежаб қолиш мумкин экан.
Шунинг учун "ёки" сўзини ишлатаётганда "ёкида" деб ишлатмаслик керак. Шунда охирги керакмас "да" қўшимчасидан тежаб қолинган 3 суткани бемалол бошқа ишларга сарфласангиз бўлади. Шу билан биргаликда, фикрингизни "ёки" сўзининг ўзи билан етказишда эса ҳеч қандай камчилик пайдо бўлмайди.
Ёкида ўзингиз биласиз)
©️Лингвист Конфуций
Улар ҳозир йўқ. Лекин улардан контентда фойдаланган блогерлар жойида турибди. Бугун бошқа қаҳрамонлар атрофида контентлар қилиняпти. Вақт ўтиб, бугунги кун қаҳрамонлари ҳам тарихга кўмилиб кетади. Блогерлар эса ўша пайтнинг қаҳрамонлари атрофида бўлишади.
Дунёнинг барча жамиятларида аҳвол шундай. Жамиятлар воқеалар ва кун қаҳрамонларини узоқ эслаб юра олмайди.
©️Жамиятшунос Конфуций
Пул санаш машқининг фойдаларини ёздик. Лекин, ҳар қандай дори воситаси каби, пулнинг ҳам салбий таъсирлари кўп экан: -Кўриш қобилиятини пасайтиради. Оқибатда унча-мунча одамни танимай қоласиз; - Таъм билиш хусусиятига салбий таъсир қилади. Натижада, ҳамма…
Британиялик олимларнинг тадқиқотларига кўра дунёдаги энг осон ишлар рўйхати қуйидагича экан:
Бировга ўтиб кетиб бўлган иш бўйича ақл ўргатиш. Яъни, "миндей қилиш керак эди-да! Мана бундай қилсанг бўлмасмиди?!" деб, ўрнингизда бўлганида шу ишни тўғри қила олишини кўрсатиш.
Тролл профилдан, кимлигини топа олмайдиган одамларга сакраш. Ҳамда тролл профилдан танқидни ёрвориш.
Эртага спортни/диетани/китоб ўқишни бошлаш ёки зарарли одатларни ташлаш. Муҳими, бугун бошлаб қўймаслик.
"Фалон соҳани менга берилганида 1 ҳафтада гуллатворардим" каби гапларни айтиш.
Ғийбат бошлаш. Бошланган ғийбатга қўшилиб кетиш.
Ўзидан кучсизларга ёки қўл остидагиларга дўқ уриш, урушиб бериш. Чунки, улар жавоб қайтара олмайди-да!
Ҳар қандай таклифга қарши чиқиб, йўққа чиқариш.
Бирор ёқимсиз ҳодиса юз бергандан кейин "айтгандим-а!" дейиш.
Ёқмайдиган одам қўнғироқ қилиб қолса, гўёки эшитмай қолиш.
Берилган ваъдани эсдан чиқариб қўйиш. Лафзида турмаслик.
Бу ишларни бажариш жуда осон экан. Шу сабабли бу ишлар ҳаётимизда кўп учраб турар экан.
©️ Янги Конфуций
Яна 100 йилдан кейин биздан кейинги авлод бизнинг даврдошлар номини айтиб "биз шуларнинг авлодимиз!" дейдиган инсонлар пайдо бўлармикан орамизда?..
Ёки улар ҳам "Берунийлар, Ибн-Синолар"нинг авлодилиги билан фахрланишга мажбур бўлишармикан?
Охирги 100 йил ичида биздан кейинги келажак авлодларимиз фахрланиши мумкин бўлган қандай инсонларни биласиз?
Қизиқ..
©️Янги Конфуций
Дўсти Бастианни Тошкент кўчаларида айлантириб юриб, бир неча савдо марказига кирибди. Барчасида қўриқлаш хизматидагилар дўстининг автомобили юкхонасини очиб кўришиб, кейин савдо маркази автотураргоҳига ўтишларига рухсат беришибди. Савол назари билан қараган Бастианга дўсти "турли хавфли нарсалар бор ёки йўқлигини шундай қилиб текширишяпти", деб тушунтирибди.
Бастиан "демак, бу ерда хавфли нарса олиб кирмоқчи бўлган одам фақатгина юкхонадан фойдаланар экан-да! Қўриқлаш хизматидагилар ҳатто ёмон ниятли одам келсаям, қоидаларга амал қилиб, хавфли нарсани албатта юкхонада олиб киришига ишонишар экан. Ёмон ниятли одамлар ҳам уларнинг ишончини суистеъмол қилмаслик учун автомобил салонига хавфли нарса қўймас экан", деб ўйлабди. Одамларнинг ўзаро ишончига яна бир бор қойил қолибди.
Бу пайтда Бастианнинг дўсти ҳам кўчалардаги ППХ хизматлари ва савдо маркази хавфсизлик хизматларининг юкхонани очиб-ёпиб қўйишларининг фалсафасини чуқур мушоҳада қилишни бошлабди. Унинг миясида ҳам "бирор нарсани яшириб олиб юрган одам ўша нарсани юкхонадан бошқа жойга қўя олмасмикан? Бошқа жойга ҳам яшириб олиб кириш эҳтимоли катта бўлса, юкхонани очиб, ёпиб қўйишдан маъно нима?" каби саволлар айлана бошлабди. Лекин Бастианнинг хавасдан чақнаб турган кўзларига қараб, бу ҳақда индамай қўя қолибди.
Rio2016 ва бошқа олимпиадалардан таҳминан шундай хулоса чиқарса бўлади: Демак, биз муштлашув, полвонлик (бокс, тош кўтариш, кураш) каби спорт турларида кучлимиз. Қочиш бўйича (югуриш, сакраш, футбол) тажрибамиз йўқ, чунки тарихдан фақат уришиб, курашиб келганмиз…
«Муз устида бокс" деган спорт турини амаллаб қишки олимпиадага киритиб олсак, қишки олимпиадаларниям ёрворардик-да!
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 5 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 7 months ago
Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️
Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯
Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini
Last updated 2 weeks, 3 days ago