❤️? Eng sara yangi trend qoʻshiqlarni siz uchun taqdim etamiz ?
❤️? Barcha qoʻshiqlar original va pechatsiz holatda ?
Reklama uchun: @T1MoTel_23
Спортивный паблик 🇰🇬
Сотрудничество: @boryuwolf
Last updated 1 year, 7 months ago
Телеграм каналларимиз:
✅ @huda_uz
✅ @shams_solih
Мурожаат учун:
📨 @huda_murojaat_bot
Ҳаж мавсумида Мино водийсида фалокат юз берди - икки томондан келаётган минглаб ҳожилар бир-бирига тўқнашиб кетиб, тиқилинчда жуда кўп одам ҳалок бўлди.
Ўша воқеада омон қолган бир мисрлик ҳожи ҳикоя қилади:
«Тўқнашув бир соатлар чамаси давом этди. Баъзи одамлар тик турган ҳолида ҳам вафот топди. Ҳеч ким х ҳеч нарса қила олмай қолди. Бу даҳшатли ҳодисага гувоҳ бўлган одам Қиёмат кунидаги қўрқинчларни бироз ҳис қилган бўлса керак. Тиқилинч, ур - тўполон бироз кучайгач, издиҳомда ҳожиларнинг эҳромлари ечилиб, тушиб қола бошлади.
Баъзилари батамом ялонғоч бўлиб қолишди. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисида Қиёматнинг кўриниши хабар берганларидек, бирор одам бошқасининг авратига қарайдиган аҳвол эмас деди.
Мен бир амаллаб чеккароқда турардим, оёғим остида кимларнингдир жуссалар бор эди. Бир пайт кимдир оёғимни тишлади. Аммо даҳшатдан аввалига бунинг нималигини сезмадим ҳам. Бу ҳолат бир неча бор такрорлангач, қарасам оёғим остида қолган бир аёл тириклигини билдириб, ёрдам сўраш учун оёғимни тишлаётган экан. Лекин минг афсуслар бўлсинки, унга бирор ёрдам беришга мажолим йўқ эди. Жоним ҳалқумимга келиб қолган, кўзимга ҳеч нарса кўринмасди.
Ўша кунни эсласам, Аллоҳ таолонинг ушбу ояти тилимга келади:
«У кунда киши ўз оға-инисидан ҳам, онаси ва отасидан ҳам хотини-ю, бола-чақасидан ҳам қочур! (Чунки) улардан ҳар бир киши учун у Кунда ўзига етарли ташвиш бўлур!» (Абаса сураси, 34 37 оятлар).
Аллоҳ асрасин, демак ўша аёлнинг ўрнида онам бўлса ҳам, қўлимдан ҳеч нарса келмас экан».
Қарангки, ўша мисрлик ҳожи бизга Қиёмат ҳодисаларини ҳикоя қилиши учун Аллоҳ унга нажот берибди. Бир неча соат давом этган бу дунёни издиҳоми шундай бўлса, бир куни эллик минг йил бўлган Қиёмат куни қандай бўлар экан?
«Ҳикматлар саодатга етаклар» китобидан
Ҳишом ибн Абдулмалик Аъмашга:
- Менга Усмон ибн Аффоннинг ёмонликларини ва Али ибн Абутолибнинг фазилатларини ёзиб бер, - деди.
Аъмаш шундай ёзди:
"Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аммо баъд...
Бутун замин аҳлининг ёмонликлари бир Усмонда жам бўлганда ҳам сенга унинг зарари йўқ. Бутун замин аҳлининг фазилатлари бир Алида мужассам бўлганда ҳам сенга унинг фойдаси йўқ.
Сен ўзингни бил, ўзгани қўй. Одамларнинг айблари, қоқилишлари ва тойилишлари билан овора бўлиб қолишдан эҳтиёт бўл. Зеро, сен бу ишга жавобгар эмассан. Одамларнинг яхшиликлари ўзларига. Сенга эмас.
Ўзингдаги хатоларни тузатиш, гуноҳларингдан тавба қилиш ва яхши ишларингни кўпайтириш пайида бўл. Зеро, номаи аъмолингда қоладигани мана шулардир.
Бировларнинг айбларини титкилаш билан банд бўлиш ҳамма нарсани бой бериш аломатидир".
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
Бир акамиз умрага борибдилар. Табиийки, зиёрат якунланиб қолгач хаёлимизнинг бир чеккасида уйдагиларга, танишларга қанақа совға салом олишлик масаласи бўлади.
Шу сабаб билан бир бозорига бориди, обдон айланиб бир кўйлакни ёқтириб қолибдида. Сифатлиси 150 риёл оддийроғи 50 риёл экан. Сафар охирлаб қолган, чўнтак касал, қолаверса 5 та кўйлак олиниши керак экан. Шунда 50 риёллигидан 5 та буюртма қилибди.
Тўловни қилиб, пакетга солиб ўралган кўйлакларни олиб меҳмонхонага бориб очиб қараса нима экан денг, сотувчи адашиб 150 риёллик кўйлакдан 15 та солиб юборибди.
Ҳам сифати, нархида ҳам сонида адашиб берворилган.
Кўпчилигимиз шу вазиятда нима қилардик?
Уни устига бозор дўкони билан меҳмонхона орасидаги масофа анча узоқ, қолаверса такси пули, ўзга юрт, тил муаммоси ҳам бор.
Чақириққа лаббай деб умра сафарига борган одам Аллоҳни кўриб турганини ҳаммадан ҳам кўпроқ хис қилса керак. Охири товар-молни олиб ўша бозор дўконни қидириб топиб борибди. Сотувчига вазиятни шунча тушунтиришга ҳаракат қилса ҳам тушунмасмишда.
Охири иложини топиб, бюртма қилган кўйлаги 50 риёллик бўлганини, адади ҳам 5 дона бўлгани, лекин адашиб қиммат 150 риёллик кўйлакдан 15 дона бериб юборганлигини тушунтирибдида.
Сотувчи, машааллоҳ деб, исмини сўрабди, исми Абдуллоҳ (исми ўзгартирилди) эканлигини айтган экан, қўлидан тутиб бозор дўконларида айланармишда арабчада бир нималар деб "Абдуллоҳ Амийн!" деган жумлани қўшиб айланармишда. Қанча ҳижолат бўлиб қаршилик қилса ҳам бақуват қўллари билан маҳкам қўлидан тутиб айланиб одамларга "Абдуллоҳ Амийн" деб айланармиш.
Биламиз Пайғамбаримиз саллаллоҳу алйҳи вассалламни "Муҳаммад Амийн" ишончли, омонатдор Муҳаммад деб аташган экан.
Абдуллоҳ Амийн акадан Аллоҳ рози бўлсин, шунақа акалар борлиги учун ҳам у томонларда Бухорийларимизни хурмати, обруси анча яхши экан.
Вақти келиб ҳатто оиласи ҳам кечки овқатга кутмаган кишиларга сен катта баҳо бериб юрганингни англайсан!
Феодор Достоевский
Тўрт йил бурун бизнес ҳамкорлик учун 20 миллион сўм пул олиб, дом-дараксиз кетган “шогирд”ни кеча бир телеграмм каналидан топиб олдим. “Яхшилик қил, яхшлик” деб шеър ёзган экан, почеркидан дарров танидим. Бирдан ёқлашиб кўнглига озор бермай деб, юмшоққина SMS ёздим:
– Яхшилик йўлида бир бизнес бор эди, тобингиз қалай? – дедим.
– Устоз, яхшимисиз? Пичинг қилмай дардингизни айтаверинг! – деб ёзди.
Ҳаётда кўп мошенникларни кўрганман, аммо буниси ўта ноёб туридан экан. Ўз устида тинмай ишлайди шекилли. Уялиш ўрнига гапираётган гапига қаранг! Буёқда бир жабрдийда кўнглига озор етмасин, деб дардини зарбулмасал қилиб ўтирибди...
– Сен ифлос, яхшилик ҳақида шеър ёзгунча еб кетган пулингни бер! – деб ёздим.
– Нормальний муомила қилинг, ўша пайтда ишим судга тушиб қолди. Ёрдам беринг дедим, ўзингизни тарозига солдингиз...
– Хўш... шунинг учун қарзингни бермайсанми?
“Шогирд” билан узоқ ёзишдик. Мен унга “нега ўғирлик қиляпсан?” десам, у нуқул “нега хотинингизга калиш олиб бермадингиз”, дейди. Қисқаси, пулни бермоқчи эмас. Уят йўқ, ор-номус йўқ! Аммо бир ижодий каналда жуда фаол! Тинмай шеър қўядилар... Шоирлигиям ўзига яраша, нари борса Халқ шоири бўлади.
Хуллас, кимлиги қизиқмас, ёмон жойи шуки, бировнинг ҳаққидан қўрқмайдиган одамларимиз ҳаддан ортиқ кўпайиб бормоқда.
Алишер Назар
Агар хали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди.
Агар хали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингни ғиштлари мустаҳкам бўлмабди.
Агар хали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикрларинг етарлича тиниқлашмабди.
Агар хали ҳам эвазсиз сева олмаётган ва севгингда ажратаётган бўлсанг, демак хали ҳам ақл ва мантиғингни қўллаб, ичингдаги севгининг камол топишига тўсқинлик қилмоқдасан.
Агар хали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаётган бўлсанг, демак тизгинларинг хали ҳам нафсингни қўлида ва сен бу тутқунликка бўйин эгмоқдасан.
Агар хали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак асл моҳиятни англаб етмабсан.
Ва агар хали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўролмаяпсан...
Шамс Табризий
Башар Асад режими қамоқхонасидан озод қилинган Сурия халқ ёзувчиси Мишель Кило, шундай ҳикоя қилади:
Бир кеча, тахминан соат учларда менинг олдимга қўриқчи келди. Менда соат йўқ эди, шунинг учун ундан сўрадим:
– Соат неччи бўлди?
У жавоб берди:
– Юр мен билан, фақат шовқин қилма.
Биз сукунатда эҳтиёткорлик билан юрдик ва тахминан қирқ метр босиб ўтдик. Қўриқчи бир камеранинг эшигини очиб шундай деди:
– Шу болага қандайдир ҳикоя айтиб бер. Сен саводлисан, шундайми? Бор ва унга қизиқарли бир нарса ҳикоя қил.
Мен камера ичкарисига диққат билан қарадим. У ерда тахминан йигирма олти ёки йигирма етти ёшлар чамасидаги бир аёл ўтирган эди. У чўккайган, бир матога ўралган, кўзларида қўрқув акс этган эди. Унинг қўрқуви тушунарли эди – у кўп оғриқ ва қийинчиликларни бошдан кечиргани аён эди. Кейин маълум бўлди, у шу камерада ҳомиладор бўлган ва шу ерда туғган.
Аёл ёнида тўрт-беш ёшлар чамасидаги бир бола бор эди. У қорачадан келган, чиройли ва кичик эди, аммо унинг юзи шишиб кетган эди, эҳтимол, у ҳеч қачон қуёш кўрмаганидан бўлса керак.
Мен аёлга салом бердим, лекин у жавоб бермади – қўрқув уни бутунлай саросимага солган эди. Мен паст овозда дедим:
– Қизим...
Унинг ёши менинг қизим Шазони эслатди. Мен қўшиб қўйдим:
– Мендан сениң ўғлингга ҳикоя айтиб беришимни сўрашди. Нима ҳикоя айтиб берай?
У хижолат бўлиб, кўзларини пастга туширди ва жавоб бермади.
Мен болага қараб ҳикоя қилишни бошладим:
– Бир замонлар бир қуш бор эди...
Бироқ у дарҳол мени тўхтатди:
– Қуш нима?
Бу савол мени ҳайратда қолдирди. Мен уни оддий бола деб ўйлаб, содда ҳикоя айтиб бермоқчи эдим. Қуш, мушук, қуёш, дарё, сув, капалак каби сўзларни ишлиш қасдим бор эди. Лекин у яна савол берди:
– Қуш нима?
Мен тушунтиришга ҳаракат қилдим:
– Қуш – бу дарахт устида учадиган нарса.
У яна сўради:
– Дарахт нима?
Мен ўткир аччиқ бир қийинчиликда қолдим.
Фақат ўша пайтда қўриқчининг нега менга «Сен саводлисан, шундайми?» деган савол берганини тушундим. Бу бола тўлиқ изоляцияда яшаган, ҳатто энг оддий нарсаларни ҳам билмас эди.
Мен ўша қўриқчининг исмини айтишни истамайман – эҳтимол, у ҳануз хавфсизлик кучларида ишлайди. Аммо ўша пайтда у болага атрофдаги олам ҳақида қандайдир тушунча беришимни истаган эди.
Мен энди нима қилишимни билмай бош қашиб қолдим. Ниҳоят, қўшиқ айтишга қарор қилдим. Мен унга болалар қўшиғини ҳиргойи қила бошладим. Қўшиқ тугагач, камера эшигини тақиллатдим, кўзларим ёшга тўлган эди.
Боланинг онаси ҳали ҳам бурчакда ўтирган эди, қўрқувдан кўзини кўтаролмасди.
Бироз вақт ўтиб, қўриқчи қайтиб келди. Мен унга дедим:
– Аллоҳ учун мени бу ердан чиқар, мен нафас олишим қийинлашди.
У жавоб берди:
– Сен ҳикоя айтиб бермадинг-ку.
– Мен нима ҳикоя қилардим? – дедим мен. – Бу бола умрида бирор марта камерадан чиққанми?
– Ҳеч қачон, – жавоб берди қўриқчи.
– На қушни, на тўпни, на дарахтни, на ҳавони. У ҳеч нарса билмайди, – дедим мен шок ҳолатида.
Кейин боланинг онаси нега қамоқда эканини сўрадим.
Қўриқчи жавоб берди:
– Унинг эри Уммонга қочган. Шунинг учун аёлни унинг ўрнига қамашди. Кўряпсанки, у шу ерда ҳомиладор бўлиб туғган.
Бу ҳодиса менинг ҳаётимдаги энг оғир хотиралардан бири бўлиб қолди.
Улуғлар ҳаётидан
Муаззин яширган воқеа
Бир куни имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ хуфтон намозини масжид муаззинининг ортида ўқидилар. Муаззин намозда “Залзала” сурасини ўқиди. Намоз адо этилди ва одамлар масжиддан чиқиб кетишди. Масжидда Абу Ҳанифа ва муаззиндан бошқа ҳеч ким қолмади.
Муаззин ҳикоя қилади: “Абу Ҳанифага қарасам, у нафас олар, тафаккур қилиб, ўй сурганча ўтирардилар. Ўзимга: “Қалблари менга чалғимасин, туриб кетаман”,– дедим. Масжиддан чиқдим ва қандил(пиликли мойчироқ)ни қолдирдим. Унда ҳам мойи камгина қолганди... Кетдим ва тонг отаётган вақтда, фажрда қайтиб келдим.
У зот ўша ўтирган ҳолида эди ва: “Эй зарра мисқолича яхшиликка ажр мукофот берадиган Зот! Эй зарра мисқолича ёмонликка жазо берадиган Зот! Банданг Нўъмонга дўзахдан паноҳ бер! Уни раҳматинг ва марҳаматинг, кенглигингга кирит!”– деб дуо қиларди.
Муаззин яна айтади: “Кирганимда қандил ҳали ёниб турарди. Имом Абу Ҳанифа унга қараб: “Қандилни олишни истайсанми?”, – дедилар. У зот ҳали хуфтонни вақти чиқмади деб ўйлаётган эдилар.
Мен: “Эй имом, тонг отди”,– дедим. Шунда Абу Ҳанифа: “Менда кўрганингни яширгин”,– деди.
Сўнгра туриб икки ракат намоз ўқиди. Кейин эса хуфтоннинг таҳорати билан биз билан бирга бомдодни ўқиш учун ўтирди... Ушбу воқеани имом вафот этгунларига қадар ҳеч кимга айтмадим”.
Бу уларнинг ҳаётлари, ҳоллари эди... Бизники қандай?
Манба: “Тарихи Бағдод” асари, (13/355)
“Ал вафий бил-вафаёт” асари, (27/91)
Bayyina.uz |
Исроилнинг ютуғи нимада? Халқ тилида айтганда, “жугутлар” икки минг йил давомида ўз давлатига эга бўлмади. Жугутларни кимлар қувмади, кимлар қирғин қилмади дейсиз... Ҳеч бир миллат еки халқ булар каби инсонларнинг, халқларнинг қаҳрига, ғазабига учрамади. Оддий ва қолоқ халқлар ҳам ўзларининг давлатчилигига, ўзларининг ерига эга бўлишди. Эмин эркин яшашди. Лекин, булар ўз давлатига эга бўлмади. Буларнинг давлатини йўқ қилинишида исломнинг, мусулмонларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аксинча, булар қувғинга учраганда, христианлар “сенлар Исога хиёнат қилдинглар” деб, таъқиб қилганда, булар мусулмонлар орасида жон сақладилар.
Икки минг йил давомида, сарсон-саргардон бўлиб, булар бутун дунё давлатларининг, халқларнинг ич-ичига кириб боришди, ҳукуматларни ичига, давлатларнинг жон-жонига, асаб-қонига сингиб улгуришди. Бугун Ўзбекистон давлатида, санъатида, адабиётида битта дона араб йўқ. Лекин, ўзларини “ўзбек” деб таништирадиган, ўзларининг жугутлигини яширадиган еки яширишга ҳаракат қиладиган юзлаб, минглаб таъсир доираси сезиларли одамлар бор. Бу ҳали Ўзбекистонда. Ғарб давлатлари, Россия, Европа ва Американи айтмаса ҳам бўлади. Ғарб давлатларида бошқа миллатлар булардан қўрқади. Чунки булар жуда хавфли, вахший эканлигини исботлашган.
Сурияда Асад режими қулаши билан, Исроил Суриянинг ерларини босиб олиб бошлади. Лекин, Исроилнинг режаларига кўра, ҳали Иордания, Ироқ, Саудия, Миср ерлари ҳам босиб олиниши керак. Бугун Исроил сиёсатчилари Сурияни парчалаб ташлаш бўйича иш бошлашди. Репрессив тузумлар ўзларини ҳам бошини ейишади, халқни ҳам, давлатни ҳам. Мусулмон дунёсидаги авторитар давлатлар – Исроил учун совға. Чунки, авторитар тизимлар қудратли давлат қура олмайди. Коррупция давлатни бошини ейди, армия заиф бўлади, хокимият доим ўз халқи билан курашиш учун кўп куч сарфлади. Авторитар ҳокимиятлар обрўйи йўқлигини билиб, ғарбни олдида тили қисиқ бўлади.
© Камолиддин Раббимов
Ҳақиқатни айтиш керак-ки, ҳозирги замонда мамнун инсонни жуда камдан-кам учратиш мумкин (албатта, мен маданиятли табақани назарда тутяпман, чунки маданиятсиз одамларда норозилик қилишга вақт йўқ). Кимни тингласангиз ҳам, ҳаммаси нимадандир норози.
Ҳатто давлат мулкини ўғирловчилар ҳам, яқин орада ўғирлайдиган ҳеч нарса қолмайди, деб норози бўлишади.))
Михаил Салтиков-Щедрин,
"За рубежом".
❤️? Eng sara yangi trend qoʻshiqlarni siz uchun taqdim etamiz ?
❤️? Barcha qoʻshiqlar original va pechatsiz holatda ?
Reklama uchun: @T1MoTel_23
Спортивный паблик 🇰🇬
Сотрудничество: @boryuwolf
Last updated 1 year, 7 months ago
Телеграм каналларимиз:
✅ @huda_uz
✅ @shams_solih
Мурожаат учун:
📨 @huda_murojaat_bot