❤️? Eng sara yangi trend qoʻshiqlarni siz uchun taqdim etamiz ?
❤️? Barcha qoʻshiqlar original va pechatsiz holatda ?
Reklama uchun: @T1MoTel_23
Телеграм каналларимиз:
✅ @huda_uz
✅ @shams_solih
Мурожаат учун:
? @huda_murojaat_bot
Менеджер - @krishenik (вопросы только по рекламе ‼️)
Last updated 1 month ago
Рости, парча кино кўргандек бўлдим…
___
Буюк Британияда яшайдиган юртдошимиз, тарихчи-профессор шундай ёзяпти:
...Кеча кун нисбатан иссиқ бўлгани учун, болаларни олиб, денгиз бўйига йўл олдик. Чўмилиш учун сув совуқлик қилди. Ҳар доимгидек, бироз қум ўйнаб, бироз денгизга термулиб, уйга қайтар бўлдик. Машинага ўтириб, кетиш олдидан ҳамма нарсани текшираётган пайтимда, баланд бир овоз эшитилди—бир нарсанинг бошқасига қаттиқ урилганининг овози. Қарасам, автотураржойдан ҳозиргина чиққан бир машина йўл четидаги ариққа кирган, олд қисми билан дарахтларга урилган эди.
Нимадир бўлгандир, деб машина томон югурдим. Бошқа томондан яна бир эркак югуриб келди. Қарасак ҳайдовчи хушсиз, бошини рулга тираб ётибди. Нариги йигит унинг бошини тепага қилди, мен тезда 999 га қўнғироқ қилдим. Вазиятни тушунтирдим, манзилни бердим. Телефондаги ходим тўхтамасдан савол бериб турди, тез ёрдам йўлга чиққанини айтди.
Бир неча дақиқадан сўнг телефондан бизга беморни машинадан тушириб олиб, ерга ётқизишни буюришди. Бу иш мен ўйлаганимдан анча қийин бўларкан, аммо уч эркак бир амалладик. Шу ерда кимдир беморга биринчи ёрдам кўрсатишни бошлади, аммо афтидан у нафас олмаётган эди. Ҳаммамиз юрак ютиб вазиятни кузатдик. Атрофда томошабинлар ҳам йиғила борди, аммо уларнинг телефонини чиқариб, расм ё видео олмасликка фаросати етди.
Орадан 10-12 дақиқа ўтиб, биринчи тез ёрдам машинаси етиб келди. Уч тиббий ходим тезда беморга ёрдам кўрсата бошлади. Қўлидан келган ҳамма ишни тезкорлик билан бажаришди: тинмасдан юрагини массаж қилишди, дефибриллятор ёрдамида баданига ток юбориб кўришди, укол қилишди.
Бу орада беморнинг таниш ё яқинларидан бир аёл келди, беморнинг қандайдир жиддий касали борлигини айтди. Иккинчи тез ёрдам ҳам етиб келди, ундан яна икки тиббий ходим тушиб, ҳамкасбларига қўшилишди. Ташқаридан қараб, уларнинг чаққонлик билан ишлашини кузатиб турдик.
Бир неча дақиқадан кейин осмонда тез ёрдам вертолёти ҳам пайдо бўлди, устимизда бир неча марта айланиб, қўшни автотураржойнинг бўш қисмига атрофдаги дарахту буталарни жунбушга кўтариб қўнди. Ундан кийими тез ёрдамчиларникидан ранги билан фарқланадиган шифокорлар тушиб келишди ва ёрдам кўрсатаётган ҳамкасбларига қўшилишди. Кўп ўтмай бир нечта полиция машинаси ҳам келиб, томошабинлардан тарқалишни илтимос қилди, гувоҳларга саволлар беришди.
Тез ёрдамчилардан бемор аҳволи ҳақида сўраганимизда, аниқ жавоб беришмади, аммо биринчи бўлиб ёрдам берганлар орасида беморнинг юраги ура бошлагани ҳақида гап тарқалди. Тирилибди, энди яхши бўлиб кетар, дея умид қила бошлашди.
Тез ёрдам ходимларининг бутун кучи ва диққатини жамлаб ишлашини биринчи марта кўриб турганим учун, уларга тасаннолар ўқигим келди. Шифокор боласи бўлганим учун азалдан бу касб эгаларини ҳурмат қилиб келаман, аммо кеча инсон умри қанчалик муқаддас эканини яна бир бор кўрдим, уни сақлаб қолиш учун бор кучи, билими ва тажрибасини ишга солаётган фидокор тез ёрдамчиларга ҳурматим янада ошди.
Қоронғу туша бошлагани, ҳаво анча салқинлаб қолгани учун, уйга қайтдик. Автотураржойдан чиқиб кетаётганимизда, тез ёрдам машинаси беморни вертолётга олиб кетаётганди. Вертолёт (Air Ambulance) ёрдамида шу атрофдаги йирик шифохоналардан бирига тезда олиб боришса керак, деб ўйладим. Қайта тирилгани чин бўлсин, тузалиб кетсин, деган тилак билдириб, уйга қараб йўл олдик.
profsherzod
Ўрта асрда яшаб ўтган италян файласуфи ва илоҳиётчиси Фома Аквинский Худонинг мавжудлигига оид 5 та далилини чоп эттиради :
Худонинг борлигини ҳаракат орқали исботлаш дегани шуни англатадики, ҳаракат қилаётган ҳамма нарса қачондир бошқа бир куч томонидан ҳаракатга келтирилган, бу эса ўз навбатида маълум бир нарсанинг иккинчи бири томонидан ҳаракатга келтиришида учинчи томон хам қатнашганидан дарак . Бу бутун ҳаракатнинг асосий сабаби бўлган Худодир.
Ишлаб чиқарувчи сабаб орқали исботлаш-бу далил биринчисига ўхшайди. Ҳеч нарса ўзини ўзи ишлаб чиқара олмаслиги сабабли, ҳамма нарсанинг асосий сабаби бўлган нарса бор-бу Худодир .
Зарурат орқали исботлаш-тасодифий заруратга боғлиқ-шунинг учун асл зарурат Худодир.
Мавжудлик даражасидан далил —
одамлар объектнинг турли даражадаги мукаммаллиги ҳақида фақат энг мукаммал нарса билан таққослаш орқали гапиришади. Бу шуни англатадики, энг гўзал, энг олийжаноб, мавжудликнинг энг яхшиси бор — бу Худодир .
Мақсадли сабаб орқали исботлаш.
Ақлли ва ақлсиз мавжудотлар дунёсида фаолиятнинг мақсадга мувофиқлиги кузатилади, яъни дунёда мавжуд бўлган ҳамма нарсага мақсад қўядиган ақлли мавжудот бор — биз буни Худо деб атаймиз.
Ихтиёр Эсонов
БЕФАРҚЛИКНИНГ
(ҳаётий воқеа)
Такси ҳайдовчиси йўл четида қўл силкиган эркакни кўриб севинди. Тезгина унинг қаршисига бориб тўхтади.
Эркак таксига ўтирди ва хавотир билан гапира бошлади:
— Илтимос, тезроқ юринг, шу орадаги кўчада...
Такси ҳайдовчиси бирор одамни олишни ўйлаганди, мижознинг гапини эшитиб юраги хижил тортди:
- Худо сақласин, жуда қўрқинчли ҳолат. Бир одамни тўрт жойидан пичоқлабдилар. Ҳозир танасидаги қон буткул оқиб кетиб, ўлиб қолиши мумкин. Биров ёрдам бермайди, ҳамма тўпланиб олиб томоша қилаяпти. Қанчалик ҳиссиз, шафқатсиз оломонга айландик! Ёрдамга муҳтож, жони узилаётган одамни томоша қилиб туришибди. Ҳайдовчининг юраги сиқилди: “Машинамга қон оқади”. Йўловчи давом этарди:
— Ҳозир иккита машина ярадорни олмади, ишонгим келмайди-я. Бир инсон қони тугаб, жон бераяпти, улар раҳм қилмай олдимиздан газни босиб ўтиб кетди. Мана, келдик, ярадор шу одамлар тўпланган жойда. Такси ҳайдовчиси:
— Қани, сиз ярадорни олиб келинг, мен машинани унинг олдига олиб бораман, вақт йўқотмайлик, деди. Йўловчи машинадан тушди ва тўпланганлар орасига кириб “йўл беринг, такси келди” деб бақирди. Аммо ярадорнинг ёнига бориб улгурмасдан, машинанинг узоқлашган овозини эшитиб ортига ўгирилди. Рақами кўринмасин деб орқа чироқларини ёқмай таксининг тезлик билан узоқлашаётганини кўрди. ЭРКАКНИНГ ЮРАГИ УЗИЛИБ, ЙИҒЛАМСИРАГАН ОВОЗДА: “Ё РАББИМ! НИМА БЎЛДИ БИЗЛАРГА?” ДЕЯ ЕРГА УМИДСИЗ ЧЎККАЛАДИ. Такси ҳайдовчиси пешойнадан орқага сўнги бор қаради. Бақирчақирлардан жаҳли чиқди: “Менга нима? Қонга беланиб ётган ярадорни ол, машинани булға... Бошқа такси йўқми? Топилиб қолар мендан бошқаси!”
Шу пайт қўл силкиб тўхташ ишорасини берган мижозни кўриб, хаёлларини йиғиштирди. “Мижоз дегани шунақа, кутилмаганда йўлингдан чиқиб қолади” дея бояги тумонат одамни ҳам, пичоқланиб ўлим ёқасида ётган ярадорни ҳам унутди.
Такси ҳайдовчиси ўша кеча бир муддат ишлаб, уйининг йўлини тутди. Яхшигина пул топиб хотиржам уйига кириб келаётганида, эшик олдида ўзини кутиб турганларга кўзи тушди. Хавотирланди. Машинасини гаражга қўйиб, сўнгра вазиятни билмоқчи эди бир қўшниси тўхтатди уни:
— Машинани жойлаштирмай тур, балки керак бўлиб қолар...
Ҳайрон бўлиб машинадан тушди. Эшик олдида йиғлаётган хотини ва болаларига яиқнлашди:
— Нима бўлди? – Хотини йиғлаганча бўйнига осилди:
— Акангиз вафот этди!
— Акам?!.. Нега?
— Пичоқлаб кетишибди. Кўп қон йўқотиб, ҳалок бўлибди.
Такси ҳайдовчиси ваҳима билан овозини баландлатди:
— Қаерда? Қачон?
– Хотинининг жавобини эшитиб ерга чўккалаб қолди. Кўз олдидан машина фараларини ўчириб қочган кўчаси ва тўпланиб турган тумонат томошабин ўтди. Тумонат ичида қонга беланиб ётган, ўзига музтар тикилиб турган бир юз кўринди гўё. Мадорсиз йиқилдию, ҳушидан кетди...
Алишер Эрназаров саҳифасидан
Хўш, биз СССРдан нималарни мерос қилиб олдик?
СССР, сан нимасан?
Сўнгги вақтларда 33 йил аввал йўқ бўлиб кетган СССРни соғинувчилар яна кўпайиб қолди. Шахсан мен улар режимни эмас, ёшлигини соғинишади, деб ишонаман. Чунки улар СССР аслида қандай давлат бўлганини англашмайди.
Россиялик журналист Анна Политковская (у Путиннинг туғилган кунига совға сифатида чечен бандитлари томонидан ўлдирилган) СССР ҳақида шундай ёзиб кетган:
СССР — бу газланган сув сотадиган автомат эмас, ГУЛАГ ва 4 миллион чақув эди.
CССР — бу ҳокимият тепасидаги эси оғиб қолган чоллар, қашшоқлик ҳаёт нормаси эди.
СССР — бу иккиюзламачилик. Намойишкорона аксилғарбчилик бўлиб турганда, чет элга чиқиш — мукофот, чет элдан бирор нарса олиб келиш — мисли кўрилмаган омад эди.
СССР — барча нарсада бир хиллик: овқатда, қўшиқларда, фикрларда эди.
СССР — бу ҳар қандай тараққиёт тақчиллиги ва йўқлиги эди.
СССР — чет элга чиқиш учун тақиқ, валюта операциялар учун қамоқ, компартиядан ташқари ҳарқандай сиёсий фаолият учун таъқиб эди.
СССР — хусусий тадбиркорликка тақиқ. Хусусий мулкка тақиқ. Инсоннинг ҳеч қандай шахсий бойлиги бўлмаслиги эди. Инсон ўзига эмас, жамоатчиликка тааллуқли дегани эди.
СССР — ҳар жойда цензура, фикр эркинлиги ва ахборот тарқатишга тақиқ эди.
СССР — бу доимий ёлғон, лоқайдлик ва кулранглик эди.
СССР — бу пионер линейкалари, комсомол йиғилишлари, жамоатчилик ўртасида изза қилиш ва қоралаш эди. Ҳамманинг кўз ўнгида хўрлаш ва ҳар қандай индивидуалликни йўққа чиқариш эди.
СССР — таниш билишчилик ва юлғичлик эди.
СССР — милитаризм ва империяча фикрлашни болаликдан мияга қуйиш эди.
СССР — барчани тенглаштириш эди.
СССР — давлат ўзини иш учун маош тўлаётгандек кўрсатиши, одамлар эса ўзини ишлаётгандек кўрсатиши эди.
СССР — давлатдан садақа кутиб хор бўлиш эди.
СССР — шахсий гигиена воситаларининг йўқлиги эди.
СССР — турмушнинг афтодаҳоллиги эди.
СССР — бўлаётган воқеаларнинг бемаънилиги ва асбурдлиги эди.
СССР — шахсга ҳурматсизлик эди. Мактабда, институтда, ишда ҳамма инсоннинг шахсий ҳудудига бостириб кирарди ва бу норма саналарди.
СССР — ҳар бир дазмолдан пропаганда, чексиз навбатлар ва бўш пештахталар эди.
СССР — урушни доимий кутиш ва қўрқиш эди.
СССР — анкеталардаги “шахсий манфаатларини жамоат манфаатларидан устун қўяди” деган пункт эди.
СССР — бир бош юқори ажралиб турган барчадан шубҳаланиш эди.
СССР — ўзинг истаган нарсани ўқиш, кўриш ва эшитишдан мосуволик эди
СССР — инсонлар колбасага навбатга туриб, ҳушини йўқотиш эди.
СССР — инсонга фойдаланиладиган материалдек муносабат эди.
СССР — бу миллат графаси эди.
СССР — эртанги куннинг ноаниқлиги, яшашнинг имитацияси эди. Бу яшаш эмас, кун кўриш эди.
СССР — ақлга нафрат, становкка муҳаббат эди.
СССР — камситиш даражасида барча нарсада танловсизлик эди.
СССР — раҳбар олдида тилёғламалик ва титроқ эди. Куч олдида тисарилиш эди.
СССР — мақсад воситаларни оқлаши эди.
СССР — нафрат, ҳасад ва жирканч ишлар мафкураси эди.
СССР — эркинликнинг акси эди. Ҳаракатланиш эркинлиги, виждон эркинлиги, фикр билдириш ва фикрлаш эркинлигининг йўқлиги эди. Доимий декларациялар, йиғилишлар, парадлар, оташин нутқлар, юришлар, режалар, нормалар, плакатлар, ҳурмат тахталари, шармандалик тахталари — нарсаларнинг ҳақиқий манзарасини тўсувчи улкан фанер тўсиқлар эди.
СССР — ёлғон ва яна ёлғон эди. Инсон табиатини зўравонлик билан булғаш, барча умуминсоний қадриятларнинг алмаштириб қўйилиши эди.
СССР —тарихдаги энг узоқ давом этган ва йўқотишнинг имкони бўлмаган инсондан нафратланувчи режим эди.
Мана, биз ниҳоят яна тиканли симларга эга темир девор ортидамиз, бу ердаги қонхўр аждар ниҳоят бироз узилиб қолган севимли хўракларини яна паққос тушира бошлайди.
Хиёнаткор уруш релсларида, бўғзимизгача бировларнинг қонига ботиб, биз яна мазохистик соғинч билан билан жаллодларимиз кутаётган кундага қайтиб келдик.
Тарих сурункали касаллик сингари яна бўй кўрсатиш қобилиятига эга.
Радикал дори эса битта — ўлим олиб келаётган ҳужайраларни ўз вақтида кимёвий терапия қилиш керак.
Биз буни эплай олмадик — СССРдан “Янги Россия”га барча совет каналаримиз билан кўчиб ўтдик.
Анна Политковская.
Меҳмон отангдан улуғ...
Бир кекса ҳинду айтади:
"Биласанми бизни нега қириб ташлашди? Чунки биз ҳаддан ташқари меҳмондўст бўлдик ва яхши инсонлар сифатида кўринишни хохлагандик..."
150 йиллик меҳмонлар ҳақида нимадир ёзмоқчи бўлдиму, лекин эртага узир сўраб Ўзбекистон 24 да чиқишим мумкинлиги ҳақида ўйлаб тилимни тийдим...
tanatoz саҳифасидан
АЖАЛ
Бундан бир ҳафта олдин икки жанозада қатнашдим. Бири пешинда, иккинчиси асрда бўлди. Аллоҳга қасамки, асрда қабрга кузатиб қўйганимиз маййит пешиндаги жанозада биз билан қабристонга бориб, маййитни кузатиб қўйган киши эди. Мен уни танимадим. Жанозага чақирилганимда маййит ҳақида сўрадим. Менга:
- Пешиндаги жанозада иштирок этган киши - деб, у кишини эслатишди. Шунда мен айтдим:
- Субҳаналлоҳ, мавъизани пешинда ер устида, асрда ер остида эшитибди.
© Хатиб.уз
#Ажиб
Олтмишдан ўтгандан кейин сизга поезд, учоқ ва кема бошқаришга рухсат беришмайди. Лекин мамлакатни бошқаришга изн беришади.
Айман Ёғий
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади: «Ийсо алайҳиссалом ер юзини айланиш учун чиқди. Унга бир яҳудий ҳамроҳлик қилди. Яҳудийда иккита, Ийсо алайҳиссаломда эса битта нон бор эди. Ийсо алайҳиссалом яҳудийга: «Таомингга мени шерик қиласанми?» деди. Яҳудий: «Ҳа», деди. Лекин Ийсо алайҳиссаломнинг нони битта эканини билгач, рози бўлганига пушаймон бўлди. Ийсо алайҳиссалом намоз ўқиш учун турган пайтда яҳудий нонининг биттасини еб қўйди. Ийсо алайҳиссалом намозни ўқиб бўлгач, иккови таом ейишга ўтирди. Ийсо алайҳиссалом шеригига: «Нариги нонинг қани?» деди. Яҳудий: «Менда фақат битта нон бор эди», деди. Ийсо алайҳиссалом ҳам битта нонни, шериги ҳам битта нонни еди. Сўнра жўнаб кетишди. Бир дарахтнинг олдига келишди. Ийсо алайҳиссалом: «Мана шу дарахтнинг тагида тунасак», деди. Шериги ҳам маъқуллади. Тонг отгач, яна йўлга тушишди. Йўлда бир кўзи ожиз одам учраб қолди. Ийсо алайҳиссалом кўзи ожизга: «Хоҳлайсанми, сени даволайман, Аллоҳ кўзингни қайтариб беради. Лекин кейин У Зотга шукр қиласанми?» деди. У одам рози бўлди. Ийсо алайҳиссалом унинг кўзини силаб, Аллоҳга дуо қилди. Унинг кўзлари очилди. Шунда Ийсо алайҳиссалом яҳудийга: «Мана бу кўрнинг кўзини қайтариб берган Зот номи билан сўрайман, сенда яна битта нон бормиди?» деди. Яҳудий: «Аллоҳга қасамки, менда фақат битта нон бор эди», деди. Ийсо алайҳиссалом унга индамади. Йўлда давом этиб, кийиклар ўтлаб юрган жойга келишди. Ийсо алайҳиссалом кийиклардан бирини чақириб, уни сўйди. Сўнгра иккови кийикнинг гўштидан ейишди. Гўштни еб бўлгач, Ийсо алайҳиссалом кийикка: «Аллоҳнинг изни билан тур ўрнингдан!» деган эди, кийик туриб, югуриб кетди. Яҳудий ҳайрон қолиб, «Субҳаналлоҳ», деди. Ийсо алайҳиссалом унга: «Сенга мана шу мўъжизани кўрсатган Зот номи билан сўрайман, учинчи нонни ким еди?» деди. Яҳудий: «Менда фақат битта нон бор эди», деди. Улар яна йўлда давом этиб, катта бир дарёнинг олдига келишди. Ийсо алайҳиссалом шеригининг қўлидан ушлаб, сувнинг устида юриб, нариги томонга ўтиб олди. Шериги яна ҳайратда қолиб, «Субҳаналлоҳ», деди. Ийсо алайҳиссалом унга: «Сенга мана шу мўъжизани кўрсатган Зот номи билан сўрайман, учинчи ноннинг эгаси ким?» деди. Яҳудий яна: «Аллоҳга қасам, менда битта нон бор эди», деди. Улар яна йўлда давом этиб, хароба бўлиб ётган бир катта қишлоққа келишди. Қарашса, ўзларига яқин жойда учта катта-катта олтиндан бўлган тошлар турибди. Ийсо алайҳиссалом: «Биттаси сенга, биттаси менга, учинчиси эса учинчи ноннинг эгасига», деди. Шунда яҳудий: «Учинчи ноннинг эгаси менман, сен намоз ўқиётган пайтингда уни егандим», деди. Ийсо алайҳиссалом: «Буларнинг ҳаммаси сенга» деб, ундан ажралиб кетди. Яҳудий олтинларнинг олдида туриб қолди. У уларни бир ўзи кўтара олмас, юклаб кетишга бирорта улови ҳам йўқ эди. Шу пайт у ерга уч киши келиб қолди. Улар олтинларга эгалик қилиш учун яҳудийни ўлдиришди. Сўнг иккови учинчи шеригига: «Сен қишлоққа бориб, бирор егулик олиб кел», деди. У кетди. Қолганлардан бири шеригига: «Анави қайтиб келгач, уни ўлдириб, олтинларни бўлишиб оламиз», деди. Шериги рози бўлди. Егулик олиб келишга кетган одам эса «Овқатга заҳар қўшаман-да, иккаласини ўлдираман, олтинлар ўзимга қолади» деб, шайтоннинг гапига кирди. Шундай қилиб, заҳарланган овқатни олиб келган эди, бояги иккаласи уни ўлдирди. Сўнгра овқатни еб, ўзлари ҳам олтиннинг ёнида қотиб қолишди. Шундан сўнг Ийсо алайҳиссалом у ердан ўтиб қолиб, олтиннинг ёнида ўлиб ётган тўрт кишини кўриб, уларга ва олтинга ишора қилиб, ўзи билан бирга кетаётган ёнидаги ҳаворийларга: «Дунё мана шундай, унга ружу қўйганларни шу кўйга солади. Ундан эҳтиёт бўлинглар!» деди.
“Солиҳлар гулшани” китобидан
«ҚОВОҚБОШ»НИНГ ЭГАСИ
Бир дарвеш сартарошхонага келиб сочини олдира бошлади. Шу пайт бир отлиқ келиб:
– Ҳой, қовоқбош, қани жойни бўшат-чи, – деб унга ўшқирди.
Дарвеш индамай бир чеккага ўтиб, то отлиқ сочини олдириб кетгунича кутиб ўтирди. Сочини олдириб бўлган отлиқ бир неча қадам ҳам юрмаган эдики, от ҳуркиб, эгаси ерга йиқилди ва бир тошга боши билан урилиб, ўша жойнинг ўзида жони узилди. Бу ҳолатга гувоҳ бўлиб турган сартарош ҳайрат билан дарвешга:
– Тақсир, бу даража қилиш шарт эмас эди! – деди.
Дарвеш эса елкасини қисиб:
– Мен нима қилай? Бу «қовоқбош»нинг ҳам ўз Эгаси бор! – деди-ю, йўлида давом этди.
Маҳмуд Махкам
❤️? Eng sara yangi trend qoʻshiqlarni siz uchun taqdim etamiz ?
❤️? Barcha qoʻshiqlar original va pechatsiz holatda ?
Reklama uchun: @T1MoTel_23
Телеграм каналларимиз:
✅ @huda_uz
✅ @shams_solih
Мурожаат учун:
? @huda_murojaat_bot
Менеджер - @krishenik (вопросы только по рекламе ‼️)
Last updated 1 month ago