?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago
#савол_жавоб ТИЖОРАТ МОЛЛАРИ ВА ЗАКОТ
❓**CАВОЛ: Закот чиқаришда тижорат моллари ҳам ҳисобланар экан. Айтингчи тижорат моллари деганда қандай моллар тушунилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тижорат моллари деганда киши олаётган пайтида қатъий равишда тижоратни, яъни, олиб сотишни қасд қилган моллар тушунилади.** Демак, қуйидаги кўринишларда олинган моллар тижорат моллари ҳисобланмайди:
Юқоридаги уч суратда олинган моллар тижорат моллари дейилмайди.
Албатта, буни билиш закот ва қурбонлик масалаларида эътиборлидир.
Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
*✅ @IslomMoliyasi *канали
#савол_жавоб БУ КЕЛИШУВ ШАРЪАН ЖОИЗМИ?
❓CАВОЛ: Бир танишимни ғишт заводи бор. Менга ўн миллион сўм берсанг, мен ғишт ишлаб чиқариб сотаман ва ҳар бир дона ғишт учун 10 сўмдан фойда бераман, деяпти. Шу иш шаръан жоизми? *💬 ЖАВОБ:* Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бунда музораба кўзланган, лекин келишув ножоиз шаклда тузилмоқда. Келишув шаръан тўғри бўлиши учун кўрилган фойдадан улуш тақсимланиши кўзда тутилиши зарур. Улушлар тенг бўлиши шарт эмас, бу ўзаро розилик билан ҳал бўладиган масала. Масалан, иккига тенг тақсимлаб ҳар икки тараф тенг олиши ёки учдан иккисини бир тараф, учдан бирини бошқа тараф олишини шарт қилиш лозим ва ҳоказо.
Бу келишувда ҳар битта ғиштдан 10 сўм ёки ундан камроқ фойда чиқиши ва пул берувчи тараф ҳар битта ғиштдан 10 сўмдан олса ғишт ишлаб чиқарувчига фойдадан ҳеч нарса тегмай қолиши мумкин. Бу эса музораба келишуви моҳиятига зид ҳисобланади. Бу хусусда Бурҳонуддин Марғиноний
"( وَمِنْ شَرْطِهَا أَنْ يَكُونَ الرِّبْحُ بَيْنَهُمَا مُشَاعًا لَا يَسْتَحِقُّ أَحَدُهُمَا دَرَاهِمَ مُسَمَّاةً ) مِنْ الرِّبْحِ لِأَنَّ شَرْطَ ذَلِكَ يَقْطَعُ الشَّرِكَةَ بَيْنَهُمَا وَلَا بُدَّ مِنْهَا"
Яъни: “Фойда ҳар икки шерик орасида тарқайдиган бўлиши музораба шартларидан биридир. Улардан бири фойдадан маълум белгилаб қўйилган дирҳамларга эга бўлмаслиги керак. Чунки бундай шарт қўйиш фойдада шерик бўлиш имконини чеклайди”. (Ҳидоя, Музораба китоби).
Демак, келишув тўғри бўлиши учун, чиққан фойдадан улуш тақсимланиши шарт қилиниши лозим. Валлоҳу аълам.
📖 Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
жавоби асосида тайёрланди.
*✅@IslomMoliyasi *канали
#мулоҳаза
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
"Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз".
(Бақара сураси 216 оят)
Аллоҳ таоло бандаларининг ҳамма ҳолатларини яхши билади. Улар нимани ёқтирмасликларини ҳам билади. Инсоннинг табиати шундай: машаққатни, қийинчиликни ёқтирмайди. Лекин Ислом одамларга ёқадиган нарсаларни эмас, балки уларга фойда бўладиган, икки дунёда бахт-саодат келтирадиган амалларни таклиф қилади.
Ушбу оятни ўқиб, ўзимизни ота-онамиз, устозларимиз ва фарзандларимиз муносабатларини ҳам кўришимиз мумкин. Болалигимизда ота-она ва устозлар бирор нимага бизни буюришса ёки маслаҳат/далолат қилишса у нарса бизни нафсимизга ёқмагани сабабли (яъни у ишда бироз машаққат борлиги учун) у ишни қилмаганмиз ёки бирозгина машғул бўлиб тарк қилганмиз. Ваҳоланки, кейинчалик ўша буюрилган иш (агар биз уни қилганимизда) биз учун жуда манфаатли бўлиши мумкинлигига кўп маротаба амин бўлганмиз. Фарзандларимиз ҳам аксарият ҳолларда ўзларини ҳудди шундай тутишади.
Бугун нафсимизга унчалик ёқмайдиган иш, эртага шу нафсимизнинг айнан ўзига ёқадиган натижага эришишга сабаб бўлади, фақат буни яхши тушунишимиз ва керак бўлганда ўзимизни бироз қийнашимиз керак холос. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони карим оятларида шундай марҳамат қилади (Шарҳ сураси 5-6 отялар):
5. Бас, албатта бир қийинчилик билан осончилик бордир.
6. Албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир.
Араб тили қоидасига биноан, ушбу икки оятнинг умумий маьноси «бир қийинчиликдан сўнг икки осончилик бор», дегани экан. Бу маьнода ҳадиси шарифлар ҳам бор. Буларнинг ҳаммаси мўмин кишини қийинчилик пайтида ўзини йўқотиб қўймасдан, балки жидду-жаҳд, ақл-фаросат билан ҳаракат қилишга ва Аллоҳдан енгиллик кутишга ундайди.
Кўпинча бизнес фаолият бошлаган тадбиркорлар биринчи кичкина қийинчиликни ўзидаёқ динимиз қатъий тақиқлаган/шариатга зид ишларни қилиб, масалан кимларгадир пора бериб иш битирмоқчи бўлишади. Ваҳоланки, бироз миясини ишлатса, масалага фаросат кўзи билан қараса ўша муаммони ҳаром аралаштирмасдан (масалан тегишли соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ёки ўша муаммо бўлиб кўринган масалага чуқурроқ қириб, уни яхшироқ ўрганиб) хал қилиши ҳам мумкин. Агар шундай қилинса, ўзи ва жамият учун яна бир қанча манфаат чиқиши мумкин:
1. Пора каби гуноҳи кабира саналувчи ишни қилмасдан охиратини сақлайди (“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчи, пора олувчи ва уларнинг ўртасидаги воситачини лаънатладилар”. (Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа ривояти);
2. Муаммони ҳал қилиш тажрибаси пайдо бўлади ва кейинги сафар ўзи ёки яқинларида яна шундай ҳолат юзага келса, бемалол муаммони хал қилишда ўзига ҳам уларга ҳам ёрдам бериши мумкин бўлади;
3. Бошига муаммо тушганда ўзини йўқотиб қўймасдан, масалага соғлом ақл билан ёндашиш кўникмаси хосил бўлади ёки шу хусусияти кучаяди;
4. Ўзининг руҳий ҳолати яхшиланади, ходимларининг унга бўлган ҳурмати ошади, жамосидаги умумий муҳит яхшиланади, ўзаро бирдамлик кучаяди;
5. Муаммони ўзи хал қилиб маблағини тежайди ёки бирорта мутахассисни ёллаб (масалан ҳуқуқшуносни), уни ҳалол пул топишига сабаб бўлади;
6. Бошқа тадбиркорларга ҳам ибрат бўлади (яъни уларнинг миясига, “бу қилган ишни биз ҳам қила оламиз”, деган фикр ўрнашади).
Валлоҳу аълам.
ЧУВАЛЧАНГ ВА БИОГОМУС САВДОСИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ:
1) Чувалчанг савдоси жоизми?
2) Чувалчангдан чиқадиган ахлат-биогомус савдоси-чи?
? ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳозирги кунда чувалчанг ва ундан олинадиган биогомуснинг ер ва унинг унумдорлигига фойдали бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шариат рухсат берган шаклдаги маҳсулотларнинг фойдали томони бўлса, бундай нарсаларнинг савдоси жоиз бўлади. Масалан, ҳайвонларнинг тезаги нажосат саналади. Шаръий қоидага кўра нажосатнинг савдоси жоиз бўлмайди. Лекин фойда берадиган нарса бўлгани учун уламолар унинг савдосини жоиз дейишган. Бу мавзуда фиқҳ китобларида шундай дейилган:
أَنَّ جَوَازَ الْبَيْعِ يَدُورُ مَعَ حِلِّ الِانْتِفَاعِ ، وَأَنَّهُ يَجُوزُ بَيْعُ الْعَلَقِ لِلْحَاجَةِ مَعَ أَنَّهُ مِنْ الْهَوَامِّ ، وَبَيْعُهَا بَاطِلٌ .
“Бир нарсанинг савдосининг жоизлиги ўша нарсадан фойдаланиш ҳалоллигига қараб белгиланади. Зулуклар гарчи ҳашорот ва унинг савдосини ботил эканига қарамай унга эҳтиёж борлиги учун унинг савдоси жоиз бўлади”. (“Раддул муҳтор” китоби).
يصح بيع الحشرات والهوام كالحيات والعقارب اذا كان ينتفع بها ، والضابط فی ذلك ان كل ما فيه منفعة تحل شرعاً فان بيعه يجوز
“Илон ва чаён каби ҳашоротлардан фойдаланиш имкони бўлса, уларнинг савдоси жоиз бўлади. Бу борадаги қоида шуки, шаръан ҳалол манфаати бор нарсаларнинг савдоси жоиздир” (“Ал-фиқҳу алал мазоҳибил арбаъа” китоби). Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
✅@IslomMoliyasi канали
Мусоқот шартномаси ҳақида
“Мусоқот” (ёки Мусақот, баъзи жойларда “мусоқаҳ” шаклида берилган) деганда дарахтларни парвариш қилувчи кишига, улардан олинадиган меванинг бир қисмини бериш эвазига топшириш тушунилади.
Ушбу шерикчилик келишувининг ҳикматларидан бири баъзан кишиларнинг боғлари бўлиб, уни парвариш қилиш, ундан самара олиш йўлларини улар билишмайди. Бошқа кишиларда эса ушбу салоҳият мавжуд бўлиб, лекин қўлларида боғлари бўлмайди. Бу муомала орқали шу каби кишиларнинг эҳтиёжлари қондирилади.
Ушбу муомалада ҳам ҳар икки тараф ўз насибасини ярим, учдан бир ёки тўртдан бир каби улуш асосида белгилаши вожибдир. Муайян миқдордаги ҳосилни шарт қилиш ёки узумзор ва боғнинг бир тараф ҳосилини шарт қилиб қўйиш тўғри бўлмайди. Чунки баъзида дарахт кўзланган ҳосилни бермаслиги, натижада бир тараф ҳосилга эга бўлиб, иккинчи тараф ундан қуруқ қолиши мумкин.
Мусоқотнинг ҳукмлари ҳам музораъаникига ўхшайди. Фақат мусоқотда келишув муддатини белгилаш шарт эмас. Келишув боғбоннинг иш бошлаши билан бошланиб, илк мевалар етилиши билан тугайди. Бундан сўнг етилган мевалар шериклик молга айланиб, ҳосилни йиғиб олиш харажатлари шерикларнинг ҳосилдан оладиган улушларига қараб тақсимланади.
Дарахтдан бошқа ўсимликлар (гул ва истеъмол қилинадиган япроқли жасмин, чой, беда каби) гули ёки уруғининг етилиши дарахт мевасининг етилиши кабидир.
Мусоқотда ҳам музораъадагига ўхшаб келишув пайтида мева етилган бўлса, келишув тўғри бўлмайди. Чунки бу ҳолатда ишчи ҳосилга ҳеч нарса қилмасдан шерик бўлади. Бу эса мумкин эмас.
Агар шериклардан бири меванинг хомлигида вафот этса, ишчи ёки унинг меросхўри ишни давом эттираверади.
Мусоқот келишувини ишчининг ишга ярамайдиган бемор бўлиб қолиши ёки ишчининг ўғри бўлиб чиқиши, шунингдек, ижара келишувини бекор бўлишига олиб келадиган узрлар туфайли бекор қилиниши мумкин.
Боғ эгаси боғбондан мусоқот амалига тегишли бўлмаган, яъни, қудуқ қазиш, анҳор чиқариш, омборхона қуриш, янги нав кўчат ўтқазиш каби ер эгасига қоладиган ишларни талаб қила олмайди. Чунки бу каби ишларнинг мева ҳосил бўлишига боғлиқлик жойи йўқ.
Бўм-бўш ерни бировга «бу ерга кўчат экиб обод қилсанг, ер ҳам, дарахтлар ҳам ўртада бўлади» деб бериш мумкин эмас. Чунки бу ҳолатда ишчи иш бошлашидан олдин бор бўлган нарса - ерга шерик бўлиб қолади. Аслида эса унинг ўз меҳнати туфайли пайдо бўлган нарсага шерик бўлишга ҳақи бор, холос.
?Фойдаланилган манбалар:
https://www.islamonline.uz/
https://islom.uz/
*✅@IslomMoliyasi *канали
ЮТУҚЛИ АКЦИЯДА ИШТИРОК ЭТИШГА ОИД САВОЛ
Катта бир савдо тизими (супермаркетлар) акция эълон қилди. Унга кўра, муайян банк/молия тизими пластик картаси орқали шу акция эълон қилган савдо тизимидан муайян маҳсулот сотиб олган харидорлар лотереяга ўхшаган ўйинда иштирок этишади ва ушбу ўйин-танлов давомида тасодифан танланган харидор ўйин ғолибларидан бири сифатида муайян совға-мукофотга эга бўлади. Шундай ўйин орқали ютилган совға-мукофотни олиш шаръий нуқтаи назардан жоизми?
ЖАВОБ:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази томонидан шу каби саволга қуйидагича жавоб берилган:
“Ютуқли акция маҳсулот нархини оширмаган ва уни истеъмол қилиш мақсадида сотиб олинган бўлиб, ютуқ чиқиб қолса, уни олиш ҳалол ҳисобланади. Аксинча, маҳсулот нархи акция даврида қимматлашган бўлса ёки қимматлашмаган бўлсада уни сотиб олишдан мақсад, айнан ютуққа эришиш бўлса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам”.
___________
“Ислом молияси”дан юқоридаги савол юзасидан қўшимча изоҳ:
Биринчи жавобдаги “...сотиб олишдан айнан ютуққа эришиш бўлса, жоиз эмас”, жумласига эътибор қаратиш лозим бўлади. Кейин эса саволдаги “..муайян банк/молия тизими пластик картаси орқали шу акция эълон қилган савдо тизимидан маҳсулот сотиб олган харидорлар..” жумласига эътибор қаратамиз. Демак, харидор эълон қилинган акцияда иштирок этиш учун ўша талаб қилинган банк картасини сотиб олса ҳам, ўша акциядаги маҳсулотни сотиб олишдан мақсади ютуққа эришиш бўлса ҳам, шаръий нуқтаи назардан тақиқланган лотереяда иштирок этиш бўлиб қолар экан.
КЕШБЭК ОЛИШ ҲАЛОЛМИ?
CАВОЛ: Ҳозирги кунда кўп учрайдиган кешбек фоиз, фоиз олиш дурустми? Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кешбек фоиз, фоиз шариатимизда ҳаром деган гап нотўғри. Чунки фоиз сўзи молия соҳасига оид атама бўлиб, улуш, ҳисса, қисм деган маъноларни англатади. Фоиз атамасини жуда кўп ўринларда ишлатамиз. Масалан, “закотга қодир инсон қўлидаги молининг 2,5 фоизини фақирларга беради”, деймиз. Бу дегани қўлидаги молини қирқдан бир улушини ёки қисмини беради, дегани бўлади. Ёки икки киши савдо қиламиз, деб пул тикишди. Фойдани масалан, 50 фоиздан, яъни 50/50 оламиз, деб келишади. Бу келишув мумкин эмас, дейилмайди. Яна бир мисол: мерос тақсимлашда ҳам маййитдан қолган мол мулкни тақсимлашда кимдир 20 фоизини, яна кимдир 40 фоизини олади.
Демак, юқорида келтирилган мисолларга ўхшаган масалаларда фоиз сўзини ишлатишда ҳеч қандай муаммо ёки шаръий таъқиқ йўқ.
Чунки бу ишда ғарар(алдов) ҳам, рибо ҳам топилмайди. Масалан, Аҳмад исмли киши кийим сотиб олиш учун супермаркетга борди. Супермаркетга кирса, сотувчи “Ким биздан битта кийим сотиб олса, яна битта қўшиб берамиз ёки қилган тўловидан шунчасини қайтиб берамиз”, деб эълон қилди. Бу нарса ҳалол ҳисобланади.
Ҳозирги кундаги ислом молияси бўйича кўзга кўринган олим Муҳаммад Тақий Усмоний “Фиқҳул буюъ” китобида буни ҳадя деб атаган:
“Айрим савдогарлар маълум миқдорда маҳсулотларини сотиб олган харидорларга мукофот, бонус бериш одати жорий бўлган. Бу мукофотларни гоҳида қуръа ташлаш йўли орқали беради. Савдогар бу ишни қилишдан мақсади одамлар унинг маҳсулотни кўпроқ сотиб олишлари учун қизиқтириш мақсадида қилади. Бу савдогар томонидан ваъда қилинган инъом, ҳадя ҳисобланади”.
Демак, бирор нарсани онлайн сотиб олинганда кешбек берилса, бу пуллар рағбатлантирувчи мукофот бўлиб, олиш жоиз.
Хулоса қиладиган бўлсак, турли иловалар орқали бериладиган кешбекни (агар ғарар ва рибо аралашмаган бўлса) мукофот ёки бонус, деб тушунса бўлади ва буни олиш жоиз. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Германияда ўтказилган Бутунжаҳон немис тили олимпиадасида олтин медални қўлга киритган Андижонлик Райёна Иброҳимова ҳақида ҳушхабар тарқалди ва кўпчилик юртдошларимиз бундан жуда хурсанд бўлишди. Шу билан бирга, ўзбек қизи ғолиб бўлган ушбу олимпиада Парижда ўтаётган спорт бўйича ёзги жаҳон олимпиада ўйинлари билан деярли бир пайтда бўлиб ўтганлиги учун бўлса керак, аксарият ватандошларимиз илм-фан олимпиадаси ғолибасига ҳам спортчиларга бўлган муносабатни кутишмоқда (маълумки, ёзги олимпиада ғолиблари — олтин медал соҳибларига 200 минг доллар миқдорида пул мукофоти берилиши кўзда тутилган). Зеро, илм-фан ривожига эътибор спортга бўлган эътибордан кам бўлмаслиги, балки юқорироқ ҳам бўлиши керак. Чунки спортдаги ғалаба қисқа муддатли, илм-фанда ғалаба эса мамлакат учун узоқ муддатли самара беради. Нима бўлганда ҳам, биз бу масалада масъуллар қандай йўл тутишади билмаймиз, лекин саҳоватпеша халқимиз бу масалада ўзларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда илм-фан олимпиадаси ғолибаси бўлган қизимизга эътибор кўрсатишибди. Қуйидаги маълумот шу ҳақда.
✅ @IslomMoliyasi канали
Ваъдалашиш
❓Ассалому алайкум! Мен бир мусулмонни мебелини сотиб оламан деб вадалашгандим. Энди мебелга эхтиёж бўлмай қолди. Энди ўша мебел эгасига ваъда каффорати пулини тўласам бўладими?
? Жавоб:Ва алайкум ассалом!
Тўланадиган каффорати борлигини билмаймиз.
Валлоҳу аълам!
*? «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати*
┈•┈•┈•⊰✿?✿⊱•┈•┈•┈
? “Ислом молияси” дан изоҳлар:
1. Ваъдага вафо қилмаслик гуноҳ, лекин ҳаётда турли ҳолатлар рўй бериб туради, шундай пайтда сотувчи харидорнинг савдодан айнишини кечириб юбориши унинг гўзал одобидан ҳисобланади. Зеро, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мусулмоннинг (савдодаги) қайтишини кечирса, Аллоҳ унинг қоқилишини кечиради», деганлар.
2. Сотувчи харидорнинг ваъдасига ишониб ўша сотилиши кўзда тутилган нарсага бевосита боғлиқ ҳолда қандайдир харажат қилиб қўйса (масалан, омбордан йўлкира қилиб бирор бошқа жойга олиб борган бўлса, юк ташувчиларга иш ҳақи тўлаган бўлса), айнан шу қилинган харажатларни сотувчи харидордан талаб қилиши мумкин.
↗️ @IslomMoliyasi канали
?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago