HIKMATLI SO`ZLAR

Description
Ўрни келганда ишлатамиз.

Бу каналга ҳаётимиз давомида нимадандир таъсирланганимиз, кузатганларимиз давомида ўқиган буюк шахсларнинг ҳикматли сўзлари жамлаб катта архив яратиш мақсадида жойлаб борилади. Бошқа мақсад йўқ
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago

2 weeks, 1 day ago

Инсонда ҳам худди дарахтга ўхшаш ҳолат юз беради: қанчалар юксакка – ёруғликка интилса, шунчалар томирлари ерга – тубанликка, зулматга ва чуқурликка – зулмга ботиб бораверади.

✍️Фридрих Ницше

Бошқа 👉* ҳикматли сўзлар @hikmatligapuz 👈***

2 weeks, 2 days ago

Дубай асосчиси Шайх Рашиддан ўз давлатининг келажаги ҳақида сўрашганда, шундай жавоб берган экан: ''Менинг бобом туяда юрарди, отам туяда юрарди, мен "Мерседес"да юраман, ўғлим "Ленд-Ровер"да юради, неварам "Ленд-Ровер"да юради, лекин эварам туяда юради..."

Нега бундай?!

Оғир пайтлар кучли кишиларни, кучли кишилар енгил пайтларни пайдо қилади. Енгил дамлар кучсиз одамларни, кучсиз одамлар оғир пайтларни пайдо қилади.

Текинхўрларни эмас, ҳаракатчанларни тарбиялаш керак.

P.S.: Айтишларича, ота-оналар меҳнатда пул топиб, болалар роҳатда фақат сарфласалар, неваралар садақа сўрашга мажбур бўларкан...

Ибратдир дунё

Бошқа 👉* ҳикматли сўзлар @hikmatligapuz 👈***

2 weeks, 3 days ago

**Мени тушунмайдиган инсоннинг менинг ҳаётимда нима иши бор?!

Беркутай Сойсал**

Бошқа 👉* ҳикматли сўзлар @hikmatligapuz 👈***

2 months, 3 weeks ago
[#Мотивация](?q=%23%D0%9C%D0%BE%D1%82%D0%B8%D0%B2%D0%B0%D1%86%D0%B8%D1%8F)

#Мотивация

✍️​​«Мени ҳеч нарса ранжитолмайди» деб қарор қилингки, шунда ўзингизни ёмон ҳис қилмайсиз.

Ўзингизни яхши ҳис қилар экансиз, сизни ҳеч ким ва ҳеч нарса ҳеч қачон ранжитолмайди!
© Марк Аврелий

Бошқа ?* ҳикматли сўзлар @hikmatligapuz ?***

2 months, 3 weeks ago
*“Ўқингиз, илми ҳикмат сизга, бу иш …

“Ўқингиз, илми ҳикмат сизга, бу иш катта ибратдур,
 Агар илм ўрганурсиз, барча ишда сизга нусратдур”

Исъҳоқхон Ибрат

Бошқа ?* ҳикматли сўзлар @hikmatligapuz ?***

2 months, 3 weeks ago
**ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҲИКМАТЛАРИ**

ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҲИКМАТЛАРИ
Ўз мақомингдан ошириб сўз айтиш сенга зиён келтиради.

Ҳар кимнинг ҳаракати эгаллаб турган ўрнига боғлиқ.

Қўлингдан келмайдиган ишни сўзлама.

Ҳар кимса ҳар нарсани ўз вужуди доирасида туриб мушоҳада айлар.

Ўзи паст қандай баланд тутгай сени.

Кимки кўп ширин еса, аччиқ ўлар.

Кўнгил кўзгуси чексиздир.

Тилни тий, тил бўлса хомуш яхшидир.

Тикандандир магар гул барги ҳам.

Англамоққа ҳамма ҳам қодир эмас.

Эр ақл эрса, хотиндир тама, ҳирс.

Мева маъно эрса, гулдир суврати.

Бошқа ?* ҳикматли сўзлар @hikmatligapuz ?***

2 months, 4 weeks ago

Сиёсатга олов каби муомалада бўлиш керак: жуда яқин келма, ёнасан, жуда узоқлашма, музлаб ўласан.

✍️Антисфен

Бошқа ?* ҳикматли сўзлар @hikmatligapuz ?***

2 months, 4 weeks ago

Бошқалардан афзал бўлишни эмас, аввалги ҳолингдан афзалроқ бўлишни хоҳла! Ақл бошқалар билан машғул бўлганда кичрайиб, ўз соҳиби билан машғул бўлганда катталашади.

**Уильям Шекспир.

Бошқа ? ҳикматли сўзлар @hikmatligapuz ?**

3 months ago

Агар кимнингдир ҳаётингизда қолишини истасангиз, ўша инсонга ҳеч қачон бефарқ бўлманг.

**Ричард Бах.

Бошқа ? ҳикматли сўзлар @hikmatligapuz ?**

3 months ago

Ҳатто шамоллар келиб узр сўраган тақдирда ҳам шох барибир синганича қолаверади.

**Бернард Шоу.

Бошқа ? ҳикматли сўзлар @hikmatligapuz ?**

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago