ZIYO IZLAB | Расмий Канал

Description
ZIYO IZLAB | Расмий канал
Биз билан боғланиш ва саволлар учун @Ziyoizlab_admin1

Youtube: https://youtube.com/channel/UCGazsx1qp3u2uMn56nmOEYQ

Instagram: https://www.instagram.com/ziyoizlab_uz

Tik Tok: https://tiktok.com/@ziyoizlab_uz
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

1 day, 7 hours ago

*▶️ Каҳф сураси سورة الكهف
©️*Нуруллох қори

🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
———
♻️ Улашинг**https://t.me/ziyoizlab_uz

1 day, 7 hours ago
**ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

**ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.♻️ Улашинг**https://t.me/ziyoizlab_uz

1 day, 9 hours ago

📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн".
📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"

♻️ Улашингhttps://t.me/ziyoizlab_uz

1 week ago

Расулуллоҳ с.а.в ва Хадича онамизнинг ўрталаридаги ёш фарқи
➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️➖️

🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби

️️♻️ Улашингhttps://t.me/ziyoizlab_uz

1 week, 1 day ago
[#Ҳадис](?q=%23%D2%B2%D0%B0%D0%B4%D0%B8%D1%81)

#Ҳадис

Жума сари босилган қадамга дўзах ўти ҳаром
Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. «Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз «фи сабилиллаҳ» («Аллоҳнинг йўлида») босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир», – деганларини эшитган эканлар», – дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.

♻️ Улашингhttps://t.me/ziyoizlab_uz

1 week, 1 day ago

*▶️ Каҳф сураси سورة الكهف
©️*Нуруллох қори

🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
———
♻️ Улашинг**https://t.me/ziyoizlab_uz

2 weeks ago
[#Ҳадис](?q=%23%D2%B2%D0%B0%D0%B4%D0%B8%D1%81)

#Ҳадис

ЕТТИ НАРСА (КЕЛИШИДАН ОЛДИН) ЯХШИ АМАЛЛАРНИ ҚИЛИБ ҚОЛИШГА ШОШИЛИНГЛАР.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Етти нарса (келишидан олдин) яхши амалларни қилиб қолишга шошилинглар. Бунда сизлар қуйидаги нарсаларни кутасизлар, холос:
1. Камбағаллик – ҳамма нарсани унуттириб юборади.
2. Бойлик – туғёнга кетишга сабабчи.
3. Беморлик – барча нарсани фасод қилади.
4. Қарилик – ҳамма нарсани хотирдан чиқариб юборади.
5. Ўлим – тамом қилиб тезлатувчи.
6. Дажжол – кутилаётган ғойиб нарсаларнинг энг ёмони.
7. Қиёмат – ўша қиёмат фалокатларнинг энг оғири ва аччиғидир»,
- дедилар. (яъни, инсон шу етти ҳодиса юз бермасидан олдин вақт ғаниматида охират учун тайёргарлигини қилиб қўймоғи лозим).
Имом Термизий ривоятлари.

♻️ Улашингhttps://t.me/ziyoizlab_uz

2 weeks ago

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
МАСЖИДДА ИККИНЧИ ЖАМОАТ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?

**CАВОЛ: Жамоат намозига кеч қолган кишилар ўзаро келишиб, иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари мумкинми?

ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом ва муаззини тайин қилинган ҳамда қавми бўлган масжидларда жамоат намози адо қилингач, бошқа одамлар иккинчи жамоат бўлиб, аввалги имомнинг меҳробида, азон ва такбир айтиб намозни адо қилишлари макруҳдир.

Имом Сарахсийнинг “Мабсут” номли китобларида қуйидагича келтирилган:
وَإِذَا دَخَلَ الْقَوْمُ مَسْجِدًا قَدْ صَلَّي فِيهِ أَهْلُهُ كُرِهَتْ لَهُمْ أَنْ يُصَلّوا جَمَاعَةً بِأَذَانٍ وَإِقَامَةٍ وَلَكِنَّهُمْ يُصَلُّونَ وُحْدَانًا بِغَيْرِ أَذَانٍ وَلَا إِقَامَةٍ

“Бир қавм (имом билан) намоз ўқилган масжидга кирса, улар учун у ерда азон ва иқомат айтиб, жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Шунинг учун улар азон ва иқоматсиз ёлғиз-ёлғиз намоз ўқишади”.

Бу мавзуда Аллома ибн Обидийн бундай ёзадилар:
وَعَنْ أَبِي يُوسُفَ إذَا لَمْ تَكُنْ عَلَى الْهَيْئَةِ الْأُولَى لَا تُكْرَهُ وَإِلَّا تُكْرَهُ وَهُوَ الصَّحِيحُ ، وَبِالْعُدُولِ عَنْ الْمِحْرَابِ تَخْتَلِفُ الْهَيْئَةُ كَذَا فِي الْبَزَّازِيَّةِ .وَفِي التَّتَارْخَانِيَّة عَنْ الْوَلْوَالِجيَّةِ : وَبِهِ نَأْخُذُ

“Имом Абу Юсуфдан нақл қилинади: “Агар кейинги жамоат олдинги жамоатнинг кўринишида бўлмаса, макруҳ саналмайди. Акс ҳолда эса, макруҳ саналади. Саҳиҳ гап шудир. Кейинги жамоатнинг имоми меҳробдан ташқарида туриши билан ҳайъат (кўриниш) ўзгарган бўлади. (“Баззозийя”). “Татархонийя” китобида “Валволижийя”дан нақл қилинишича, “Биз ушбу фатвони оламиз, дейилган” (“Раддул-муҳтор” китоби).

Мазкур ва бошқа китоблар ибораларига кўра, бир четда, кўпчиликни йиғиш учун бир-бирини чақирмасдан, азон ва такбир айтмасдан иккинчи жамоат бўлиши кароҳиятсиз жоиздир.

Муайян бир имом ва муаззини йўқ ҳамда қавми бўлмаган, йўловчилар учун қурилган масжид, шунингдек, аэропорт, вокзал, меҳмонхоналарда ташкил этилган намозхоналарда азон ва такбир билан иккинчи, учинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш жоиз. “Роддул Муҳтор” китобида шундай бундай келган:

وَيُكْرَهُ تَكْرَارُ الْجَمَاعَةِ بِأَذَانٍ وَإِقَامَةٍ فِي مَسْجِدِ مَحَلِّهِ لَا فِي مَسْجِدِ طَرِيقٍ أَوْ مَسْجِدٍ لَا إِمَامَ لَهُ وَلا مُؤَذِّنَ

“Маҳалла масжидида азон ва иқомат билан иккинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ. Йўл бўйидаги масжидлар ҳамда муайян имоми ва муъаззини бўлмаган масжидларда макруҳ эмас”.

Ҳар бир мўмин имкон қадар намозларни масжидда асосий жамоат билан ўқишга ҳаракат қилиши лозим. Биринчиси бўлмаса, кейинги жамоатга улгураман, деган нотўғри тушунчадан узоқ бўлиш керак. Бу тушунча суннатга мутлақо хилофдир. Зеро, жамоат қанчалик катта бўлса, унинг савоби ҳам шунча улуғ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

♻️ Улашингhttps://t.me/ziyoizlab_uz

2 weeks, 1 day ago

*▶️ Каҳф сураси سورة الكهف
©️*Нуруллох қори

🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.
———
♻️ Улашинг**https://t.me/ziyoizlab_uz

3 weeks ago
**Агар синовлар бўлмаганда Аллоҳнинг ҳузурига қуруқ …

Агар синовлар бўлмаганда Аллоҳнинг ҳузурига қуруқ қўл билан борган бўлардик.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ

♻️ Улашингhttps://t.me/ziyoizlab_uz

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago