Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 3 days, 23 hours ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 1 month, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 5 months ago
Устоз Муҳаммад ибн Ҳусайн Сабсабий
1976 йил Сурияда туғилган.
2000 йилда Дамашқдаги Фатҳ исломий институтини шариат ва араб тили йўналиши бўйича аъло баҳолар билан тугатган.
Сўнгра диний илмлар маркази бўлган Мисрдаги Азҳар университетида ҳадиси шариф йўналишида таҳсил олиб, у ерни 2004 йилда тамомлаган.
Кейинчалик устоз Муҳаммад ибн Ҳусайн илм излаб Истанбулга келади ва бу ердаги Султон Муҳаммад Фотиҳ университетида ўқиб, магистрлик даражасини олади. Устознинг навбатдаги режаси докторлик йўналишида ҳам таълимни давом эттириш, ушбу ишни осон қилишини Аллоҳ таолодан сўраймиз.
Устоз Сабсабий фаолияти давомида узоқ вақт имом хатиблик вазифасини ҳам ўтаган, хусусан, Дамашқдаги масжидларда 14 йил, Урдундаги масжидларда эса 5 йил мобайнида хизмат қилган.
Таъкидлаш керакки, устоз Муҳаммад ибн Ҳусайн қатор мамлакатлар, Сурия, Урдун ва Туркиядаги мадраса ва институтларда шаръий илмлардан сабоқ бериб келган.
Яна бир жиҳат, устоз Сабсабий бир қанча ижоза эгаси бўлиб, илмий давраларда ҳам иштирок этган.
Масалан, ҳадис илми бўйича Саййид Шариф Абдулазиз Ғумарий роҳимаҳуллоҳ, аллома Саййид Шариф Алавий Моликий роҳимаҳуллоҳ, Саййид Шариф Муҳаммад Абул Ҳуда Яъқубийлардан ижоза олган.
Шунингдек, фиқҳ, Қуръони Карим, тафсир, мусталаҳул ҳадис, араб тили каби илмларни эса замонамизнинг бошқа етук олимларидан пухта ўрганган.
Дарвоқе, устоз Сабсабий турк ва инглиз тилларида ҳам сўзлаша олади.
Ҳозирда устоз Муҳаммад ибн Ҳусайн Сабсабий Мезана халқаро илмлар академиясида шаръий илмлардан талабаларга дарс бериб келмоқда.
"Mezana" талабалари ҳам сайловда иштирок этди
Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтди. Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Mezana халқаро академияси талабаларининг ҳам сайловда иштирок этиши учун шароитлар яратиб берилди. Талабалар консуллик томонидан ажратилган махсус кичик автобусларда Истанбулдаги сайлов участкасига бориб, ўзлари танлаган номзодларга овоз бериб келишди.
"Mezana" халқаро илмлар академиясида кириш имтиҳонлари давом этмоқда
"Mezana" академиясида 31 август тонгидан бошлаб кириш имтиҳонлари қизғин тарзда давом этмоқда. Имтиҳон, Доктор Омир Муҳаммад бошчиликларидаги бир гуруҳ академия устозлари назоратида бўлиб ўтмоқда.
Талабаларнинг имтиҳон талабларига жавоб бера олишдаги кўрсатаётган ҳимматлари хусусан араб устозларимизнинг эътиборини тортяпти албатта.
Шу ўринда маълумот учун, "Mezana"да таълим олишни хоҳлаб, қабулга ёзила олмаганлар учун ҳали ҳам имконият мавжуд. Жорий имтиҳонларда иштирок этмоқчи бўлган илм талабидагилар қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишлари мумкин.
📚 Академия курсининг қабул ҳақидаги эълонига ўтиш 👈🏻
📚Мадраса курсининг қабул ҳақидаги эълонига ўтиш 👈🏻
📚Аёллар академияси курсининг қабул ҳақидаги эълонига ўтиш 👈🏻
❗️Шошилинг, жойлар сони чекланган! Дарслар 15 сентябрдан бошланади.
05077631313 @Mezana_82
05065443779 @mezanamanager
? Ilmni bahslashish uchun o‘rganilishining xatarlari
Ka’b ibn Molik roziyallohu anhu rivoyat qilinadi: «Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Kim ilmni ulamolar bilan raqobatlashish yoki esipastlar bilan bahslashish yoki insonlar nigohini o‘ziga qaratish uchun talab qilsa, Alloh uni do‘zaxga kiritadi», dedilar» (Imom Termiziy rivoyat qilgan).
Sharh: Hadisning xulosasi shuki, kim din ilmini dunyoviy biror maqsad uchun o‘rgangan bo‘lsa, abadiy bo‘lmasa-da do‘zaxga ravona bo‘ladi. Bunday insonlarning maqsadlari ulamolar bilan tortishish, johil kimsalar bilan janjal qilish yoki insonlar e’tiborin qozonish bo‘ladi. Bu toifadagi insonlarni Alloh taolo jahannamga doxil qiladi.
Valiyuddin Xatib at-Tabriziyning "Mishkot al-Masobix sharhi"kitobidan (Davomi bor)...
➡️Foydali deb bilsangiz, yaqinlaringizga ulashing.
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 3 days, 23 hours ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 1 month, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 5 months ago