Юрист блогер /расмий канал

Description
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati

Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 1 week ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 3 days ago

1 month ago

❗️МАЪМУРИЙ ЖАРИМАГА ТУШГАН ҲАЙДОВЧИГА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА 30 ЁКИ 50 ФОИЗЛИК ИМТИЁЗ БЕРИЛМАЙДИ ?⚡️САВОЛ;Мен яқинда автомашинамда жаримага тушган эдим. Мен менга қўлланган жаримани 15 кун ўтмасдан ярмини тўладим, лекин менга 50 фоизлик чегирма берилмади. Энди яна қолган ярмини тўлашим керакми. Ўзи қандай ҳолларда бундай бўлиши мумкин ?

*⚡️ЖАВОБ;МЖтКнинг 332-прим 1-моддасига асосан, жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган (Яъни, жаримани 15 кунда тўласа 50, ўттиз кунда тўланса 30 фоизлик чегирма билан тўлаш)*тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

* 1) транспорт воситасини алкоголли ичимлик, гиёванд модда* ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарганда;

* 2)* Кема ҳайдовчилари кичик ҳажмдаги кемаларни алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст ҳолдаги шахсларга топширганда ёки унинг ўзи шундай ҳолатда бошқарганда;

* 3)* Транспорт воситалари ҳайдовчилари алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаганда;

* 4)* Алкоголли ичимлик ёки гиёванд модда таъсиридан маст бўлган ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйилганда;

* 5) жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;*➖ 6)** худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.

✏️ Кўрсатиб ўтилган манашу ҳолатлардан бири Сизда кузатилган бўлса, демак шу сабаб билан Сизга 50 фоизлик чегирма қўлланмаган бўлиши мумкин.

👉🏽 @Yurist_Blogerr

1 month ago

❗️**ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАЛАРНИ ТУНГИ ВАҚТДА КОМПЮТЕР ЎЙИНЛАР ЎЙНАШИГА ИМКОН БЕРГАН ШАХСЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР!

⚡️САВОЛ;**Тунги вақтда компютер ўйнаш хоналарида вояга етмаган болаларга ўйин ўйнатган компютерхонанинг эгасига қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188 прим 2-моддасига асосан, ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, Интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёки бошқа кўнгил очиш (дам олиш) жойларининг раҳбарлари ёхуд бошқа масъул шахслари томонидан вояга етмаган шахснинг тунги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз кўрсатилган муассасаларда бўлишига йўл қўйиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш баравари (5 100 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @Yurist_Blogerr

1 month ago

*❗️МАЪЛУМОТ УЧУН:*

📄 Фуқаролик кодексининг 39-моддасида юридик шахс тушунчасига шундай тариф берилган

— ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ТАШКИЛОТ юридик шахс ҳисобланади.

👉 @Yurist_Blogerr

3 months ago

❗️ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎРГАТИШ БЎЙИЧА ЮҚОРИ ДАРАЖАГА ЭРИШГАН МАКТАБЛАР 500 МЛН СЎМГАЧА РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ

📄 Президентнинг 2021 йилдаги ПҚ 5117-сон қарорига асосан, хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактабларни рағбатлантириш мақсадидаПрезидент соврини таъсис этилган.

❗️Бунда, соврин учун мусобақалар умумтаълим мактаблари ўртасида қуйидаги 3 босқичда ташкил этилиб, қуйидагича миқдорда мукофотланиши белгиланган:

🟢 Биринчи босқич — туман ва шаҳарларда ўтказилиб, ғолиблар 100 млн сўмгача;

🟢 Иккинчи босқич — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ғолиблар 250 млн сўмгача;

🟢 Учинчи босқич — республика миқёсида ўтказилиб, ғолиблар 500 млн сўмгача.

👉🏽 @Yurist_Blogerr

3 months ago

*❗️АРИЗАНИ ҚАЙСИ СУДГА БЕРИШ КЕРАК ?*

*⚡️САВОЛ:*
Мен турмуш ўртоғим билан анча вақтдан бери бирга яшамайман. У бошқа туманда, мен эса бошқа туманда яшайман. Саволим шуки, мен уни алиментга берадиган бўлсам, аризани ўзим яшаб турган тумандаги судга беришим мумкинми ёки у яшайдиган ҳудуддаги судга беришим керакми ?

*⚡️ЖАВОБ:
Фуқаролик процессуал кодексининг 34-моддасига асосан,
алимент ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш ҳақидаги ва майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик ёхуд боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар даъвогар томонидан ўзи яшаб турган жойдаги судга ҳам тақдим этилиши мумкин* деб кўрсатилган.

✏️ Биламизки кўплаб масалаларда ариза жавобгар жойлашган ердаги судга берилади, лекин юқорида кўрсатилганидек алимент ундириш тўғрисидаги ишлар ўзингиз яшаб келаётган ҳудуддаги судга берилиши мумкинлигини қонунчилик рад қилмайди.

👉🏽 @Yurist_Blogerr

3 months ago

*❗️НОДАВЛАТ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ФАОЛИЯТИ ТЎХТАТИЛСА, У ЕРДА ЎҚИЁТГАН ТАЛАБАЛАРНИНГ ТАҚДИРИ НИМА БЎЛАДИ ?*⚡️САВОЛ;Фарзандим нодавлат ОТМ да таҳсил олади. Саволим шуки, агар ўша нодавлат ОТМ нинг фаолияти қандайдир сабабларга кўра тўхтатилса фарзандимнинг кейинги ўқиши нима бўлади ?

*⚡️ЖАВОБ;Президентнинг 03.07.2023 йил куни ПҚ-200-сон қарори қабул қилинган. Қарорга кўра, давлат ва нодавлат ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизими* жорий этилиши белгиланган.

❗️Комплекс давлат аккредитацияси ҳар 4 йилда таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижалари асосида ўтказилади ва комплекс давлат аккредитациясидан ўтмаган таълим ташкилотига аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун 6 ойгача муддат берилади. Аниқланган камчиликларни бартараф этмаган таълим ташкилоти фаолиятини тугатиш (лицензиясини бекор қилиш) ёки таълим дастурини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Демак, таълим ташкилотларининг фаолияти тўхтатилишига манашу сабаб асос бўлиши мумкин.

✏️ Хоп, юқоридаги асос бўйича ўша таълим ташкилотининг фаолияти тўхтатилса талабалар нима қилади ? Кўрсатиб ўтилган ПҚ-200-сон қарорда, лицензияси бекор қилинган таълим ташкилоти ёки ёпилган таълим дастурида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари ва мутахассисликларига белгиланган тартибда кўчириш ҳуқуқи берилиши хам назарда тутилган. Яъни, фаолияти тўхтатилган ОТМ да таҳсил олаётган талабалар бу ҳолатда ўқишини йўналишига тўғри келадиган бошқа давлат ёки нодавлат ОТМ га кўчириши мумкин.

👉🏽 @Yurist_Blogerr

3 months, 1 week ago

*❗️Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи ушланмайди*📃 Президентнинг 22.09.2022 йил кунги ПҚ-377-сон “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган

Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди. Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 баравари (84 000 000 сўм)дан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

✏️ Бу дегани ипотека кредити бўйича субсидиядан фойдаланган ҳолда уй олдингиз ва ўша олган уйингиз учун ойлигингиздан ёки бошқа расмий даромадингиздан тўғридан-тўғри ўтадиган қилиб хужжатлаштириб қўйдингиз. Анашундай ҳолатда Сизни даромадингизни ипотека кредити учун йўналтирилган қисмидан даромад солиғи ушланмайди бўлди. Ойлигингизни ипотека кредити учун йўналтирилган қисмидан қолган қисмига даромад солиғи тўлайсиз.

Бепул маслаҳат олиш👇****        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr

3 months, 1 week ago

❗️**ТУҲМАТ УЧУН ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР ?

⚡️САВОЛ**;
Менга бир киши асоссиз туҳмат қиляпти. Агар мен уни устидан ёзиб берсам унга қандай чора кўрилади ?

*⚡️ЖАВОБ;Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасига кўра, туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш* — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари (6 800 000 сўм)дан олтмиш баравари (20 400 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️ Агар ўша шахс Сизга нисбатан қилаётган тухмати тухмат эмаслигини асослаб бера олмаса, унга нисбатан юқоридаги жарима жазоси қўлланилиши мумкин

Бепул маслаҳат олиш👇****        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr

3 months, 1 week ago

❗️**"ТЕМИР ДАФТАР"ГА КИРИТИЛГАН ОИЛАЛАРГА БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ БИР КУНДА БЕРИЛИШИ МУМКИН

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2023 йилдаги 547-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

** Хусусан, «Темир дафтар»ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб (Ҳукуматнинг 28.04.2021 йилдаги  250-сон қарори билан тасдиқланган) га қуйидаги мазмунда ўзгариш киритилган:

халқ депутатлари туман ёки шаҳар Кенгашларининг сессиялари оралиғидаги даврда кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, зудлик билан ёрдам кўрсатиш зарурияти юзага келганда – «Темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам бир иш кунида туман (шаҳар) ҳокимлари қарорлари билан берилади.

Бепул маслаҳат олиш👇****        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr

3 months, 2 weeks ago

⚡️ **ДИҚҚАТ

❗️Ота-оналарнинг ҳар қандай ёшдаги фарзандлари контракти учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинган**

📄 28.12.2023 йил кунги ЎРҚ-891-сон Қонун билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра,

2024 йил 1 январдан, ота-оналар ҳар қандай ёшдаги" фарзандларининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиши учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод этилиши белгиланган

✏️ Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандларнинг контракти учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган. Эндиликда 26 ёки 28 деган чегара йўқБепул маслаҳат олиш👇****        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
@Yurist_Blogerr

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 1 week ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 3 days ago