Юрист блогер /расмий канал

Description
Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.

Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz

БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot

Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

3 weeks, 5 days ago

❗️**НИКОҲНИ БЕКОР ҚИЛИШДА ҚАНЧА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАНАДИ ?

⚡️Савол;**
Қонуний никоҳни бекор қилиш учун судга ариза берилганда тўланадиган давлат божи қанча ва давлат божини эр-хотиннинг қайси бири тўлаши керак ?

*⚡️Жавоб;*"Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сон қонунга кўра,

никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалари берганлик учун қоида тариқасида ариза берган тарафдан БҲМ (375 000 сўм) нинг 2 баравари (750 000 сўм);

❗️Такрорий (Иккинчи қонуний никоҳ) никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан БҲМнинг 4 баравари (1 500 000 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.

Савол юбориш  👇****       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇****                  @Yurist_Blogerr

3 weeks, 5 days ago

*❗️БОЛАЛАРНИНГ ТАЪМИНОТИ УЧУН ҚИЛИНАДИГАН ҚЎШИМЧА ХАРАЖАТЛАРДА ОТА-ОНА БИРДЕК ИШТИРОК ЭТИШИ ШАРТ!
📄* Оила кодексининг 103-моддасига асосан,

Ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда иштирок этиши шарт.

Қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган ота ёки онадан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча харажатларни қисман пул билан тўланадиган қатъий суммада ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

✏️ Савол туғилиши мумкин, масалан қандайдир сабаб билан эр-хотин бирга яшамайди ва ота боласига алимент тўлайди. Агар алимент олаётган бола касал бўлиб қолса алимент тўлаётган ота болага алиментдан ташқари яна қўшимча моддий ёрдам бериши керакми деб. Ха, бундай ҳолатда ота болага қўшимча моддий таъминот бериши керак. Чунки юқоридаги нормада қўшимча харажатлар учун дейилмоқда. Алимент эса қўшимча харажатлар учун тўланмайди. Нафақат ота, она хам боланинг қўшимча харажатлари учун ота билан бирдек масъул.

Савол юбориш  👇****       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇****                  @Yurist_Blogerr

3 weeks, 6 days ago

*❗️АЙРИМ ЁШЛАРГА ТИЛ ЎРГАНГАНЛИГИ УЧУН ПУЛ БЕРИЛАДИ*

📄 Президентнинг 27.06.2024 йил кунги ПҚ-239-сон қарорига асосан,

имтиҳон топшириш харажати қопланадиган халқаро имтиҳон тизимлари бўйича инглиз, немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларидан камида С1 ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификат олган ёшларни имтиҳон топшириш харажатларини компенсация қилишга қўшимча равишда ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 баравари (1 млн 125 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий рағбатлантириш тизими жорий этилиши белгиланган.

2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 январгача ёшларнинг немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича халқаро имтиҳон тизимларида имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилиши учун улар томонидан тўпланиши лозим бўлган баллнинг (сертификат даражасининг) минимал кўрсаткичи бир поғона пасайтирилади.

Шунингдек, умумий ўрта таълим муассасаларининг синф хоналарини таълим жараёнидан бўш вақтда касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри шартномалар асосида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан хусусий ўқув марказларига беришга рухсат этилади.

Бунда тегишли умумий ўрта таълим муассасаларининг рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Савол юбориш  👇****       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇****                  @Yurist_Blogerr

1 month ago

*❗️*ПЕНСИОНЕРЛАР МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗГА ЭГАМИ?

⚡️САВОЛ**:
Уйимиз онамни номида. Онам пенсионер. Эшитишимга қараганда пенсионерлар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга экан. Онам мол-мулк солиқларини шу кунгача ҳеч қандай имтиёзсиз тўлаб келмоқда. Саволим шундайки, ҳозирги кунда анашу имтиёздан фойдаланишимиз учун биз нима қилишимиз керак, яъни қандай қилиб мол-мулк солиғини имтиёзли шакилда тўлашимиз мумкин ?

⚡️ЖАВОБ:
Ҳақиқатдан хам пенсионерлар мол-мулк солиғи бўйича имтиёзга эга, фақат тўлиқ миқдорда эмас!

? Солиқ кодексининг 421-моддасига кўра, пенсионерлар мулкида бўлган мол-мулк солиғидан ОЛТМИШ КВАДРАТ МЕТР доирасида солиқ солишдан озод қилиниши кўрсатилган.

❗️Пенсионерлар бу ҳуқуқларидан фойдаланиш учун солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжати (Пенсия гувоҳномаси)ни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этиш йўли билан фойдаланишлари мумкин.     
✏️ Демак, уй онангизни номида бўлса ушбу имтиёздан фойдаланиш учун онангизни шахсан ўзи пенсия гувоҳномасини олиб ўзи яшаб келаётган ҳудудга қарайдиган солиқ органига бориши керак бўлади.

✏️ Ушбу имтиёздан фойдаланиш бўйича кимда қўшимча саволлар бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!

Бепул савол юбориш  ?****       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш ?****                  @Yurist_Blogerr

1 month ago

❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ? Президентнинг  11.08.2021 йил кунги ПФ–6277-сон фармонига кўра,

❗️ Болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг ҳар ойлик миқдори:? 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун,

? 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун;

? 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;

? 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун;

❗️ Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.✏️ Болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш бўйича кимда ўзини қийнаб келаётган саволлари бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришлари мумкин!

Савол юбориш  ?****       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш ?****                  @Yurist_Blogerr

1 month ago

*❗️АРИЗАЧИЛАР ҚАНДАЙ ҲУҚУҚЛАРГА ЭГА ?*

? Ўзбекистон Республикасининг 11.09.2017 йилдаги ЎРҚ-445-сон Қонуни 32-моддасига асосан,

мурожаатлар давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилаётганда жисмоний ва юридик шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
мурожаатни кўриб чиқишнинг бориши тўғрисида ахборот олиш;

важларни шахсан баён этиш ва тушунтиришлар бериш;

мурожаатни текшириш материаллари ва уни кўриб чиқиш натижалари билан танишиш;

қўшимча материаллар тақдим этиш ёки бундай материалларни бошқа органлардан талаб қилиб олиш тўғрисида илтимос қилиш;

адвокат ёрдамидан фойдаланиш;

мурожаатни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида ёхуд мурожаатга жавобни тушунтириш ёки уни тузатиш тўғрисида илтимос қилиш;

ўз мурожаатини у кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган пайтда мурожаат бўйича қарор қабул қилингунига қадар ёзма ёки электрон шаклда ариза бериш йўли билан чақириб олиш;

мурожаатни қабул қилишни ёки кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этганлик устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки бевосита судга шикоят қилиш.

Савол юбориш  ?****  @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш ?**** @Yurist_Blogerr

3 months, 2 weeks ago

*❗️ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИ*

Ота-она болани қонунга асосланмасдан ушлаб турган ҳар қандай шахсдан унинг қайтарилишини талаб қилишга ҳақли. Низо чиққан тақдирда, ота-она ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишга ҳақли. Бу талабларни кўришда суд болани ота-онасига қайтариш унинг манфаатларига зид деган хулосага келса, боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ота-онанинг даъвосини рад қилишга ҳақли.

✔️ Агар суд ота-она ҳам, болани ўз қарамоғига олган шахс ҳам болага лозим даражада тарбия беришни ҳамда уни камолотга етказишни таъминлай олмайдилар, деб топса, болани васийлик ва ҳомийлик органи қарамоғига олиб беради.

? Оила кодекси 78-модда

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot ? га юборинг!

? @Yurist_Blogerr

3 months, 2 weeks ago

*❗️КЕКСА ЁШДАГИ ШАХСЛАРГА ҚАРАБ ТУРИЛГАН ВАҚТ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИ!
*⚡️САВОЛ;
70 ёшдан ошган фуқароларга қараб турилган вақт меҳнат стажига қўшиб хисобланиши мумкинми ?
⚡️ЖАВОБ**
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига асосан,

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор болага, шунингдек (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари хисобланиши кўрсатилган.

Мазкур асосга кўра, 80 ёшга тўлган фуқароларга қараб турилган вақт даволаш муассасасининг хулосаси асосида меҳнат стажига қўшиб хисобланади. Ушбу ёшга тўлмаган шахсларга қараб турилган вақт эса юқоридаги айрим ҳолатлардан ташқари меҳнат стажига эга бўлиш учун асос бўлмайди.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot ? га юборинг!

? @Yurist_Blogerr

3 months, 2 weeks ago

❗️**ТУҲМАТ УЧУН ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР ?

⚡️САВОЛ**;
Менга бир киши асоссиз туҳмат қиляпти. Агар мен уни устидан ёзиб берсам унга қандай чора кўрилади ?

*⚡️ЖАВОБ;*Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасига кўра,

туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари (7 500 000 сўм)дан олтмиш баравари (22 500 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️ Агар ўша шахснинг Сизга нисбатан қилаётган тухмати судда тасдиғини топса, унга нисбатан юқоридаги жарима жазоси қўлланилиши мумкин

✏️ Шу каби ҳолатларда бир нарсага эътиборли бўлиш керак! Яъни, кимдир Сизга тухмат қилса тухматини, ҳақорат қилса ҳақоратини, урса урганлигини, сўкса сўкканлигини исботини муҳрлашга ҳаракат қилиш керак. Гувоҳларнинг бўлганлиги яхши, лекин гувоҳлар ҳар доим хам Сизни ёнингизда бўлмаслиги мумкин. Гувоҳлар ёнингизда бўлиши мумкин, аммо судга бориб олдингизда турмаслиги мумкин. Шунинг учун шу мени шундай қилди деб даъво қиляпсизми, анашу даъвойингизни исботи ўзингизда бўлса Сизни ҳуқуқингизни бузган анави ғўдамасни судда енгишингиз осонроқ бўлади..

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot ? га юборинг!

? @Yurist_Blogerr

3 months, 3 weeks ago

❗️**ЯНГИ ОИЛА ҚУРАЁТГАНЛАР УЧУН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТИШ ПУЛЛИКМИ ?

⚡️САВОЛ;**Мен янги оила қуриш арафасидаман. Биламизки янги оила қураётган келин куёв тиббий кўрикдан ўтишлари керак бўлади. Анашу тиббий кўрикдан ўтиш пулликми ёки бепул бўлиши керакми ?

*⚡️ЖАВОБ;*Оила кодексининг 17-моддасига асосан,

никоҳланувчи шахслар давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул асосда тиббий кўрикдан ўтадилар деб белгиланган. Яъни, никоҳланувчиларнинг никоҳ тузилишидан олдин амалга оширилиши керак бўлган тиббий кўрикдан ўтиш жараёнида улардан пул ундирилмаслиги керак.

❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot ? га юборинг!

? @Yurist_Blogerr

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago