Kitoblar Pdf 2 (Zahira)

Description
@Aqiyda_Fasllari
Kitoblar pdf @Turkiston_A
Kitoblar pdf 2 @Turkistoniy_A
@Tavhid_Pdf
https://t.me/Majmuatul_Fatava

Admin @Turkiston_Abot
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago

1 month, 2 weeks ago

*⭕️Умр Қоидалари*:

☝🏻Тирик экансиз, хаёт эшигини ёпиб қўя олмайсиз..
Хаётингизга кимлардир кириб келаверадилар ва кимлардир чиқиб кетаверадилар..

☝🏻Сокин бўлинг, Чиқиб
кетаётганларни олиб
қололмайсиз. Сиз билан
қолганларни чиқариб
юборолмайсиз!

☝🏻Хаётингиздаги хар бир
инсонни ўз вазифаси, ўз ўрни бор. Уларни сиз бошқаришга эмас, балки улардан сабоқ олишга урининг. Улар қилаётган ҳатоларига йўл қўйманг ва эришаётган ютуқларига сиз ҳам эришишига ҳаракат қилинг. Асло ҳасад қилманг, хаётда фақат ҳавас қилиб яшанг шунда ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади....

Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим.

Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кунда-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман.

Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан.

Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг.

☝🏻Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилманг.

@Turkistoniy_A

1 month, 3 weeks ago

**ШАҲВОНИЙ ХАЁЛЛАРНИНГ МУОЛАЖАСИ

Шайхим, Доктор Абдулҳай Орифий қуддиса сирруҳ бир куни шундай деган эдилар: “Гуноҳларга журъат ва иштиёқ пайдо бўлганда, дарҳол уларни муолажа этишга ҳаракат қилинг. Қачон қалбда “ҳаромга бир қараб олайин, бир назар ташлаб маза қилайин”, деган хоҳиш пайдо бўлса, тасаввур қилинг, отангиз сизни кўриб турибди. Шунда ҳам бу ҳаракатингизни давом эттирармидингиз? Ёки шайхингиз кўз олдида ҳам юзсизларча ҳаромга тикилаверармидингиз?
Фарзандларингиз олдида ҳамми? Аниқки, агар улардан бирортаси менинг бу ҳаракатимни кўриб турган бўлса, назаримни пастга оламан ва қалбда қанчалик кучли хоҳиш бўлмасин, бу ишни қилмайман. Сиз ҳам унақа пайтда кўзингизни тиясиз, деб умид қиламан.
Кейин шундай тасаввур қилингки, одамларнинг кўриш-кўрмаслигидан менинг дунё ва охиратимда бирор фойда йўқ, лекин менинг бу ҳолатимни Аҳкамул ҳокимийн бўлган Аллоҳ таоло кўриб турибди, У Зот менга бу ишим учун, истаса, жазо ҳам беради.
Шу нарсаларни ўйласа, иншааллоҳ, Аллоҳ таоло бандани бу гуноҳдан муҳофаза қилади.**

@Turkiston_A

1 month, 3 weeks ago

Бану Исроил уламолари ўз динларини арзимас пулга сотган эдилар. Ҳозирги кунда эса ўз динини бепул сотадиган олимлар бор. Лекин Аллоҳ динни ҳимоя қилишни Ўз кафолатига олган. (Дин фуриш олимларнинг бўлиши Исломни йўқота олмайди). Дин сотар уламолар Аллоҳнинг динини эмас, балки ўзларининг динларини сотадилар.

Шайх Абдулазиз Торифий

@Turkistoniy_A

1 month, 3 weeks ago

Тонгда бошқасига берган тасаллинга, тунда ўзинг муҳтож бўлиб қолишинг мумкин…

Ҳозир кимгадир берган тўғри маслаҳатинг, эртага ўзинга ас қотиб қолиши мумкин…

Бугун кимгадир узатган ёрдам қўлинга, кун келиб ўзинг муҳтож бўлиб қолишинг мумкин…

Дунё шунақа, шундай экан бугун бор дея керилма, эртага йўқ бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.

Барчаси Аллоҳни фазлидан де ва шукр қил!

Абдулазим абу Осиё
@Turkistoniy_A

1 month, 4 weeks ago

#илм
ҚУРЪОНИ КАРИМДА ҚАЙСИ ПАЙҒАМБАР НЕЧА МАРТА ЗИКР ЭТИЛГАН?

  1. Одам алайҳиссалом- 25 марта
  2. Идрис алайҳиссалом- 2 марта
  3. Нуҳ алайҳиссалом -43 марта
  4. Ҳуд алайҳиссалом -10 марта
  5. Солиҳ алайҳиссалом -8 марта
  6. Иброҳим алайҳиссалом- 69 марта
  7. Лут алайҳиссалом -27 марта
  8. Исмоли алайҳиссалом- 12 марта
  9. Исҳоқ алайҳиссалом- 15 марта
  10. Яъқуб алайҳиссалом -16 марта
  11. Юсуф алайҳиссалом -27 марта
  12. Айюб алайҳиссалом -4 марта
  13. Шуайб алайҳиссалом -11 марта
  14. Мусо алайҳиссалом -136 марта
  15. Ҳорун алайҳиссалом -20 марта
  16. Довуд алайҳиссалом -16 марта
  17. Сулаймон алайҳиссалом- 17 марта
  18. Юнус алайҳиссалом- 4 марта
  19. Илёс алайҳиссалом- 3 марта
  20. Алясаъ алайҳиссалом- 2 марта
  21. Зулкифл алайҳиссалом- 2 марта
  22. Закариё алайҳиссалом- 7 марта
  23. Яҳё алайҳиссалом- 5 марта
  24. Исо алайҳиссалом -25 марта
  25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам- 4 марта.
    🔹 @Turkistoniy_A
1 month, 4 weeks ago

Истаган либосни кийинг охирги либосингиз кафан бўлади

Истаган ишингизни қилинг охирги иш қабрга қириш бўлади

Истаганингизни яхши кўринг ундан албатта айриласиз

Истаганча ўйнаб кулинг яқинда ўйнашдан тийиласиз

Истаган нарсаларни томоша қилинг охири кўзингиз кўрган нарсангиз дахшатли қабр бўлади

Фақат мухим қоидани унутманг

Ким хаети дунёда Аллохнинг тоатига бироз сабр қилса Жаннат неъматларида мангу рохат олади

Ким қисқа дунёда тоатларни маъсиятга алмаштирса

Охират рохатларини мангу оловга алмаштириб олади

Ёки қисқа рохатдан сўнг мангу оловни танланг

Ёки қисқа тоатлардан сўнг мангу Жаннатни танланг

Бугунги амалингиз, қаерни танлаганингизни белгисидир

Бугунги "рейс" ўз аъзолари билаг парвозга кўтарилди

Эртагалик "учоқда" сиз хам бўлишингиз мумкин...

Сизни холатингиз гўёки айрапортда чиптаси қўлида ,лекин оби ҳаводаги муаммо сабабли рейси қолдирилган кишига ўхшайсиз

Таёр бўлиб хушёр туринг ,,,исталган вақтда чақириласиз...

Сўнг кийимингизни алмаштириб охирги сафарга кузатиб куйиласиз,,,

Кўтариб кетаётган "багажингиз" фақат АМАЛЛАРИНГИЗДИР....

Колганлар эса фақат кўл силтаб коладилар ортингиздан....

🚀@Turkistoniy_A

2 months ago

*⚠️ *Тўртта иш бор-ки, ҳар бирининг эвазига алоҳида ваъда бор.*💎 *Шукр. “Агар шукр қилсангиз, сизга яна ҳам зиёда қилиб бераман”. (Иброҳим сураси, 7-оят).*💎 *Зикр – эслаш. “Шундай экан, мени зикр қилинглар (эсланглар), мен ҳам сизларни эслайман”. (Бақара, 152).*💎 *Дуо. “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан”. (Ғофир, 60).*💎 *Истиғфор – кечирим сўраш. “Модомики истиғфор айтарканлар, Аллоҳ таоло уларни азобламайди”. (Анфол, 33).@Turkistoniy_A

2 months ago

Ислом илдиз ва шохлари бўлган дарахт кабидир. Асослар ва қадриятлар поймол қилинаётган замонда ихтилофли масалалар билан машғул бўлган кишининг мисоли душман дарахт илдизига болта ураётган пайтда шохларини сақлаб қолиш билан овора бўлган кишига ўхшайди.

Шайх Абдулазиз Торифий

🚀@Turkistoniy_A

2 months ago

***Роббингиз сизни Жаннатга чақириб Дўзахдан огох этиб сизга йўллаган мактублари жамланган Қуръонидан бугун қанча ўқидингиз ??

Ўқимадингизми ??

Нима узрингиз бор ??

Қиёмат куни нима деб жавоб берасиз ???***@Turkistoniy_A

2 months, 1 week ago

Ўқинг- баҳраманд бўлинг                                          

Талабалардан бири устозидан охиратдаги ҳисоб-китоб ҳақида сўради. Шунда устоз ўрнидан турди ва талабаларга пул тақсимлаб берди. Биринчисига юз дирҳам, иккинчисига етмиш беш дирҳам, учинчисига олтмиш дирҳам, тўртинчисига эллик дирҳам, бешинчисига йигирма беш, олтинчисига ўн ва еттинчисига беш дирҳам пул берибди. Савол сўраган талабага эса, бир дирҳам берибди. Бу ишдан талаба ўзини камситилгандек ҳис қилибди. Чунки, устози бошқаларни ундан кўпроқ пул билан сийлаган эди. Буни сезган устози андек табассум қилибдида, талабаларга қараб: шанба кунгача берган пулларимни сарф қиласизлар ва шанба куни нимага сарфлаганингизни ҳисоботини берасизлар, деди.
Шанба куни талабалар эрта тонгда келиб устозни кутиб турдилар. Устоз келиб ҳар бир талабадан берилган пулларни нималарга сарф қилганларини бирма бир айтиб беришларини сўради. Жавоб бераётганларида хонани иситиш учун ёқиб қўйилган печкани устига чиқиб туришлари шарт эканлиги, токи ҳисоботни тугатмагунларича печканинг устидан тушмасликларини айтди.
Шундан кейин юз дирҳам олган биринчи талаба ҳисобот бериш учун печканинг устига чиқди. У ҳисобот берар экан, бир оёғини кўтариб, иккинчисини қўйиб печканинг иссиқлигидан оёқларини куйишдан сақлашга ҳаракат қилар эди: беш дирҳамга шакар олдим, ўн дирҳамга чой олдим, йигирма дирҳамга узум олдим, ўн беш дирҳамга нон олдим ва ҳоказо олган нарсаларини санаб берар экан, оёқларининг остидаги иссиқ бутун баданини қиздириб азобланарди. Ҳисобот тугагунча, оёқларининг ости куйиб кетди. Гапирар экан оғзи қуриб, нафас олишга қийналар эди.
Кейин навбатдаги талаба печканинг устига чиқиб ҳисобот топшира бошлади. У ҳам аввалги талабанинг ҳолига тушди. Сўнгра учинчи, кейин тўртинчи ва ҳоказо, энг охирги бир дирҳам олган талабага навбат келди. У печканинг устига чиқиб: бир дирҳамга бир боғ кўкат олдим, дедида сакраб ерга тушди. Устознинг олдига илдам келди. Қолганлар эса, ерда ўтириб куйган оёқларини ишқалаб ўтиришар эди. Шунда устоз ёнида турган шогирдига: мана бу қиёмат кунидаги ҳисоб-китобнинг кўринишидан бир лавҳа. Ҳудди шундай, ҳар ким Аллоҳ таоло унга берган нарсаларининг ҳаммасидан сўралади, деди.
Шундагина бир дирҳам олган талаба устози уни бошқалардан камситган эмас, аксинча эҳтиром қилганини англади.

Ҳа, қиёмат куни бойлар фақирлардан кейин беш юз йилдан кейин жаннатга кирадилар, уларнинг ҳисоб-китоблари анча вақтгача чўзилади, дейилган ҳадис бежиз эмас экан.

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

🚀@Turkiston_A

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago