Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 month, 3 weeks ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
? Reklama xizmati: @Inline_reklama
? Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 3 months, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 7 months ago
‼️‼️‼️НИКОҲНИ БЕКОР ҚИЛИШДА ҚАНЧА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАНАДИ ?💲💲💲 Никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалари берганлик учун қоида тариқасида ариза берган тарафдан БҲМ (375 000 сўм) нинг 2 баравари (750 000 сўм);
📝📝📝Такрорий (Иккинчи қонуний никоҳ) никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан БҲМнинг 4 баравари (1 500 000 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.
Тинтув: Адвокатга нисбатан зўравонлик ишлатилганми?
Ижтимоий тармоқларда “Адвокатга нисбатан зўравонлик ишлатилди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.
Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси вазиятни ўрганиб, адвокатга нисбатан ички ишлар ходимлари томонидан тазйиқ ўтказилгани, зўравонлик ва жароҳат етказилганини аниқлаган.
Мазкур ҳолатлари бўйича муносабат билдиришни сўраб Тошкент шаҳар прокурори ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғига расмий хат билан мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи "Barrister" адвокатлик фирмаси адвокати А.Ш. 2025 йил 12 февраль куни ҳимояси остидаги шахсга тегишли хонадонда Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар органи фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант Б.К. томонидан тинтув ўтказилаётганидан хабар топган.
Буни унга ҳимояси остидаги шахснинг турмуш ўртоғи қўнғироқ қилиб айтган. Адвокат у ерга борганида терговчи Б.К. тинтувни қилаётганини кўрган. Шунда у уй эгасидан “терговчи сизни тинтув ўтказиш тўғрисидаги суд ажрими билан таништирдими?” деб сўраганида у “йўқ, мени таништирмасдан уйимга кириб, тинтув бошлади”, деб жавоб берган.
Адвокат терговчига дарҳол қонун доирасида суд ажрими билан таништириши кераклиги ҳақида айтган. Шунда терговчи қўпол муомалада бўлган ва “кимга шикоят қилсангиз қилинг, мен таништирмайман”, деган ва адвокатдан дарҳол хонадондан чиқиб кетишини талаб қилган. Акс ҳолда профилактика инспекторига буюриб, куч билан чиқаришини айтган.
Шунда адвокат “уй эгаси ажрим билан таништирилганидан кейингина чиқиб кетаман”, деб айтган. Терговчи ўзбек тилида ёзилган суд ажримини ўқишни бошлаганида уй эгаси ўзбек тилини тушунмаслигини айтган. Шунга қарамай у “ўзим таржима қилиб бераман, керак бўлса”, деган.
Терговчи жаҳл билан адвокатни қўли билан итариб, ички ишлар бўлими ходимларига уни олиб чиқишларини айтган. Яшнобод тумани ички ишлар органи фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимлари унга куч ишлатиб, қўлидан ушлаб, сиқиб, хонадондан итариб чиқарган. Шунда унинг қўлига енгил жароҳат етказилган.
Адвокатлар палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси тегишли органларга юборилган мурожаатлар жавобини маълум қилиши ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, адвокатларнинг касбий фаолиятига тўсқинлик қилиш, уларга тазйиқ ўтказиш ёки куч ишлатишнинг ҳар қандай кўринишини қатъиян қоралашини билдирди.
Мавзуга яна қайтамиз. Бу масалада Тошкент шаҳар прокурори ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи қандай жавоб берар экан?
Манба: uza.uz
*‼️*‼️*‼️*ИЖАРАДА ЯШАЙДИГАН ЁШ ОИЛАЛАРНИНГ ИЖАРА ТЎЛОВИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ
🖥🖥🖥 Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йил кунги 312-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, "ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга бир-қатор енгилликлар берилган.
💲💲💲 Мазкур низомга асосан «Ёшлар дафтари» жамғармалари хисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга ҳар ойда базавий хисоблаш миқдори (ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг 3 баравари (1 125 000 сўм)дан ошмаган миқдорда 12 ойгача турар жой ижараси учун субсидия ажратилиши белгиланган.
????????
⭕️⭕️⭕️2024-йил 15-декабр куни "Жиноят ҳуқуқи" модули доирасида онлайн викторина ташкил қилинмоқда.
??????Викторинада юриспруденсия соҳасида таҳсил олаётган барча талабалар ва ўқувчилар иштирок этиши мумкин!
??? Викторина бўйича саволлар https://t.me/jinoyathuquqi_botaboev каналида эълон қилинади.
⏰⏰⏰ Викторина 21: 00 да бошланиб, 20 дақиқа вақт берилади. Иккинчи маротаба ишланган ва шубҳали деб топилган жавоблар қабул қилинмайди.
❗️❗️❗️Викторина ғолиб ва совриндорлари совғалар ва диплом билан тақдирланади.
????
??? Hisob-kitoblarga ko‘ra, bitta jinoyat ishi (og‘ir va o‘ta og‘ir jinoyatlar) bo‘yicha ma’lumot kelib tushgandan to sud hukmi chiqqunga qadar o‘rtacha 6 oy vaqt ketadi.
✅10 kun - Tergovga qadar tekshiruv uchun (JPKning 329-moddasi)
✅ 3 oy - Dastlabki tergov muddati (JPKning 351-moddasi);
✅ 17 kun - Sudning jinoyat ishini qabul qilish bilan bog'liq harakatlari (JPKning 395 va 405-moddalari);
✅ 2 oy - Jinoyat ishini sudda muhokama qilish (JPKning 405-moddasi).
‼️‼️‼️ E'tibor qiling! Bunda istisno bo'ladigan holatlar inobatga olinmagan.
“Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармони 483 киши афв этилди.
"Taraqqiy etgan millatni onalari o'qitar ekan, biz avval onalarimizni o'qitib, ularga ularga til o'rgatmog'imiz kerak, chunki bizning ilmsiz va tilsizligimiz ulardandir... Turkiston bolalarini ilmsiz qo'ymang"
Mahmudxo'ja Behbudiy
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 month, 3 weeks ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
? Reklama xizmati: @Inline_reklama
? Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 3 months, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 7 months ago