﷽꯭❴꯭𝙼𝚞𝚑𝚊𝚖𝚖𝚊𝚍 𝙰𝚕𝚒} ﷺ

Description
@Muhammad_Aliy_bek
Advertising
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 4 days, 1 hour ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 1 month, 4 weeks ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 6 months ago

3 weeks, 3 days ago

Bismillah

Assalamu alaykum va rahmatullohi va barokatuhu Yaxshimsizlar Jannat qalblilarim🥰
Bugungi tongingiz muborak

Allohim bugungi kunimizni fayzli barokatli va albatta Ajr-u savoblarga to'la qilsin🤲🏻
Yorug'  dunyoni yana bir bor  ko'rsatib qo'ygani uchun Allohimga hamd-u sanolar bo'lsin📿📿🤲🏻🤲🏻

Alhamdulillahi robbil a'lamiyn
Alhamdulillahi robbil a'lamiyn
Alhamdulillahi robbil a'lamiyn

3 weeks, 3 days ago
3 weeks, 3 days ago
1 month ago
[​​](https://telegra.ph/file/9a2a0a69a30eae1eecf57.mp4)**​​ОТА ОНАГА ЯХШИЛИК ёки ФАРЗАНДЛИК БУРЧЛАРИ.**

​​​​ОТА ОНАГА ЯХШИЛИК ёки ФАРЗАНДЛИК БУРЧЛАРИ.

  1. Тану вужудингиз билан ота-она хизматида ҳозиру нозир туринг.

  2. Гуноҳ бўлмайдиган ишга буюришса, буйруқларини шу заҳоти сўзсиз бажо келтиринг.

  3. Ҳатто ҳажга ёки илм излаб кетаётган бўлсангиз ҳам уларнинг розилигисиз сафарга чиқманг.

  4. Бирор ишни бажаришдан қайтаришса (агар бу қайтиш гуноҳ бўлмаса) дарров қайтинг.

  5. Уларни кўрганда ўрнингиздан туринг ва ўлтирганларидан кейингина ўлтиринг.

  6. Ота-она билан кўчада кетаётганда олдинга ўтиб кетмай бир қадам орқада юринг.(Фақат лой, музгарчиликда ёки қўриқлаш маъносида олдинда ёки ёнда юришга ижозат берилади).

  7. Уларнинг номларини айтиб чақирманг, ҳазил-мазаҳ қилманг.

  8. Улар ҳузурида қовоқ солманг, ҳўмрайиб қараманг.

  9. Чақиришса «лаббай» деб ҳузурларига тез етиб боринг.

  10. Улар хизматида бўлганда иш буюришса эринчоқлик билан малол кўрманг.

Қуръони каримдаги Аллоҳ таолонинг «раҳимдиллик юзасидан ота онангга камтарлик қанотингни қоқиб тур», мазмунидаги сўзини Ҳишомнинг отаси Урват ибн аз-Зубайр розияллоҳу анҳу: «ота-онанг нимани истаса, ўшани ижро қилишдан имтино қилма», деб тафсир қилган эдилар.

*❗️Ҳикмат
Ота-онага яхшилик қилиш ҳаётингизни янада яхшилаш учун ажойиб қувватдир. Уларни рози қилсангиз Аллоҳ ҳам сизга ажр мукофотини зиёда қилади.
*

1 month ago

📌 Кимки Аллоҳдан бошқасига ёлвориб илтижо қилиб Аллоҳга ширк келтирган ҳолда ўлса, жаҳаннамга киради.
Кимки Аллоҳдан бошқасига илтижо қилмай Унга ширк келтирмай ўлса, жаннатга киради.

[Буҳорий-4497. Муслим-92]📚

1 month ago

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ بْنِ سَهْلٍ ، عَنْ أَبِيهِ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ قَالَ : السَّلامُ عَلَيْكُمْ كُتِبَتْ لَهُ عَشْرُ حَسَنَاتٍ ، وَمَنْ قَالَ: السَّلامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللَّهِ كُتِبَتْ لَهُ عِشْرُونَ حَسَنَةً ، وَمَنْ قَالَ: السَّلامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ كُتِبَتْ لَهُ ثَلاثُونَ حَسَنَةً» (رَوَاهُ الطَّبَرَانِي فِى الْمُعْجَمِ الكَبِيْرِ)

Абу Умома Суҳайл ибн Ҳанифдан, у отасидан ривоят қилади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ким “Ассалому алайкум” деса, унга ўнта яхшилик бор, ким “Ассалому алайкум ва раҳма-туллоҳ” деса, унга йигирмата яхшилик бор, ким “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ” деса, унга ўттиз яхшилик бор”, дедилар»

(Имом Табароний “Муъжамул кабир”да ривоят қилган).

1 month, 1 week ago
•Аллоҳим! Бизларга Қуръоннинг ҳар бир ҳарфи …

•Аллоҳим! Бизларга Қуръоннинг ҳар бир ҳарфи баробарича ҳаловат бер.
Ҳар бир сўзи баробарича каромат бер.
Ҳар бир ояти баробарича саодат бер.
Ҳар бир сураси баробарича соғлик бер.
Ҳар бир пораси баробарича мағфират бер.

©Факиxa

1 month, 1 week ago
ФОТИҲА СУРАСИНИ ШОШИБ ЎҚИМАНГ.

ФОТИҲА СУРАСИНИ ШОШИБ ЎҚИМАНГ.
🕌

Аксар одамлар намозда сураи Фотиҳани (“Алҳамду”ни) худди ортларидан бўри қуваётгандек шошиб ўқишади, маъноларига ҳам эътибор қилишмайди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дейдилар: “Аллоҳ таоло: «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман».

Агар у (банда): «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламин», – деса,
Аллоҳ: «Бандам менга ҳамд – шукр айтди», – дейди.
Банда: «Ар-Роҳманир Роҳийм», – деса,
Аллоҳ: «Бандам менга сано – мақтов айтди», – дейди.
Банда: «Малики явмиддин», – деса,
Аллоҳ: «Бандам мени улуғлади», – дейди.
Банда: «Ийяака наъбуду ва ийяака настаъийн», – деса,
Аллоҳ: «Бу мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман», – дейди.
Агар банда: «Иҳдинас сиротол мустақим, сиротоллазийна анъамта аълайҳим ғойрил мағдуби алайҳим валад дооллийн», – деса,
Аллоҳ: «Бу бандамга хос, сўраганини бердим», – дейди.

Изоҳ: (Ҳадиси қудсий – оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга ривоятдир.)

1 month, 1 week ago

Ҳасад темирнинг зангига ўхшайди, то уни еб тугатмагунча кетмайди.

Изоҳ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганлари ривоят қилинади: «Олов ўтинни еб тугатгани каби ҳасад савоб амалларни еб битиради».
Алишер Навоий ўзининг рубоийларидан бирида киши нодон бўлса-ю, бу дарднинг устига яна ҳасад дарди ҳам қўшилса, дард эгасига ҳам, атрофидагиларга ҳам ўнгланмас зарар етиши шундай назмга солинган:
Жоҳилки, ҳасад бўлғай анинг жаҳлиға зам,
Нур эл кўзидин англаса, ўз кўзида кам.
Кўзларни олишмоққа чекиб тийғи ситам
Эл кўзини ҳам ўйға-ю ўз кўзини ҳаm

“Унвонул баён”дан.

We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 4 days, 1 hour ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 1 month, 4 weeks ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 6 months ago