Хонобод шаҳар Тиббиёт бирлашмаси

Description
Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=100077912166615

Telegram: http://t.me/xonobodtibbiyotpress
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

3 months, 1 week ago

Хонобод шахар тиббиёт бирлашмаси фаолиятидан лавҳалар...
@andijonvssb

4 months, 1 week ago
4 months, 2 weeks ago
5 months, 3 weeks ago
5 months, 3 weeks ago
**DIQQAT E**LON!!!

DIQQAT ELON!!!

XURMATLI XONOBOD SHAHAR AHOLISI DIQQATIGA!

Ertaga 04.06.2023 yil kuni soat 10:00 dan boshlab Xonobod shahar “Fozilmon OSHP” binosida Andijon viloyati Soglom avlod markazi tomonidan shahrimizning fuqarolari uchun bepul dori-darmon beriladi.

Ushbu bepul Dori-darmon oluvchi fuqarolar diqqatiga shaxsni tasdiqlovchi Pasport yoki “ID karta” bilan kelishingiz so`raladi.

Хонобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси
Матбуот хизмати

https://t.me/xonobodtibbiyotpress

6 months ago
Хонобод шаҳар Тиббиёт бирлашмаси
7 months, 3 weeks ago

ХОНОБОД ШАҲАР АЁЛЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Хонобод шаҳар Тиббиёт бирлашмаси Кўп тармоқли марказий поликлиникасида илк маротаба Видеокольпоскопия аппарати ишга туширилди.

Хурматли Хонобод шаҳар аёллари келиб текширувдан ўтиб олинг текширувдан ўтиш мутлақо бепул

Манзил Кўп тармоқли марказий поликлиника

Батафсил ? Видеокольпоскопия

https://t.me/Xonobodtibbiyotpress

7 months, 3 weeks ago
Хонобод шаҳар Тиббиёт бирлашмаси
7 months, 3 weeks ago

Аёллар қачон 54 ёшдан имтиёзли пенсияга чиқишлари мумкин?

Бугунги кунда давлатимиз томонидан аёлларга турли имтиёзлар, имкониятлар бериб келинмоқда. Хусусан, аёлларни ижтимоий, моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида пенсия таъминотида ҳам имтиёзлар бор. Қонунчиликда аёллар умумий белгиланган пенсия ёши (55 ёш) ни 1 йилга қисқартирилган ҳолда пенсияга чиқиш имтиёзи берилган.

Хўш бу имтиёз аёлларга қачон берилади?

Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун аёлларда
тўлиқ 20 йил иш стажи бўлиши талаб этилади. Бунда аёллар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасида белгиланган қуйида келтирилган 4 та банд асосидаги фаолияти давомийлиги 20 йилни ташкил этганида 54 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлади:

1) мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш;

2) ҳарбий хизмат ва партизан отрядлари ҳамда қўшилмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги органларида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш;

3) идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ҳарбийлаштирилган қўриқлашдаги, махсус алоқа органлари ва тоғ-кон-қутқарув қисмларидаги хизмат;

4) якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан шахсий ёрдамчи хўжаликдаги ва юридик шахс ташкил этилмаган ҳолдаги деҳқон хўжалигидаги фаолият билан шуғулланган тақдирда имтиёзли пенсияга чиқиши мумкин.

Қандай ҳолатда аёл кишида 54 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқи бўлмайди?

Мисол учун, фуқаро 25 йил иш стажи билан 54 ёшдан ёшга доир пенсия тайинлашни сўраб Пенсия жамғармасига мурожаат қилди.

Лекин фуқаро 3 та фарзанди учун ушбу кўрсатиб ўтилган даврда 6 йил парваришлаш (декрет) даврида бўлган.

Демак, фуқаронинг ҳақиқий иш стажи 19 йилни ташкил этади ва 54 ёшдан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Ушбу ҳолатда аёлларга 55 ёшдан пенсия тайинланади.
@andijonvssb

7 months, 4 weeks ago

*Болалар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?*

*? Боланинг соғлом улғайиши алоҳида парвариш ва эътиборни талаб қилади. Айниқса, ёш авлоднинг ҳар томонлама баркамол бўлиб камолга етишида тиббиёт мутахассисларининг тавсия ва маслаҳатлари жуда муҳим.
?* Шу сабабли жорий йилдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан оила шифокорлари ва патронаж ҳамширалари учун алоҳида қўлланмалар тайёрланиб, тиббиёт муассасаларига етказилди.

?‍⚕️ — Мазкур китобчадан ҳар бир ёш тоифасидаги ўғил-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш учун мақсадли тиббий кўрикларни қачон амалга ошириш белгиланган, — дейди Мирзо Улуғбек туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Севара Хусанова.

? — Хусусан, бирламчи тиббий-санитария муассасалари фаолияти доирасида янги туғилган чақалоқларнинг ҳолати туғуруқхонадан чиққанидан сўнг 3 кун ичида ва 15 ҳамда 30 кунликда оила шифокори ва патронаж ҳамшираси томонидан кузатиб борилади.

? Ҳар ойда 1 марта боланинг бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси, ВБИ (вазн-бўй индекси) ҳамда психомотор ривожланиши аниқланади. 2 ойликда эса чақалоқ невропатолог ва ортопед каби тор соҳа мутахассислари томонидан кўрикдан ўтказилади.

Шунингдек, гўдак саломатлиги йилда 4 марта, яъни 3, 6, 9 ва 12 ойликда, 2 ёшгача болалар эса йилда 2 марта, яъни 18 ойлик ва 2 ёшда патронаж ҳамшираси томонидан текшириб борилади.

? 1–3 ёшли болалар ҳар чоракда бир марта оила шифокори ва патронаж ҳамшираси томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади. Бунда боланинг бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси ҳамда ВБИ (вазн-бўй индекси) аниқланиб, керакли тавсиялар берилади.

? Бундан ташқари, ҳар чоракда 1 марта уларнинг психомотор ривожланиши баҳолаб борилади ҳамда йилда 1 марта стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог ва педиатр каби тор соҳа мутахассислари томонидан мақсадли тиббий кўриклардан ўтказилади.

? 3 – 5 ёшли болалар эса ҳар 6 ойда 1 марта тиббий кўрик билан қамраб олинади. Бунда уларнинг бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси ҳамда ВБИ (вазн-бўй индекси)ни аниқланиб, зарур ҳолларда ота-оналарга тиббий маслаҳатлар берилади.

❇️ Бу ёшдаги болалар саломатлиги, шунингдек 3, 4 ва 5 ёшда йилига 1 марта ҳамда эмлангандан кейин 3 кун ичида 1 марта патронаж ҳамшираси томонидан кузатиб борилади.

?‍⚕️ Қолаверса, ҳар 6 ойда 1 марта боланинг психомотор ривожланиши кузатилиб, йилда 1 марта стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог ва педиатр каби тор соҳа мутахассислари кўригидан ўтади.

? Режага кўра, 6 – 18 ёшли болаларнинг соғлиги йилда 1 марта оила шифокори томонидан текширилиб, саломатлик гуруҳларига таснифланади. Бунда уларнинг ҳам бўй узунлиги, тана вазни, бош ва кўкрак айланаси ҳамда ВБИ (вазн-бўй индекси) ва психомотор ривожланиши кузатилади.

Шунингдек, уларнинг саломатлиги йилда 1 марта стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог ва педиатр томонидан текшириб борилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

*****❓***Болалар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?**
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago