Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 6 days, 4 hours ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 10 months ago
Last updated 2 years, 11 months ago
Уй-жой қуриб беришни ваъда қилган қурувчи ва бунга пул тиккан аҳоли ўртасида низолар кўпайиб бораётгани қайд этилди. Бундай ноинсоф қурувчиларга алданиб, одамлар ҳам уйсиз, ҳам пулсиз қолмоқда.
Шу боис Президент топшириғига асосан қурилиш вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳи хорижий тажрибани ўрганди.
Эндиликда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади.
Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.
Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.
Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.
Маҳкумларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги хабарлар ўрганилди - Омбудсман
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 42-сон Манзил-колониясида маҳкумлар кунига 12 соат меҳнатга жалб қилинаёгани ва ойлик маошлари вақтида тўланмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) назоратига олиниб, дарҳол жойига чиқиб ўрганилди.
Аниқланишича, 42 сон Манзил-колонияси ҳамда "Health line" корхонаси ўртасида тузилган шартнома асосида 262 нафар маҳкум меҳнатга жалб этилган. Корхонада ишлар икки сменада ташкил этилиб, бу вақт давомида маҳкумларга 4 маҳал овқат берилади ва яшаш жойи ажратилади. Маҳкумларнинг ойлик иш ҳақи 1 млн сўмдан ортиқни ташкил этади. Олинган маълумотларга кўра, маҳкумларга охирги марта июль ойи учун маош тўланган.
?батафсил ? lotin yozuviga o'tish
?Cайт |?Telegram | ?Facebook |?Instagram | ?Twitter | ?Youtube
***Адолатли бўлиш учун аввало меҳрибон бўлиш керак. Ва меҳрибон бўлиш ҳамма одамлар хато қилишини тушунишни англатади.
Адриано Челентано***
ШҲТнинг Остона саммити олдидан самарали мулоқотлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги учрашувда иштирок этиш учун Остона шаҳрига келди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/613111
Ўзбекистон Президенти Покистон Ҳукумати раҳбари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига амалий ташриф доирасида Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди.
Батафсил ? https://yuz.uz/a/oz/103215
Batafsil ? https://yuz.uz/a/uz/103215
МДҲга аъзо давлатлари ўртасида миграция масаласи бўйича ҳамкорлик қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамланишига хизмат қилади – Омбудсман.
МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси йиғилиши тафсилотлариБугун, 2024 йилнинг 27 июнь куни Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда мазкур Комиссия аъзоси, Ўзбекистон Республикасидан вакил сифатида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова иштирок этди. Шунингдек, муҳокамаларда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон вакиллари ҳам иштирок этишди.
?батафсил ?lotin yozuviga o’tish
?Cайт |?Telegram | ?Facebook |?Instagram | ?Twitter | ?Youtube
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 6 days, 4 hours ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 10 months ago
Last updated 2 years, 11 months ago