ILHOM VOHID VA ZEBO SHERLARI..

Description
Бизни топмоқ осон йӯқотмоқ осон Қалбимиз очиқдир ӯқ отмоқ осон
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 weeks, 1 day ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 5 months ago

5 months, 2 weeks ago

** АФСУС *

? Илҳом Воҳид.

Тунингни ортидан кунларинг кулар .
Кӯзларинг гоҳида йӯл пойлаб турар.
Дилинг қувончлардан либосин кияр.
Ӯшанда ёнингда бӯлмайман афсус.

? Маъмура Муҳаммад

Ҳаёлинг оғушига кирмайман афсус.
Ёнингда сӯроқлаб келмайман афсус.
Балки соғинарсан тунлари бедор.
Ӯшанда ёнингда бӯлмайман афсус.

Қисқа мушоирадан

? Илҳом Воҳид

? Маъмура Муҳаммад

? ABDULBOSIT.

????*https://t.me/httpsdiydorkechikmasin

5 months, 2 weeks ago

** ЮРАГИМДА *

? Шуҳрат Аҳмедов Шеъри Ва мусиқаси

? Оҳунжон Мадалиев

Телеграм манзилимиз

????*https://t.me/httpsdiydorkechikmasin

5 months, 3 weeks ago

** БЕВАФО ЁР *

Мухаббатдан топганларим бӯлди озор,
Жафосидан йиғлаб ӯксиб туним бедор.
Энди ишққа ишонмайман асло зинхор,
Билмай севиб куйиб ёндим дилда озор
Бағрим тилиб кетинг майли бевафо ёр

Севдим дебон дилим уртаб рашкингизда
Жим тураман бу тилим лол қаршингизда
Мухаббатни тополмайман кӯзингизда,
Янграр бӯлди бир ҳовлида аттанг ёр-ёр.
Бағрим тилиб кетинг майли бевафо ёр.

Ӯтли- оташ севги асли бӯлмас экан
Менинг севгим ишқ ортида қолган экан.
Пешонамга шу кунларни битган экан.
Энди кӯнглим ололмайди қӯлимда тор.
Баҳтли бӯлинг бевафоим бевафо ёр.

Илҳом Воҳид 08 11 2021 й.*https://t.me/httpsdiydorkechikmasin

5 months, 3 weeks ago

** ЧОРБОҒЛАРИГА *

Тонгларимни наҳори кетди.
Отиб ишқнинг ўчоғларига,
Гулларини сочиб ранг берди.
У умримнинг чорбоғларига,

Яна севиб бошладим ёниб.
Порлар қуёш тароватлари,
Ўн саккизда ёзларим аро.
Ошди юрак ҳароратлари,

Бирдан кузлар келди беаёв.
Узилади орзум япроғи,
Эҳ тақдирнинг шамолларида.
Сўнди кунгил гуллаган боғи,

Лайлак қорлар ёғди устимга.
Юрагимда совуқ бир титроқ,
Энг гуллаган ёшлик чоғимда.
Қорлардайин қора сочим оқ,

Сени кутдим интизор кутдим.
Ўз ўзимга тиладим тўзим,
Бир кун баҳтга тўламан дея.
Алдаб қўйдим ўзимни ўзим,

Илҳом Воҳид 28 07 2019 й.*https://t.me/httpsdiydorkechikmasin

Telegram

ILHOM VOHID VA ZEBO SHERLARI..

Бизни топмоқ осон йӯқотмоқ осон Қалбимиз очиқдир ӯқ отмоқ осон

** ЧОРБОҒЛАРИГА *
5 months, 3 weeks ago

** ЁНИНГДА *

Ёнингдаман ҳар бир онингда.
Жонга мадор оқар қонингда,
Бугун сенга этайин исҳор.
Мен баҳтлиман эркам ёнингда,

Сенсиз қолсам боғларим ҳазон.
Саҳроларда изғийман сарсон,
Ростдир сўзим ёрим сен ишон.
Мен баҳтлиман эркам ёнингда,

Сенсизлик бу катта ҳаттодир.
Сенга ёрим жоним фидодир,
Соғинчларим жонга жазодир.
Мен баҳтлиман эркам ёнингда,

Ишқсиз қолиш азоб дегани.
Меҳр бериш савоб дегани,
Бир келиб кет мени кўргани.
Мен баҳтлиман эркам ёнингда,

Кўрмадим ҳеч сендайин қизни.
Қалбим ичра гул унган изни,
Тангрим айро қилмасин бизни,
Мен баҳтлиман эркам ёнингда,

Илҳом Воҳид 30 06 2024 й.*https://t.me/httpsdiydorkechikmasin

Telegram

ILHOM VOHID VA ZEBO SHERLARI..

Бизни топмоқ осон йӯқотмоқ осон Қалбимиз очиқдир ӯқ отмоқ осон

** ЁНИНГДА *
5 months, 3 weeks ago

*Ассалому алайкум мен учун қадрли бўлган жондан азиз бўлган гўзал ва латофатли синглим
Ўзининг гўзал ижролари билан минглаб юракларни забт этиб келаётган гўзал Ижрочи синглим Эсмира Ҳайдарова бугунги гўзал шодиёна кунингиз туғулган кунингиз билан табриклайман доимо оилангиз бахтига яқинлар баҳтига қоларверса бизни бахтимизга соғ саломат бўлинг сизни умр бўйи баҳт омад қувонч шодлик тарк этмасин барча эзгу ниятларингизга Аллоҳим етказиб юришини сўраб қоламан...

  • ТИЛАК *

Кўнглини тилгувчи маккор сўзлардан.
Юракни юлгувчи ёмон кўзлардан,
Йўлдан адаштирма ҳатто излардан.
Эсмира синглимни асра ҳудойим,

Майли боғда гуллар гулламай кетсин.
Тоғдаги лолалар очилмай кетсин,
Қалбимда титраган бу жоним кетсин.
Эсмира синглимни асра ҳудойим,

Кўзимни ёшлагин майли ҳар куни.
Бедор азобларда ўтказай тунни,
Мунис сингилгинам билмасн буни.
Эсмира синглимни асра ҳудойим,

Сен кулмасанг ойлар ҳам кулмас.
Жарангдор овози бир умр сўнмас,
Ўзгалар сингилжон сен каби бўлмас.
Меҳрибон синглимни асра ҳудойим,

Илҳом Воҳид 29 06 2024 й.*https://t.me/httpsdiydorkechikmasin

5 months, 4 weeks ago

** БОРОЛМАЙМАН *

Кўзларингиз армон бўлгани.
Наҳот шуми тақдир дегани,
Сизни жуда соғиндим ёрим.
Боролмайман сизни кўргани,

Армонингиз менга ёрмикан.
Зор қалбимга соғинч ормикан,
Бундан гўзал азоб бормикан.
Боролмайман сизни кўргани,

Ишқ йиғлади йиғлади тинмай.
Кунларим ҳам туйилар тундай,
Менсиз баҳтга еттидингиз билмай,
Боролмайман сизни кўргани,

Кулишингиз ёдимда ҳамон.
Висолингиз бир менга армон,
Ҳижрон дилни тирнаса ёмон.
Боролмайман сизни кўргани,

Куйларимнинг сози аламли.
Бўлиб қолдим қайғули ғамли,
Кўзларингиз бўлса ҳам намли.
Боролмайман сизни кўргани,

Оламни ҳам унутдим бугун.
Ишқим ҳамон юрагда тугун,
Дунёлардан кетишим мукун.
Боролмайман сизни кўргани,

Илҳом Воҳид 22 06 2024 й.*https://t.me/httpsdiydorkechikmasin

5 months, 4 weeks ago

** ҲАЁЛ СЎРАМАН *

Гоҳи йиғлаб гоҳи куламан.
Кўз ёшимдан безиб тураман,
Ишқ дардидан ҳаста жон бўлиб.
Ҳамон сизни ҳаёл сураман,

Кўмиб ўтдим қалбимни музга.
Дардим айтиб овундим кузга,
Телмуганча кўкда юлдузга.
Ҳамон сизни ҳаёл сураман,

Армон ичра кезиб қолсам ҳам.
Юрагимни ўйиб тилди ғам,
Суймагани суйиб ўлсам ҳам.
Ҳамон сизни ҳаёл сураман,

Осон эмас бундайин яшаш.
Сизга осон мени айиблаш,
Илҳомгаку ярашмас алдаш.
Ҳамон сизни ҳаёл сураман,

Илҳом Воҳид 20 01 2015 й.*https://t.me/httpsdiydorkechikmasin

Telegram

ILHOM VOHID VA ZEBO SHERLARI..

Бизни топмоқ осон йӯқотмоқ осон Қалбимиз очиқдир ӯқ отмоқ осон

** ҲАЁЛ СЎРАМАН *
6 months ago

** АЧИНАМАН *

Ҳижрон тиғи тегиб куракка.
Баҳт тиладим гўзал малакка,
Айт қандайин овутай энди.
Ачинаман шўрлик юракка,

Сўзим қумсаб озорда тинмай.
Нолиш қилар жўр бўлиб бир най,
Кўнглимни ҳеч ололмади май.
Ачинаман шўрлик юракка,

Ўйламадим кулгуларни ҳам.
Қуриб битар кўзда қолган нам,
Не қилардик дунёси бир кам.
Ачинаман шўрлик юракка,

Дард қўлида қолиш ҳам ёмон.
Оҳ дардимни олмас бирор жон,
Келмас бўлиб кетгани ёмон.
Ачинаман шўрлик юракка,

Илҳом Воҳид 25 06 2024 й.*https://t.me/httpsdiydorkechikmasin

Telegram

ILHOM VOHID VA ZEBO SHERLARI..

Бизни топмоқ осон йӯқотмоқ осон Қалбимиз очиқдир ӯқ отмоқ осон

** АЧИНАМАН *
6 months ago

** ҒАМ ИЛА АРМОН *

Кўзимга ноз ила термулганингда.
Севаман дер эдим ичимда пинҳон,
Олислаб кетиб келмаганингда.
Мен билан қоларди ғам ила армон,

Юракда ишқ сўниб бўлдида ҳазон.
Орзулар йиғлади ёшлари маржон,
Келмадинг сўз бериб вадаси ёлғон.
Мен билан қолдида ғам ила армон,

Чарчадим чорасиз зорлигимдан ҳам.
Ёлғизлик қўлида ҳорлигимдан ҳам,
Вафосиз ёримга ёрлигимдан ҳам.
Мен билан қолгани ғам ила армон,

Илҳом Воҳид 11 08 2016 й.*https://t.me/httpsdiydorkechikmasin

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 weeks, 1 day ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 5 months ago