Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
+998998750505 @KDGROUP_UZ
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 2 months ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 weeks, 2 days ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 4 months ago
Уламолардан бири айтади:
«Қуръондан ўқийдиган вазифам қанча кўпайса вақтимда ҳам барака шунча кўпайиб бораверди. Вазифамни кўпайтириб боравердим, ҳатто кунлик вазифам ўн порага етди».
Зиё ал-Мақдисий илм олиш учун сафарга чиқишни истаган вақтда Иброҳим ибн Абдулвоҳид ал-Мақдисий унга йўл кўрсатиб деди:
«Қуръон ўқишни кўпайтир. Қуръонни ташлаб қўйма! Сен истаётган илм, (унга сен) Қуръондан ўқиганинг миқдоричасига эришасан».
Зиё ал-Мақдисий айтади:
«Шунга боқдим ва уни кўп тажриба қилиб кўрдим. Агар Қуръонни кўп ўқисам кўп ҳадис эшитиш ва ёзишга муваффақ бўлардим. Агар Қуръон ўқимасам ҳеч нарса қилолмас эдим».
ASSALAMU ALAYKUM VA ROHMATULLOHI VA BAROKATUH SAYYIDUL AYYOM HAJJUL MASAKIN JUMA MUBORAK BO'LSIN BU ULUG' KUNNI XOYRU BAROKATI SIZGA BIZGA BARCHAMIZGA BO'LSIN BU KUNDA QILADIGAN TOAT IBODATLARIMIZNI DUOLARIMIZNI YAXSHI AMALLARIMIZNI ALLOH SUBHANAHU VA TAOLO HUSNI DARGOHIDA MAQBUL MUSTAJOB QILSIN
**Muloyim soʻzlaginki, qalblarning eshiklari ochilsin!
Iliq qalbli boʻlginki, vijdonlar sening oʻylaringga «Marhabo» desin!
Chin ixlosli boʻlginki, tasiring davomli boʻlsin!
Jaloliddin Rumiy**
Vafosizda hayo yo‘q;
Hayosizda vafo yo‘q;
Agar, kimda bu ikki sifat bo‘lmasa - unda iymoni ham yo‘q. Va agar kimda iymon bo‘lmasa, unda odamiylik ham yo‘q...
барибир яҳшиликка буйураверамиз, гарчи бизни ҳақорат қилиб сокишса ҳам.
(Huddi shu postni yuborgan dostimni sog’indim u aytgandiki qalblar yaqin bolsa masofalar ahamyatsiz derdi mana bugun masofalar yaqin qalblar esa…?)
АГАР ВАФОТ ЭТСАМ...Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади:
• кийимларимни ечиб олишади;
• жасадимни ювишади;
• кафанга ўрашади;
• тобутга солишади;
• масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади;
• қабристонга олиб боришади;
• қабрга қўйишади;
• баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади;
• мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар.
• дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди.
Аллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим:
• ота-онам, ака-укаларим, синглим, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим;
• уй, машина ва уларнинг калитлари;
• китобларим;
• кийимларим, дўппиларим, поябзалларим;
• пулларим.
Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади.
Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради.
Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан.
Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади.
Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади.
Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади.
Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади.
Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак.
Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади:
Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади.
Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди.
Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилиб, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади.
Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти.
Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, "домла", "қори ака" деб юрган дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди.
Қабримда мен билан фақат амалим қолади.
Саволлар бошланади:
— Роббинг ким?
— Роббим Аллоҳ!
— Дининг нима?
— Диним Ислом!
— Мана бу одам ҳақида нима дейсан?
— Бу киши Аллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар!
Аллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар:
• ўқиган фарз намозларим;
• тутган фарз рўзаларим;
• берган закотларим;
• қилган ҳажим;
• нафл ибодатларим;
• махфий садақаларим;
• етимнинг бошини силаганим;
• ота-онамга қилган хизматларим;
• бошқа солиҳ амалларим.
Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор.
Биродарлар, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик!
Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!
Нозимжон Ҳошимжон
❤️ Севилганлар қаторидасиз....
✨? Намоздан олдин Азонни эшитаётган пайтда еру осмоннинг Эгаси сиз билан намозда учрашиш учун чақираётгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз...⁉️
✔️ Таҳорат олаётганда подшоҳлар Подшоҳи билан кўришиш учун тайёргарлик қилаётганингизни биласизми...⁉️
✔️ Масжидга кетаётганда Улуғ Арш Роббининг чақириғига лаббай деб кетаётганингизни ҳис
қилганмисиз......⁉️
✔️ Қадрдоним, қачон ибодатга турсангиз билингки, ўз кучингиз билан турмадингиз. Бу сизга Аллоҳнинг фазли ва карамидир. У сизга Ўз ҳузурида туришга изн берди.
✔️ Hима учун дейсизми...⁉️
❤️ Албатта, Сизга бўлган севгиси сабаб...
Унинг Раҳмати сабаб, қалбингизга боқиб унда яхшилик кўрди. Қалбингиздаги яширин ўринларнинг бирида Ўзига нисбатан ишқни кўрди ва сизга севилганлар қаторидан жой улашди. Унинг севгиси доирасига кирганлар омонликда ва нажотдадирлар.
Энди бомдод азонини эшитсангиз устингиздаги иссиққина кўрпани олиб ташлаш ва жойнамоз томон бориш сизга осон кечади. Билинг-ки, ана шу Аллоҳнинг сизга бўлган муҳаббатидир. У сизни танлади!
Миллионлаб инсонлар уйқуда. Сиз эса бир ҳовуч инсонлар билан Унга ибодат қилмоқдасиз. У сизнинг пешанангизни ерга қўйиб, Ўзи учун сажда қилиб «Субҳана Роббиял аъла» дейишингизга рози бўлди!
Ана шу нарса Унинг сизни яхши кўришига далилдир. Миллионлаб инсонлар ибодат нималигини, Рамазон нималигини, рўзанинг нелигини билишмайди. Улар Аллоҳнинг ҳузурига яқинда боришади. Аммо тайёргарлик йўқ!
❤️ Сиз эса унга суюкли бўлишингиз учун кўплар ичидан танландингиз, жамоат ичидан ихтиёр қилиндингиз!
Билинг-ки, Аллоҳ сизни бошқалар ичидан танлаб олди...
Kimdir dinda va amalda kuchli ekanini ko'rsangiz bilingki, u, siz dangasalik qilib uhlaganingizda riyozat chekib, nafsini yengib ilm olgan, o'qigan. Yanada qiynalib bo'lsada amal qilgan. Va shu olgan ilmi hayotining bir qismi bo'lib kirib kelgan.
Kimdir olim bo'lgan bo'lsa, u bunga orzu niyatni o'zini qilibgina erishmagan.
Siz 8 soat uhlaganingizda u 4 soat uhlagan. Siz 3 mahal ovqatlanganingizda u 1 mahal yegan. Siz bog'larni kezib, sayru sayohatda yurganingizda u eshikma eshik yurib ustozlardan ilm talab qilgan.
Siz vaqtingizni sovurganingda, u vaqtini bir daqiqasini qizg'ongan.
Tunlari mazza qilib uhlab, yoki internetda suzib yurganingizda, ular kitob o'qib ilm bilan mashg'ul bo'lganlar. Ilmga boringizni baxshida qilmaguncha u sizga hech narsa bermaydi.
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
+998998750505 @KDGROUP_UZ
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 2 months ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 weeks, 2 days ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 4 months ago