Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago
Дастхатлари қолмиш китобларимда...
Ҳассос шоиримиз Сирожиддин Саййиднинг бу сатрини яна неча бор қўллайман, билмадим, бироқ бу гал ушбу уч сўзни айтиш жуда оғир кечди.
Дардни юракда кўтариб юриш осон эмас. Эҳтимол, муҳтарам шоиримизни, қадрдон акамизни эслаб ёзаётганларимиздан мурод ҳам мотам кунидаги осмон каби бир тўкилиб олмоқдир, кўнгилга тасалли изламоқдир...
2021 йил кузининг боши. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан шоир Мансур Жумаевнинг “Ҳайрат қўшиқлари” китоби чоп этилди. Яхши хабар барибир яхши. Ўзимизда йўқ қувондик. Муаллифни қутлаб, аканинг ишхонаси – Ёзувчилар уюшмасига бордик.
Мансур ака, мен ва дўстим Отабек Бакиров уюшмадан чиқиб, “Камолон” маҳалласи – ёзувчилар уйига йўл солдик. Дастлаб ажойиб шоирамиз Ҳалима Аҳмадни йўқладик. Ҳалима опа билан Мансур ака қўшни. Опа биринчи қаватда яшаса, ака иккинчи қаватда туради.
Шоирамизнинг суҳбатлари оромижон. Ҳар гал соғинамиз. Ҳар гал соғиниб борамиз. Мансур ака билан ҳам худди шундай эди. Суҳбатлари энди армон…
Суҳбат охирлаб, навбат хайр-хўшга келганида, Мансур ака уйига чорлади. Янги китоб оҳанрабоси оғушида иккинчи қаватга кўтарилдик. Рустам Мусурмон ёзмоқчи, ҳозир шу “Олтинчи уй бўйнини чўзиб, Қашқадарё йўлига боқар”.
Меҳмонхонада бир жавон, хона марказидаги катта хонтахтада тандирдан узилган янги ноннинг бўйини таратиб, ҳали сиёҳи қуримаган “Ҳайрат қўшиқлари” бир тўп бўлиб чўғдай турибди. Мезбон тўпдан бир жуфтини олиб, икки Отабекка дастхат ёзиб берди.
“Чин дўст ва жонкуяр ижодкор укам Отабек Исроилга порлоқ умр ва сўнмас ижодий завқ ёр бўлишини тилайман! Муаллифдан. 27.09.2021 йил. Имзо”.
Мансур аканинг зуволаси қорилаётганида фаросат бир мисқол зиёдроқ қилиб берилганининг ишорасини ушбу дастхат орқали ҳам англаш мумкин. Агарки, фамилиям ёзилмаганида, кимдир дастхат ўғриши бўлиши турган гап эди)
Мана шундай танти одам эди Мансур ака...
Бу воқеадан бир оз аввал Ўрта Чирчиқ туманининг чекка бир қишлоғидаги мактаб кутубхонасида “Оқ орзуларим” китобини кўриб қолганим ва тўрт китоб эвазига алиштирганимни айтиб берганимда Мансур ака бир яйраганди. Ахир, Мансур Жумаевнинг ёзганларини қидирмаслик, соғиниб ўқимаслик мумкин эмас-ку!
“Шеърни Мансур Жумаев ёзсин!” Доим шундай дер эдим. Зотар, Мансур Жумаев – бутун шоир эди. Илм, тажриба, мунтазамлик ва фаҳм Худо берган истеъдод билан қоришиб, бир бутунликни ҳосил қилган эди. Олтин конидан олтин чиққанидек, бутун шоирнинг шеърлари ҳам бутун асар бўларди доим. Инчинун, шеърни Мансур Жумаев ёзсин эди...
Эсласам, хотира сандиқлари тўлиб-тошиб ётибди. Буларни эслашни хоҳлаймиз, хотирлашни эмас. Не тонгки, хотира кузга, эслов баҳорга уйқашдек. Эсловчинг ёнингда турса-ю, бу ёруғликдан уйғонсанг, қувват олсанг эди. Ахир, баҳор эди биз кутган фасл. Шоир умри фаслининг кузи бу қадар шошиб келгани аянчли, ачинарли, оғриқли.
Шоир акамизнинг руҳлари ором топсин!
*▫️***@matbuot_chi
Taʼziya
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi jamoasi isteʼdodli shoir, uyushma aʼzosi Mansur Jumayevning vafoti munosabati bilan oilasi va yaqinlariga chuqur hamdardlik bildiradi.
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati
#Устозлар_топқирлиги
"Қанча десанг тўлайман, ўрнимга шеър ёзиб тур, ука!"
Анвар Обиджон журналистика куллиётида ўқийдиган Абдумалик Исомиддиновни ёнига олиб, уйга харажат қилиш учун Юнусобод бозорига қараб бораётса, мардикор бозорида бир йигит йўлни тўсиб, хизмат бўлса, бизга айтинг, ака дебди. Шоир йигитнинг касбини суриштирса, дунёдаги ҳамма иш қўлимдан келади, айтаверинг, деб кўкрагини керибди. Буни эшитиб, устознингг бирданига чеҳраси очилибди:
– Сени учратганим жуда зўр бўлдида, ука! Қанча десанг тўлайман, ўрнимга ҳеч бўлмаса бир-икки ҳафта шеър ёзиб тургин.
SAYFULLA MATKARIMOV
#Saylov2024
Ангрен шаҳар сайлов комиссияси раиси А.Ғафуров имзо чеккан 2024 йил 31 октябрдаги 14-сонли қарор билан 19-Майдон сайлов округи бўйича Халқ депутатлари Ангрен шаҳар кенгаши депутати этиб рўйхатга олиндим.
Шундай қилиб, маҳаллий кенгашлардаги қайноқ фаолиятимни бошлайман.
▪️Ангрен шаҳар кенгашига бу гал 25 депутат сайланди. Яъни шаҳар 25 округга бўлиниб, ҳар бир депутатга шаҳарнинг 25 дан бир қисми тўғри келди.
▪️Мен сайланган 19-Майдон сайлов округи Янги Ўзбекистон, Қорабоғ, шунингдек Майдон ва Намуна маҳаллаларидаги 3500 сайловчини қамраб олган.
▪️19-Майдон сайлов округи бўйича ҳар бир сиёсий партиядан бир нафардан, жами беш нафар номзод илгари сурилди.
▪️Сайловчиларнинг 2500 нафардан кўпроғи каминанинг номзодини ёқлаб овоз берди. Бу юқори кўрсаткич ва жуда катта масъулият демакдир!
▪️Дарвоқе, Халқ депутатлари Ангрен шаҳар кенгашига камина мансуб бўлган ЎзЛиДеПдан энг кўп (14 нафар) депутат сайланди. Қолган 11 депутат ўрни 2-3 тадан бошқа партияларга тегди.
Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашига Ангрен шаҳри бўйича ташкил этилган уч сайлов округининг учовида ҳам ЎзЛиДеП вакиллари (Отабек Аноров, Вадим Ли ва Абдуқодир Бегматов) сайланди.
ЎзЛиДеПга юксак ишонч учун ташаккур! Худо хоҳласа, биз бу ишончни албатта оқлаймиз!
Неъмат Душаев,
«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамияти матбуот котиби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Ҳар ой бир қучоқ китобимни ёйиб, варақлаб, ҳар биридан ярим бет-бир бет ўқиб, артиб, шамоллатиб, таъмирлаб, зарурини ажратиб, янгиларини эскиларига қўшиб, териб чиқаман. Завқли машғулот учун бутун бошли кундузни бағишлайман.
Ҳар бир китобнинг ўз тарихи, келган санаси бор. Қўлга олганимда барчаси бир-бир кўз олдимдан ўтади.
"Китобсевар Офтобой". Қамбар Ота. 2009 йил мактабдаги китоб марафонидан олганман. Ўшанда яқин бўлгани учун пул олиш учун уйга келганман. Онам кир юваётган экан, нимчасининг чўнтагидан 2 минг сўм олиб кетганман. Бу шахсий кутубхонамдаги илк китоб эди.
"Жаннати одамлар". Худойберди Тўхтабоев. Ўзбек адабиётида ўқиган биринчи романим. 2010 йилда ўша марафондан олганман.
"Гулливернинг саёҳатлари". Жонатан Свифт. 2011 йил қишида қаттиқ шамоллаб қолгандим. Уйда муолажа олган кунларим ўқиб чиққандим. Жаҳон адабиётидан ўқиган биринчи романим. Ушбу нашр ҳозирги кимдир қайта ҳикоя қилиб берган, бир нечта бўлими олиб ташланган варианти эмас, тўлиқ ва қўлда чизилган суратлар билан безатилган.
"Олам ва одам". Менинг биринчи энциклопедиям. 2012 йилда олиб беришган. 12 минг сўмга. Дунё ҳақидаги илк тасаввурларим шу китоб орқали шаклланган. Унда коинотдан тортиб табиатгача, тарихдан тортиб инсоннинг тузилишигача бўлган маълумотлар аниқ, қисқа ва содда тилда ёзилган.
Жуда кўп китобларга "Онамдан совға", "Дадамдан совға", деб ёзилган. Чунки байрамларда пул бериб, ўзимга ёққан нарсани олишимни айтишарди. Мен эса китоб олардим.
Бир сафар оилавий китоб дўконига кирганмиз. "Жонзотлар харитаси" энциклопедиясини танлаганман. Қўлга олиб дунёнинг турли бурчакларидаги ҳайвонлар суратини кўриб меҳрим тушиб қолган. Аммо ўша куни дадам бошқа костюмида чиққани ёдига тушиб қолган. Китобни қучоқлаб турганимни кўриб, паспортини қолдириб олиб берган. Ўша пайтлар бугунгидек техникалар серқатнов эмасди.
Энциклопедияларни яхши кўраман. Кутубхонамда ўнтача бор. Телефон, интернет бегона эди. Барча саволларимга шулар жавоб берарди.
Кейинчалик турли танловларда китоблар ютиб ола бошладим. Энг эсда қолгани, "Билимдон" журнали совға қилган "Болалар энциклопедияси" бўлган. 2014 йилда нархи 100 минг сўмга яқин эди.
Бугунгидек тозалик кунларида ортиқ фойдаланмайдиган китобларимни ажратиб қўяман. Шаҳар ва мактаб кутубхоналарига топшириб юбораман. Чунки бўш тургандан кўра бошқаларга фойда берсин дейман. Сонини кўпайтиргандан не наф?
Лекин ҳеч кимга бермайдиган, берсам ҳам тинмай сўраб турадиган китобларим ҳам борки, баъзилари муаллиф дастхати билан, баъзилари бугунги кунда камёб, баъзилари мўътабар асарлар, баъзилари эса баъзиларнинг қадрли туҳфаси.
Дарвоқе, баъзи китобларни сотувда топа олмаганим учун ўғирлаб олганман. Бироқ, ҳар доим кутубхоначиларга айтганманки, "Истасангиз бошқа китобга алмаштирайлик. Бўлмаса ўғирлаб кетаман". Улар доим ўзига ишонади. Оқибат эса ўша китоблар шахсий кутубхонамда.
P/S: шу китоблар орасида ўзимнинг биринчи китобим бўлмиш "Умид" ва ҳаммуаллифликдаги "Даҳонинг болалиги"ни кўриш ўзгача завқ беради.
#Янги_шеър
АРАЗ
Чўзилди-ёв бизнинг аразлар,
Асли менда йўқдир ғаразлар.
Сен қалбимга бир кириб, кўргин –
Исботлар йўқ – қуруқ фаразлар!
Мен аҳмоқни рашким ёмон-да,
Кўнглим гоҳи шайтон томонда.
Сўнгра афсус, пушаймон қилиб –
Кўргин – ранги-рўйим сомон-да!
Токайгача шундай юрамиз?
Иккимиз ҳам билиб турамиз!
Ғурур қурғур қаҳ-қаҳлаб кулар,
Висол – йиғлар, ортга сурамиз!
Олмагин-да сен ҳам қасдига,
Мен кўчдим-ку ахир ростига!
Ориятнинг чегараси бор –
Қандай тушай ахир пастига?
Қийналаман, оғрийди жоним,
Тушун, йўқ-да бошқа имконим!
Рашк – имондан, эркакман мен ҳам –
Бой бермасман ахир имоним!
Севгимизга раҳна солдирма,
Ҳижронларда синаб толдирма,
Илтимосим: эй гўзал дилдор –
Рашкка асло сабаб қолдирма!
Қурдош Одинаев,
Ангрен 25.10.2024.
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago