EFFECT.UZ | Расмий канал

Description
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998939663030
+998971663232
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

3 weeks, 5 days ago
3 weeks, 5 days ago
**Транспорт-логистика тизими янада ривожлантирилади**

Транспорт-логистика тизими янада ривожлантирилади

“Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистоннинг транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Қуйидагиларни назарда тутувчи асосий мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторлар белгиланди, жумладан:

🔹автомобиль, темирйўл ва ҳаво транспортида халқаро юк ташиш умумий ҳажмини камида 2 бараварга ошириш;

🔹транспорт ва логистика хизматлари экспортини 2 бараваргача ошириш;

🔹контейнерларда юк ташиш улушини камида 1,5 баробарга ошириш;

🔹Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индексида (LPI) Ўзбекистоннинг ўрнини 55-поғонадан паст бўлмаган даражагача кўтариш.
Юкларни халқаро ташишни ташкил этишда транспорт-экспедиторлик хизматларига ҚҚС ноль ставкада қўлланади.

2025 йил 1 июндан Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида автотранспорт воситаларининг электрон навбат тизими жорий этилади.

Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи билан ҳамкорликда Халқаро автомобиль транспорти соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича минтақавий ўқув маркази ташкил этилади.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида йўлбўйи сервис (“Service area” ва “Service point”) объектлари ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live

3 weeks, 5 days ago
1 month ago
**Қирғизистон президенти дин тўғрисидаги қонунни имзолади**

Қирғизистон президенти дин тўғрисидаги қонунни имзолади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз facebook саҳифада имзоланган янги қонун ҳақида маълумот берди.

Қонунда, диний масалаларни тартибга солиш ғояси илгари сурилиб, муфтийлик ва уламолар кенгашига аниқ қоидалар ишлаб чиқиш ҳамда уларни тартибга солиш топшириғи берилган.

Президент ўз қарорида ягона анъанавий дин доирасида яшаб, фуқароларни нотўғри оқимларга кириб кетишидан сақлаш зарурлигини таъкидлаб ўтган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live

1 month ago
**Трамп Яман ҳусийларини “террорчилик ташкилоти” сифатида …

Трамп Яман ҳусийларини “террорчилик ташкилоти” сифатида тан олиш жараёнини бошлайдиган қарорни имзолади

Оқ уй сайтида чоп этилган қарорга кўра, Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган Ямандаги “Ансор Аллоҳ” қуролли гуруҳи Америка фуқаролари ва Яқин Шарқдаги иттифоқчилар хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Ҳусийлар АҚШ ҳарбий кемаларини ўққа тутган, савдо кемаларига ҳужум қилган, Саудия Арабистони ва Исроилга зарбалар берган.

Қарорга мувофиқ, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 30 кун ичида ҳусийларни “террорчилик ташкилоти” сифатида тан олиш жараёни бўйича ҳисобот тақдим этиши керак.

Собиқ президент Жо Байден маъмурияти 2021 йилда “Ансор Аллоҳ”ни Трампнинг биринчи муддати даврида қўшилган “хорижий террорчилик ташкилотлари” рўйхатидан чиқарган эди. Бу қарор Яманда инсонпарварлик ёрдамини етказишни осонлаштириш мақсадида қабул қилинган, чунки ҳусийлар пойтахт Сана ва мамлакат ҳудуднинг учдан бир қисмини эгаллаб олган.

Бироқ гуруҳ ҲАМАС томонида Исроилга қарши урушга киришганидан сўнг, ҳусийлар “махсус мақомга эга глобал террорчилик ташкилотлари” рўйхатига қайта киритилди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live

1 month ago
1 month ago
**Қозоғистондан ер остидан ўтказилган қувур орқали …

Қозоғистондан ер остидан ўтказилган қувур орқали бензин ташиганлар ушланди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 1986 й.т. М.М. ва 1997 й.т. Х.Х.лар Қозоғистон Республикаси фуқароси А.К. билан ўзаро тил бириктириб, қўшни давлатдан мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний йўллар билан АИ-92 маркали бензин ёнилғисини ўтказиш ва сотиш билан шуғулланганликлари аниқланди.

Улар ушбу ноқонуний ишни Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятининг Сариёғоч тумани ҳудудидан Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудига ер остидан ўтказилган тахминан 300 метр узунликдаги қувур ичига шланг жойлаштириш орқали амалга оширишган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қозоғистон Республикаси фуқароси А.Кга нисбатан чора кўриш бўйича қўшни давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари хабардор қилинди.

Telegram|Facebook I YouTube I Live

1 month ago
1 month ago

«М-25» кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган — Эковазирлик
Эковазирлик матбуот котиби ҳам «М-25» кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмагани ҳақида маълум қилди.

Унда айтилишича, ҳудудда кичик ҳажмда тўпланган газни ёқиш орқали зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда ва ундан кўзланган мақсад кислотали газларнинг атмосферага чиқишини олдини олишдан иборат экан.

Ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланаши ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб бериши таъкидланган.

Telegram|Facebook I YouTube I Live

3 months, 2 weeks ago
**ДХХ: Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 …

ДХХ: Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

? Telegram  | ? Facebook
? YouTube   | ?? Live

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago