🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
Ustoz-murabbiy tarbiyada juda ehtiyotkor, nihoyatda bosiq va tadbirli bo'lmog'i lozimki, zero, buning aksi uning jiddiy nuqsoni va kamchiligidir.
Tarbiyada 101qadam kitobidan
?????
Guruhimizga qoʻshilish uchun linkni bosing:https:@idrokmarkaziDG2
➡️ ҚУРЪОН ВА ҚАЛБАллоҳ таоло Ҳаж сурасининг 46-оятида шундай деган: “Ахир улар (яъни, Макка мушриклари) ер юзида сайр қилиб айланмайдиларми? (Ана ўшанда) улар учун доно қалблар, тинглайдиган қулоқлар бўлади. Зеро, кўзлар кўр бўлмайди. Балки кўкраклардаги қалблар кўр бўлади”.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кўзи кўрмайдиган одам сўқир эмас. Лекин басират (яъни, қалб) кўзи ожиз кимса (ҳақиқий) кўрдир”, деганлар.
Эътибор берганмисиз, кўзи ожиз одам ҳаётда камдан-кам адашади. Чунки унинг моддий кўзи кўрмаса ҳам қалб кўзи очиқ бўлади. У айнан қалб кўзи орқали тўғри йўлни топади. Кўзи кўрадиган қанчадан-қанча одамлар бор. Улар мана шу “заиф” инсонлар диллари ила ҳис этолган ҳақиқатни кўришдан ожизлар.
Бирон аъзоси нуқсонли шундай одамлар бор. Улардаги имон-эътиқод, одамийлик, инсоф тўрт мучаси соғ айрим шахсларникидан кучлироқ бўлади. Масалан, масжидларга келиб, ибодатни жамоат билан адо этаётган заиф кишиларни, ёши юзга яқинлашиб қолган мўйсафид отахонларни кўрамиз. Улар Аллоҳга тавба-тазарру қилади, мағфират сўрайди, неъматлар шукрини адо этади. Аммо тани-жони соғ баъзи кимсалар пешонасини саждага қўймайди, Аллоҳни эсламайди...
Мана бу оятда жаҳаннамий кимсаларга хос айрим сифатлар келтирилган: “Аниқки, Биз жин ва инсдан кўпларини жаҳаннам учун яратганмиз. Уларнинг қалблари бор-у, англай олмайдилар, кўзлари бор-у, кўролмайдилар, қулоқлари бор-у, эшитмайдилар. Улар чорвалар кабидирлар. Йўқ, улар (бефаҳмликда чорвалардан ҳам) адашгандирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир” (Аъроф сураси, 179-оят).Аллоҳ таоло инсонни мукаммал қилиб яратган, унга тана аъзолари берган. Лекин кўп одамлар ҳақ гапни эшитмайди, ҳақиқатни тушунмайди, ҳидоят йўлини кўрмайди. Бундай кимсанинг яйловда ўтлаб юрган чорвалардан фарқи йўқ.
Ҳайвонлар эшитиш, кўриш, ҳидлаш, таъм билиш аъзоларини фақат қорин тўйғазиш учун ишлатади. Жониворлар тушунмаса ҳам эгасининг сўзига киради, нима деса шуни қилади. Бироқ, Аллоҳга исён қилган анави кимсалар яйловда ўтлаб юрган чорваларчалик ҳам эмаслар. Улар адашганлар, ғафлат уйқусидалар.
Аллоҳ таоло айтади: “Қачон Ёлғиз Аллоҳ зикр қилинса, охиратга имон келтирмайдиган кимсаларнинг қалблари сиқилиб кетади. У Зотдан ўзга бутлар зикр қилинганида эса баногоҳ шодланиб кетадилар” (Зумар сураси, 45-оят).Ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбатуллоҳ эшиги олдида Нажм сурасини қироат қилганларида оятда айтилган воқеа содир бўлган.
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ҳақида сўз очилса, У Зот билан бирга лот, уззо номли бут-санамлари зикр этилмаса, қиёмат кунига ишонмайдиган мушриклар кўнгли беҳузур бўлади, юраклари қинидан чиқиб кетай дейди, ўзларини қўярга жой тополмай қолишади. Агар улар сиғинаётган “илоҳ”лар мақталса, севинчлари ичлари сиғмай кетади. Чунки ширк амаллар мушриклар ҳавойи нафсига жуда мос тушади. Шариатга тескари ишларни қилиш уларнинг қон-қонига сингиб кетган. Бу энг ёмон ҳолатдир. Улар бунинг оқибати нима бўлишини қиёмат куни билиб оладилар.
Зиёвуддин Раҳимнинг "Қурьон Қалблар шифоси" китобидан
? Гуруҳимизга қўшилиш учун линкни босинг ва яқинларингизга ҳам улашинг: https://t.me/farzandtarbiyasikursi
✅ Эслатиб ўтамиз, одоб-ахлоқ дарслари “Бола одоби билан азиз” китоби асосида муаллиф Зиёвуддин Раҳим устоз томонидан ўтилади.
? Гуруҳимизга қўшилиш учун линкни босинг ва яқинларингизга ҳам улашинг: https://t.me/farzandtarbiyasikursi
Руҳий тарбиянинг аҳамияти.
? Гуруҳимизга қўшилиш учун линкни босинг:️ https://t.me/ZiyovuddinRahim
? Гуруҳимизга қўшилиш учун линкни босинг:️ https://t.me/ZiyovuddinRahim
ЭЪЛОН: МАРКАЗИМИЗГА РУС ТИЛИ ЎҚИТУВЧИСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ!
“Идрок” ўқув марказининг Далигузар филиалига малакали, ўз ишининг устаси, замонавий йўналишда дарс бера оладиган рус тили ўқитувчиси қабул қилинади.
Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Далигузар қўрғони. Мўлжал: “Нурҳаёт” тўйхонаси, 39-бошланғич мактаб рўпараси.
✍️ Мурожаат учун телефон рақами: +998977072104
? Бизни телеграм гуруҳда кузатиб, янгиликлардан хабардор бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг: https://t.me/idrokmarkaziDG2
Telegram
"Идрок" ўқув маркази (Далигузар филиали)
"Идрок": Миллий ва замонавий таълим-тарбия уйғунлиги
➡️ ҚУРЪОНДА ЗИКР ЭТИЛГАН ҚАЛБ ТУРЛАРИ
Аллоҳ таоло Қуръони каримда қалбнинг бир қанча турларини зикр этган. Жумладан:
1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, куфрдан, ширкдан, нифоқдан, турли разолатлардан пок қалб (Шуаро сураси, 89-оят).
2. Муниб қалб – Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, тоатига юзланувчи қалб (Қоф сураси, 33-оят).
3. Мухбит қалб – бўйсунувчи, таскин топувчи қалб (Ҳаж сураси, 54-оят).
4. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи қалб (Мўминун сураси, 60-оят).
5. Тақий қалб – Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилувчи тақволи қалб (Ҳаж сураси, 32-оят).
6. Маҳдий (ҳидоят қилинган) қалб – Аллоҳнинг тақдирига рози бўлувчи, Унинг амрига итоат этувчи қалб (Тағобун сураси, 11-оят).
7. Мутмаин қалб – Аллоҳнинг тавҳиди, зикри билан хотиржам бўлувчи қалб (Раъд сураси, 28-оят).
8. Ҳай (тирик) қалб – эшитган гапларини тушунувчи, Аллоҳ келтирган мисоллардан ибрат олувчи қалб (Қоф сураси, 37-оят).
9. Мариз қалб – шак-шубҳага, нифоққа, ман этилган шаҳватларга гирифтор бўлган касал қалб (Аҳзоб сураси, 32-оят).
10. Аъмо қалб – тўғри йўлни кўрмайдиган, ҳақиқатни идрок этмайдиган сўқир қалб (Ҳаж сураси, 46-оят).
11. Лоҳий қалб – Қуръони каримдан ғофил, дунё шаҳватлари билан овора, ақл юритишдан маҳрум қалб (Анбиё сураси, 3-оят).
12. Осим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган қалб (Бақара сураси, 283-оят).
13. Мутакаббир қалб – Аллоҳнинг тавҳидидан, У Зотга итоат этишдан кибр қилувчи, кўп зулм қилувчи қалб (Ғофир сураси, 35-оят).
14. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқатдан, мурувватдан мосуво қалб (Оли Имрон сураси, 159-оят).
15. Махтум (муҳрланган) қалб – ҳидоятдан тўсилган, ақл юритмайдиган қалб (Жосия сураси, 23-оят).
16. Қосий (қаттиқ) қалб – имонга юмшамайдиган, танбеҳ, огоҳлантириш таъсир этмайдиган, Аллоҳнинг зикридан юз ўгирувчи қалб (Моида сураси, 13-оят).
17. Ғофил қалб – Аллоҳнинг зикридан ғофил, нафсига бўйсунувчи қалб (Каҳф сураси, 28-оят).
18. Ағлаф (беркитилган) қалб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзлари етиб бормайдиган қалб (Бақара сураси, 88-оят).
19. Зоиғ қалб – ҳақдан тойилувчи қалб (Оли Имрон сураси, 7-оят).
20. Муриб қалб – шубҳаланувчи қалб (Тавба сураси, 45-оят).
Зиёвуддин Раҳимнинг "Қурьон Қалблар шифоси" китобидан
Ortiqcha qattiqqo'llik nafrat paydo qiladi. Bag'rikenglikni ortig'i ham boshqaruvni zaiflatadi. Muvaffaqiyat mana shu ikkisi orasida muvozanatni ushlay olish bilan mukammal bo'ladi.
Tarbiyada 101qadam kitobidan
?????
Guruhimizga qoʻshilish uchun linkni bosing:https:@idrokmarkaziDG2
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago