Муҳрим

Description
Мурожаат учун — @muhrimchatbot

Тижорий таклифлар учун — @Eightmediamaker
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago

1 month, 2 weeks ago

Фарғонада 5 октябрь куни Наманганнинг “Навбаҳор” ва Андижоннинг “Андижон” жамоалари ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бўлади (тушундингиз-а – Фарғонада Наманган ва Андижон жамоалари ўртасида Фарғона водийси дербиси). ЎзПФЛ кеча мана шу ажойиб ролик билан “шанба куни бўладиган ўйинга чипта сотиб олинг” деб эълон чиқарган эди (мавзудан ташқарига чиқиш бўлса ҳам, қайд этиб кетай – видеодаги Кубокка ҳавасим келди, у бу йил мендан кўпроқ жойни айланибди).

Шундай қилиб, чипталар кеча, 1 октябрь куни соат 9:00-9:30 лар атрофи Андижондаги “Бобур Арена”, Фарғонадаги “Истиқлол” ва Намангандаги “Марказий” стадионларида сотувга чиқарилган. Соат 13:25 да (сотув бошланганидан 4 соату 25 дақиқа ўтиб) Андижонда чипталар тўлиқ сотиб бўлинган. Орадан уч соат ўтиб Фарғона учун ажратилган чипталар тугаган. Бугун, 2 октябрь куни соат 19:51 да ЎзПФЛ финал учун чиқарилган барча чипталар сотиб бўлинганини эълон қилди.

“Ҳар учала стадионда... чипталар олиб-сотарлар қўлига чиқиб кетмаслиги, касса ортида яширин савдо амалга оширилмаслиги таъминланди. Жонли навбатда турган ҳар бир мухлис кўпи билан 4 дона чипта харид қилишига эришилди”, - деб ёзяпти ЎзПФЛ. Бу – 5 октябрь куни “Истиқлол” мухлислар тўлиб тошади, дегани. Қойил қолса арзийди. 2017 йилги финалда “Бунёдкор” стадионида ҳам бўш жойлар бўлган, аммо бу йилги финалда бўш ўриндиқ бўлмаслиги ўйиндан уч кун аввал маълум. Даҳшат!

Аллақачон чиптаси тугаган ўйинга ҳали ҳам ҳар хил акциялар, тадбирлар қилиб ётишибди. Қойил барибир! Ўзи Фарғонадаги финалга “Навбаҳор” ва “Андижон”нинг чиқиши ҳам бараканинг бир кўриниши бўлса керак (масалан, йил бошида андижонликлар ҳатто орзу ҳам қилмаган бўлса керак финални). 5 октябрь куни Фарғонада, хусусан, ЎзПФЛнинг обрўсини каррасига оширадиган ҳақиқий футбол байрами бўлади. Ниятни тўғри қилсанг, ғирромлик қилмасанг, ишинг бароридан келишига, балки, бир яхши мисолдир бу ҳам.

1 month, 3 weeks ago
Муҳрим
1 month, 3 weeks ago

Ўрни келиб қолганида, яна бир гап.

Тошкентда яшайдиган бир сурхондарёлик йигит ўзи туғилиб ўсган ҳудуддаги ҳозирги аҳволдан, аниқроғи, Бойсун заволидан хавотирга тушиб, ижтимоий тармоқларда бир-икки фикр қолдирган экан. У фикрларни фавқулодда ўзгача деб бўлмайди, ўта танқидий ҳам эмас. Шу, эл қатори гаплар – Тошкентдаги бошқа сурхондарёликлар, хусусан, бойсунликлар, шунингдек, Сурхондарёдаги ва Бойсундаги аҳоли айтаётганидек: одамлар газ ҳидидан сал-пал қийналяпти, сал-пал ёрдам қилинса, айни муддао бўларди, сал-пал маълумот ҳам бериб турилса, янада яхши бўларди. Шугина холос. Давлатни, раҳбарларни “урмаган”, сўкмаган, “бир ойдан бери бу муаммони ҳал қилолмаётган мутасаддиларнинг боридан йўғи!”, деб бирор бузғунчилик ё вайронкорликни ҳам тарғиб қилмаган.

Ўша, Тошкентда яшайдиган сурхондарёлик йигитнинг Сурхондарёда қолган онасига телефон қилиб: “Биз Терроризмга қарши кураш бўлимиданмиз, ўғлингиз қаерда, нима қилиб юрибди, нималар деб ёзяпти, телефонини беринг, ўзи билан гаплашамиз”, деб безовта қилишибди. Энди, биламиз-ку – улар ўзига керакли одамнинг телефон рақамини унинг ота-онасини безовта қилмай ҳам топа олади, аниқроғи, уларда ҳамма ахборот бор. Лекин йўқ – айнан ота-онаси, оиласига телефон қилиб, хавотирга солиш керак. Шунчаликки, оиласи ҳалиги йигитга: “Сурхондарё нима бўлса бўлар, сан ҳеч қаерда ҳеч нарса ёзма, дамингни ҳам чиқарма!”, деб дўқ уриб, ақлини киритиб қўйсин. Сурхонда бехавотиргина юрган онанинг юрагига ғулғула солиб қўйишдан муддао шу.

Лекин, биласизми, Бойсундаги вазиятга жамоатчилик эътиборини қаратиш ва шу тариқа бойсунликларга бирор ёрдам ташкил этилишидан умидвор бўлган ўша йигитнинг Сурхондарёда бехавотир, хотиржам юрган онасига нисбатан Терроризмга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан қилинган иш нима деб аталади? Терроризм. Ҳа, улар қилган иш – энг ҳақиқий терроризм.

Террорчи мақомини олиш учун айнан одам ўлдириш шарт эмас, ахир террордан асосий мақсад – шунчаки ўлдириш эмас, балки қўрқув уйғотиш. Она қўрқитилди, она бу қўрқувини боласига ўтказади, энди бола ҳам қўрқади – келаси сафар Бойсундаги кон эмас, ўз уйи портлаб кетса ҳам ғинг демайди. Террорчининг ўз ниятига етгани шу.

PS. Терроризмга қарши кураш бўлими ходимлари йигитнинг ўзига ҳали ҳам қўнғироқ қилишмабди. Қилишмаса ҳам керак. Қилишмасин ҳам. Ҳеч биримизга.

5 months ago

“Ҳозирги миллионерлар Бёрдга Жанубий қутбдаги тоғларни сизларнинг номларинг билан атайман, деб берган ваъдаси учун пул тўлаганлари каби қадим замонларда ёзувчиларга ҳар хил бағишловлар, кириш нутқлари, туғилган кунлар, никоҳ тўйларига бағишланган қўшиқлар, марҳумларга марсия каби исталган тарздаги мақтов ва мадҳия учун пул тўлашган. Кимки чаққонроқ бўлса, виждони бўлмаса, Аретинога ўхшаб бир вақтнинг ўзида мадҳияларини ҳам, ғийбатларини ҳам пуллайверган. Қироллар унга ўзларини мақтагани учун ҳам, шеърларида сўкиб, ҳажв қилмаслиги учун ҳам ҳақ тўлашган. Вольтер ҳам худди шу йўл билан ўз давридаги подшолардан пул ва турли-туман туҳфа-инъомлар ундириб турган. Наполеон Гётени подшо Александрга бағишланган бирор асар ёзишга киришишга ундаган. “Жаноб, - деб жавоб берган Гёте, - менда бунақа одат йўқ. Орқасидан қилган ишимга пушаймон еб юрмаслик учун китобларимни ҳеч кимга бағишламайман”. Бунга Наполеон эътироз билдирган экан: “Людовик XIV замонидаги улуғ ёзувчилар бошқача ўйлашган”. “Тўғри, - деб унинг гапига кўнмапти Гёте. – Лекин сиз, ҳазрати олийлари, улар неча марталаб бу ишлари учун пушаймон бўлганларини инкор этмайсиз-ку”. Гёте нима деяётганини билиб гапирган эди, чунки шахсан ўзининг тажрибаси бўйича зодагонларнинг орифлиги қай даражада эканини яхши биларди. Кўп йиллар мобайнида Гёте Веймар герцогининг инжиқларига чидашга мажбур бўлган. Гётенинг тинч ва тўқ турмуш кечириши шу герцогга боғлиқ бўлган. Француз драмасига кўнгил қўйган герцог Гёте билан Шиллерни Вольтер асарларини таржима қилишга мажбур этган, уларнинг ижодларига аралашган, “Орлеан қизи”ни саҳнага қўйишга розилик бермаган, чунки бу асар унинг маъшуқасига маъқул тушмаган. Хулласи калом, бу икки адибга олифтагарчилик билан менсимай муносабатда бўлган, герцог эмас, балки иғворлар тўрига илиниб қолган театр директоридай иш юритган”.

Ян Парадовскийнинг 1951 йилда ёзилган “Сўз кимёси”дан (Озод Шарафиддинов таржимаси)

5 months, 1 week ago

Қурбон Ҳайити муборак бўлсин! Шу кунларга етказганига шукр!

6 months, 4 weeks ago

Бўладию, бирор киши қилган бирор ишни кўрасан-да, энди, жуда ёқади-да! Шунчалик ёқадики, ҳавас қолиб ҳасад қила бошлайсан. Эҳ, дейсан, “нега шу нарса менинг хаёлимга келмади-я?”, дейсан ўзингга ўзинг. Ўша қилинган иш ич-ичингдан сеники, ўз-ўзингники бўлиб қолишини хоҳлайсан. Бўлади-а шунақа, бўлганми сизда ҳам?

Сенинг ичингни ёндирган ўша иш катта бир нарса ёки атиги бир қаторгина гап ҳам бўлиши мумкин. Бу сафар мени шу дардга мубтало қилган нарса – айнан бир қатор гап. Бўлганда ҳам ўрнида, жойида, иссиғида ёзилган, қарши томонни мажағлаб, пачоқлаб ташлайдиган гап. Шу: “Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Бутун дунёда шунақа”.

Менимча, инсондаги мана шундай ҳолатга Лутфий эффектими, Лутфий синдромими, шунақароқ бир илмий ном бериш керак, агар ҳали берилмаган бўлса ?

7 months ago

Ўзбекистон томонидан на мустақиллиги, на Россия таркибига қўшилгани тан олинмаган айирмачи “Донецк Халқ Республикаси”нинг раҳбари Ўзбекистонга келибди.

Пропагандачи даббаларни “персона нон грата” деб эълон қилайлик деб юрибмиз, буёқдан бир террорчи ўйнаб-кулиб келиб-кетяпти. Сал бўлса-да гигиена билан ҳам шуғулланиб турилса яхши бўларди.

Telegram

Jalilov. Qaydlar

Ayrim manbalar (masalan, 1, 2) Rossiya oʻz tarkibidagi "Donetsk xalq respublikasi" deb ataydigan va xalqaro normalar boʻyicha butun dunyo Ukrainaning Donetsk viloyati deb hisoblaydigan hududning boshligʻi Oʻzbekistonga tashrif buyurgani haqida xabar bermoqda.…

7 months ago

Мана шу талабаларга ростан ҳавасим келди. Хурсанд ҳаммаси. Юлдузчалар. Эртага қуръаси экан. Ўзиям бирор 80 тача жамоа қатнашяпти, шекилли. Ўйинларини бир бориб кўриш керак.

Telegram

Birinchi liga

***🎓*** Students Cupning amaldagi g’olibi musobaqaga tayyor ***😉*** ***📲*** https://t.me/BirinchiLigaUZB

7 months, 1 week ago

Электр ва газ тарифлари ўзгариши бўйича фикр билдираркан, “Юксалиш” раҳбари, депутат Бобур Бекмуродов “энергия ресурсларининг жиддий танқислиги шароитида моддий таъминланган фуқаролар харажатлари учун давлат бюджетидан дотация олмаслиги керак”, дебди. Оддий қилиб айтганда, бойларга умуман енгиллик берилмасин, улар 1 майдан кучга кирадиган энг юқори нархдан ҳам юқорироқ нархда тўласин – ҳеч бир истисно ва имтиёзсиз, демоқчи, шекилли.

Депутат Бекмуродов масъул вазирлик ва идоралар эътиборини яна бир неча масалага қаратган. Улардан бири – марказий иситиш тизими ва табиий газдан фойдаланиш имкони йўқ ҳудудлардаги шароитлар ҳамда асосий иссиқлик манбалари печка ва кондиционерлар эканлигига доир. Шу масалада ботга ҳам кўпчилик ёзди – мана, Тошкентдаги газга уланмаган, овқатини электр-плитада пиширадиган “дом”ларда электр ҳақи 1 майдан 200 кВтлик норма доирасида 225 сўм, ундан то 1000 кВтгача истеъмол қилинса 450 сўм – шу қоида газ етиб бормаган қишлоқларга ҳам жорий этилса яхши бўларди, деб.

Бекмуродов илгари сурган таклифлардан яна бири – дифференцияланган тарифлар қўлланиладиган мамлакатларда бўлгани каби, электр энергиясига талаб юқори бўладиган пайтларда тариф нормаларини сезиларли даражада ошириш ҳақида. Масалан, аномал совуқда электр энергиясининг арзон нормаси 200 кВт бўлмайди-да, 300 ё 400 (ва ҳоказо)гача ошади. Ҳозир бизда бу нарса фақат газ учун қилинадиган бўляпти – ўзи арзон норма 100 кубометр, қишда бўлса 500 кубометр. Лекин яна ўша муаммо – газ етиб бормаган жойлардаги аҳоли бу “енгиллик”нинг афзаллигини сезмайди.

Ўзи қаердадир кимдир айтди, шекилли – шу норма деган нарсани бир йил аввал жорий қилиш керак эди-да, мамлакат миқёсида ҳамма ҳаммасини тушуниб оларди, бир йил ичида депутат Бекмуродов айтаётган нарсаларга ҳам табиий равишда етиб келинарди – ҳозиргидек бир вақтнинг ўзида ҳам нормани, ҳам нарх ўзгаришини ҳазм қилиш оғирлик қилмасди, деб. Ҳай, ҳечдан кўра.

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago