Mufasa

Description
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 13 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 22 hours ago

6 days, 8 hours ago

@revizor_uzb: Фикр билдириш имкониятисиз ўтаётган жамоатчилик муҳокамалари ҳақида

Президентнинг 2024 йил 10 июлдаги ПҚ-249-сонли қарорига мувофиқ давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар улар тузилишидан олдин камида бир иш куни давомида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши шарт.

Мазкур тартиб 2024 йил 1 октябрдан бошлаб кучга кирган бўлса-да, ваколатли орган — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тизим оператори томонидан давлат харидлари электрон тизимида жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун имкониятлар яратилмаган. Электрон тизимда «муҳокама жараёнида» бўлими мавжуд, аммо у ерда фикр билдириш имконияти йўқ.

Айни пайтда, давлат буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузишда «эътироз келиб тушмаган» деган мазмундаги баённомаларни жойлаштириб келмоқда. Бу «шаблон» баённомаларнинг барчасида «бир иш куни ичида жамоатчилик томонидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш бўйича эътирозлар тушмади» деган стандарт ифодалардан фойдаланилаётгани кузатилмоқда.

Жамоатчилик муҳокамасининг тўлиқ амалга оширилмаслиги ортидан давлат харидлари бўйича қарорлар шаффоф бўлмай қолиши мумкин. Бу эса давлат маблағларидан оқилона фойдаланилишини таъминлашга тўсқинлик қилади ва коррупция хавфини оширади.

6 days, 13 hours ago

Коррупцияга оид жиноятлар оқибатида 2023 йилда давлат манфаатларига жами 1,4 трлн сўм миқдорида зарар етказилган. Ҳозирги вақтга келиб, ушбу зарарнинг ярмигина қопланган, холос.

Давлат манфаатларига етказилган зарарнинг энг юқори улуши Андижон вилоятига тўғри келмоқда (243 млрд сўм) – бошқача бўлишини кутмаган эдик!)

Чекистлар ўтган йили салкам 1300 кишини пора олаётган вақтида ушлашган.

Коррупционер деб топилган 6535 нафар давлат хизматчисининг 80 фоизи қамалмаган, яъни уларга судлар томонидан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ жазо тайинланмаган. Шу жойида машҳур латифа эсга тушиб кетди:

— Нима учун қамашганди?
— Пора олганим учун.
— Унда нега тез қўйиб юборишди?
— Пора берганим учун.
@mufasa_mh

1 week ago

Эсингизда бўлса, иқтисодий жиноятлар сабабли 14 марта судланган профессионал фирибгар «дом» қураман деб минглаб фуқароларни юз миллиардлаб пулга «ухлатган» эди.

Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Ҳукумат раҳбари барча жабрланганларни йиғиб, уларни тез фурсатда уй-жой билан таъминлашга ваъда берганди.

Белафзликда бирорта одам айблай олмаслигини айтадиган Абдулла Арипов бу сафар ҳам сўзининг устидан чиқди: «Азия Инвест Фаворит» қурилиш компаниясидан жабрланган мингдан ортиқ фуқаролар учун Бектемир туманида кўп қаватли уйлар қурилиб, уларга тез фурсатда топширилди.

Албатта, бу ҳолатда Президент инсонийлик ва адолат принципларидан келиб чиқиб ёрдам кўрсатди. Бироқ, ҳар сафар бундай муаммоларни индивидуал ёндашув орқали ҳал қилиш ечим эмас. Бюджетга ҳам кони зарар.

Ҳозирги кунда «новостройка»дан хонадон сотиб олаётган фуқаролар амалда қурувчи компанияларга инвестиция киритишади ва улушдорга айланишади. Бу эса уларнинг тўлиқ ҳимояланмаслигига олиб келади. Қурувчи компаниялар ва харидорлар ўртасидаги муносабатларни кафолатлайдиган аниқ қонуний механизм бўлиши зарур.

Шунинг учун «Халқ» демократик партияси қурилиш соҳасида замонавий молиявий механизмлардан бири бўлган «ЕSCROW» тизимини жорий этиш ташаббусини илгари суряпти.

Эскроу тизимида, оддийроқ қилиб айтганда, хонадон сотиб олаётган фуқаро ўз маблағини банкка тўлайди. Уч томонлама шартнома орқали, қурувчи компания уйни битказгандан сўнггина банк унга пулни ўтказади. Агар қурувчи компания ўз мажбуриятларини бажармаса ёки фирибгарликка қўл урса, банк маблағни харидорга қайтариб беради.

Бу тизим дунёда кенг қўлланилади ва, айниқса, АҚШ, Япония, Канада ва Европа мамлакатларида қурилиш соҳасида аҳолининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун самарали ечим сифатида тан олинган.

@mufasa_mh

1 week, 6 days ago

Бугун, 9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни! Кеча дунёдаги энг коррупциялашган режимлардан бири – «Асад режими» қулади, ўзи эса оиласи билан давлатни ташлаб қочди.

Коррупция шундай иллатки, давлатчиликни ичидан емириб боради ва ҳар қандай мустаҳкам салтанатни ҳам бир кун барибир қулатади.

2 weeks, 1 day ago

Бугун ўзбек халқи оғир «жудолик»ни бошидан кечирди - Халимахоним омонатини топширди. Охирати обод бўлсин, яқинлари ва оила аъзоларига сабр берсин. Ижтимоий тармоқларда унинг вафоти, дафн маросими деярли онлайн трансляция қилинди, десак ҳам бўлади.

Ноябрь ойининг бошида дунё тан олган тарихчи олим, профессор Ашраф Аҳмедов оламдан ўтди. У 300га яқин илмий асарларнинг муаллифи (уларнинг орасида 25 та монография ҳам бор) ҳисобланади. Муборак жума куни омонатини топширган А.Ахмедов UNESCO томонидан таъсис этилган Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институтининг илк раҳабри (1995-2001) бўлган.

Айтмоқчи бўлганим, мана шундай атоқли олимнинг вафоти ҳақида на расмий, на норасмий ахборот манбалари хабар берди. На бирорта расмий шахс томонидан таъзия билдирилди. Илм-фанга бўлган муносабатимизни шу кейс орқали хулоса қилсак бўлади. Тўғри, унинг ўлимини шов-шув қилишдан унга наф йўқ. Аммо жамиятни илмга бўлган рағбатини ошириш учун хизмат қилиши мумкин эди. Балки нотўғри таққослаш қилаётгандирман. Ҳай майли, август-сентябргача сабр қилсак ривожланиб кетамиз.

2 weeks, 4 days ago

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Русланбек Қуролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Абдусалом Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Сухроб Джўрақулович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Адхам Муратович Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Музаффар Муротович Камилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Олим Адилович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

3 weeks, 1 day ago

«Кабмин»ни Фармойишига асосан:

Электр энергияси ва табиий газни иқтисод қилиш бўйича белгиланган режага амал қилмагани, энергия ресурсларидан фойдаланишда лимитдан ошишига йўл қўйгани ҳамда назоратни таъминламагани учун Оқолтин тумани ҳокими К.Эрназаров, Мирзаобод тумани ҳокими О.Рахмонқулов, Бўстонлиқ тумани ҳокими Ж.Ахмедов, Бекобод тумани ҳокими Ш.Дўсбеков, Зангиота тумани ҳокими Э.Рустамов, Тошкент тумани ҳокими С.Эргашев, Янгийўл тумани ҳокими О.Атауллаев, Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов, Боғдод тумани ҳокими Ғ.Солиев, Бешариқ тумани ҳокими Р.Жўраев, Сўх тумани ҳокими С.Саидмусаев, Фурқат тумани ҳокими Э.Асронкуловга «ҳайфсан» берилди.

Электр энергияси ва табиий газ талон-торож қилинишига йўл қўйгани учун Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев, Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари К.Комилов, Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ғ.Муродхўжаев, Андижон тумани ҳокими Б.Юлдашев, Беруний тумани ҳокими И.Хидировга «ҳайфсан» эълон қилинди.

Ҳудудларда аҳолига кўмир тарқатишни кечиктириш, сифатсиз кўмир тарқатиш каби ҳолатлар жуда кўп кузатилгани ҳамда ушбу ҳолатларни зарур даражада назоратга олмагани учун «Ўзбеккўмир» АЖ бош директори ўринбосари Э.Якубов охирги марта огоҳлантирилди.

3 weeks, 1 day ago

Мана бу ерда қизиқ маълумотлар чиқяпти

Унга кўра, бу йил уй-жой нархлари кескин ўсишдан тўхтаб, мўътадил суръатларга қайтган. Савдо битимлари эса 20 мингга камайган.

Хўш, энди ҳам квартира яхши сармоя бўла оладими? Бу саволга UZ24.uz жавоб берибди. Унга кўра, бу йил уй-жой нархларининг ўсиши ҳатто инфляцияни ҳам қопламади, яъни ҳар қандай депозит кўпроқ даромад келтирган бўларди.

Сизга ҳам шу савол қизиқ бўлса, Uz24.uz’нинг ўзида ўқиб олинг. Уй-жойга сармоя киритувчилар учун қизиқ мақола экан. Kаналга обуна бўлиб қўйсанглар бундан ҳам қизиқарли материаллар чиқиб туради.

@mufasa_mh

3 weeks, 2 days ago

Марҳум блогер Фарҳод Манноповнинг иши бўйича айбдорларга суд ҳукми ўқилибди. «Star Med Centr» хусусий клиникасида отоларинголог ва анестезиолог-реаниматолог вазифасида ишлаган шахслар касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармасликда айбли деб топилиб(Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми), ҳар бирига 2 йил тиббиёт соҳасида отоларинголог ва анестезиолог-реаниматолог вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.Мдааа…

3 weeks, 4 days ago

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилмоқчи бўлган шахс ушланибди.

Аниқланишича, 2007 йилда Тошкент вилоятида туғилган К.И. интернет тармоғида экстремистик ғоялар таъсирига тушиши натижасида 16 нафар яқин танишлари билан ноқонуний «жамоат» бўлиб йиғилиб, келгусида хорижда фаолият олиб бораётган «Ислом давлати» халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Авваллари шу каби хабарларга негадир сал ишонқирамай қарардим. Лекин шу кунларда БАА бўлган ҳолат ва унда Ўзбекистон фуқароларининг иштироки ёшларни ҳар хил террористик ташкилотлар сафига қўшилиб қолаётганини кўрсатяпти.

Лоқайдлик ва ишонувчанлик оқибатида, интернет тармоғи орқали ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик учун доимо огоҳ бўлишимиз зарур.

@mufasa_mh

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 13 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 22 hours ago