Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 3 days, 18 hours ago
Kanalimiz Endi Bu Manzilda
https://t.me/joinchat/AAAAAEoVG2VLzr2x7lQTsA
Ko'k Yozuv Ustiga Bosing????
Madrasa pinned «Kanal Stop❌⭕️‼️»
Kanal Stop❌*⭕️*‼️**
Бомдод Намозига Туролмаса Нима Килиш Керак?
➖Бир аёл савол билан шайхга мурожаат қилибди:
Эй шайх! Фарзандларимни уйқуси қаттиқ. Фажр, яъни бомдод намозига уйғота олмай қийналаман, бу муаммони қандай хал қилсам бўлади?
Шайхнинг Жавоби??
Ассалому алайкум!
Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!
Каналга уланиш?
https://t.me/joinchat/AAAAAEHrf26AYO-jxmuqTg
Ассалому алайкум!
Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!
Каналга уланиш?
https://t.me/joinchat/AAAAAEHrf26AYO-jxmuqTg
?ОСОН САВОБ ИШЛАР!
Масжидга битта курси қўйиб қўйинг. Унда намоз ўқиган инсоннинг ажрини оласиз!
Хонангизнинг деразасига қушлар учун бир идишга сув, бошқасига дон - дун солиб қўйинг!
Қишнинг аввалида, ўзингизнинг эҳтиёжингиз тушмайдиган иссиқ кийимларни олиб, совуқда ишлайдиган, муҳтож ишчиларга беринг!
Хонангизга қутича қўйинг. Ҳар гуноҳ қилганингизда унга маълум миқдор жарима пули солинг. Ҳар ойнинг охирида уни очиб, садақа қилинг!
Иссиқ кунларда ўзингиз билан муздек сув оволинг! Қуёш остида ишлаётганларга бериб ўтинг!
Масжидга мусҳаф қўйинг! Уни ўқиганнинг савобидан баҳраманд бўлинг!
Ичган сувингиздан ошиб қолса, ерга тўкмасдан, бирор ўсимлик остига тўкинг!
Табассум қилинг, салом беринг, чиройли гапиринг... булар - садақа.
Ухлашдан олдин, сизни ғийбат, чақимчилиқ, зулм билан ёмонлик қилганни кечиринг.
Жанозага эргашинг!
Масжиднинг тозалиги, хушбўй бўлишига оз бўлса - да ҳиссангизни қўшинг!
Юрган йўлингизда зикр билан машғул бўлинг!
Буни бошкаларга хам жонатинг ва савобу ажрга эга болинг!
══════ ❁ ✿ ❁ ══════
Каналимизга уланинг?
?Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!?
https://t.me/joinchat/AAAAAEHrf26AYO-jxmuqTg
Ибратли хикоя!!!!
..... ~ Уни касалхонага оғир ахволда олиб келишди. Кучли зарбалардан ички аъзолари ҳам ёрилиб кетган эди. Тезкор гуруҳ чақирилмагунга қадар бу ишни ким қилганини шифокорлар била олмади.…
..... ~ Боланинг тепасида иззиллаб йиғлаётган она кўксига муштлар, аммо ниманидир яшираётгани кўзларидан маълум эди. Терговчи, бола бечора катта одамнинг тепкиси туфайли шу ахволга тушганини аниқлаганида, у сунъий нафас аппаратига уланган бўлиб жони қил устида эди. Шундагина аёл , эрининг ишлари юришмай, аламини ичкиликдан олаётганини айтиб, кўзида ёш билан илтижо қилди:
..... ~ Ичиб келганларида ошхонада эдим. Одилжон йўлакда ўйнаётган экан. Ёш болада, дадасининг қай ахволда келганини билмай музқаймоққа пул сўрабди... Кўрганимда шу иш бўлмасди.…
..... ~ Афсус, унинг аҳволи ёмонлашди. Қўлларидан келган чораларни кўриб, етқазилган жароҳатлар ҳаёт билан зид эканидан иложсиз қолган шифокорлар онаизорни унинг олдига киргизишди. Кома холатида ётган болакай юз-қўллаларини ўпиб йиғлаётган онасининг овозидан ўзига келиб кўзларини очди. Оғзига тиркалган сунъий нафас олиш аппаратини олиб ташлаб гапиришга чоғланди:
..... ~ Ойижон мен музқаймоққа эмас, дори учун пул сўраган эдим. Юрагингиз санчаётганини айтган эдингиз. Шунга....
..... ~ У оғир нафас ола бошлади. Аммо шошиб қолган докторларни тўхтатиб, гапларини айтиб олмоқчи эканини ишора билан тушунтирди.
..... ~ Ойижон, йиғламанг! Дадам энди ичмайди.
..... ~ Эй, ичмай ўлсин! Сени шу аҳволга солгандан кўра оёқлари синса бўлмасмиди?
..... ~ Ойижон қарғаманг! Оёқлари синса, юра олмайдиларку.
У эшикка умидвор термилди. Агар хозир отаси кириб келса, бағрига отилиб, маҳкам қучоқлашга тайёр эди. Икки соат аввал кўзи қонга тўлиб, ваҳшийларча дўппослаган малъунни эмас , бир вақтлар елкасида кўтариб, у билан ўйнаган, дўконга етаклаб чиқиб машиначалар олиб берган меҳрибонини сўнги бор кўргиси келди. Умиди сўнгач, бир чеккада турган терговчини ёнига чақирди.
..... ~ Милиса тоға, илтимос, дадамни қамаманг. Улар жуда яхши инсон. Мана кўрасиз, яна аввалгидай яхши дада бўлади. Чунки мен фариштага айланиб, уни ҳар доим дуо қилиб тураман.
..... ~ Турли жиноятларни кўравериб кўзи пишиб кетган тажрибали орган ходими ўзини тўхтата олмади. Кўзларидан шашқатор ёш қуйилиб, болага ваъда бергачгина унинг жони узилди...
..... ~ Аммо, Қонун, ҳар қандай ваъдадан устивор эди. Оиласи ва бошқа болалари борлиги инобатга олиниб, енгилроқ жазо тайинланди. Ота бу гуноҳни кўтара олмай, қамоқдаёқ жонига бир неча марта қасд қилди, ўла олмади. Панжара ортидаги хўжайинлар эса, махкум атайин шу гуноҳ билан яшаш учун уни жазоламадилар....
..... ~ Мижжаларига қалқиган ёш билан воқеани ҳикоя қилиб берган онаизорга юзландим:
..... ~ Эрингиз қамоқдан чиқибди. Энди ичмай қўйдими?
У чуқур хўрсинди. Қўлида беш ёшлардаги ширингина ўғлининг жилмайиб турган суратини кўрсатар экан овози титраб жавоб қайтарди...
..... ~ Ха, инсоф берди. Аммо, катталарнинг ақли кириши учун, шундай фаришталарнинг кўпайиши шартмикан? У дадасининг тушига кирганида ҳам фақат дуо қилади.?
?Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!?
https://t.me/joinchat/AAAAAEHrf26AYO-jxmuqTg
МАҲЗУН БЎЛМА☺️
Хеч қачон маҳзун бўлма !
Чунки қайғу сени ўтмишингдан безовта қилиб, келажакдан хавотирга солади , оқибатда бугунги кунингни йўқотасан
... Ҳеч қачон маҳзун бўлма !
Чунки қалб қайғу билан овора бўлиб , руҳинг сўниб , юзингнинг нури кетади.
Орзу умидларинг йуқ бўлади
... Эй мўмин банда , маҳзун бўлма !
Чунки қайғу душманингни ҳурсанд қилиб , дўстингни маҳзун қилади . Қайгу сабабли хақиқатларни кўролмай қоласан ...
... Маҳзун бўлма !
Чунки қайғу Қазои-Қадарга норозилик , неъматга эса нонкўрлик бўлади ...
... Маҳзун бўлма !
Чунки қайғу , ғам йуқолган нарсани қайтармайди. Ўликларни тирилтириб, қадарни
қайтармайди , фойда келтирмайди...
... Маҳзун бўлма !
Чунки қайгу шайтондан. Қайғу - фақирлик ва умидсизликдир.
... Маҳзун бўлма !
Агар сен фақир бўлсaнг , умри қарзга ботиб кетган кишилар бор...
Мингани уловинг йуқ бўлса , оёғи шол бўлган одамлар бор
... Маҳзун бўлма !
Агар бир фарзандингдан айрилган бўлсанг , шундай инсонлар борки бутун оиласидан
маҳрум булган...
... Маҳзун бўлма !
Агар гуноҳкор бўлсaнг тавба қил, ёмон иш қилган бўлсанг истиғфор айт...
Хато қилган бўлсанг ислоҳ қил. Аллоҳнинг раҳмати кенг , тавба эшиклари очиқдир...
... Маҳзун бўлма !
Агар ғамга ботсанг , асабларинг таранглашиб , вужудингни қийнаб , тунларни бедор қиласан.
... Маҳзун бўлма !
Чунки Қазои- Қадар қалами ишини битирган , варақлар қуриган , китоб ёпилган , бундан
ошиқча ҳам , кам ҳам бўлмайди , маҳзун бўлма!
... Маҳзун бўлма !
Қўлингдан кетган нарсага ғам чекма. Бири кетган бўлса , хали қўлингда сен англаб , англамаган Аллоҳнинг жуда кўп неъматлари бор .
... Маҳзун бўлма !
Ҳасадгўй , ботил аҳилларининг танқидларига парво қилма , чунки уларнинг сўзларига сабр қилишда сенга ажр мукофот бор...
Сени танқид килишлари сени қадрингни белгилайди, ахир одамлар ўликка сўз отмайдиларку.
... Маҳзун бўлма !
Касаллик албатта кетади , мусибатлар албатта кўтарилади , гуноҳлар кечирилади , қарзлар узилади , маҳбуслар озод бўлади , ғоиблар (кетганлар) албатта қайтиб келади , осийлар тавба қилади , албатта ёмонлар жазосини
олади , маҳзун бўлма ...
... Маҳзун бўлма !
Модомики одамларга яхшиликлар қилар экансан албатта мушкулаларинг хал бўлади ,
чунки бошқаларга яхшилик қилишлик инсонни ўзини мушкулларини ҳал бўлишига сабаб бўлади...
... Маҳзун бўлма !
Чунки сенга қилган битта хасанотинг учун ўндан тортиб етти юзгача ажр берилади , балки ундан хам кўпроқ, ин шаа Аллоҳ.
Лекин қилган гуноҳинггачи - биттагина жазо берилади..
... Маҳзун бўлма !
Сенда энг катта неъмат бор , чунки сен Тавхид калимасини айтганлардансан ...
Аҳли қибласан , мусулмонсан , қўлингни дуога кўтарган кишилардансан, сен маҳзун бўлма .
... Маҳзун бўлма !
Чунки сен хаётнинг енгил - оғир , иссик, - совуқ , фақир ва бой холатингда хам фойда устидасан...
Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам
айтганларидек :
~ Мусулмон одам яхшилик келса шукр қилиб савоб олади , машаққатли кун келса сабр қилади, яна савоб олади ...
... Маҳзун бўлма !
Ахир сенда Қуръон бор ! Зикр , дуо бор !
Ахир сенда Намоз, амри - маъруф, садақа ва
бошқа савобли амаллар бор
Ким ҳоҳларди дунёда Иймонингни берасан эвазига дунёдаги хамма нарсани бераман деса , қайси мўмин алмаштирарди..?
... Одамларга зулм қилаётган , хақларини еяётган, туҳмат қилаётган , бўхтон қилаётганлар хам бир куни ўлади ! Зулм кўрган , Сабр қилган , савоб умид қилган кишилар хам ўлади !
Лекин Аллоҳнинг хузурида ким ютуқда бўлади ?
... Дунё ҳаёти вақтинча , Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек :
~ Дунё бир соатлик йўлдир .. Ким ўлмайди ?
... Маҳзун бўлма !
Ахир қора булутларни тарқаганини , қоронгу тунни ёришганини , шамолларни тўхтаганини
кўрмаганмисан.. Ин шаа Аллoҳ машаққатларинг роҳатга, ҳаётинг ёруғликка , келажагинг неъматга тўлиб боради , ин шаа Аллoҳ ...
... Маҳзун бўлма !
Агар олдингда чора қолмаса , йўллар беркилиб , умидсизлик бостириб келса ё АЛЛОҲ дегин !
?Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!?
https://t.me/joinchat/AAAAAEHrf26AYO-jxmuqTg
Онага нисбатан #инсофли бўлиш ҳақидаги #илм ...!
(7-ҚИСМ) Фарзанд устида онанинг ҳақи кўпроқ, фарзандининг чиройли муомаласига она ҳақлироқ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, менинг яхшилгимга ким кўпроқ ҳақли?», деб сўради. «Онанг!» дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам. «Кейин ким?» деб сўради. «Онанг!» дедилар. «Кейин ким?» деб сўради. «Онанг!» дедилар. «Кейин ким?» деб сўради. «Кейин отанг!» дедилар (Муттафақун алайҳ).
Муовия ибн Жоҳима розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Жоҳима розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб: «Эй Расулуллоҳ, мен жиҳод қилишни истаб, сиздан маслаҳат сўраб келдим», деди. «Онанг борми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Уни (хизматини) лозим тут. Зеро, жаннат унинг оёқлари олдидадир», дедилар (Аҳмад, Насоий, Байҳақий ривоятлари).
Бир ривоятда: «Уни (хизматини) лозим тут. Зеро, жаннат унинг оёқлари остидадир», дедилар (Саҳиҳул-жомиъис-сағир: 1249).
Бир ривоятда: «Унинг оёғини маҳкам тут. Жаннат ўша ердадир» (Ибн Можа ривояти, Саҳиҳул-жомиъис-сағир: 1248).
Бир ривоятда: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ота-онанг борми?» дедилар. «Ҳа», деди. «Уларни (хизматини) лозим тут. Зеро, жаннат уларнинг оёқлари остидадир», дедилар (Табароний ривояти, Саҳиҳут-тарғиб: 2485).
?Линкни босиб?« ?ИЛМ? » каналига обуна бўлинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEHrf26AYO-jxmuqTg
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 3 days, 18 hours ago