Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 2 weeks, 2 days ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 1 year, 1 month ago
Last updated 3 years, 2 months ago
УМРАДА БЕТАҲОРАТ ЁКИ ЕТТИТАДАН КАМ ТАВОФ ҚИЛИШ#Ҳаж_умра*❓1059-CАВОЛ: Умрада бетаҳорат тавоф қилиб қўйган бўлса ёки еттитадан кам тавоф қилган бўлса, жиноят қилган бўладими?💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умра тавофи умранинг рукни ҳисобланади. У бетаҳорат қилинса, жиноят бўлиб, жаримасига қўй сўйиш вожиб бўлади. Ҳали Маккада турган бўлса ва шу тавофини қайта қилса, қўй сўйиш соқит бўлади. Масалан, бир киши тавофда бир айланани бетаҳорат қилди ёки бир айланани қилмай, олти айланада тугатиб қўйди. Бунинг жоиз эмаслигини эҳромдан чиққандан кейин билди. Масжидул ҳарамга кириб ўша бир айланани қилиб қўйса, жарима соқит бўлади. Бу тавофни одатий тикилган кийимида қилаверади. Мийқот ёки Оиша розияллоҳу анҳо масжидига бориб эҳром боғлаб келмайди. Агар ватанига қайтиб кетган бўлса, қўй сўйиш вожиб бўлади. Қўй ҳарамда сўйилиши шарт бўлгани учун пулини юбориб, вакил орқали сўйдиради. Уйида сўйиши ҳисобга ўтмайди.
Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда келган маълумотларни тақдим этамиз:
وَلَوْ طَافَ لِلْعُمْرَةِ كُلَّهُ أَوْ أَكْثَرَهُ أَوْ أَقَلَّهُ وَلَوْ شَوْطًا جُنُبًا أَوْ حَائِضًا أَوْ نُفَسَاءَ أَوْ مُحْدِثًا فَعَلَيْهِ شَاةٌ لَا فَرْقَ فِيهِ بَيْنَ الْكَثِيرِ وَالْقَلِيلِ وَالْجُنُبِ وَالْمُحْدِثِ ... وَكَذَا لَوْ تَرَكَ مِنْهُ أَيْ مِنْ طَوَافِ الْعُمْرَةِ أَقَلَّهُ وَلَوْ شَوْطًا فَعَلَيْهِ دَمٌ وَإِنْ أَعَادَهُ سَقَطَ عَنْهُ الدَّمُ
“Агар умра тавофининг ҳаммасини ёки кўпроғини ёки озини, гарчи бир айлана бўлса ҳам жунуб, ҳайз, нифос, бетаҳорат ҳолатда қилган бўлса, зиммасига қўй сўйиш вожиб бўлади. Бунда оз ёки кўп, жунуб ёки бетаҳорат бўлишнинг фарқи йўқ... Шунингдек, умра тавофининг озини, гарчи бир айланасини бўлса ҳам тарк қилган бўлса, қўй сўйиш вожиб бўлади. Агар шу тавофни қайта қилса, қон соқит бўлади” ("Раддул муҳтор" китоби).
Аллома Ибн Моза раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
إذا طاف للعمرة محدثاً أو جنباً، فما دام بمكة يعيد الطواف لأن الطواف ركن في العمرة
“Агар умра тавофини бетаҳорат ёки жунуб ҳолда бажарса, модомики Маккада турган бўлса, қайта тавоф қилади. Тавоф умрада рукн ҳисобланади” ("Муҳити Бурҳоний" китоби).
Аллома Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ бу борада шундай дейдилар:
وكذا لو ترك منه أي من طواف العمرة أقله ولو شوطا فعليه دم وإن أعاده أي الأقل منه سقط عنه الدم ولَوْ تَرَكَ كله أَو أكثره فعليه أن يطوفه حتما ولا يجزئ عنه البدل أصلا
“Шунингдек умра тавофининг озини гарчи бир айланасини бўлса ҳам тарк қилса, қўй сўйиш вожиб бўлади. Агар ана шу тарк қилган тавофини, яъни ўша озининг ўзини қайта қилса, қўй сўйиш соқит бўлади. Агар тавофнинг ҳаммаси ёки кўпи(масалан, тўрттаси)ни тарк қилса, ўша тарк қилинган тавофларни адо қилиши вожиб бўлади. Унинг ўрнига бошқа амал ўтмайди” ("Иршодус сорий" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.*©@diniysavollar •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•*✅* Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:**👉**https://t.me/zaydibnsobit01
"АКС ЭТТИРИШ ҚОНУНИ"**🔺 Абу Жаҳл Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламга қараб:
"Дунёда сендан кўра хуник одам йўқ!", деса
унга жавобан Ҳабибимиз:
"Тўғри айтдинг!" дердилар.🔺 Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам Расулимиз алайҳиссаломга қараб:
"Эй Аллоҳнинг Расули! Бир ойга қарадим, бир сизга қарадим. Сиз ойдан кўра чиройлироқ экансиз!", деса унга ҳам жавобан:
"Тўғри айтдинг!", дедилар.🔺 Бу икки вазиятга берилган бир хил жавобнинг ҳикмати ўз аҳлидан сўралганида:
"Ҳабибимиз Мустафо соллоллоҳу алайҳи васаллам кўзгу эдилар, ҳар ким у зотга қараб ўзини кўрарди", дея жавоб берганлар.🔺* Иймон асосий мезондир. Ҳар ким шу мезонга кўра ҳосил олади.
Қалбимизни гўзал қилайлик-ки, шунда атрофимиздагилар хам гўзаллашади !
Барчага улашинг*➡️** •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•*✅* Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:**👉**https://t.me/zaydibnsobit01
АЁЛ КИШИНИ КАФАНЛАШ#жаноза *❓1454-CАВОЛ: Аёлларни шариатимизга мувофиқ кафанлаш ҳақида маълумот берсангиз.
? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аёл кишини кафанлашдаги суннат бешта кийимдир: Диръ (кўйлак), химор (рўмол), изор (лозим), лифофа (бошдан оёққача марҳумани ўрайдиган мато), хирқа (кўкрак қисмига боғланадиган мато). Кафанлаш учун энг камида учта кийим: изор, лифофа ва химор ишлатилади. Бу кифоя кафанидир.
Диръ (кўйлак) - бўйин тагидан, то оёқ остигача ўрайдиган мато, енгсиз ва ямоқсиз.
Изор – лозим маъносида бошнинг тепасидан, оёқ остигача бўлган мато, тириклар изори эса белдан пастига кийиладиган кийим туридир.
Лифофа – изор сингари лекин, кафанликни тугиб қўйиш учун тепа ва паст тарафлардан бироз ортиқроқ бўлади.
Химор – марҳуманинг бошини ўрайдиган мато, рўмол.
Хирқа - марҳуманинг кўкрагини ўраб қўядиган мато. Хирқа аёлнинг кўкрак қисмидан киндигигача ёки оёғигача етадиган бўлиши керак.
Кафанлашнинг кўриниши ҳақида Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
أَمَّا الْمَرْأَةُ فَيُبْسَطُ لَهَا اللِّفَافَةُ وَالْإِزَارُ وَاللِّفَافَةُ فَوْقَ الْخِمَارِ وَالْخِرْقَةُ تُرْبَطُ فَوْقَ الْأَكْفَانِ عِنْدَ الصَّدْرِ فَوْقَ الثَّدْيَيْنِ وَالْبَطْنِ كَيْ لَا يَنْتَشِرَ الْكَفَنُ بِاضْطِرَابِ ثَدْيَيْهَا عِنْدَ الْحَمْلِ عَلَى السَّرِيرِ ، وَعَرْضُ الْخِرْقَةِ مَا بَيْنَ الثَّدْيِ وَالسُّرَّةِ هَكَذَا ذَكَرَ مُحَمَّدٌ فِي غَيْرِ رِوَايَةِ الْأُصُولِ وَيُسْدَلُ شَعْرُهَا مَا بَيْنَ ثَدْيَيْهَا مِنْ الْجَانِبَيْنِ جَمِيعًا تَحْتَ الْخِمَارِ ، وَلَا يُسْدَلُ شَعْرُهَا خَلْفَ ظَهْرِهَا
“Аёл кишининг кафани қуйидагича ёзилади: навбат билан лифофа, изор (диръ). Лифофа рўмолнинг устида бўлади. Хирқа марҳумани тобутда кўтарганда кўкраги қимирлаб, кафан очилиб кетмаслиги учун барча кафанлар устидан кўкрак ва қоринга боғланади. Хирқанинг кенглиги кўкрак ва киндик ўртасида бўлади. Имом Муҳаммад Усул ривоятидан бошқасида шундай зикр қилган. Марҳуманинг сочи икки томондан кўкраклари ўртасига қўйилади. Улар рўмолнинг остида бўлади. Сочи орқасига ташланмайди” (“Бадоиус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
?* @ZAYDIBNSOBIT01
*НАМОЗСИЗ УЙ
Расулуллоҳ алайҳис-салом ҳадиси шарифларида "Ҳар бирингиз (атрофингиздагиларга) чўпон каби масъулсиз. Ва ҳар бирингиз қўл остингизгиздагилардан сўраласиз" дедилар...
Қуйидаги воқеъавий ҳикояда фарзандларини ибодатсиз қилиб тарбия берган ота-она ҳақида ривоят қилинади...
Бир киши уй ишлари учун уста чақирибди. Пешин вақти бўлганда ишчини намозга таклиф қилибди, у "Мен намоз ўқимайман" деб жавоб берибди. "Нега ўқимайсиз?" дебди уй эгаси. "Бизда ҳеч ким ўқимайди, ака-укалар ҳам" дебди. "Оилада нечтасизлар?" дебди у киши. "Учта акам бор, улар ҳам ўқишмайди" дебди. Хонадон соҳиби "Нега? Ота-оналарчи? Таълим беришмаганми?" деб сўрабди. "Улар ҳам ўқишмасди,(вафот этишган демоқчи бўлиб) раҳматли бўлиб кетишган" дебди уста...
"Ҳа, сиздай фарзандларни тарбия қилиб, РАҲМАТЛИ бўлиб кетиш осонмикин!?..." дебди уй соҳиби...
Аллоҳ, Аллоҳ...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
?* @ZAYDIBNSOBIT01
ЭҲРОМДАГИ КИЙИМГА ХУШБЎЙЛИК ТЕГИШИ#Ҳаж_умра *❓1446-CАВОЛ: Эҳромдаги киши баданига атир суртса, жиноят бўлишини биламиз. Кийимига тегса ҳам шундай бўладими?
? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги шахснинг кийимига хушбўйлик тегиб, шу заҳоти ювиб ёки ишқалаб йўқ қилиб юборса, ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди. Агар хушбўй ҳолатда бир кун турса, жонлиқ сўяди. Бир кунга етмасдан ечган, алмаштирган ёки ювиб ташлаган бўлса, ярим соъ (2 кг атрофида) буғдой ёки унинг пулини садақа қилади. “Иршодус сорий” китобида бундай дейилади:
وإن أصاب الطيب ثوبه فحكه أي أزاله بالحك أو غسله فلا شيء عليه وإن كثر وإن مكث أي دام عليه أي علي ثوبه يوما فعليه دم وإلا فصدقة
“Агар (эҳромдаги шахснинг) кийимига хушбўйлик тегса ва уни ишқаб ташлаб ёки ювиш орқали йўқ қилса, хушбўйлик кўп бўлса ҳам, бирор жарима вожиб бўлмайди. Агар хушбўйлик кийимида бир кун давомида турса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Бир кунга етмаган бўлса, садақа вожиб бўлади”.
Шуни билиш лозимки, бу эҳромга киргандан бошлаб, сочини олиб, эҳромдан чиққунича бўлган вақт оралиғига тегишли. Эҳромда бўлмаган вақтларда бадани ва кийимига хушбўйлик суртишининг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Расмий ва манфаатли каналга аъзо бўлинг:
?* @ZAYDIBNSOBIT01
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 2 weeks, 2 days ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 1 year, 1 month ago
Last updated 3 years, 2 months ago