🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
🧠 "Инсон миясининг онгли ва беқиёс қисмида ижодкорлик ва тушунча қобилияти ухлашда янада фаоллашади."
😀 Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, яхши ухлаш нафақат тана саломатлиги учун, балки миянинг ижодий ишлашини ҳам яхшилайди. Янги ғоялар кўпинча айнан ухлаш жараёнида келиб чиқади, чунки миянинг ноаниқ хотиралари ва ахборотни қайта ишлаш қобилияти кучаяди.
😀 Яхши ухлаш янги қарорлар қабул қилишда, ижтимоий вазиятларни таҳлил қилишда ва ҳатто ижодий лойиҳаларни яратишда ёрдам беради!
Агар ўзгаришни мақсад қилган бўлсангиз - японлардан ўрнак олинг.
Бирор япон компанияси оғир ахволда қолса, биринчи навбатда компания президентининг маоши қирқиб қолинади. Агарда вазият жуда хам жиддийлашиб кетса, айнан у истеъфога чиқади. Японияда ишдан бўшатишни ходимлардан бошлашмайди.
Японларнинг фикрича, ёмон аскарлар бўлмайди, фақат ёмон генераллар бўлади.
**АЁЛ ЭРИНИНГ ЯҚИНЛАРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Эр қандай йўл тутади?**Эр-хотин суҳбатлашиб ўтирар эканлар гап орасида эр хотинига:
– Яқинларимни, ака-укаларим, жиянларимни соғиндим. Сиздан илтимос Хоним, эртага ширин овқат пишириб, дастурхон безасангиз. Бугун уларга қўнғироқ қилиб, таклиф қиламан. Йиғилмаганимизга ҳам анча бўлибди, - дебди.
Аёл норози оҳангда хушламай:
– Майли, келаверишсин-чи, Худо хоҳласа, бир гап бўлар! – дебди.
Эри:
– Ундай бўлса, уларни эртага чақираман... – дебди.
Эр ишдан уйига қайтиб келиб, аёлидан:
– Дастурхон тайёрми? Яқинларим бироздан сўнг келиб қолишади? – деб сўрабди.
Аёл:
– Йўқ, тайёрламадим. Бегона эмаслар-ку, яқинларингиз ахир, уйдаги бор нарсадан еяверишади, – дебди.
Эр:
– Аллоҳ сизни кечирсин, Хоним! Нима учун бирон нарса пишириш ниятингиз йўқлигини кеча айтиб қўймадингиз, ҳозир келиб қолишади нима қиламиз энди?! - дебди.
Аёл:
– Уларга қўнғироқ қилиб келмасликларини айтинг, узр сўранг, вассалом. Ахир, бегона эмаслар, сизнинг яқинларингиз-ку? Тўғри тушунишади! – дебди.
Эр ғазабланиб уйдан чиқиб кетибди. Бир неча дақиқа ўтар-ўтмас эшик тақиллабди. Аёл бориб эшикни очиб, ҳайратдан донг қотибди...
Чунки қаршисида ўзининг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, жиянлари турар эдилар.
Отаси қизидан:
– Куёвим қани? – деб сўрабди.
Қизи:
– Бироз олдин чиқиб кетгандилар... – дебди зўрға.
Отаси:
– Кеча эринг бизларни бугунги тушликка таклиф қилганди. Барака топгур, бизларни чақириб ўзи кетиб қолдими, а? – дебди.
Аёлни чақмоқ ургандек бўлибди. Терлаб кетган қўлларини бир-бирига ишқалар экан, ўйлай кетибди: “Ахир, уйдаги нарсалар билан яқинларини кутиб ололмайди, йўқ-йўқ уларга тўғри келмайди! Эрининг яқинларига бўлаверади-ю лекин, ўзининг уйидагиларига бўлмайди, ахир... Қандай қилиб, уларга оддий, кўримсиз дастурхон қилиши мумкин?”
Аёл эрига қўнғироқ қилиб:
– Нимага меҳмонга менинг яқинларимни чақирганингизни айтмадингиз? – дея сўрабди.
Эри:
– Менинг яқинларимми, сизникими нима фарқи бор? – дебди.
Аёл:
– Сиздан ўтинаман Хожам! Уйда тайинли нарса йўқ, овқат қилмаганман. Бирон тайёр таом келтира қоли-и-инг... – дебди.
Эри:
– Мен ҳозир уйдан узоқдаман. Устига устак улар бегона эмас “сизнинг яқинларингиз”! Уларга ҳам менинг яқинларимга бермоқчи бўлганингиз, уйдаги бор нарсалар билан меҳмон қила қолинг! Токи бу сенга дарс бўлсин. Менинг яқинларимни ҳам ҳурмат қилишни ўрган! – дебди.
🔍Лупа - Кўп одамлар кичик тафсилотларни сезмайдиган дунёда яшайсиз, лекин сиз кўрасиз. Сиз механизмнинг ҳар бир деталини кўрасиз. Сиз жуда диққатли ва ақлли инсонсиз.
👍Бармоқ изи. Траcк - бу хотира. Сиз учун хотира энг қиммат, уни жуда қадрлайсиз. Лекин энг муҳими, сиз ўтмишни ҳозирги ҳолатга киритмайсиз, шунинг учун сиз яшашингиз жуда осон.
🕵♂Шерлоcк Холмс - Сиз туғма терговчисиз. Сиз доимо ҳақиқатга эришишингизни яхши кўрасиз.
🤚Қўл - Сиз дўстингиз, агар дўстингиз касал бўлса, сиз инсонни дарҳол осонлаштирадиган ва тинчланадиган сўзларни топишингиз мумкин.
Одамзот ҳаётида шундай паллалар бўладики, баъзида уларни ҳеч қачон унутгинг келмайди, баъзида эса тушингда кечиргандек унутишни хоҳлайсан...
Аммо бундай вақтлар ҳаётингда қандай из қолдирганидан қатъи назар, бари бир қалбингнинг бир бўлаги ҳамиша ўша хотиралар билан банд бўлиб қолаверади...
Ҳар бир киши кетаётиб бир бўлагингни олиб кетади.
Бировлар дардингдан фойдаланади, биров меҳрингдан.
Кимдир чорасизлигингни фурсат билади, яна кимдир ишончингни.
Кемтилганинг, ранжиганинг билан бировнинг иши йўқ.
Биров орқангдан пичоқ уради, биров қалбингдан.
Муҳими, ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай инсон билан муносабатда ўзлигинг ва инсонлигингни унутма.
Чунки, дунё даласида ҳар биримиз экканимизни ўрамиз, қадрдон...
AFFIRMATSIYA
Men o'zim uchun mukofotlar bilan to'la hayotni yarataman.
Hayot men uchun oddiy va oson. O'zgarish har doim menga oson.
Men beradigan narsalarim o'zimga albatta qaytib keladi. Men faqat yaxshilik qilsam, mehribonlik menga qaytadi.
Mening hayotim meni sevadiganlar bilan to'la va men o'z sevgimni osongina ifoda etaman.
Men boshqalarning qo'rquvlari va cheklovlariga tashqaridan qarayman va har bir insonni chiroyli qabul qilaman.
Men o'sishga va o'zgarishga tayyorman: har lahza hayot menga ajoyib imkoniyatni taqdim etadi.
Men o'zimdan va hayotimdan Minnatdorman
Men o'zim uchun mukofotlar bilan to'la hayotni yarataman.
Hayot men uchun oddiy va oson, u go'zalliklar va quvonchlarga to'la.
*💭* Bugungi Hayotiy Hikmat
Hayotimizda har bir insonning o‘z hikoyasi bor. Kimdir sinovlar bilan, kimdir esa ne’matlar bilan sinovdan o‘tmoqda. Ammo unutmang, har bir holatda Allohni yod etish va sabr qilish bizni buyuk mukofotga eltadi.
“Albatta, qiyinchilik bilan birga yengillik bordir. Ha, qiyinchilik bilan birga yengillik bordir.”
(Surat ash-Sharh, 6-7-oyatlar)
🌿 Hayotdagi har bir holatda quyidagilarni eslang:
Sinovlar vaqtida sabr qiling va Allohdan yordam so‘rang.
Ne’matlar vaqtida shukr qiling va baraka tilang.
Har bir kuningizni maqsadli va yaxshi ishlarga bag‘ishlang.
💡 Alloh bizni qiyinchiliklardan keyin yengillik bilan siylaydi. Faqat tavakkul va sabrni unutmaylik! 🤲💚**
https://www.instagram.com/reel/DDJpCgoOnGT/?igsh=OWRzeGo3N203azZi
Сизга илиндим кириб эшитиб кўринг жуда фойдалий
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago