Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Дуолар

Description
#Bismillah...

Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal

🤲 Kunlik Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar
We recommend to visit

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 1 month ago

⭐️ Кун давомида каналимизда:

🌐 Ўзбекистон ва Жахон янгиликлари
📑 Фақат янги мавзулар
⚡️ Тезкорлик
✅ Аниқлик ҳамда расмий хабарлар

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: 👉 @KunVideolari_Aloqabot

📑 Реклама: @Reklama_Xaqidaa

Last updated 1 month, 2 weeks ago

✅ СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.

⏰ ШУНИНГДЕК, КУНЛИК НАМОЗ ВАҚТЛАРИ БЕРИБ БОРИЛАДИ.

👨‍💻 Админ: @Namoz_Creator

Реклама: @Reklama_Xaqidaa
@Namoz_Creator

Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг!

Last updated 1 month, 2 weeks ago

6 days, 11 hours ago
6 days, 14 hours ago

БУЮК ХУЛҚ СОҲИБИДАГИ ГЎЗАЛ ЎРНАКЛАРҚуръони каримда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюк хулқ соҳиби эканлари Қуйидагича мадҳ этилган:
**وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٖ (٤)

“Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!”.
(Қалам сураси, 4-оят).
Ушбу буюк хулқ мўмин-мусулмонлар учун ўрганишлари ва ҳаётларига татбиқ этишлари лозим бўлган гўзал ўрнак ҳисобланади. Уламолар қуйидаги одобларга риоя қилиб уларни ўзининг доимий одатига айлантириб олган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланган бўлади, деганлар:

  1. Барча ёмон сўз ва ишлардан тийилиш;
  2. Одамлар билан муомала қилишда овозни баландлатмаслик;
  3. Кечиримли бўлиш;
  4. Зиммадаги вазифани бажаришда сусткашлик қилмаслик;
  5. Кўп кулишдан сақланиш;
  6. Эҳтиёжмандларнинг ҳожатларини раво қилишни ортга сурмаслик;
  7. Аҳли-оиласига уй ишларида кўмаклашиш;
  8. Ҳайитларда, тўйларда энг яхши кийимларини кийиш;
  9. Оз таом билан кифояланиш;
  10. Ортиқча мақтовларга рози бўлмаслик;
  11. Бировга азият бериши мумкин бўлган сўзларни ҳазиллашиб ҳам айтмаслик;
  12. Дўстларининг бирортасига ҳам ёмон кўз билан қарамаслик;
  13. Ширин сўзли бўлиш;
  14. Фақат рост гапни гапириш;
  15. Инсонларга ҳам, бошқа ҳайвонларга ҳам раҳм-шафқатли бўлиш;
  16. Бахиллик қилмаслик;
  17. Тунги уйқуда эрта ётиб эрта туриш;
  18. Жамоат намозига кечикмаслик;
  19. Ғазабланмаслик, ғазаби келган пайтда “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” дейиш;
  20. Кўп гапиришдан тийилиш;
  21. Қуръони каримни тушуниб, тадаббур билан қироат қилиш ва ўзгаларнинг тиловатларини ҳам тинглаб юриш;
  22. Доимо хушбўйликлар ишлатиб юриш; 23. Доимо мисвок ишлатиб юриш;
  23. Шижоатли бўлиш, ўзининг зарарига бўлса ҳам ҳақни гапириш;
  24. Инсонларнинг насиҳатларини қабул қилиш;
  25. Аёллари ва фарзандлари ўртасида адолат билан иш юритиш;
  26. Инсонларнинг азиятларига сабрли бўлиш;
  27. Узи учун яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам бўлишини яхши кўриш;
  28. Саломни кўпайтириш;
  29. Кийимлари ва соч-соқолларини доимо ораста тутиш, ва ҳакозолар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларини ўрганиб уларни ҳаётимизга татбиқ қилиб яшаш бахтига Аллоҳ таоло барчаларимизни муваффақ қилсин.❗️🤲**

*📚"Динимиз аҳкомлари" китобидан.*

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

6 days, 15 hours ago

ОНАНИНГ КУНДАЛИГИДАН

#Албатта_ўқинг

Жоним болам! Шундай пайт келадики, мен қарийман. Ўшанда сабрли бўл ва мени тушунишга харакат қил...

Агар еётган овқатимни бехосдан тўкиб қўйсам, кийимларимни сенинг ёрдамингсиз эгнимга киёлмасам, «ёш боладан хам баттар» деб оғринма. Сен шундай қилсанг, юрагим оғриса хам маъюс жилмайиб эслайман: кичиклигингда сен хам шундай эдинг, буларни ўргатаётганимда қанча вақтим кетаётганини хатто хаёлимга хам келтирмаганман. Чунки ... ахир сен учун вақт нима бўпти, жонимни хам аямайман. Худди хозиргидай...

Агар сен билан сухбатлашиб ўтирганимизда, битта гапни минг марта такрорласам, эзмаликда айблама, мени эшит. Кичкиналигингда ухлашинг учун битта эртакни минг марталаб ўқиб беришимга тўғри келарди, хар гал жон деб тинглардинг. Менинг хаёт эртагим охирлаб боряпти, қачондир надоматда қолмаслигингни хохлайман, шунинг учун хозирча мени эшит...

Рўзғордаги янгича буюмларга тушунмасам, айбга буюрма, тушуниб олишимга бироз вақт бер. Ахир сенга тўғри ейиш, чиройли кийиниш, хаёт ташвишларига қарши қандай курашишларни ўргата олгандим, буни хам эплай олишимга ишонаман. Шундан кўнглим тўқ, ахир сен ёнимдасан...

Агар қачондир ниманидир эсдан чиқариб қўйсам ёки сухбатлашиб ўтириб, нима демоқчилигим эсимдан чиқиб қолса, койима. Агар эслолмасам, қайғурма. Ахир энг асосийси, гапираётганим эмас, сен билан биргалигим... Ёдингдами, кичиклигингда мендан бир зум хам нари кетишни истамасдинг...

Агар хориган оёқларим менга хизмат қилишдан, суянч бўлишдан бош тортса, қўлларингни узат. Худди қачонлардир илк қадамларингни ташлаётганингда сенга қўлларимни узатганим каби...

Қариётганимга қараб хафа бўлма, ўзингни ожиз хис қилма. Ёнимда бўл, мени тушунишга ва менга ёрдам беришга харакат қил. Худди қачондир эндигина хаётингни бошлаганингда мен сенга ёрдамлашганим каби...

Менга яшашда давом этишимда, хаёт йўлим якунига мехр-мухаббат ва тоқат билан етишимда ёрдам бер. Бунинг учун сени табассумим, хеч қачон сўнмаган, охири йўқ мехрим билан тақдирлайман...

Сени яхши кўраман, жоним болам.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

1 week, 6 days ago
**Жума Айём муборак...

Жума Айём муборак...
Албатта бир Жумангиз ИншаАллоҳ Маккада бўлсин
🕋**

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад.
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад.

Яқинларингизни биринчилардан бўлиб табрикланг! 🕊

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳**** 👉🏻 @kundalik_duolar_bot обуна буволинг 😊**

1 week, 6 days ago

ҲАСАДИ, ГИНАСИ ЙЎҚ ИНСОН ЖАННАТИЙДИР

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ўтирган эдик. У зот: "Ҳозир ҳузурингизга аҳли жаннатлардан бир одам келади", дедилар.
Ансорийлардан соқолидан таҳорат суви оқиб турган, чап қўлида ковуш тутган киши келди. Эртасига Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам айни гапни айтган вақтларида яна ўша одам кечаги ҳолида чиқиб келди. Учинчи куни ҳам худди шу ҳолат такрорлангач, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, мажлисдагилар тарқалганида Абдуллоҳ ибн Амр ҳалиги одамга эргашиб борди-да: "Отам билан орамиздан гап ўтиб қолиб, уч кунгача унинг олдига кирмасликка қасам ичган эдим. Агар маъқул топсангиз, менга шу муддат ўтгунча уйингиздан жой бериб туринг", деди. У одам "Хўп" деди.
Ҳазрати Анас ривоят давомида бундай дейдилар: "Абдуллоҳ ўша уч кеча у билан бирга тунаганини, у одамнинг кечалари ҳеч бедор бўлмаганини, гапириб юрар эди. Агар у одам безовта бўлса, ўрнида ағдарилиб ётар ва бомдодгача Аллоҳни зикр қилиб, такбир айтиб чиқар экан. Абдуллоҳ яна буларни айтган: «Аммо ундан фақат яхши гапларни эшитдим. Уч кеча ўтгандан сўнг унинг амали ҳеч нарса эмас экан, деган фикрга келай дедим. Унга: "Эй Аллоҳнинг бандаси! Отам билан орамизда ҳеч гап ўтгани йўқ. Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан уч марта: "Ҳозир ҳузурингизга аҳли жаннатлардан бир киши келади", деган гапни эшитдим. Уч марта ҳам сен келдинг. Сенинг ҳузурингдан жой олиб, қиладиган амалларингга назар солиб, сенга иқтидо қилиш орзусида эдим. Аммо каттароқ бир иш қилганингни кўрмадим. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтган гапларга сени нима эриштирган?" деб сўрадим. У эса: "Ўзинг кўрган нарсадан бошқа ҳеч нарса йўқ", деди.
Қайтиб кетаётганимда у мени ёнига чақириб: "Ўзинг кўрган нарсалардан бошқа ҳеч нарса йўқ. Фақат мен қалбимда мусулмонлардан бирор кимсага гина-кудурат сақламайман. Ҳеч кимга, унга Аллоҳдан етган яхшиликка нисбатан ҳасад қилмайман", деди.
"Сени ўша мақомга етиштирган шу хислатинг экан. Ана шунга биз тоқат қила олмаймиз", дедим", деди».

Имом Насоий ва Имом Аҳмад ривояти.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳 *👉🏻 @kundalik_duolar_bot *обуна буволинг 😊****

1 week, 6 days ago
*****🌹*** Дардларга энг яхши шифо - …

*🌹 Дардларга энг яхши шифо - Намоз*📿 Аллоҳни зикр қилиш;
🤲 У Зотга юзланиш;
😔 тавба-тазарруъ қилиш;
😢 мусибат чоғида дарров намозга киришиш билан қанча дардлар даво топди;
💊 қанча бемор касалликлардан тузалди.

**❗️ Аллоҳ таоло барча беморларнинг дардига Ўз фазли ва раҳмати ила шифои комил ато этсин!*‼️ Ҳаётимизнинг ҳар бир ҳолатида Ўзига илтижо қилувчи, юзланувчи, таваккул этувчи бандаларидан қилсин. Зеро, "Биз Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз"*.

✍️ Одилхон қори Юнусхон ўғли☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳 *👉🏻 @kundalik_duolar_bot *обуна буволинг 😊****

2 weeks, 6 days ago

АЛЛОҲ ТАҚВОДОРЛАР БИЛАН БИРГАДИР▫️ Банда фақат тақвоси билангина ҳурматли бўлади. “Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлиларингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ Билгувчи ва Огоҳдир”. (Ҳужурот сураси, 13-оят мазмуни).*▫️ Аллоҳ тақво қилганларни яхши кўради.* “Йўқ! Балки ким аҳдига вафо қилса ва тақводор бўлса. Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради”. (Оли Имрон сураси, 76-оят мазмуни).▫️ Аллоҳ тақводорлар билан.“Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир”. (Наҳл сураси, 128-оят мазмуни).▫️ Аллоҳ тақводоларнинг ишини енгил қилади.“... Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг ишида осонлик қилиб беради”. (Талоқ сураси, 4-оят мазмуни).▫️ Аллоҳ тақводорларнинг гуноҳларини авф этади ва савоб ишларининг ажрини кўпайтиради.“Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг гуноҳларини кечирур ва ажрини кўпайтириб берур”. (Талоқ сураси, 5-оят мазмуни).▫️ Аллоҳ тақводорлардангина қабул қилади.“Уларга Одамнинг икки ўғли хабарини ҳақ ила тиловат қилиб бер. Икковлари қурбонлик қилганларида, бирларидан қабул қилинди, бошқасидан қабул қилинмади. У: “Албатта, мен сени ўлдиражакман”, деди. Бириси: “Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир”.* (Моида сураси, 27-оят мазмуни).

▫️Тақводорларга барака эшиклари очиб қўйилади.“Агар қишлоқлар аҳллари имон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик”. (Аъроф сураси, 96-оят мазмуни).

▫️Тақво қилган банданинг йуллари очилади ва ўйламаган тарафидан ризқ ато этилади.“...Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур...”. (Талоқ сураси, 2–3-оятлар мазмуни).

▫️Аллоҳ тақводорларга илм беради. “Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи Зотдир”. (Бақара сураси, 282-оят мазмуни).

▫️Тақводорларнинг мукофоти жаннатдир. “Албатта, тақводорларга ютуқ бордир: боғ-роғлар, узумзорлар бордир. Ва янги бўйи етган бир хил ёшдаги қизлар бордир. Ва тўлдирилган қадаҳлар бордир. У ерда бекорчи гапларни ҳам, ёлғон гапларни ҳам эшитмаслар. Раббингдан мукофот, совға ҳисобидандир”. (Наба сураси, 31–35-оятлар мазмуни).*

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳 *👉🏻 @kundalik_duolar_bot *обуна буволинг 😊****

2 weeks, 6 days ago

ЗАЙТУН ЁҒИНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ

– Зайтун ёғи таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари – олеин кислотаси бор. У инсон организмидаги холестеринни парчалайди, қон томирлари деворини мустаҳкамлайди;
– кишининг умумий соғлиғини тиклайди, турли касалликларга шифо бўлади.
– зайтундаги линол кислотаси танадаги жароҳатлар тез битишига, кўз равшанлигига ёрдам беради;
– юрак касалликлари (фалаж, хуруж) олдини олади, уларни самарали даволайди;
– юракнинг ёш сақланишига сабаб бўлади, кексалар юрак фаолиятини яхшилайди;
– артерия қон томирларини эгилувчан (эластик) қилади;
– систолик, диастолик қон босимини пасайтиради;
– қондаги холестерин миқдорини камайтиради, уни меъёрида ушлаб туради;
– овқат ҳазм қилиш аъзоларига ижобий таъсир кўрсатади;
– ошқозон, ичаклар, ошқозон ости бези, жигар фаолиятини яхшилайди;
– ошқозон, ўн икки бармоқли ичакдаги яраларни тузатади;
– ични равон қилади;
– организм ёшаришига ёрдам беради;
– зайтун ёғини ҳар куни истеъмол қилиш юрак-томир тизимидаги стенокардия, инфаркт, саратон, хусусан аёллардаги кўкрак саратони, қандли диабет, семириш касалликлари хавфини камайтиради;
– зайтун ёғи инсоннинг ёш, навқирон кўринишига сабаб бўлади;
– зайтун ёғи таркибидаги моддалар қондаги заҳарли холестерин, триглицирид миқдори ошиб кетишига йўл қўймайди;
– суякни мустаҳкамлайди;
– юқори артериал қон босимини меъёрлаштиради;
– бавосир (геморрой) касаллигини даволайди;
– руҳий касалликлар олдини олади. Жумладан, тушкунликни бартараф этади. Чунки зайтун ёғи инсонни руҳан кучли, бақувват қилади;
– мия фаолиятини ривожлантиради, хотирани кучайтиради. Шунингдек, зайтун ёғи мия фаолияти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этади;
– қариликни секинлаштиради, Яратганнинг изни билан кишига узоқ умр бағишлайди;
– зайтун ёғи терига суртилса, уни чиройли қилади;
– зайтун ёғи лабга, қовоқларга суркаб турилса, лабни чиройли қилади, кўзни қувватлантиради;
– соч, тирноқ ўсишига ижобий таъсир кўрсатади;
– сочларни мустаҳкам, эгилувчан қилади (Бунинг учун зайтун ёғини истеъмол қилиш билан бирга сочларга суртиш керак);
– терини тозалайди, унинг чиройини очади;
– ўта қуруқ терини мулойим қилади;
– зайтун ёғи овозни майин қилади;
– тишни, милкни мустаҳкамлайди

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан.

Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳 *👉🏻 @kundalik_duolar_bot *обуна буволинг 😊****

2 weeks, 6 days ago

**ХУРМО ҳақида 20 ФАКТ

  1. Хурмо юрак, жигар ва буйракни қувватлантиради.

  2. Организмнинг кислота балансини меъёрида тутиб туради.

  3. Қонга озуқа бағшлайди. Анемия ва гипертонияда жуда фойдали.

  4. Иммунитетни кўтаради.

  5. Ичакдаги фойдали микрофлораларнинг сақланишини таъминлайди.

  6. Ўпканинг ишлашини яхшилайди.

  7. Йўтални тинчлантиради. Танадаги ортиқча намликни кетказади.

  8. Юрак фаолиятини ривожлантиради.

  9. Тонусни яхшиловчи ва қувватлантировчи восита сифатида хизмат қилади.

  10. Давомий касалликлардан сўнг, қувватни қайта тиклайди.

  11. Жисмоний ҳорғинлик ва чарчоқларда ёрдам беради.

  12. Хурмони қандли диабетга чалинганлар ҳам истеъмол қилсалар бўлади.

  13. Саратон касалликларининг хавфини камайтиради.

  14. Юз нерв толаларининг шол бўлишига қарши ёрдам беради.

  15. Ҳомиладорлар учун жуда фойдали. Туғишни енгиллайди. Организмнинг дастлабки сут ишлаб чиқаришида кўмаклашади.

  16. 1 дона хурмо тахминан 23 калорияга эга.

  17. Озишни истаганлар ширинлик ўрнига истеъмол қилишлари мумкин.

  18. Миянинг тугал илдизларини ривожланишига ҳисса қўшади.

  19. Мия фаолиятини мукаммал даражада яхшилайди.

  20. Инсон узоқ вақт озуқа сифатида фақат хурмонинг ўзинигина истеъмол қилиши мумкин. У танага керакли барча озуқавий моддаларни ўзида мужассам этган.*☝️*ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳 *👉🏻 @kundalik_duolar_bot *обуна буволинг 😊****

3 weeks, 6 days ago

​​​​Ушбу суратни сақлаб қўйинг!
**Иймонингиз сустлашиб, ҳимматингиз пасайиб кетаётганини сезишингиз билан ибрат олиб,
Қайта қувватланиш учун, Намозларни ўз вақтида,
Жамоат билан адо етиш учун .
Тўрт мучангиз соғ-саломат эканлигини хақиқий маънода қалбан ҳис қилиш учун.
Аллоҳ учун пешонангиз саждага қийинчиликсиз эгилаётгани учун.
Раҳмон Аллоҳнинг бизларга инъом қилиб берган сон саноқсиз неъматларга ожизона шукрингизни адо этиш учун...

"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаът берур!" {Зориёт,55}*☝️*ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН🥳 *👉🏻 @kundalik_duolar_bot *обуна буволинг 😊****

[​​](http://telegra.ph/file/fdc576a4e7a985a7dc8d6.jpg)**​​Ушбу суратни сақлаб қўйинг!**
We recommend to visit

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 1 month ago

⭐️ Кун давомида каналимизда:

🌐 Ўзбекистон ва Жахон янгиликлари
📑 Фақат янги мавзулар
⚡️ Тезкорлик
✅ Аниқлик ҳамда расмий хабарлар

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: 👉 @KunVideolari_Aloqabot

📑 Реклама: @Reklama_Xaqidaa

Last updated 1 month, 2 weeks ago

✅ СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.

⏰ ШУНИНГДЕК, КУНЛИК НАМОЗ ВАҚТЛАРИ БЕРИБ БОРИЛАДИ.

👨‍💻 Админ: @Namoz_Creator

Реклама: @Reklama_Xaqidaa
@Namoz_Creator

Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг!

Last updated 1 month, 2 weeks ago