Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 1 month, 2 weeks ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 1 month ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Зикр – сакинат манбаи
«Зикр – бу дунё қийинчиликлари ва машаққатлари қаршисида сакинат манбаидир. Ҳозирги давр маданиятимизда ўқимишлилар кўпайди, турли илмлар кенг тарқалди. Лекин, шунга қарамасдан, руҳий изтироб ва ғамгинлик кўпайса кўпаяяптики, асло камайгани йўқ. Бунинг сабаби нима? Қалбларнинг Аллоҳсиз харобага айланганидир. Қалблар Аллоҳни эсламаяпти. Эсласа, У Зотга ошиқ бўлади. Билмайдиган нафс қандай эсласин? Албатта, янги маданиятнинг Аллоҳ билан алоқаси узилган. Инсон қанча кучли бўлмасин, барибир заифдир, қанча билмасин, барибир ақли нуқсонлидир. Инсоннинг Раббисига эҳтиёжи худди ёш боланинг меҳр кўрсатадиган ва ҳимоя қиладиган отасига эҳтиёжи кабидир».
Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Барака - Аллоҳнинг лашкаридирСолиҳлардан бири: "Аллоҳим ризқимга барака бер", деб дуо қиларди. Буни бир киши эшитиб: "Нима учун Аллоҳим менга ризқ бер, демаяпсан?" деб сўради. Шунда солиҳ зот: "Аллоҳ таоло Ўзи яратган махлуқотларининг барчасининг ризқини кафолатлаган. Мен ризқимга барака беришини сўраяпман. Чунки барака бу Аллоҳнинг лашкаридир ва уни хоҳлаган кишисига беради. Агар барака молга келса, у кўпаяди. Фарзандга келса, солиҳ бўлади. Агар баданга келса, қувватли бўлади. Агар қалбга келса, саодатли бўлади", деди.
*🤲 Аллоҳим бизга ато этган неъматларингнинг барчасига барака бер.*☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Зикр...
ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.
🌿Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.
☘️Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.
🌱Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.
🍃Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.
🍀Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
ҚУРЪОН ЭШИТИШ ФАЗИЛАТИ
Қуръон ўқилганда мўмин-мусулмон банда бутун вужуди билан Каломуллоҳга соме бўлади. Чунки Аллоҳ таоло бизни Қуръонни диққат-эътибор билан тинглашга буюрган: “Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ тутинг ва жим туринг. Шояд (Аллоҳ тарафидан) раҳматга сазовор бўлсангиз” (Аъроф сураси, 204-оят).
Қуръон ўқиш ёки эшитиш учун хаёлни бир ерга жамланади. Зеро, Қуръон ожиз банданинг оддий сўзи эмас, Буюк Аллоҳнинг мўъжизавий Каломидир.
Мужоҳид айтади: “Икки ҳолатда: намозда имом қироат қилаётганида ҳамда жума куни хутба ўқиётганида жим туриш вожибдир”.
Қуъонни ўқиш ҳам, эшитиш ҳам ибодат. Киши Қуръонга соме бўлгани учун савоб олади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким Аллоҳ таолонинг Китобидан бир оятни эшитса, унга икки ҳисса (кўп) савоб ёзилади. Кимда-ким Қуръонни тиловат қилса, қиёмат куни унинг учун (ёритувчи) нур порлайди”.
Ким Қуръоннинг бир оятини эшитса, унга ажр-савоблар кўпайтириб ёзилади. Агар Қуръон ўқиса, қуёш зиёси сўниб, ҳамма ёқни зулмат қоплаган қиёмат кунида йўлини ёритувчи нур порлайди. Йўлим ёруғ, толеим баланд бўлсин, деган одам Қуръон ўқийди.
“Файзул қодир” китобида айтилишича, бу ҳадисда Қуръонни овоз чиқариб ўқиш афзаллигига ишора қилинган. Фақат битта шарти бор: риёдан узоқ бўлиш керак. “Фалончи Қуръон ўқишимни бир эшитиб қўйсин!” деган ниятда қироат қилинса, риё бўлади. Риёкор кимса гуноҳга ботади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Аллоҳ азза ва жалла уч (ҳолат) да – Қуръон ўқилганда, жанг майдонида ва жанозада жим туришни яхши кўради”.
Аллоҳга, охират кунига имон келтирган инсон яхши сўзларни гапиради ёки жим туради. Юқоридаги ҳадисда айтилишича, уч хил ҳолатда жим туришни Аллоҳ яхши кўради:
1. Қуръон ўқилганда.
Бу ҳолатда жим туриш сабаби:
– Жим туриб эшитганда Қуръон оятлари тадаббур қилинади;
– Аллоҳнинг Каломига алоҳида эътибор билан қаралади;
– Қуръонни тинглаган банда номаи аъмолига савоб ёзилади.
2. Душман билан юзма-юз келганда.
Динини, ватани ҳимоя қилиш учун ёғий билан курашаётган бир паллада сукут сақланса, рақиблар қалбига ғулғула тушади. Жим турган киши одамлар кўзига салобатли кўринади. Шу сабаб бўлса керак, Пайғамбар алайҳиссалом жанг майдонида овоз чиқаришни ёқтирмасдилар.
3. Жанозада.
Маййитни юваётганда, тобутни елкага қўйиб кўтариб кетаётганда, дафн қилаётганда сукут сақланади, ўлим эсланади, маййит ҳолидан ибрат олинади.
Хуллас, Қуръон ўқиш билан бирга тиловат эшитиш ҳам матлубдир. Зеро, Қуръонни овоз чиқариб ўқисак, бошқалардан эшитсак, қалбимиз покланади. Қолаверса, қироатимизда айрим хатолар бўлса, тўғрилаб оламиз. Қуръон ўқувчига битта, эшитувчига иккита савоб ёзилиши бежиз эмас. Бунинг тагида ҳикмат кўп.
Ҳакимлар айтадилар: “Уч хил ҳолатда қалбингни қидир: 1. Қуръон эшитганда. 2. Зикр мажлисларида. 3. Ёлғиз қолганда. Агар мана шу ҳолатларда ҳам қалбингни топмасанг, у ҳолда Аллоҳдан сенга қалб беришини сўра. Чунки сенинг қалбинг йўқ экан”.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
**Қалбни қотишдан ва муҳрланишдан сақлайдиган 14 та сабаб
Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.
Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.
Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.
Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.
Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.
Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.
Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш.
Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.
Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.
10.Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.
11.Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.
12.Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.
13.Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.
14.Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.*☝️*ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Таваккулчининг аломатлари
Таваккулчини алоҳида ажралиб турувчи аломатларига қараб билиб олиш мумкин. У, аввало, ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамайди. Берилган нарсани олади, аммо қўлида ушлаб турмай, тарқатади. Таваккулчи Аллоҳнинг олдида худди ғассолнинг олдидаги майит танасига ўхшайди ва бу ҳолат унинг даражаси яхши эканини англатади. Марҳум ҳеч қандай ҳаракат ҳам, чора-тадбир ҳам қилмагани каби, биз ҳам чора-тадбирни қўйиб, ҳаммасини Аллоҳнинг ихтиёрига топширмоғимиз лозим! Ўзинг биласанки, сен нафсинг учун бўлганингдан кўра Аллоҳ сен учун аввалроқ бор эди. Аллоҳ сен яралгунча бор бўлганидай, сенинг вужудингдан кейин ҳам У абадийдир. Зиммангдаги вазифа одамларнинг оғирини енгиллаштиришдир. Бу муридлар ва комил инсонлар учун бир мезон ва ўлчов кабидир. Жисмоний танани қандай тортиб ўлчасалар, одамларнинг аҳволи ва фазилатларини ҳам худди шундай тортадилар баҳолайдилар. Дунё учун, дунё матоҳлари учун изтироб чекма! Аллоҳнинг ўзи ҳали сен туғилгунингга қадар сенинг тадбиринг билан машғул эди, ёруғ жаҳонга келганингдан сўнг қандай қилиб сени ўз ҳолингга ташлаб қўяди? Йўқ... Ҳеч қачон бундай бўлиши мумкин эмас! Сенинг барча манфаату тадбирингни қиладиган вакил бўлганидан сўнг нима қиласан ўзингни ортиқча ташвишлар билан қийнаб?! Бишр Ҳофий қуддиса сирруҳу дейдилар: "Баъзилар Аллоҳга таваккул этдим деб ёлғон айтадилар. Агар Аллоҳга таваккул этгани рост бўлса эди, Аллоҳнинг у билан қилаётган ҳар қандай муомаласига рози бўлиши керак эди”.
«Ахлоқус солиҳийн» китобидан.☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Oилада хотиннинг вазифалари
Ҳар бир ақлли, тадбирли хотин бу вазифаларга риоя қилса, ўзи ва эри, фарзандларининг роҳатда яшашларига сабабчи бўлади. Эр доимо ўзи, хотини ва бола-чақасининг фароғатда яшаш йўлларини ахтаради, оиласини маиший жиҳатдан тангликда қолдирмаслик учун елиб-югуриб ишлайди, шу йўлда ҳар турли машаққатларни ўз зиммасига олади. Эрининг хизматларини тақдир қилиб, унинг ҳурмат ва иззатини бажо келтирган хотин ҳамманинг олқишига сазовор бўлади. Ақлли, номусли хотин эрининг шодлик ва қайғусига баробар шерик бўлади. Эри эрталаб ишга кетар экан, уни ширин сўз, хушмуомала билан кузатиб қўяди, ишдан қайтганда яна шундай гўзал муомала билан қарши олади. Турмуш ўртоғининг кирлари ювилган, кийимлари топ-тоза, покиза бўлишига диққат қилади, овқатни ўз вақтида тайёрлаб келтириб, эри ва болалари билан бирга ўтириб, ўйнаб-кулиб овқатланади, овқат пайтида қовоғини солиб, болаларини уриб, эрининг кўнглини ранжитмайди. «Эрни эр қиладиган ҳам хотин, қаро ер қиладиган ҳам хотин» дейдилар. Шунинг учун одобли, тарбияли хотин эрининг топганини яхшиликка ишлатади, исрофга йўл қўймайди, қаноатли бўлади. Болаларининг тарбиясига эътибор беради. Эрининг
маслаҳатисиз бирор ишга киришмайди. Бўлмағур нарсаларни баҳона қилиб, ҳадеб эри билан жанжал қилиб, ғалва кўтармайди. Эри ножўя бирон иш қилиб қўйган бўлса, мулойимлик билан тушунтириб, уни шу ишдан қайтаради. Эрига доим муҳаббат ва садоқатда бўлади. Унинг ота-она, ака-ука ва қариндош-уруғларини ҳурмат қилади. Эрининг қариндош-уруғлари ёки яқинлари келса, самимий қарши олади. Мана шундай фазилатларга эга бўлган уй бекаси эҳтиром ва олқишларга сазовордир!
«Ҳар қадамда ибрат» китобидан.☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
🌙**ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
✅(Маъноси:Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
©Ибн Сунний ривоятлари.*☝️*ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 1 month, 2 weeks ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 1 month ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 1 month, 2 weeks ago