🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 months, 1 week ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 2 weeks ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 week, 3 days ago
Qur’on muncha xam ajoyib-a!
Qur’onni Jabroil alayxissalom olib tushdi. Natijada, U Farishtalar orasida eng afzaliga aylandi.
Qur’on Muxammad alayxissalomga tushdi. Natijida, U zot butun odamzotning sayyidiga aylandi.
Qur’on ummati Muxammadga nozil qilindi. Natijada, bu ummat eng yaxshi ummatga aylandi.
Qur’on ramazon oyida nozil bo‘ldi. Natijada, ramazon oyi oylarning eng afzaliga aylandi.
Qur’on qadr kechasida nozil bo‘ldi. Natijada, u kechalar ichida eng yaxshisi va ming oydan afzalroq bo‘ldi.
Endi, nima deb o‘ylaysiz? Agar Qur’on qalblarimizga jo bo‘lsa qandoq!
БУ ШУНЧАКИ ИМТИҲОН!
(Дунёдаги барча ота-оналар ўқиши шарт бўлган мактуб)
🌳 Сингапурдаги ўрта мактаблардан бирининг ўқитувчилар жамоаси имтиҳондан олдин ота-оналарга ушбу мактубни юборишди:
**Қадрли ота-оналар!
Шу кунларда болаларимизнинг имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.**
Барчангиз фарзандларингизнинг имтиҳонни яхши топширишлари учун ташвишланаётганингизни биламиз...
Аммо, илтимос, унутманг:
Улар орасида рассом бўлишни хоҳлаётганлар борки, уларга математикани тушунишнинг кераги йўқ;
- Бўлажак бошқарувчилар борки, улар тарих ёки инглиз адабиётига қизиқишмайди;
- Бўлажак мусиқачилар борки, кимё фанининг баҳоси улар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас;
- Aтлетикачилар борки, жисмоний машғулотлар улар учун физика фанидан муҳимроқ...
- Агар фарзандингиз юқори баҳо олса, бу ажойиб!
Бироқ, бундай бўлмаса, илтимос, уларнинг ўзига бўлган ишончи ва қадр-қийматини тортиб олманг!
Уларга ҳаммаси яхши эканлигини, бу шунчаки имтиҳон эканлигини айтинг!
Улар ҳаётда бундан-да каттароқ ишларга қодирдир..!
**Илтимос, уларга баҳонинг аҳамияти йўқлигини айтинг!
Уларни севинг ва айбламанг!
Агар шундай йўл тутсангиз, кўрасизки, фарзандингиз дунёни забт этади!*👩🏻🎓*🧑🏻💻👩🏻⚕️👷🏻♂️👮🏻♀️👨🍳👩🏻🏫👩🚀🧑🎨👨🚒👨🏻🎓
Биргина имтиҳон ёки паст баҳо уларнинг орзулари ва истеъдодларини тортиб ололмайди...
🌳 Ҳурмат билан, ўқитувчилар жамоаси.
Хаетда мана шундай устозлар купайсин...
Tursunoy_Sodiqova
https://t.me/multinovella
Баъзан биргина оят ҳотиржам бўлишга етади.
Баъзан биргина оят юзингни кулдиришга сабаб бўлади.
?
Баъзан биргина оят суянишга етади.
Баъзан тасодифан ўқиганинг биргина оят сенга Аллоҳ доимо сен билан эканлигини далолат қилади.
?
Ҳуддики бир парча булут,икки-уч томчи ёмғир,бир оғиз ширин сўз,табассум тўла бир нигоҳ,юзинга урган қуёшнинг заррин нури эртанги бахтли кунларга умид бағишлагандек.
Оқила она...
Эрта тонг турмуш ўртоғимни ишга кузатгач, тез-тез нарсаларимни йиғдиму уч ёшли ўғлимни олиб, онамникига жўнадим. Онажоним ва адажоним мени очиқ юз билан кутиб олдилар. Аммо мен уйга кирдиму, онамни қучиб йиғлай бошладим. Бу ҳолатни кўрган адажоним қўлимдан набираларини олдилару, бошқа хонага набирасини олиб ўтдилар..
"Онажон, мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман куёвингиз билан. Жонимдан тўйиб кетдим онажон" - деб, махкам қучиб йиғлай бошладим. Онажоним: "Хўп қизим, хўп қизалоғим, сен нима десанг биз розимиз. Адажонинг билан мен доимо сени қўллаб қувватлаймиз. Ўзингни бос кизалоғим, доим ёнингдамиз" - деб мени овутдиларда ошхонага олиб ўтдилар.
"Ўтир қизим, чой ичамиз, ўзингни бос кизалоғим" - деб онам мени жонимга оро кирдилар. Мени юпатдилар. Бирга ўтириб чой ичдик. Мен аста ўзимни қўлга олиб, онажоним билан суҳбатлаша бошладим. Онажоним нима гаплигини сўрадилар. Мен айтдим:
"Куёвингизни қилиқлари жонимга тегди. Ишдан кеч қайтадилар, доим баҳонаси тайёр, гоҳида мендан араз қиладилар, мен билан тузу-қуруқ дилдан гаплашмайдилар, мени ёмон кўрадилар. Мен бундай ҳаётда яшай олмайман. Гоҳида менга жахл қилиб бақирадилар, тўйиб кетдим онажон."
Онажоним сукут билан бир оғиз гап қўшмай тингладилар. Сўнгра бир оз вақт жим ўтирдиларда бир оқ коғоз ва қалам олиб, коғозга ўртасидан вертикал қилиб чизиқ чизиб менга узатдилар ва дедилар:
"Ушбу чизиқни чап томонига куёвимни айбларини бирма-бир ёзиб чиқ."
Мен "Нега онажон" - деб сўрашимга эътибор ҳам бермасдан.
-"Ёз, ёз сен ёзавер" - дедилар. Мен ҳам бир оз ўйланиб ўтириб, иштиёқ билан коғозга ёза бошладим.
”Ишдан кеч қайтади. Менга жахл қилади. Мен билан гаплашмайди. Менга бақиради” каби феълларини қоғозга ёзар эканман ўйладим "Онажоним яхши дейдиган куёвларини аҳволини бир кўриб қўйсинлар, бир боплаб ёзай, коғозлар тўлиб кетсин". Ёзиб тугатдимда онажонимга коғозни узатдим. Онажоним ёзганларимни ўқиб ҳам кўрмадиларда, коғозни ўзимга қайтариб, дедилар:
"Энди ҳар бир ёзган куёвимни ёмон феълини рўбарасига, чизиқни ўнг томонига уларни ўша феълига сени ўзингни, қиладиган жавобингни ёзиб чиқ" - десалар бўладими?
"Ёз, ёза қол" - мен жавоб ёзмай хеч қаёққа кетолмаслигимни англагач амаллаб ёза бошладим.
"Ишдан кеч қайтадилар" ни рўбарисига – “Кеч келгани учун қовоқ уйиб кутиб оламан.
"Менга жахл қиладилар" ни рўбарисига - ”Мен кейин хафа бўламан, овқат тайёрламайман. каби ўзимни ҳам уларга жавоб ҳисларимни амаллаб коғозга туширдим. Онажонимга узатар эканман "Куёвизда, хаммасини бошлайдиган" дедим. Онам қўлимдан коғозни олдиларда, қайчи билан ўрта чизикдан тенг иккига бўлиб қирқдилар. Куёвларини ёмон феъллари ёзилган бўлагини, ғижимлаб ахлат челагига ташладилар. Мени қўштирноқ ичидаги феълларим туширилган коғозни ўзимга узатдиларда:
"Кизалоғим, ҳаёт ўйинчоқ эмас, қўлингда ўз қўлларинг билан ёзилган феълларинг турибди. Хозир кийинасан, набирам биз билан қолади. Қўлингдаги коғоз билан уйингга борасан. Ўз уйингда ўз феълларингни ўқиб, хазм қиласан. Куёвим сени қандай феълларингга чидаётганини ўйлайсан. Аклингни йиғ. Ўшандан кейин хам "йўқ мен хақман" десанг биз рози." - дедиларда мени қўлимга коғозни тутқазиб кўчага чиқариб қўйдилар.
Мен нима бўлганини англаб, англамей уйга кириб келдим. Ошхона курсисига омонатгина ўтирдимда, ўз қўлларим билан ёзган чиройли феълларимни уқий бошладим. Ўқир эканман "Наҳот мен шунчалар аёл бўлсам, наҳот мени турмуш ўртоғим шунчалар феълимга чидаб яшаётган бўлсалар" - дедим. Мен ўзимни шайтонга қулоқ тутган нафсимни деб, бир ўғлимни тирик етим қилишга, ўзимни эса бебахт қилишга бир қадам қолганлигини сездим. Ҳушёр торттимда, турмуш уртоғим ишдан келишларига тансиқ овқат тайёрладим. Уйларни гўзаллаштирдим. Турмуш ўртоғим ишдан қайтдилар. Мени юзимда табассум, очиқ чеҳра билан уларни кутиб олдим. Ҳурматларини жойига қўйиб, аёллик мулозаматини қуюқлаштирдим. Хўжейним ҳайрон, хурсанд эдилар. Ва ниҳоят "бугун кун бошқачами?" дедилар. Мен дедим:"Сизни менга такдир қилиб берган Аллоҳимга хамдлар бўлсин.Энди хаёт бошқача".
Эркак киши оилани боқиши,таъминлаши,аҳли оиласини асраши ва ҳимоя қилишлиги керак.
Аёл киши эса эрини ҳизматида бўлишлиги,фарзанд тарбиясида яхши Устоз ўрнини топа олишлиги ва уй тинчлиги учун ҳизматда бўлишлиги керак.
Эркак киши уйига келганидан кейин кайфияти яхшими ёмонми уйда ўтирган,уни интизор кутиб ўтирган аёлига вақтини ажратишлиги зарур. Овқатланайдиган пайтда аёлига эътибор беришлиги,гаплашишлиги жуда муҳим эмас,овқати ширинлигини мақтаб,ундан розилигини айтса кифоя.
Аёлга эътибор берадиган пайти бу қўлига телефонни олган пайти . Шунга кетказган вақтидан сал аёлига бериб,гаплашса аёл суҳбатдош излаб қўни-қўшни ёки интернетдаги танишларни излаб қолмайди. Эркаклар гаплашмаймайман,чарчаб келганман,сен уйда ўтирибсан,дам олай деб жеркишлик ўрнига ҳотинжон бугун менсиз нималар бўлди,болалар қийнаб қўймаяптими десалар хотини ҳурсанд бўлади. Бошқа «сет»даги дугоналарига вақт ажратмай эрини қўлида телефон бўлсада ҳожасига вақт ажратади. Ёнида бадаст турадики нимадир керак бўлса излаб қолмасин дея...
Ҳозирги кунда интернетдаги дугоналар гап охргатяпти,олдин яхши эди хотиним,ақллилар хотинимни бузди дейишлик ўрнига мен õша дугоналари каби аёлимга вақтимни ажратдимми дейишлиги керак, шунда муаммолар бўлмайди Ин шаа Аллоҳ.
Баъзан тушунмайман иккиюзли инсонлари муддаосига. Баъзан адолат билан фикр билдиради баъзан нафси билан. Қай бири тарозига оғир келса шуни ўз ҳолатига мослаб олади. Кеча айтган гапи бугунга,бугунгиси эртанги кунга тўғри келмайди аммо нимадир десангиз бахонаси,ўзини оқлашга гапи тайёр. Аллоҳ кифоя қилсин дейишликдан бошқа гап келмайди ундайларга. Ақл бўлай десангиз ақли бошидан чиқиб бошқаларга ҳам арендага беришга шай ҳолатда. Аммо ўзига нафи йўқ у ақлини. Шу ақлданам сўралишлиги борлигини билиб эссиз ақл деворгиларим келади.
Хаёт синовлардан иборат.
Синовларда хар калбни бир ёрдамчи калбдоши булади.
Менда бор..калбдош эмас, Калбимни эгаси, сирдош, сухбатдош. Эвазсиз эшитадиган, ёнимда доим ёлгиз колдирмайдиган Дуст.
Сирларимни сакловчи, севгимга содик Мухаббатим, канчаки севсамда хижрон эмас хузур берувчи, бутун Калбимни лиммо лим Ишк ила тулдирган, гапирсам эшитгувчи хамрохим, йигласам овутгувчи Мехрибоним, кийналсам суянчигимдир.. канчалар ношукурман, хатокорман, У Сакийнатдир!
Канчалар унутувчиман, гохи кур, гохида карман.. У Химоячимдир!
Нотинчман, мазлумман, хаттоки хорман.. У Хотиржамлигимдир!!
Тонгдир, тундир, кайтавераман унга..эшиклари доим Очикдир!!
Хеч качон хаёнат курмадим, зеро канча осийлик килдим Унга.
Хеч качон саволим жавобсиз колмади, вахоланки тинмай юзланавераман..
Асради, Севди, Севинтирди, ташлаб куймади, ташлаб кетмади, сийлади, сурамасамда берувчи, йикилсам тургизувчи, кетиб колсамда Кечиргувчи Удир
Хар онимда, нафасимда, жонимда, Рухимда Унинг неъмати, химмати, хикмати..
У менга мухтож эмас, мен унга мухтожман, У Ал Мусоввирдир, Ал Аввалу Ал Охийрдир,
Ал Латийфдир, Ал Басийру АлВадуддир !!
Шу Мухаббат, шу Ишк етарли эмасми, энг Хакли У эмасми ?
УНДАН УНГАЧА яшайман охир...
◉ Ёзишда хато қилманг!
1.Ассаламу алайкум ✅
Маʼноси: «Аллоҳнинг сизга саломи ва саломати ёгʻилсин!
Ва Алайкум ассалам ✅
Маʼноси: »Ва сизга ҳам Аллоҳнинг саломи ва саломати ёгʻилсин!
2. Алҳамдулиллаҳ ✅
Маʼноси: «Аллоҳга ҳамд боʻлсин»
3. СубҳанАллоҳ ✅
Маʼноси: «Аллоҳ покдир»
4. Ин шаа Аллоҳ ✅
Маʼноси: «Аллоҳ хоҳласа»
5. Ма шаа Аллоҳ ✅
Маʼноси: «Аллоҳ хоҳлагандек боʻлибди»
6. Аллоҳу Акбар ✅
Маʼноси: «Аллоҳ буюкдир»
7. Астагʻфируллоҳ ✅
Маʼноси: «Аллоҳ авф қилсин»
8. Ла илаҳа иллаллоҳ ✅
Маʼноси: «Аллоҳдан оʻзга илоҳ ёʻқ»
9. Фиаминиллаҳ ✅
Маʼноси: «Аллоҳга омонатсиз»
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 months, 1 week ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 2 weeks ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 week, 3 days ago