Бизда кун давомида:?
?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
??Қайнона ва келин муносабатлари
Реклама: @Menedjer_Kanallar
Last updated 1 year, 5 months ago
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Last updated 3 months, 1 week ago
Official channel of Shumbola.tv
🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!
❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam
ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ
Last updated 3 weeks ago
#одоб #намоз #масжид #жамоат
**МАСЖИДДАГИ ОДОБЛАР | Жамоат намози одоблари
*? Жамоат намозидаги биринчи сафга ва имомнинг ортига туришга лойиқ кишилар аҳли илмлар, қорилар, ёши улуғлар ва обрўли кишилардир.***Уларни олдинги сафга, имомнинг ортига ўтказиш юксак одобдандир.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу ъалайхи васаллам: «Менга сизлардан етуклик ва ақл эгалари яқин турсин, — (дедилар ва:) — Сўнгра уларга яқин келадиганлар», деб уч марта айтдилар». (Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар)
? «Ижтимоий Одоблар», 338.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
? @MuminningNajoti
#намоз #сажда
Намоз китоби | Тиловат саждаси вожиб бўлишининг сабабиИкки сабабдан бири билан тиловат саждаси вожиб булади: сажда оятини ўқиш ё эшитиш. Бу икки сабабдан ҳар бири тиловат саждасини ўз ҳолича вожиб қилувчидир. Яъни, сажда оятини тиловат қилган кишининг қулоғи кар бўлса ва эшитгувчи умрида Қуръон тиловат қилмаган киши бўлса, ҳар икки ҳолда ҳам ўқувчига ва эшитгувчига тиловат саждасини қилиши вожиб.
Сажда оятини ўқиган кишининг тиловат саждаси қилиши вожиблигида мушкиллик йўқ. Шунингдек, сажда оятини эшитгувчи ҳам тиловат саждасини қилиши кераклигида мушкиллик йўқ. Юқорида айтилганидек, Аллоҳ таоло Қуръон ўқилганида саждани тарк қилганлари учун кофирларни шундай сўзлар билан маломат қилди: «Бас, нега улар иймон келтирмайдилар?! Уларга Қуръон қироат қилинган вақтида эса (унга иймон келтиришиб, Яратганга) сажда қилмайдилар?!» (Иншиқоқ сураси, 20\-21\-оятлар).
Аллоҳ таоло дейди: «Бизнинг оятларимизга фақат қачон у (оятлар) зикр қилинса, (ўша оятлар билан панд-насиҳат килинганида таъсирларганлари сабабли) сажда қилган ҳолларида йиқиладиган ва кибр-ҳаво қилмаган ҳолларида ҳамду сано айтиш билан Парвардигорларини поклайдиган зотларгина иймон келтирурлар» (Сажда сураси, 15\-оят).
Бу келтирилган оятларда сажда оятини ўқувчи билан эшитгувчи ажратилмаяпти. Сажда оятини эшитгувчига ҳам тиловат саждасини қилиш вожиблигини Аллоҳ рози бўлсин, улуғ саҳобалардан ривоят қилдик. Чунки Аллоҳ таолонинг ҳужжати сажда оятини эшитган кишига худди ўқиган кишига лозим бўлганидек тегишлидир. Масалан, бир киши Аллоҳ таолонинг бирлиги, Муҳаммад алайҳис-салом Аллоҳнинг пайғамбари ва элчиси эканини Қуръондан ўқиб билди, иймон келтирди. Энди кимдир шу ҳақиқатни эшитиб билди. Эшитиб билган киши мен буни Қуръондан ўқимадим, шунинг учун иймон келтирмайман, дейишга ҳаққи йўқ. Гарчи у ўқимаган бўлса ҳам, эшитиб ҳақиқатдан воқиф бўлди. Демак бу ҳолатда ўқувчи ҳам, эшитувчи ҳам баробардир. Аллоҳ таолонинг ҳужжатига эшитиб бўйсуниш худди ўқиб бўйсунишдек вожибдир.
Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздида, сажда оятини араб тилида тиловат қиладими ёки маъносини форсча айтадими баробардир, ҳар икки ҳолда ҳам тиловат саждасини қилади.
Аммо сажда оятининг арабчасини эшитган киши оят мазмунини тушунса ҳам, тушунмаса ҳам тиловат саждасини қилиши лозимлигига уламолар иттифоқ қилишган. Чунки сабаб мавжуд экан, яъни, сажда оятини эшитгач, унинг ҳукмини амалга ошириш керак бўлади. «Мен билмай қолибман» деганга ўхшаш сабаблар бу ерда ўтмайди. Абу Ҳанифа форсча қироат жоиз, деган қоидасига кўра, сажда оятининг форсчасини эшитган киши ҳам тиловат саждасини килиши жоиз, дейди.
? «Бадоеус Саноеъ - 2», 533-534.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
? @MuminningNajoti
#мазҳаб
Дин душманларининг қилган ишлари*??♂️ Устоз доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳаж ҳафизаҳуллоҳ. Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири*.
©️ Ulamolar yog'dusi•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
? @MuminningNajoti
#ҳикмат
НОРДОН ЛИМОНДАН ЛАЗЗАТЛИ ШАРОБ ТАЙЁРЛАГИНОқил, закий инсон ҳасрат чекиб ўтирмайди, зиённи фойдага айлантиради. Аҳмоқ, тентаклар эса битта мусибатни иккита мусибатга айлантириб олишади. Масалан, шундай кимсалар Росулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи ва салламни Маккадан ҳайдаб чиқаришганидан кейин Мадинада бир давлат пайдо қилиб тарихда доғ қолдирдилар. Аҳмад ибн Ҳанбални қамоққа тиқиб, унга дарра уришди. У эса кейинчалик суннийлар имомига айланди. Ибн Таймийяни ҳибсхонага ташлашди. У эса зиндондан бир дунë илм олиб чиқди. Сарахсийни суви йўқ қудуққа қамаб қўйишганида у фиқҳ соҳасида 20 жилд китоб битди.
Ибн Асир барча ишлардан четлатилганида у «Жомиъул усул» ва ҳадис китобларининг энг машҳурларидан «Нихоя» китобларини тасниф этди. Ибн Жавзий Бағдоддан сургун қилинганларида етти қироатни ўқиб чиқдилар. Молик ибн Рийбга дахлсиз ўлим келганида Аббосийлар давлати шоирлари девони ўрнини босадиган ажойиб қасидани оламга тақдим этди.
Фалокат кутилмаганда ҳамла қилса, ўзингга фойдали томонини кўра бил. Агар бир киши сенга стаканда лимон берса бир чимдим шакар қўшгин. Агар сенга илон ҳадя этишса, унинг кимматбаҳо терисини олгин-да қолганини ташлаб юбор. Агар сени чаëн чақиб олса, билгинки, илоннинг заҳри чаён заҳрига қарши кучли ваксинадир. У иммунитетни кучайтиради. Қийин шароитдан фойдаланиб, ўша машаққатлар ичидан бизга гул, лола ва ёсминларни олиб чиққин. “Сизлар ўзингиз учун яхши бўлган нарсани ёқтирмаслигингиз мумкин”. (Бақара, 216).
Франция инқилобидан олдин икки шоирни қамашди. Улардан бири некбин (оптимист), иккинчиси бадбин (пессимист) эди. Икковининг калласини қамоқхона дарчасидан чиқаришган эди, некбини юлдузларга қараб кулди. Бадбини эса ён кўчадаги лойларга қаради-да, йиғлаб юборди. Қийинчилик қаршисида қолиб азобланаëтган одамнинг ҳолига қарагин. У ҳаëтдаги яхшиликни эмас, ёмонликни кўради. Аслида ëмонлик йўқ нарса. Ҳамма нарсада яхшилик, ғалаба ва яхши амаллар учун мукофот бор.
? «Ғам-қайғусиз яшай десангиз — 1», 316-317.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
? @MuminningNajoti
Бизда кун давомида:?
?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
??Қайнона ва келин муносабатлари
Реклама: @Menedjer_Kanallar
Last updated 1 year, 5 months ago
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Last updated 3 months, 1 week ago
Official channel of Shumbola.tv
🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!
❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam
ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ
Last updated 3 weeks ago