Ismoil Turopov blogi

Description
Bankers.uz асосчиси Исмоил Туроповнинг Телеграмдаги блоги.

Каналда шахсий фикрлар берилади, таҳририятники эмас. Репост қилинган материаллар ундаги контентни тасдиқлашимни билдирмайди.

Алоқа: @ism0il
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 months, 1 week ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 4 months ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 months, 4 weeks ago

3 months ago
Тўй қилсам, дастурхон харажатларимни ярмини банклардаги …

Тўй қилсам, дастурхон харажатларимни ярмини банклардаги танишлардан келган "тўёналар" кўтариб ташлайди, насиб бўлса. :)

Ўзмиллийбанкдаги танишлардан қовун, Асакабанкдагилардан узум, ҳўл меваларга мана Худо хоҳласа, Микрокредитбанк бор, араққа лимонни сувини сиқиб ичиш учун лимон керак, Туронбанкдаги дўстларим қараб туришмас, овқат ва салатларга помидор, пиёз, кўкатлар керак бўлади, муаммо йўқ — Агробанк, Алоқабанк, Бизнесни ривожлантириш банкида ҳам танишлар кўп.

Хирмонларизга барака берсин, дастурхонларимиз доим тўкин бўлсин, дўстларим! 😉

Айтганча, ман майизни яхши кўраман. 😁

3 months, 2 weeks ago
HUMO тўлов тизими 65 млн АҚШ …

HUMO тўлов тизими 65 млн АҚШ доллари эвазига Paynet'га сотилди. 🔥

3 months, 3 weeks ago

Ижтимоий сўров натижалари чатоқ-ку, ҳурматли бўйдоқ банк ходимлари! 🥲

4 months, 3 weeks ago

-55 млрд сўм

Маълумотларга қараганда, Гарантбанк фаолияти 55 млрд сўм атрофида молиявий зарарда экан. (9 ойлик якунлари бўйича банк тахминан 1,5 млрд сўм соф фойдада эди).

Банк молиявий натижасидаги бундай кескин пасайиш янги менежмент келиши билан асл молиявий ҳолатни кўрсатишга ҳаракат бўлиши мумкин.

Кредит портфели инвентаризацияси натижасида муаммоли кредитлар бўйича ва бошқа харажатлардан кейин реал ҳолат маълум бўлган.

Катта эҳтимол билан банкнинг йиллик молиявий натижаси ҳам зарарда якунланади.

Гарантбанк кичкина банк эмас, акциядорлар бундай ҳолатга қараб туришмаса керак.

5 months, 3 weeks ago

Банклар ўзининг у ёки бу маҳсулотига креатив ном қўйишни ҳам синаб туриши керак. Одатий сўзлар ё иборалар билан номлаш, фикримча мижознинг қулоғигаям, хотирасигаям ўрнашмайди (маҳсулот номининг сотувга тўғридан тўғри таъсир қилишини биласиз).

Мана ҳозир банкларимизнинг омонат маҳсулотларини қараб чиқдим, ярмидан кўпи "Фаровон", "Келажак", "Максимум", "Максимал", "Фойда", "Капитал", "Даромад", "Сармоя" каби оддий (русчасига "банальный") сўзлар ёки шу сўзларни атрофидаги синоним сўзлар билан номланган экан. Аслида омонатчини номдан кўра, омонат шарти кўпроқ қизиқтиради, шунинг учун, ҳадеб бош оғритишга эринсанглар, омонатларни тўғридан тўғри банк номига ассоциация қилиб номлаворсанглар, ёки беном қилиб қўйсанглар ҳам бўлади. (TBC, БРБ, Капиталбанк шунақа қилади).

А майли, энди келинг банк маҳсулотларининг креатив номлари ҳақида айтай. Масалан, баҳор ойларида бир давлат банки серияли микроқарзларни жорий қилди. Микроқарзлар кимларга мўлжалланганлигига қараб, номлари бироз ноодатий эди: "Чаққон куръер", "Блогерликка биринчи қадам", "Келажак дастурчиси" ва ҳк. Энг маза қилганим — сартарошлар учун микроқарзнинг номи "Қирқ кокил" деб номлангани бўлганди (кейин нимагадир номни ўзгартириб қўйишди).

Омонатлардан, мисол учун Анорбанкнинг "Кўрпача" омонати ҳам бор, тўғридан тўғри пулни қаерда сақламаслик кераклигига ишора қилади (Твиттерда Алимофф "Пайпағ" деган ном таклиф қиляпти, мана). Куни кеча Гарантбанк ҳам "Ҳурматли" деган омонат жорий қилибди. (айтганча, Гарант банкнинг ўзиниям "Ҳурматли"си ўзгаряпти, бу ҳақда кейинроқ). Энди бирорта давлат банки "Муҳтарам" деган омонат жорий қиворса, олам — гулистон. :)

Қисқаси, шунақа ажойиб номлар қўйиб туринглар, биз ёзиб турайлик. Ҳаммага хайрли жума оқшоми!

6 months, 3 weeks ago

Кеча кечки пайт телефоним жиринглади, кўтарсам, биттаси ўрусчалаб "здравствуйте, вас беспокоит кредитный специалист ТБС банка Иван (исми бошқача эди, эсимда йўқ), поздравляем, вы выиграли кредитный лимит на 50 млн сумов" дейди.

"Бўлди, укамжоним, ТБС банкдан бўлсанг, раисингни ФИОси қанақа дисам, "зачем вам" деди, "Ну, просто, қизиқдим" десам, "Азамат Алиев" дейди. ? (Маълумот учун: ТБС да раис грузин миллатига мансуб Спартак Тетрашвили.) А бўпти, 2 та аёл зам.пред. бор, уларни ФИОси қанақа десам. Бизда аёллар ишламайди, деб довдирашни бошлади.

Бечора "мошенник" бунақа қийин саволлар кутмаган шекилли. Кейинги сафар тайёргарлик кўриб қўнғироқ қилгин дедим.

Бугун эрталаб, яна худди ўша одам, бошқа рақамдан телефон қилиб, НБУ ходимимиман дейди. "Сан кеча ТБСда эдингку, бир кечада НБУга ўтиб кетдингми пид*р, тайёргарлик кўрдингми, савол беришни бошливурими?" десам, кечаги суҳбатни эслади, шекилли, қўйиб қўйди трубкани.

Ўтган сафар биттаси Марказий банк Киберхавфсизлик департаментиданман деб телефон қилувди, сан МБда ишласанг, ман Мамаризо Нурмуратовман, кир кабинетимга, деб роса прикол қилгандим устидан. ?

Шунчаки бекорчиликдан ҳаммаси, нозик қалбларига озор берган бўлсам, Худо кечирсин.

Айтганча, мабодо сизга ҳам "мошенник"лар телефон қилишса, озгина вақт ажратиб, банк тизимига оид ҳар хил қизиқарли саволлар бериб, "Заковат-заковат" ўйнаб кўринглар, асабларингиз дам олади.

@ismoil_turopov

7 months ago
Аграр университетидаги бинолар билан бирга ёнган …

Аграр университетидаги бинолар билан бирга ёнган банкомат. Ичида қанча пул бўлган бўлса (ё талабалар ҳаммасини аллақачон суғуриб олган бўлганмикин?). Манба.

8 months ago

?Bankers.uz'нинг оммавий ижтимоий тармоқлар — Telegram, Facebook ҳамда Instagram саҳифалари "текширилган" (verified) белгисига эга бўлди.

9 months, 1 week ago

Рекламалар орқали троллинг

Apple билан Samsung, Coca Сola ва Pepsi, Mercedes ва BMW каби, узоқ йиллар бир бирига рақобатчи бўлиб келаётган компаниялар ўз рекламаларида бир неча марта бир бирини троллинг қилгани ("қитиқлаб қўйгани"), мажозий қилиб айтганда бир бирининг "боғига тош отгани", айрим ҳолатларда эса бу катта шов-шувларга сабабчи бўлганини эшитган бўлсангиз керак.

Ўзбекистонда 2020 йилда кетма-кет "туғилган" иккита рақамли банкларимиз — TBC Bank ва ANORBANK ҳам яқинда шу тарзда бир бирини енгил "қитиқлаб ўтишди".

Гап шундаки, июль ойи бошида ANORBANK "Кўрпача" номли юқори фоизли омонат чиқарди, орадан бироз вақт ўтиб, 18 июль куни TBC Bank "Кўрпачадан ишончлироқ" сарлавҳаси билан постер жойлади ва унда "TBC Bank'да "3 трлн сўмдан ортиқ омонатлар сақланиши" мақталган эди. Пост тагида закий кузатувчилар бу ANORBANK "боғига отилган тош" эканлигини англаб изоҳлар ҳам ёзганини кўриш мумкин.

Албатта, ANORBANK ҳам бунга жим қараб турмади ва 19 июль куни ўз ижтимоий тармоқларида "Ош ёки хинкали — нимани кўпроқ ёқтирамиз" сарлавҳаси билан пост жойлади. Пост матнида "ANORBANK'даги сақланаётган омонатлар 3 трлн эмас, 4 трлн сўмдан ошганига ҳам урғу берилганди (Эслатма, "хинкали" — грузинларнинг миллий таоми).

Ўзбекистонда ўзаро рақобатчи бўлган банкларнинг яқин тарихида бундай ҳолатлар кам кузатилади. Адашмасам, 2020 йили Ўзсаноатқурилишбанкнинг "Joyda"чилари "Илова орқали шарбат сиққични бўлиб тўлашга олинг" ёзувли баннерга апельсин мевасини майдалаётган шарбат сиққични расмини қўйиб, "Капиталбанк" бош офиси ёнига жойлаштирган, шу орқали, ўша вақтда Капиталбанкники бўлган "Apelsin" иловасининг "боғига тош отган" эди.

@ismoil_turopov

10 months, 1 week ago

"Маҳаллабай фронти"га банк ходимларининг яна ёппасига жалб қилиниши, ҳокимларнинг банкларга топшириқ бериш бўйича "эски" одатлари ва муттасил мажлисвозлик ортидан ҳосил бўлаётган вазият яхши эмас.

Албатта, буларнинг ҳаммаси банкларда иш тақсимотининг тартибсизлашувига, абнормал иш режими натижасида меҳнат самарадорлигининг тушиб кетишига, ходимларнинг норозилигига ва пировардида хизмат кўрсатиш сифатининг ёмонлашувига олиб келиши мумкин.

Энг ёмони — ёмон кайфиятдаги ходимлардан ҳам, ёмон кайфиятдаги мижозлардан ҳам фақат банк ва банк тизими зарар кўради. Қайғурадиган мавзу лекин бу, ҳеч кимнинг иши бўлмаяпти...

@ismoil_turopov

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 months, 1 week ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 4 months ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 months, 4 weeks ago