🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
🤔“Одоб ўғли бўл!”
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳобалар: “Қустантиния ва Рум шаҳарларидан қай бири аввал фатҳ бўлади?” деб сўрашди. Набий алайҳиссалом: “Биринчи бўлиб Қустантиния фатҳ қилинади”, дея жавоб қилдилар (Имом Аҳмад ва Имом Доримий ривояти). Ушбу ва бошқа ҳадислардан хабари бўлган жуда кўп мусулмон ҳукмдорлар, саркарда ва амирлар Қустантинияни (ҳозирги Истанбул) фатҳ қилишга ҳаракат қилишган. Бироқ ҳеч ким ўз мақсадига етолмаган. Ёш Меҳмет Фотиҳ ҳам ёшлигидан ушбу шаҳарни фатҳ этишни орзу қилди.
Мазкур шаҳар ниҳоятда бой, кўркам ва ҳимояси жуда мустаҳкам бўлганидан уни ишғол қилиш мумкин эмасдек туюларди. Баъзи тарихчилар Қустантиния ҳақида: “Агар дунё битта мамлакат бўлганида Қустантиния ўша мамлакатнинг ягона пойтахти бўларди”, дейишган.
Абу Иброҳим ибн Юсуф “Ислом эътиқоди” китоби “Қустантиния фатҳи” бобида ёзади: “Аллоҳ таоло томонидан ғалаба ато қилинганидан кейин Султон Меҳмет Фотиҳнинг биринчи иши саждага бош қўйиб, мусулмонларга мулк бергани учун Аллоҳга шукрона келтириш бўлди. Султон Фотиҳ шаҳар марказига келганда тўхтади ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хушхабарлари рўёбга чиққани тўғрисида хитоб қилди...
Хулоса қилиб ҳазрат Али розийаллоҳу анҳунинг ушбу гапларини келтириш мақсадга мувофиқ: «Кимнинг ўғли бўлсанг ҳам, одоб ўғли бўл. Эр йигит “Мана мен...” деб чиқади. Отам ундай бўлган, бундай бўлган дейиш билан иш битмайди».
✏️Манбалар асосида
Қибрай тумани бош имом-хатиби
Миродил МИРЖАЛИЛОВ тайёрлади.
*📚*"Ҳидоят" журналидан
“ҲАҚДОРНИНГ ГАПИРИШГА ҲАҚҚИ БОР!”
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни бир аъробийдан бир васақ хурмо эвазига туя сотиб олдилар. (Васақ бир туя кўтарадиган юк, яъни 130 кило.) Уйларига келиб, айтилган хурмони унга бермоқчи эдилар, аммо аҳллари уни садақа ва ҳадя қилиб юборишган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқиб аъробийга шундай дедилар:
– Биз сендан бир васақ хурмо эвазига туя сотиб олган эдик. Уйдан хурмони қидириб топа олмадик!
Шунда аъробий бақирди:
– Бу қанақанги хиёнат бўлди!!!
Кишилар унга танбеҳ беришди:
Аллоҳ сени қатл қилсин! Аллоҳнинг Набийси ҳам хиёнат қиладими?!
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга:
– Унга тегманглар. Ҳақдорнинг гапиришга ҳаққи бор! – дедилар.
Сўнгра саҳобалардан бирини Хувайла бинт Ҳакимга бориб, қарзга бир васақ хурмо олиб келишни буюрдилар. У бориб олиб келди. Хурмони аъробийга бердилар. Кейин у жўнаб кетди.
Ҳикоя қисқа бўлса-да, бунда кўп дарс ва ибратлар бор:
1. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлларини У кишидан сўрамасдан хурмони ишлатиб юборгани учун уришмадилар, тергамадилар. Ҳатто ким еганини, кимга беришганини, кимларга садақа қилишганини ҳам сўрамадилар. Эркак киши уйида мана шундай бўлиши керак.
Тўғри, уйда молиявий тартиб ўрнатилиши яхши нарса. Аммо киши хотинлари билан худди хазинабон сингари муомалада бўлиши айбдир. Улардан уйга кирган хурмони, чиққанини, еган луқмасини ёзиб боришини талаб қилиш яхши иш эмас. Аёлларнинг биринчи душмани бахилликдир. Молга бахиллик, меҳрга бахиллик, эътиборга бахиллик...
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмонинг йўқлигини билишлари билан аъробийнинг олдига чиқиб, унга хабар бердилар. Мана шу нубувват одобидир. Бугун биз ўзимизни билмаганга солишга ўрганиб қолдик! Биров сиздан қарз сўраб келади. Унга бериб юборасиз. Қарзингизни қайтариб оладиган вақтингиз келганида уни топа олмайсиз. Қарздор қарзини берадиган вақт келсаю, уни бера олмаса, ҳақдорнинг олдига бориб, унга вазиятни тушунтириши лозим. Яна вақт сўраши керак. Ўзини билмаганга солиб юришида икки ёмон нарса бор: ваъдада турмаслик ва яхшиликка ёмонлик.
Пайғамбаримизнинг хокисорликларига боқинг. У зот саҳобаларнинг ҳалиги аъробийга қўполлиги учун танбиҳ беришларига рози бўлмаяптилар. Уни ўз ҳолига қўйишларини талаб қиляптилар. Ҳақдорнинг гапиришга ҳаққи борлигини айтяптилар. Аёлингиз қалбини гоҳида қабиҳ сўзлар билан жароҳатлайсиз. Сўнгра у сизга нолойиқ гапни айтади. Сиз унинг гапини муҳокама қилишга ўтиб кетасиз. Негадир асл муаммони унутиб, иккиламчи муаммони муҳокама қиласиз!
Бир кишини алдаб кетишган. У қаерда бўлмасин алдов ва ҳийлани ёмонлаб юради. Ана шунақаларга тарбия беришдан, ижтимоий фазилатларни гапиришдан аввал уларни тушунишга, муаммосини англашга ҳаракат қилишимиз лозим.
Инсонларнинг ақли ва билими турлича бўлгани сабабли уларнинг тушунчаси ҳам турлича бўлади. Ҳаммадан бир хил пишиқликни, ақл ва зийракликни кутиб бўлмайди. Фаҳм ҳам ризқ. У ҳаммада ҳар хил бўлади. Агар бу аъробийнинг ўрнида бирор саҳоба бўлганида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Бутун Мадинанинг хурмоси сизга фидо бўлсин!” дер эди. Аъробий эса: “Бу қанақанги хиёнат бўлди?!” деяпти.
Биз ақл ва табиатларнинг турличалигини ҳисобга олишимиз лозим. Биз фақатгина ташқи томондан бир-биримизга ўхшаймиз, холос. Аммо ички томондан барчамиз алоҳида бир оламмиз. Баъзи инсонлар оддий ҳазил учун йиллаб аразлаб юради. Баъзиларнинг қалбини жароҳатлаб қўйсанг, ҳатто уларнинг яшагиси келмай қолади, аммо қадимги дўстликни сақлаб қолиш учун ўзини билмаганга солиб юраверади!
Биров ҳаққини ёмон йўл билан талаб қилса, бу билан ҳаққи йўққа чиқиб қолмайди. Баъзилардан ҳаққингизни сўрасангиз, сизга қўпол муомалада бўлади. Йўқ, азизим! Ҳақдор ҳаққини сўрашга ҳақли. Сиз ҳақни адо этишга бурчлисиз, уларни тарбия қилишга эмас!
Ҳақдорнинг сўрашга ҳаққи бор!
📚"Набавий тарбия" китобидан.
🟢ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ КУН ТАРТИБЛАРИ
– Мендан ҳазратнинг вирдлари ҳақида кўп сўрашади. Ҳазратнинг асосий вирдлари илм эди. У киши: «Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, толиби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатиш», деб қўярдилар. Кун тартибларига келсак, ҳазрат қишин-ёзин саҳарлаб турардилар. Бироз таҳажжуд ўқиб, сўнгра ишга ўтирардилар. Бомдод вақти кирганда намозни ўқиб, вирдларига ўтирардилар. Вирдлари суннатда келган тонгги зикрлар, Ёсин тиловати ва ўзлари ихтиёр қилган муайян зикрлардан иборат эди. Воқеа сурасини ҳам ҳар куни ўқирдилар. Кўпинча эрталаб соат 7 ларда маросимга боришлари керак бўларди. Ҳазратни олиб кетгани келган кишининг келганини хабар қилиши ёки дарвоза қўнғироғини чалиши ҳазратнинг наздларида катта беодоблик ҳисобланарди. Улар айтилган вақтга келиб турар, ҳазрат ҳам келишилган вақтга ташқарига чиқардилар. Маросимга олиб кетадиган машина 6:30 га яқин келарди. Ҳазрат 3 дақиқада кийимларини алмаштириб, роппа-роса 6:30 га ташқарига чиқардилар. Вақтни тежаганларидан кийимнинг тугмасини ҳам йўл-йўлакай тақиб борардилар. Маросимдан келибоқ, яна ишга киришардилар. Сўнгги бир йилдан бери парҳезда бўлганлари учун кўпинча маросимдан келиб, уйда чой ичардилар. Чой ичишлари узоғи билан 15 дақиқага борарди. Кейин тушгача ишлардилар. Ўзлари учун кунда 10 саҳифа китоб таълиф қилишни вазифа қилиб олгандилар. Вазифалари тугамагунча тўхтамасдилар, не бўлмасин, уни бажарардилар. Ҳатто сафарда ҳам имкон топди дегунча ишларини давом эттирардилар. Одатда пешиндан кейин ҳафтанинг баъзи кунлари дарс ҳалқалари бўлар, баъзи кунлари эса сузишга борар эдилар. Шунингдек, яна баъзи кунлари шомдан кейин дарс берсалар, бошқа кунлари шомдан кейин баскетболга борардилар. Ҳафтада икки марта сузиш, икки марта баскетбол, бешта дарс ва бир нечта мажлис бўларди. Бу бардавом ва бир маромдаги тадбирлар бўлса, ундан ташқари, турли йиғинлар, сафарлар ҳам кетма-кет бўлиб турарди. Ҳазратнинг вақтига Аллоҳ таоло барака бериб қўйган эди. Буни у киши билан ҳамнафас бўлган инсон ҳам ўз вақтидаги ўзгаришдан сеза оларди. У кишининг вақтга бўлган эътиборларидан Аллоҳ таоло у кишини бу каромат билан сийлаган бўлса, ажаб эмас. Ҳазратнинг вирдларидан яна бири – ҳар доим таҳоратли юрардилар ва ҳар бир таҳорат кетидан икки ракъат нафл ўқирдилар. Кечқурун соат ўнда, кечикиб кетса, ўн ярим-ўн бирларда уйқуга ётардилар. Баъзан хуфтонни эртароқ ўқиб, кейин ётиш олдидан таҳоратни янгилаб, витрни ўқирдилар. Ҳазрат бирор лаҳзани ҳам зое қилмас эдилар. Вазифаларни ўтаб бўлган пайтлари Қуръон тинглар эдилар. Қуръони Каримни кўп ўқир ва эшитар эдилар. Озгина фурсат бўш бўлиб қолсалар, зикр қилиб ўтирар эдилар. У киши бадиий адабиётга ҳам қизиқардилар. Илмий ишлардан бўшаган пайтлари турли бадиий асарлар билан ҳам танишиб турар, ҳикматли шеърларни ўқишни, тинглашни яхши кўрар эдилар.
Шайх ҳазратларининг умр йўлдошлари – Исмоил махдум қизи Фотима ҳожи онамиз.
🟢Ҳадис истилоҳлари илми
*⏩Давоми...*
“Қуръондан кейинги иккинчи масдар”, “Қуръонни изоҳловчи ва баён этувчи” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳикматли гаплари, манбалари деганда суннат – ҳадислар тушунилади. “Суннат – ҳадиснинг маъноси Аллоҳдан, лафзи Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бўлади”5. Муснад турли мавзулардаги ҳадислар тўплами бўлиб, унда “ҳадис ривоят қилувчи саҳобалар Ислом динини қабул қилган вақтига кўра ёки алифбо тартибида жойлаштирилган”6.
Кейинчалик Ислом динига, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётига бўлган қизиқиш турли диний, метафизик ва илмий қарашларга эга муҳаддисларни ҳаёт саҳнасига олиб чиқди. Айнан улар мусталаҳул ҳадис илмининг юзага келишига замин тайёрлашди. Бу ҳолат “Ҳижрий тўртинчи асрда юзага чиқди. Шундан бошлаб уламолар мусталаҳ илми ҳақида алоҳида мустақил китоблар ёзишди”7. Бу борада яратилган илк китоб қози Муҳаммад Ҳасан ибн Абдураҳмон ибн Холлад Ромаҳурмузийнинг “Ал-Муҳаддисул фосил байнар ровий вал воъий” асаридир. “Лекин Ромаҳурмузий бу китобида мусталаҳул ҳадиснинг барча баҳсларини қамраб ололмаган”8.
Ҳадисшунослик илми шаклланишига ҳисса қўшган муҳаддислар ва уларнинг турли юртларда сақланаётган асарлари қаторида Ҳоким Абу Абдуллоҳ Найсобурийнинг “Маърифату улумул ҳадис”, Абу Бакр Аҳмад ибн Али ибн Собит Хатиб Бағдодийнинг “Кифоя фи илмир ривоя” ва “Ал-Жомеъ ли ахлоқир ровий ва адабис сомеъ”, Абдулҳақ ибн Сайфуддин ибн Саъдуллоҳ Бухорий Деҳлавийнинг “Муқаддима фил улумил ҳадис” каби асарларини алоҳида таъкидлаш лозим.
Имом Бухорийнинг ҳадислар тўплашга ва “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ”ни ёзишга киришгани борасида турли фикрлар мавжуд. “Мазкур асарнинг ёзилиш сабабларидан бири Имом Бухорийнинг устози, ҳадис илмида мўминлар амири Исҳоқ ибн Роҳавайҳнинг сўзи деб кўрсатилган, Иброҳим ибн Маъқал Насафийдан ривоят қилинади: «Имом Бухорий: “Исҳоқ ибн Роҳавайҳ бир куни: “Қанийди, сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларидан саҳиҳларини тўплаб бир асар таълиф этсангиз”, деб айтди. Мана шу сўзлар менинг қалбимга қаттиқ ўрнашиб қолди. Натижада “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ”ни жамлашга киришдим,” деди»9. Шу билан бирга бу тўғрида бошқа ривоят ва талқинлар ҳам мавжуд. Тадқиқотчиларнинг келтиришича, Имом Бухорий “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” асарини тахминан 217/833 йили, 23 ёшида Масжидул Ҳарамда бошлаб, 233/849 йили, қирқ ёшга тўлмасидан, 16 йил давомида ёзиб тугатган. Бундан олдин ҳадислар даражаларга қараб ажратилмаган. Имом Бухорий ишончли ҳадисларни тўплаб, уларни носаҳиҳларидан ажратиб, мутлақ янгича йўлни кашф этиб, ҳадисшунослик соҳасида “олтин йўл”ни бошлаб берди. “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” 97 китоб, 3881 бобдан иборат, унда 7563 та ҳадис келтирилган. Китоб ҳошиясидаги муаллақ ҳадислар 1391 та, бирор ҳадисга эргашиб, уни тўлдириб келган ҳадислар 344 та, барча ҳадисларнинг адади 9082 тадир. Уларни Имом Бухорий 600 000 (олти юз минг) ҳадис ичидан ажратиб, текшириб, таҳлил қилиб, қайта-қайта қиёслаб олган10.
Мусталаҳул ҳадиснинг илм, илмий фаолият соҳаси дейилиши баъзи тадқиқотчиларда эътироз уйғотиши табиий. Шунинг учун мусталаҳул ҳадис илмининг тадқиқот объекти, предмети, мақсади, асосий категориялари, унда қўлланиладиган методлар ҳақида маълумот бериб ўтиш зарур. Биргина Имом Бухорийнинг ҳаёти, диний-илмий изланишлари, асосий асарлари “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” ва “Ал-Адаб ал-Муфрад” айнан мусталаҳул ҳадиснинг илм сифатида шаклланиши ва тарқалишига хизмат қилади.
*✏️*Жалолиддин ҲАМРОҚУЛОВ*📚 "Ҳидоят" журналидан*
🌸Фаришта салавотига сазовор бўлайлик!
Касал кўриш савоби улуғ фазилатли амаллардан. Баро ибн Озиб розийаллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни жанозага қатнашиш ва касални бориб кўришга буюрдилар”, деди (Имом Бухорий ривояти).
Имом Термизий касал кўришнинг нақадар савобли амал экани ҳақида Али розийаллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтиради. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайси бир мусулмон мусулмон биродари касал бўлганида эрталаб бориб кўрса, то кеч киргунга қадар унга етмиш минг фаришта салавот айтиб туради. Агар (қайси бир мусулмон) мусулмон биродари касал бўлганида кечаси бориб кўрса, то тонг отгунича унга етмиш минг фаришта салавот айтиб туради ва у учун жаннатда бир бўстон бўлади”, дедилар.
Касал кўришга борган киши беморнинг ҳолатини ҳисобга олиши, унинг олдида узоқ қолиб кетмаслиги, унга озор берадиган нарсалардан эҳтиёт бўлиши, шу билан бирга, унга уни хурсанд қиладиган сўзларни айтиб, тезроқ соғайиб кетишини сўраб дуо қилиши лозим. Эътибор ва меҳр касални тезроқ оёққа туришига сабаб бўлиши мумкин.
Касал кўргани келган киши илм аҳлидан бўлса, беморнинг рухсати билан унга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қилганлари сингари дам солиб қўйиши жоиз.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким касал кўришга борса ва унинг ажали ҳозир бўлмаган бўлса, унинг ҳузурида етти марта: “Улуғ Аршнинг Рабби, Улуғ Аллоҳдан сенга шифо беришини сўрайман” деса, Аллоҳ таоло унга шифо беради», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Шунга мувофиқ, агар касал оғирлашиб қолмаган бўлса, унга “Улуғ Аршнинг Рабби, Улуғ Аллоҳдан сенга шифо беришини сўрайман”, дея етти марта айтиш мустаҳабдир.
Абу Дардо ва Абу Зарр розийаллоҳу анҳумодан қилинган ривоятга кўра, бемор ҳузурида Қуръон оятларини тиловат қилишда беморга енгиллик бўлиши ҳақида айтилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қайси бир маййит (яъни, муҳтазар – ўлим аломатлари зоҳир бўлган, аммо жони танани тарк этмаган кимса) вафот топадиган бўлса-ю, бас, унинг ҳузурида “Ёсин” тиловат қилинса, Аллоҳ унга енгиллик беради».
Абу Шайх “Фазоилул Қуръон” ва Абу Бакр Марвазий “Жаноиз” китобида Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо Раъд сурасини ўқишни яхши кўрганини ва бу маййитга енгиллик бўлиши ҳақида айтгани зикр қилинган.
Бундан ташқари, Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нас сураларини ўқиш ҳам мустаҳабдир. Касал инсон ҳам ўзига етган дардга сабр қилиши ва бу касаллик сабабидан Аллоҳ таоло уни гуноҳлардан поклаб, даражасини кўтаришини умид қилмоғи лозим.
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам касал ётган бир аъробийни кўришга келдилар ва: “Зарари йўқ, иншоаллоҳ, покизалик”, дедилар. Шунда аъробий (тушкун кайфият ва умидсиз ҳолда, Аллоҳ таолога нисбатан ёмон гумон қилиб): “Покизалик?! Йўқ, ундай эмас, балки қари чол учун қабрга олиб кетмоқчи бўлган қаттиқ иситма”, деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Хўп, ундай бўлса”, дедилар». .
Мазкур ҳадиси шарифдан касал кўришга борган киши ҳам, бемор ҳам доимо яхши сўзларни айтиши ва Аллоҳ таоло ҳақида гўзал гумонда бўлиши матлуб эканини келиб чиқади.
✏️Олимхон ЮСУПОВ,
Ҳадис илми олий мактаби ректори
*📚 "Ҳидоят" журналидан*
Мўмин киши тақвони қандай касб қилади?
Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга қадамма-қадам эргашиш орқали. Жаноби ҳақ бизларга намознинг ҳар ракатида Фотиҳа сурасини ўқишимизни буюради. Ҳар ракатда: “Бизни шундай тўғри йўлга йўллагин...” (Фотиҳа сураси, 6-оят), дея Раббимизга илтижо қиламиз.
Бошқа бир ояти каримада эса Раббимиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломга хитобан: “(Сиз) тўғри йўлдадирсиз” (Ёсин сураси, 4-оят), амр этади. Бундан англашиладики, энг тўғри йўл Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг йўлларидир. Шу сабабли инсон ўз ҳаётини Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳаётлари билан таққосласа, қай даражада тўғри йўлда эканини англаб етади.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her