*Mohiyat* Abdul Boqiy — ijodiy kanali

Description
*Моҳият*
Ассалому алайкум. Азизларим, ёш ижодкорларни кашф этиш ва уларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз.
Ҳамкор: Таълим ва маънавият фидоийлари https://t.me/talim_va_manaviyat_fidoiylari
Муҳокамалар учун: https://t.me/Mohiyat_kanali_adabiy_guruhi
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 5 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 11 hours ago

2 weeks, 4 days ago

*MEN QAYTAMAN

Men qaytaman, kipriging soyasiga qaytaman,
irmoqlarga – dunyoning doyasiga qaytaman,
boshlarini toshlarga urgan keksa burgutning
polaponi ko‘z ochgan qoyasiga qaytaman.

Men qaytaman, dilu yod orasida qaytaman,
men qaytaman, ko‘zlaring qorasida qaytaman,
bir qizchaning kulgichli chehrasida porlagum,
bir jununvash o‘g‘ilning orazida qaytaman.

Men shundayin kuyuk dil porasida yasharman,
men shundayin beg‘ubor, norasida yasharman,
men shundayin beqaror – tuproq, havo, o‘t va suv
himmatidan zarralab bino bo‘lgan basharman.

Anglamayman qandayin tug‘ilmoqda aytarim;
qulog‘ingga shivirlab aytayotgan baytlarim
andozasi ruhimda yaralgandir, ehtimol,
rabbim bilan falakda va’dalashgan paytlarim.

Men qaytaman, ketdi deb suyunma bir lahza ham,
yo qaroqda jimirlab o‘ynamasin zarra nam,
g‘am chekmagin, Sendaman – pok dilingda zindaman;
shoirlar o‘lish uchun tug‘ilmaydi, jonginam!

© Mansur JUMAYEV*

2 weeks, 4 days ago

Duolar bilan yoʻqlaymiz, ukajon...

Men Mansur Jumayev degan shoir yigit borligini bilardim, ijodi bilan tanish edim. U yigit fargʻonalik shoira Shohsanamxon bilan turmush qurganlari, Orzu va Bunyod ismli farzandli boʻlganliklaridan ham xabarim bor. Biz bu ijodkorlar oilasini yaxshi koʻrardik.

Ilk bor Mansurjonni Fargʻonaga  “Vatan manzumasi” maʼnaviy-maʼrifiy tadbiriga kelganlarida koʻrgandim. Mansurjon sahnada sheʼr oʻqiyotganlarida qaynonalari sahnaga chiqib, doʻppi kiydirib qoʻygandilar. Hamma yigitlar havas bilan boqishgan edi.

Keyin Mansurjonni ikki  xafta avval Oʻzbekiston Yozuvchilar Uyushmasi binosida uchratdim. Sababi, turmush oʻrtogʻim Abdulboqi aka “Mansurjonni yangi kitoblari chiqibdi, borib olib kel, men Oʻlmasoy opangiz Toshkentda, ertaga yoningizga joʻnataman dedim” dedilar. Ertasi kuni uyushmaga borib, xonalariga kirsam, Mansurjon qandaydir yumush bilan tashqariga chiqqan ekanlar. Men ikkinchi qavatga chiqib, Gʻayrat Majidning qabulida navbatda turgandim. Mansurjon kitobni olib, oʻzlari meni qidirib chiqibdilar. Kitobni berdilar, ozroq suhbatlashdik. “Uyga boring opa, singlingiz uydalar” dedilar.

Biz hayrlashdik. Kunboʻyi kitobni qoʻlimdan qoʻymay koʻtarib yurdim. Koʻrganlar olib, bir qur tanishib chiqishdi. Fargʻonaga qaytganimdan keyin Abdulboqi aka kitobni koʻrdilar-u, dastxat qoʻydirib kelmabsanda, dedilar. Keyin Mansurjonga qoʻngʻiroq qilib, “Opangiz kitobni olib keldi, rahmat, faqat dastxat qoʻydirib kelmabdida”, dedilar. Mansurjon: “Aka, shoshganda meniyam esimdan chiqibdi, qolgan kitoblarni ham topib qoʻydim, kelsangiz albatta ularni ham beraman”, dedilar. Bizning Mansurjon bilan iliq xotiralarimiz shu boʻldi xolos.

Bugun esa sovuq xabarni eshitib, avval ishongimiz kelmadi. Yaqinlardan qayta-qayta surishtirdik. Keyin ikkalamiz ham yigʻladik. Uyda sovuq jimlik. Bir-birimizga qarayapmiz, yigʻlayapmiz, qarayapmiz, yigʻlayapmiz. Abdulboqi akaga “Koʻrib, gaplashganmisiz” deyman, “Yoʻq” deydilar yigʻlab.

Biz Mansurjon bilan toʻyib suhbat qurolmadik, uzoq diydorlasholmadik. Ammo, bugun eng qadrli insonimizni yoʻqotgandek esankirib qoldik. Mansurjon, diydor qiyomatga qoldimi, ukajon? Mayin tabassum bilan qaraguvchi kamtar ukamni qaytib koʻrmaymanmi? Shohsanam singlim qanday chidaydi? Savollar koʻp...

Ortingizdan qolganlarga Allohim chiroyli sabr bersin! Sizni duolarimiz bilan yoʻqlab turamiz, ukajon. Borgan joyingiz jannat, oxiratingiz obod boʻlsin!

Oʻlmasoy Nishonova,
Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi aʼzosi

*🏛Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi Fargʻona viloyati boʻlimiTelegram | Facebook |* Instagram

2 weeks, 5 days ago

Мен Мансур Жумаев деган шоир йигит борлигини билардим, ижоди билан таниш эдим. У йигит Фарғоналик шоира Шоҳсанамхон билан турмуш қурганлари, ОРЗУ ва Бунёд исмли фарзандли бўлганликларидан ҳам хабарим бор. Биз бу ижодкорлар оиласини яхши кўрардик. Илк бор Мансуржонни Фарғонага “Ватан манзумаси” маънавий-маърифий тадбирига келганларида кўргандим. Мансуржон саҳнада шеър ўқиётганларида қайноналари саҳнага чиқиб, дўппи кийгиздириб қўйгандилар. Ҳамма йигитлар ҳавас билан боқишган эди. Кейин Мансуржонни икки хафта аввал Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси биносида учратдим. Сабаби, турмуш ўртоғим Абдулбоқи ака “Мансуржонни янги китоблари чиқибди, бориб олиб кел, мен Ўлмасой опангиз Тошкентда, эртага ёнингизга жўнатаман дедим” дедилар. Эртаси куни уюшмага бориб, хоналарига кирсам, Мансуржон қандайдир юмуш билан ташқарига чиққан эканлар. Мен иккинчи қаватга чиқиб, Ғайрат Мажиднинг қабулида навбатда тургандим. Мансуржон китобни олиб, ўзлари мени қидириб чиқибдилар. Китобни бердилар, озроқ суҳбатлашдик. “Уйга боринг опа, синглингиз уйдалар” дедилар. Биз ҳайрлашдик. Кунбўйи китобни қўлимдан қўймай кўтариб юрдим. Кўрганлар олиб, бир қур танишиб чиқишди. Фарғонага қайтганимдан кейин Абдулбоқи ака китобни кўрдилар-у, дастхат қўйдириб келмабсанда, дедилар. Кейин Мансуржонга қўнғироқ қилиб, “Опангиз китобни олиб келди, раҳмат, фақат дастхат қўйдириб келмабдида”, дедилар. Мансуржон “Ака, шошганда мениям эсимдан чиқибди, қолган китобларни ҳам топиб қўйдим, келсангиз албатта уларни ҳам бераман” дедилар. Бизнинг Мансуржон билан илиқ хотираларимиз шу бўлди холос. Бугун эса совуқ хабарни эшитиб, аввал ишонгимиз келмади. Яқинлардан қайта-қайта суриштирдик. Кейин иккаламиз ҳам йиғладик. Уйда совуқ жимлик. Бир-биримизга қараяпмиз, йиғлаяпмиз, қараяпмиз, йиғлаяпмиз. Абдулбоқи акага “Кўриб, гаплашганмисиз” дейман, “Йўқ” дейдилар йиғлаб. Биз Мансуржон билан тўйиб суҳбат қуролмадик, узоқ дийдорлашолмадик. Аммо, бугун энг қадрли инсонимизни йўқотгандек эсанкириб қолдик. Мансуржон, дийдор қиёматга қолдими укажон? Майин табассум билан қарагувчи камтар укамни қайтиб кўрмайманми? Шоҳсанам синглим қандай чидайди? Саволлар кўп...Ортингиздан қолганларга Аллоҳим чиройли сабр берсин! Сизни дуоларимиз билан йўқлаб турамиз, укажон. Борган жойингиз жаннат, охиратингиз обод бўлсин!

Ўлмасой Нишонова
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

3 weeks, 1 day ago
**# Бу бизнинг жамият, бизнинг бугунимиз …

# Бу бизнинг жамият, бизнинг бугунимиз ва бизнинг келажак...
Катта йўқотишлар эвазига топилган раҳматлар ҳусусида

Бугун замон ўзгарган, ҳар жабҳада, жумладан, таълим соҳасида ҳам.
Кейинги йилларда таълимга катта эътибор қаратилиб, кундан кунга таълим сифатини ошириш борасида турли янги методлар соҳага тадбиқ этилаётганидан ҳамма ҳурсанд...

Фарзандим кеча мактабдан жуда ҳурсанд бўлиб келди... Тўғри, бошқа кунларда ҳам мактабдан хуш кайфиятда келади, лекин бу галгиси бошқача...

Айни кунларда мактабларда чораклик имтиҳонлар ўтказилаяпти экан...
ЧСБ деб номланган ушбу имтиҳонлар ўтказилаётган куни фарзандимнинг мактабига бир гуруҳ назоратчилар келибди... назоратчилар назоратида ўқувчилар имтиҳон топширишибди, саволларга жавобларни эса кимдир китобдан, кимдир дафтаридан, яна кимдир интернетдан қидириб топишига устозлари қаршилик билдиришмабди, ҳамма ўқувчилар ЧСБдан эсон-омон ўтиб олишибди...
Ҳа, устозлар ҳам, назоратчилар ҳам фарзандларимизни қўллаб юборгани учун РАҲМАТ! Катта раҳмат!
Назаримда фарзандимнинг синфдошлари ҳам ҳаммалари уйга ҳурсанд қайтишган... барча ўқувчиларнинг ота-оналари устозлардан миннатдор бўлишган...
# Қаранг: агар битта синфда ўттиз нафар ўқувчи бўлса, ўттизта ота-она раҳмат айтибди дегани бу, тўғрими?.. агар бошқалар айтмаган бўлсалар ҳам мана мен раҳмат айтдим... Ҳар ҳолда энг камида битта бўлса ҳам раҳмат айтиляптику... Лекин...
Агар устозлар ЧСБдан ўтиб олишда фарзандларимизга рухсат беришмаганида нима бўларди?.. У ҳолда фарзандларимиз қийналиб китоб ўқиши, устозларнинг ўзи эса фарзандларимизга қийналиб билим бериши керак бўларди... Ўшанда ҳозир бўлмаса ҳам келажакда бутун бошли жамият раҳмат айтмасмиди... Раҳматлар сони камида битта, кўпи билан ўттизта эмас МИЛЛИОНларга тенг бўлмасмиди?...
Бу бизнинг жамият, бизнинг бугунимиз ва бизнинг келажак...

02.11.2024. Тошлоқ.
Абдул Боқий

https://t.me/Abdul_Boqiy_ijodiy_kanali

3 weeks, 1 day ago
**Масиҳуллоҳ ҳақида икки оғиз:**

Масиҳуллоҳ ҳақида икки оғиз:
Бир қарасам – камтар, камсуқум, бир қарасам – мағрур, ғурури осмон. Бир қарасам – камгап ва ўйчан, яна бир қарасам – сўзамол, фикрати, ҳайрати чаққон... Болалик чоғида ҳам қуюқ, қоп-қора қошлари остидан теваракка боққан нигоҳи теран бу ошиқ йигит ҳар гал тўгаракдошларига адабиёт уммонидаги қайсидир бир жавоҳирни ҳадя қилиб келарди. “Тўгаракдошларга илиндимда...”, дея гўзал шеър ёки ғазал ўқиб бергани билан фахрланиб қўярди.
Масиҳуллоҳни Ошиқ дедим, ҳа, у ҳам сиздек шеъриятга, адабиётга ошиқ. Болаликдан ошиқ. Бу ошиқлик Масиҳуллоҳни аввал Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона бўлими қошидаги “Олтин қалам” тўгарагига яна Марғилон шаҳридаги ғазалнавис шоир Исмоил Маҳмуд МАРҒИЛОНИЙ бошчилигидаги “Жаҳон отин Увайсий” тўгарагига, кейинроқ Марғилон шаҳридаги шоира Ўлмасой Нишонова бошчилигидаги “Увайсий издошлари” адабий тўгарагига мунтазам боришга, шу билан бирга ўз устида тинимсиз ишлашга ундаган экан-ки, бугун самараси ўлароқ Масиҳуллоҳ ажойиб шоир сифатида бўй кўрсатиб турибди.
Масиҳуллоҳнинг “Эртакли кунлар” илк шеърий тўплами Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Ижод фонди томонидан “Биринчи китобим” лойиҳаси асосида 2022 йили ўн минг нусхада чоп этилди.

Абдулбоқий (Кенжабоев)

ОРЗУ

Қандай бахт – бўғзингга тиқилса йиғи,
Сен узган излардан кузак бошланса.
Барча гуноҳингни бўйнингга олиб,
Тангрининг қошида кўзинг ёшланса...

Қандай бахт – ҳотиржам айтсанг сўзингни,
Ағёр тополмаса сўзингдан илинж.
Баландроқ кўтариб қўйсанг бошингни,
Қинидан чиқмаса ҳеч қандай қилич!

Ва озроқ тўкисроқ ўтса ҳаётинг,
Йиқилсанг, шарт турсанг, бошқа толмасанг.
Сен шундай яшасанг бутун бир умр –
Ўлишни билсангу, аммо ўлмасанг!..

Масиҳуллоҳ

https://t.me/Abdul_Boqiy_ijodiy_kanali

3 weeks, 1 day ago
**ҲАҚИҚАТ**

ҲАҚИҚАТ

Олчоқлар бир куни йиғилиб,
Жаноб Ҳақиқатни алдашди.
Ёлғондан тахт ясаб, ўтқазиб,
Туну кун бетиним алқашди.
Тўрт томон ўйнарди раққослар,
Майналар чаларди куйини.
Бечора Ҳақиқат содда-ку,
Синмайсан дейишса, суйинди.
Бу гумроҳ билмасди бир куни
Энг оғир бадални тўлашин:
Билмасди бечора Ҳақиқат –
Мақталиб, мақталиб ўлишин...

Масиҳуллоҳ

https://t.me/Abdul_Boqiy_ijodiy_kanali

3 weeks, 1 day ago
*** * *

Юлдузларга боқаман ҳорғин
Сенла бахтли эдим, шер эдим
Кӯриб қолсам бир юлдуз - ёрқин
" Шу юлдуз сеники " дер эдим.

Биз севилдик, севдик шубҳасиз
Ва лек бӯлдик соғинчга асир.
Биз - омадсиз, ё тақдир - хасис
Бирга бӯлмоқ этмади насиб.

Сени энди безар оқ либос
Менинг эса юрагимда куз.
Ҳолатим ҳам телбаларга хос
Қӯлларимда суратинг ҳануз.

Сенга энди бегона мутлақ
Муаллифи мен бӯлган шеърлар.
Мен ҳам энди ёзолмам бешак
Қаҳрамони сен бӯлган шеърлар.

✍️ Элёр Тошбоев
📆2024 йил 2 ноябр**

https://t.me/Abdul_Boqiy_ijodiy_kanali

3 weeks, 1 day ago
**Уч кунлик дунё**

Уч кунлик дунё

Бу дунё беш кунлик эмас, аслида,
Умр уч кун! — Кеча, бугун ва яна эрта...
Кечам ўтди...
Бугун — бу Кун ...
Кечиряпман...
Бошимдан..
Эрта эса ёлғиз Ўзига аён
Не бўлар пайдо
Қаршимда, қошимда...

Кечамда қолиб кетди армонлар,
Бугунимда саловат, шукр ва сабр...
Эрта келармикин...
Ҳаловат,
эртамда бордир умид, орзу
Ва яна қабр
Азобидан асрасин Худо...
Ажр берсин ҳар бир бандага...
Ҳеч бир қули кўрмасин жабр...

Қўрқмайман
ойсиз кеча, юлдузсиз тундан
қўрқаман
азоби шиддатли кундан.
Кечам ойдин эди, бугуним ҳайрон...
Эрта қандай бўлар... узундан узун...
Эртамни ҳайрли қилсин, Аллоҳим.

Эртамни ҳайрли қилгин, Аллоҳим!

02.11.2024-й. Шанба.
с. 01:54 мин. Тошлоқ.

Абдулбоқий (Кенжабоев)

https://t.me/Abdul_Boqiy_ijodiy_kanali

3 weeks, 1 day ago
**Менга атаб шеър ёзмагансан...**

Менга атаб шеър ёзмагансан...

Юрагимга қадаб ишқ гулин
Сени жондан суйдирганим шеър.
Кўйлагингни ювиб, дазмоллаб,
Пайпоғингни кийдирганим шеър.

Таомларга меҳримни қўшиб,
Сенга уни тутганим ҳам шеър.
Сал кечиксанг уйга сиғмасдан
Кўчаларда кутганим ҳам шеър.

Жаҳлинг чиқиб, койийсан гоҳо,
Эркаланиб, йиғлашим ҳам шеър.
Баъзан жуда ранжитиб сени
Юрагингни тиғлашим ҳам шеър.

Эркам, рости ёруғ дунёда,
Кўзларингдан гўзал ғазал йўқ.
Тўрт фарзандим, тўрт катта достон,
Ва улардан суюк асар йўқ.

Ўлмасой Нишонова

https://t.me/Abdul_Boqiy_ijodiy_kanali

3 weeks, 1 day ago
***Ассалому алайкум азиз устозлар!

***Ассалому алайкум азиз устозлар!

Шеърият, адабиёт ва санъатсевар мухлислар!

Сиз азизларимизни " НАЗМ ВА НАВО " гуруҳида👉2024-йил

👇👇👇
2 - ноябрь кеч соат  

👇👇👇👇

2⃣1⃣:0⃣0⃣

да яна бир ажойиб ижодий дастур кутмоқда!

Ижодий дастуримизнинг азиз меҳмони Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, иқтидорли шоир

МАСИҲУЛЛОҲ МАДАМИНОВ

Масиҳуллоҳ Мадаминов 1998-йил 21-декабрда Фарғона вилоятида туғилган.
2022 йили Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.
“Эртакли кунлар” шеърий тўплами муаллифи.
Шеърлари Республика ва вилоят миқёсидаги “Ёшлар овози”, “Китоб дунёси”, “Машъал”, “Фарғона ҳақиқати”, “Қалб садоси”, газетаси ва бир қанча журналларда чоп этилган.
Ҳозирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ёш ижордкорлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Дастурни гўзал овоз соҳибаси НЕЛИЯБЕГИМ олиб борадилар.

Гуруҳ раҳбари Раъно Алиева.

Бош админ Жамшид Султонов.

Бизнинг манзил:https://t.me/+YkJ0N2fWHR1kZTgy Ижодкорнинг ижод ўзани:***https://t.me/Masihulloh

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 5 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 11 hours ago