Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)

Description
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her

1 month, 3 weeks ago
[​](https://telegra.ph/file/8a3bb381d29d9d6269dc5.jpg)**АҚШ "Хоразм иши" бўйича айбланганларга қарши …

АҚШ "Хоразм иши" бўйича айбланганларга қарши санкциялар эълон қилди
АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг уч фуқаросига қарши санкциялар эълон қилди:

📍1979 й.т. Худайберганова Юлдуз Бахтиёровна, Урганчдаги оилавий болалар уйи собиқ мудираси, тарбияланувчиларни амалдорлар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган

📍 1979 й.т. Машарипов Айбек Султанбаевич, Хоразм вилояти адлия бошқармаси собиқ бошлиғи, ўша болалар уйи тарбияланувчи қизлари билан жинсий алоқа қилган

📍 1984 й.т. Курязов Анвар Копалбоевич, Янгиариқ тумани ФВБ собиқ бошлиғи, у ҳам болалар уйи тарбияланувчи қизлари билан жинсий алоқа қилган.

Эслатиб ўтамиз, оилавий болалар уйи раҳбари ўз қарамоғидаги 3 нафар қизни (Азиза, Раъно ва Диля – исм-шарифлар ўзгартирилган) танлаб олган ва 10 ой давомида (2021 йилнинг майидан 2022 йилнинг февралигача) турли эркаклар, жумладан, юқорида исмлари қайд этилганлар билан билан моддий манфаат эвазига жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган. 2022 йилнинг сентябрь ойида биринчи инстанция суди Худайбергенова Юлдузни ЎзР ЖК 135-м 3-қ "а" банди, 167-м 2-қ "г" банди ва 209-м 1-қисми билан айбдор деб топган ва унга 5,5 йил қамоқ жазоси тайинланган. Машарипов Айбек ва Курязов Анвар ЎзР ЖК 128-моддаси 1-қисми ва эски таҳрирдаги 128-1-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Ҳар бирига бир ярим йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Иш тафсилотларини шу ерда ўқишингиз мумкин.

Воқеа Nemolchi.uz лойиҳаси томонидан ёритилганидан сўнг Бош прокуратура суд қарорига протест киритди, иш қайта кўриш учун қайтарилди. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясининг 2023 йил 3 ноябрдаги ҳукми билан жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ҳукмининг А. М. ва А. Қ. га оид қисми бекор қилиниб, судланувчилар А. М. ва А. Қ. Жиноят кодексининг олдинги таҳрирдаги 128-моддаси 1-қисми ва 128-1-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди ва Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида уларнинг ҳар бирига узил-кесил 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Халқаро Қулликка барҳам бериш куни муносабати билан АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Урганч шаҳридаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига нисбатан жисмоний ва гендер зўравонлик, жумладан, одам савдоси ва жинсий зўравонлик содир этган собиқ ўзбек амалдорларига қарши санкциялар жорий қилмоқда. Учала уч шахс 13818-сонли Президент фармони билан санкциялар рўйхатига киритилди.

Худайберганова, Курязов ва Машариповлар содир этган жиноятлари бўйича санкциялар рўйхатига киритилган. Уларнинг Қўшма Штатлардаги ёки АҚШ фуқароларининг эгалиги ёки назоратидаги барча мулки ва мулкий манфаатлари блокланди ва OFAC‘га хабар қилиниши керак. Бундан ташқари, уларга тегишли бўлган ҳар қандай ташкилотлар ҳам блокланади.

#СукутСақлама #ХоразмИши

1 month, 3 weeks ago
[​](https://telegra.ph/file/3fe1da05425ec10f787fd.jpg)**Сизни бугун** [**#NeUyat24**](?q=%23NeUyat24) **фестивали доирасида “Феминизм …

Сизни бугун #NeUyat24 фестивали доирасида “Феминизм ва ўзбек шеърияти" (Янги Ўзбекистон шеърияти мисолида) мавзусидаги маърузада кутамиз!

2016 йилдан кейинги шеъриятнинг қаҳрамонлари кимлар? Замонавий ўзбек шоирлари аудитория билан қандай туйғуларни бўлишадилар? Ҳозирги ўзбек шеърияти феминистикми? Ўзбек шеъриятининг глобал дунёдаги истиқболлари қандай?

Шу ва бошқа масалаларни ёш шоира, ёзувчи, филология фанлари бўйича номзод (Phd) Тилланисо Нурёғди (@TillanisoEN) билан таҳлил қиламиз.

Тилланисо 3 шеърий ва 2 насрий асар муаллифи. "Дилхат”, “Оловранг туғён”, “Қон” каби шеърий, “Сунбула” “Шакл” номли насрий асарлари чоп этилган.

2021 йилда “Таҳсин” ёшлар мукофоти билан тақдирланган.
59-Венеция Биенналесининг Ўзбекистон Миллий павильони очилиш маросимида шеърий чиқиш билан  ҳамда Германиянинг Кассел шаҳрида бўлган Documenta 15 кўргазмасида Ўрта Осиё аёл руҳиятининг турли томонлари ифода этилган шеърий перформанс, эссе ва Ўрта Осиё мифологияси ҳақидаги маърузаси билан қатнашган. 

Сана: 29 ноябрь
Вақти: 19:00

Манзил: 139 Documentary Center галереяси, Тарас Шевченко кўч., 8 (мўлжал: "Патрики" қаҳвахонаси)

Кириш бепулМаъруза ўзбек тилида бўлиб ўтади. Таржима кўзда тутилмаган.
18+

#NeUyat24 #СукутСақлама

1 month, 4 weeks ago
[​](https://telegra.ph/file/57369807a012b6ee2dfe1.jpg)Олий суд матбуот котиби Азиз Абидовнинг …

Олий суд матбуот котиби Азиз Абидовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 10 ойи давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 15 427 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 9 210 нафарига жарима жазоси, 6 217 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (оилавий (маиший) зўравонлик) билан 399 нафар шахс судланиб, уларнинг 126 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 255 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 18 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

#СукутСақлама #Қонунлар #статистика

4 months, 3 weeks ago

#АёлларСаломатлиги

Аёллар учун қандай контрацепция усуллари мавжуд? Уларни танлашда нималарга эътибор бериш керак? Улар нафақат исталмаган ҳомиладорликдан сақланиш имконини беради, балки жинсий йўл орқали юқадиган инфекциялар олдини олади ҳам.

*?Контрацепция усуллари*Бачадон ичи спирали
Ишончлилиги: 98–99%
Кичкинагина мис ёки кумуш мосламанинг таркибида гормон бўлиши мумкин. У бачадон бўшлиғига киритилади ва тухум ҳужайранинг имплантациясига тўсқинлик қилади.

Ижобий томонлари:
– доимий назоратнинг кераги йўқ;
– аёл хоҳишига қараб, исталган вақтда олиб ташлаш мумкин.

Салбий томонлари:
– ўрнатиш ва олиб ташлаш вақтида гинекологнинг иштироки шарт;
– юқумли касалликлардан ҳимояламайди;
– баъзида асоратлар ва ножўя таъсирлар учрайди.
Туғмаган аёлларга тавсия этилмайди!

?Гормонал контрацепция
Ишончлилиги: 99%
Комбинацияланган орал контрацептивлар (КОК) – таркибида эстроген ва прогестин гормонлари бор таблеткалар. Ҳар куни бир хил вақтда ичилади.
Мини-пили – прогестин гормонига эга таблеткалар. Ҳар куни ичилади. Эмизикли аёллар, шунингдек, КОК тақиқланган аёлларга тўғри келади.
Ҳомиладорликка қарши мушак ичи инъекцияси. Турига қараб, ҳар 2-3 ойда олинади.
Ижобий томонлари:
– юқори самарали ва хавфсиз;
– ҳайз вақтида оғриқ камаяди, циклни меъёрлаштиради;
– тери ҳолатини яхшилайди.
Салбий томонлари:
– юқумли касалликлардан ҳимояламайди;
– таблеткаларни ҳар куни қабул қилиш ҳушёрликни талаб қилади;
– шахсий қабул қила олмаслик хавфи бор.

?Жарроҳлик усули (стерилизация)
Ишончлилиги: 99%
Аёлларда бачадон найлари, эркакларда эса – уруғ чиқувчи йўллари боғланади. Тухум ҳужайралари ва сперматозоидлар ҳосил бўлишда давом этади, ҳайз цикли сақланади. Аммо ҳомиладорлик бўлмайди.
Ижобий томонлари:
–деярли 100% лик контрацептив таъсир;
– ножўя таъсирлари йўқ.
Салбий томонлари:
– орқага қайтмайдиган усул;
– юқумли касалликлардан ҳимояламайди.

Тўсувчи усуллар
Ишончлилиги: презервативлар – 85–99%; спермицидлар – 70–85%
Булар механик (қалпоқчалар, эркак ва аёллар презервативлари) ва кимёвий (спермицидлар) воситалардир. Сперматозоидларнинг бачадон бўшлиғига ўтишини тўхтатади ва чеклайди.
Ижобий томонлари:
– юқумли касалликлардан ҳимоя қилади;
– жиддий ножўя таъсирлари йўқ.
Салбий томонлари:
– фойдаланиш учун махсус кўникма талаб қилинади.

Биологик усуллар
Лактацион аменорея усули, тақвим усули, базал ҳароратни ўлчаш, узилган жинсий алоқа. Кўп ҳолатларда контрацепция воситалари каби самарали эмас, исталмаган ҳомиладорлик хавфи жуда юқори.
Деярли 85% аёллар исталмаган ҳомиладорликдан сақланиш учун контрацепциядан фойдаланади.

Нодира тайёрлади

#СукутСақлама #АёлларСаломатлиги

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her