? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?
⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT
ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅
? Elon va Garant: @TonyYT
? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER
Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️
©️ SENATOR PUBGM
Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️
? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.
? Reklama: @Xojisaid
Абдулла Орипов Ўқинг Анвар қори, ўқинг, биродар,
Муқаддас Қуръоннинг оятларидан.
Руҳимга тинимсиз ёғдулар ёғар,
Чексиз самовотнинг қаватларидан.
Ўқинг “Фотиҳа”ни, ўқинг “Ёсин”ни,
Тавба эшиклари очилсинлар ланг.
Тазарру деб билинг кўзда ёшимни,
Ўқинг, барчамизга шафоат тиланг.
Ўқинг, бор гуноҳлар буткул тўкилсин,
Аршгача юксалсин савобнинг ҳадди.
Ўқинг ёвузликнинг бели букилсин,
Токи эзгуликнинг рост бўлсин қадди.
Инсонни минг йиллар жаҳолатидан
Аслига қайтарган иймон-ку ахир.
Ўқинг, илоҳий сўз ҳароратидан
Эрисин ҳаттоки тош қотган бағир.
Ўқинг, зарра ғубор қолмасин дилда,
Кундуз қуёш гувоҳ, тунда гувоҳ ой.
Мўминлар қатори ўша манзилда
Бормикан менга ҳам тангачалик жой..?
2009 йил 16 июнь
Абдулла Орипов. Тавалло
**Ёзувчиларнинг адабий ўзанларига марҳамат:
Алфайз - @perezagruzka_2021 Азизбек Норов - @kitob_xiyoboni Бахтиёр Абдуғафур - @Baxtiyor_Abdugafur Байрам Али - @BeshinchiTomon Дўстбек Сулаймонов - @nasr_uz Жавлон Жовлиев - @javlonjovliyev Жуманазар Йўлдош - @Jumanazar_Yuldash Манзура Абдуллаева - @sayhunqizi Моҳира Эшпўлатова -** @Altruistning_qizi
Неъмат Арслон - @amalgama_asar Нодирабегим Иброҳимова - @mittihaqiqatlar Нурилла Чори - @Yozuvchi83 Нурали Қаҳрамон - @santuagaraoflibrary Санжарбек Икромов - @Sanjar_Ikrom Рахшона Аҳмедова - @raxshonaahmedova Тилланисо - @tillanisoen Фозил Фарҳод - @fozilfarhod Фурқат Алимардон - @mezonlar Шавкат Дўстмуҳаммад - @katarsis_kundalik Шерзод Ортиқов -@SherzodOrtiqov Шерзод Комил Халил -@Sherzodkomilkhalil
Ассалому алайкум, қадрли дўстлар. Бир замонлар ушбу канални – ЎЗАН очган эдим. Аммо орада йилларки, ишлатмадим. Янги йилда яхши ният билан яна ишлатишни мақсад қилдим.
Ассалому алайкум, қадрли дўстлар. Яқинлар саломат, хонадонлар ободми?
Бу дунёни Оллоҳ жуда нозик мувозанатда яратган. Яратилмишнинг сарвари бўлган инсон ҳаётнинг завқини сурар экан, мана шу мувозанатни қалбида тенг ушлаши учун ўлимни ҳам эслаб турмоғи шарт.
Ҳеч бўлмаса, Баҳовуддин Нақшбанддай Балогардон ҳазратлари айтган бу тарзда:
Ҳеч нарсамиз йўғу ҳеч камимиз йўқ,
Ҳечимиз йўқликдан ҳеч ғамимиз йўқ.
Жандамиз елкада, елкада — гўристон,
Гар ўлар эрсак, ҳеч мотамимиз йўқ.
Асарларидаги бағишловларга қараб, ёзувчию шоирларнинг шахси ҳақида бемалол хулоса чиқарса бўлади. Ким бутун одам, ким хушомадгўй, ким ялтоқи, ким тиланчи, кимнинг ор-номуси бор…
Ҳеч кимга асарларини бағишламаганлар ҳам бор. Уларнинг кўпчилиги ич-ичидан ўзларини танҳо ўйлайдилар. Ёхуд яхши кўрган дўстлари йўқ ёлғиз одамлардир.
Бизда тушунилиши қийин деб эълон қилинган Жойснинг “Улисс”ини Томас Вульф ўқиш учун ўсмирларга тавсия этади.
Илгари эркакларнинг ҳам алласи бўларди. Эслайман: чордона қуриб ўтирган қариялар жунжиккан неварасини кенг тўнининг бағрига олганча, тебраниб алла – “ҳу-ё, ҳу” айтади.
Бобосининг эркаси,
Бу дунёнинг серкаси.
Пошшо бўлсин шу болам –
Эл-юртини тергасин.
Ҳу-ё, ҳу-ё,
ҳу-ё, ҳу!
Ҳу-ё, ҳу!
“Ҳу-ё, ҳу”нинг маъносини ҳеч кимдан сўрамаганман. Ҳеч ким айтмаган ҳам. Эҳтимол ўша қариялар ҳам ота-бобосидан қолган оҳангу сўзни ўйлаб ўтирмай, айтиб юборишавергандир. Ёки эртагу халқ достонларида “Ё, ҳу!” деб савашга кириб кетибди!”, ёхуд “Ё, ҳу” деб йўлнинг танобини тортиб жўнабди” қабилидаги гапларни кўп эшитганмиз, ўқиганмиз. Аммо бу лафзнинг маъносини ҳам чақиб кўрмасдан ўтиб кетганмиз.
Бу жумланинг маъноси эса жуда теран ва узун. У сўфийлар, дарвешлар зикр тушганда, айтадиган нашу наъмонинг нақорати – парвардигори оламга мурожаатидир. “Ҳу” арабийдан ўзбекчага ағдарилса, “У” деган олмошни билдиради. Демак, “ҳу-ё, ҳу” “У, фақат У”, яъни “Оллоҳ, фақат Оллоҳ” деган маънони беради. Сўфийликнинг баъзи (масалан, Жалолиддин Румий) тариқатларида рақсу само амали бор. Рақсу самода, бу жумла – “ё, ҳу!” – кўнгилни жўш урдириб, илоҳий нурга қориштираётган ҳолнинг ритмини белгилайди; такрор-такрор буралиб, рақсу оҳанг аро кўкка ўрлаётган руҳга ундов – мадад беради! Силкитиб-силкитиб, мудроқликдан уйғота-уйғота фалакка – яратган сари бошлайди. Бу дунёда Ундан бошқа нарсага интилмоқлик бекор эканлигини таъкидлайди – “Ҳу, ё, ҳу!” – “У, фақат у”!
Болаликда эшитганим ўша боболар алласидаги “Ҳу-ё, ҳу” ҳам невараларга айтилган тилакларни Оллоҳга йўллаш – “Сен! Бу ниятларни бор этадиган фақат сен!“ дегани; “Ё, ҳу”, деб достон қаҳрамонининг йўлга тушгани эса, “Ё раб! Сен, фақат сен – паноҳимсан!” деб, Оллоҳни мададга чақирганидир.
Фарзандларга ҳам “фақат У – Парвардигор бор – қўрқма!” деб руҳу қалбига қуйилгандир.
Бундан қирқ йиллар аввал бойсунлик санъаткорлар қадимги – ҳозир бутун Ўзбекистон биладиган – “Яққу яқ” – “Яққу-я” деган бир қўшиқни, рақси билан қайта тиклаб, ижро этишганини ҳамма билади. Ўтган асрнинг етмишинчи йилларида ёши каттароқ санъаткорлар шундай бир “ўйин-ашула” борлигини эслашди – элас-элас хотирада қолган бу оҳанг қайта тирилгач, бутун ўзбекия бўйлаб ёйилди. – “Яққу-я”нинг маъносини сўрашганда эса, ҳар ким билганича, жавоб беришга уринди. Кимдир: “Бу жанговар қўшиқ – “Яққу-я” маъноси “Ёв қув-а!” ҳам деб юборди. Аслида эса бу қўшиқ ўша “ё, Ҳу,ё!, ё, Ҳу, ё!” яъни, “У, фақат У”нинг – “Ё, худо-я!”нинг ўзгинасидир. Аммо хотирасизлик замонида сўфийларнинг бу рақсу самоси кимнингдир қулоғига (хайрият!) “Яқу-я” тахлит қолиб кетган. Дарҳол янгича сўз ёзилган, аллақайдан дарвешона шиддатли мастона куй оқиб келган. Бу рақсу самонинг ижро шакли ҳам санъаткорларларнинг кўнглига худди худо солгандай – ўша қадимги зикр тушиш тартибида кечган. Тўю томошаларда эндигина ижро этила бошлаган-да, “яққу”чилар жўрликда ашула айтган кўйи, эгилиб, букилиб ўйнаётган раққосни ўраб олишар; ғайрат ила жўрқарсак уришиб, ярим рақс тушганча, жазава мақомида дунёни шиддатга тўлдиришарди.
? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?
⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT
ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅
? Elon va Garant: @TonyYT
? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER
Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️
©️ SENATOR PUBGM
Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️
? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.
? Reklama: @Xojisaid