Create New I'd From This Link :
https://sikkim8.com/#/register?invitationCode=73138114221
Deposit / Withdraw Help : @Pero91Club
✅ Recharge ₹1000 & Get ₹500 free Bonus
Telegram Link : t.me/+8g1tMqzezkc2MjE1
Last updated 2 months, 1 week ago
Last updated 1 week, 3 days ago
? @RaikaCheckerBot
⚡️ Owner: @RaikaFN
Last updated 2 months, 2 weeks ago
КИПРИК УЛАШ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ МУМКИНМИ?
❔CАВОЛ: Киприк улаш учун маҳсулотлар сотиладиган дўконда ишлаш ва уларни сотиш мумкинми? Билишим бўйича киприк улаш ва шунга ўхшаш ишлар динимизда ман этилган экан. Aллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин!*? *ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.Шариатимизда савоб ишларни рўёбга чиқиши учун хизмат қилиш савоб ёки бунинг акси гуноҳ ишларни рўёб чиқиши учун хизмат қилиш гуноҳ ҳисобанади. Модомики, киприк улаш шаръан ножоиз иш экан, демак, бунга тааллуқли ишлар ҳам дуруст эмас. Бунга ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ворид бўлган ҳадис ҳужжат бўлади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ хамрни ҳам, уни ичувчини ҳам, қуювчини ҳам, сотиб олувчини ҳам, сотувчини ҳам, тайёрлатувчини ҳам, олиб келувчини ҳам, олиб келтирувчини ҳам лаънатлади» (Абу Довуд ривояти). Ибн Можанинг ривоятида: «Пулини еювчини ҳам», дейилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.
?@muminauz
? СИЗНИ СОҒИНДИМ Ё РАСУЛУЛЛОҲ? Шайх Нуриддин Холиқназар?@muminauz
? РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ АХЛОҚЛАРИ*✅ *Кичикми-каттами, аёлми-эркакми, барча муҳтожларнинг ҳожатини раво қилардилар?Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Ақли заиф бир аёл бор эди. У: “Эй Аллоҳнинг расули! Менинг бир ҳожатим бор”, деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй фалончининг онаси! Қайси йўлдан борасан?” дедилар. Ўринларидан туриб, у билан йўл-йўлакай суҳбатлашиб бордилар...” (Имом Муслим, Имом Аҳмад ривояти).?@muminauz
? БИР НЕЪМАТ БОРКИ...? Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари? @muminauz
БОШҚАЛАРГА САВОБ БАҒИШЛАСА, ЎЗИДА ҲАМ ШУ САВОБ ҚОЛАДИМИ?
*❓*CАВОЛ: Инсон савобли амал қилиб, ўтганларга бағишлайди. Мана шу амалининг савоби ўзида ҳам қоладими?
? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Албатта, ўзига ҳам савоб қолади. Ҳошиятут Таҳтовий” китобида бундай дейилган:
"فللإنسان أن یجعل ثواب عمله لغیره عند أهل السنة والجماعة سواء کان المجعول له حیًّا أو میتًا من غیرأن ینقص من أجره شيء. وأخرج الطبراني والبیهقي في الشعب عن ابن عمر قال: قال رسول الله ﷺ: إذا تصدق أحدکم بصدقة تطوعاً فلیجعلها عن أبو یه؛ فیکون لهما أجرها ولاینقص من أجره شيء"
“Аҳли сунна вал жамоа наздида инсон қилган амалининг савобини бошқа инсонга бағишлаши мумкин. Бағишланган инсон тирик ёки маййит бўлишининг аҳамияти йўқ. Бунда амални қилган инсоннинг савобидан ҳеч нарса камаймайди. Имом Табароний ва Имом Байҳақий Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: *“Сизлардан бирингиз нафл садақа қилса, унинг савобини ота-онасига бағишласин. Шунда садақанинг савоби ота-онасига бўлади ва ўзининг ҳам савоби камаймайди*”, деганлар”. Бу маънодаги гаплар бошқа манбаларда ҳам келган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
? ТИЛ ЯХШИЛИК КАЛИТИДИР? Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари@muminauz
МАЙЙИТ УЧУН НАМОЗ
*❓*CАВОЛ: Бир танишим: “Бир инсон вафот этса, жанозадан кейин унинг учун йўл намози деган намоз ўқиб, савобини шу маййитга бағишлайди”, деб қолди. Ҳақиқатан, йўл намози деган намоз борми?
?ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда бир қанча нафл намозлар бор, аммо маййит учун ўқиладиган йўл намози каби бир намоз йўқ. Динда шундай буйруқ бор экан, қилмаса бўлмайди, деб бундай намозни оммалаштириш, вожиб даражасига кўтариш хатодир. Оммалашиб кетса, бидъат ишга айланиш эҳтимоли бор.
Лекин вожиб даражасига чиқармасдан ихтиёрий равишда нафл намоз ўқиб, савобини маййитга бағишлаш жоиз. Бу ҳақида “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
“Инсон намоз ўқиб, рўза тутиб, садақа қилиб, савобини тирик ёки маййитга бағишласа бўлади ва савоби уларга етиб боради. Бу Аҳли сунна вал жамоанинг тутган йўлидир”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
? Тошкент вақтига кўра намоз вақтлари
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!
Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин ?
Create New I'd From This Link :
https://sikkim8.com/#/register?invitationCode=73138114221
Deposit / Withdraw Help : @Pero91Club
✅ Recharge ₹1000 & Get ₹500 free Bonus
Telegram Link : t.me/+8g1tMqzezkc2MjE1
Last updated 2 months, 1 week ago
Last updated 1 week, 3 days ago
? @RaikaCheckerBot
⚡️ Owner: @RaikaFN
Last updated 2 months, 2 weeks ago