Hamroqul Asqar - Ijodi - https://t.me/+IVwwJvEkUnVmOGNi

Description
@hamrokulas
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago

1 month, 1 week ago
**рилишини назорат этиш, аксинча дарҳол прокурорга …

рилишини назорат этиш, аксинча дарҳол прокурорга шикоят қилиш Адвокатнинг энг асосий бурчидир! Ана шу қоидаларга тўла амал этмайдиган Адвокатлар ўзлари ҳимояга муҳтож ҳимочилардир!
Жуда кўпчилик адвокатларнинг мижозларига ҳимоя шартномасидан нусха, тўлов чеки бермасдан, ҳимоя ордери илова этилган ҳолда шикоят ёзмасдан, пала – партиш тайёрланган шикоятларга мижозининг хотини ёки уларнинг ота – оналарига имзо қўйдириши оддий ҳолга айланиб қолганки, бундан: - у ҳолда нега ҳимоя ордери учун пул тўланди деган савол пайдо бўлади?!
Қонунлари ишламаган давлат нурайди. Адвокатлар қонунлар мукаммал ишлашини талаб қилиш ваколатига эга Инсон ҳуқуқларининг танянч устунларидар!
Юқорида мухтасар баён этилган мулоҳазаларимиз сўнгида Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатаси раҳбариятидан:
- муқаддам порахўрлик ва бошқа жиноятлари учун жавобгарликга тортилган собиқлар ўз соҳасига қайта тикланмагани каби, уларга адвокатлик, нотариус лицензияси берилмаслик, мижозларини алдаб, уларга моддий зарар етказган адвокатлар лицензиясини бекор қилиш амалиётини жорий этиш;
- Инсон ҳуқуқлари ҳимояси борасида танловлар ўтказиб, энг яхши ютуққа эришган энг яхши адвокатларни мукофотлаш, уларни комьпютер ва техника жиҳозлари билан таъминлаб моддий ҳамда маънавий рағбатлантиришни йўлга қўйиш;
- юридик институтларга аълочи талабаларини инсон ҳуқуқлари ҳимояси йўналишига жалб этиш бўйича олдиндан буюртма бериш., борасидаги ушбу мулоҳазаларимизга эътибор беришни сўраймиз!
Хамроқул Асқар
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Дўрмон. 22.01.2024 й.
https://t.me/hamrokulas22

1 month, 1 week ago

АДВОКАТ ЁЛЛАШДА АДАШМАНГ, ЁХУД - ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҲИМОЯЧИЛАР...
“Дунё ўзбеклари” интернет нашри Бош муҳаррири Исмат Хушевнинг айрим қаллоб – ўртакаш адвокатлар ҳақидаги кўрсатувидан кейинги мулоҳазалар.
Истеъдодли журналист дўстим Исмат Хушев очиқ майдонга ташлаган ушбу мавзу бир қарашда ошкора таҳдиддек, эътиқодсиз кимсаларга ёқмасада, менимча бу айнан шу бугунги кунларимизнинг энг оғриқли ўта муҳим мавзусидир!
Доно халқимизнинг: - даъвогар суст бўлса қози муттаҳам бўлади., деган нақли ҳам аслида адвокатлар ҳақида. Чунки, бошига мусибат тушган ёки туҳматга учраганларнинг аксарияти ўзини ўзи ҳимоя эта олмайди. Айниқса, ҳибсда ёки қамоқдагиларнинг имконияти мутлақа чекланганлиги боис, уларнинг бузулган ҳуқуқларини тиклаш, улар номидан шикоятлар ёзиш, дастлабки тергов, суд маҳкамаларида ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя этиш, ҳибсхона ёки қамоқхоналарга кириб зарур маълумотлар тўплаш, маслаҳат бериш, гувоҳларни терговга жалб қилиш, алибилар топиш, сўроқ пайти, юзлаштириш жараёнларида иштирок этиш, ушлаб туриш, жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарор ва иш ҳужжатларидан нусха олиш., каби хуллас ҳимоя билан боғлиқ барча ҳаракатларни қонун доирасида амалга ошириш учун ягона қонуний ваколатга эга “даъвогар” адвокатдир. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Адвокатлар тўғрисидага қонун ва Жиноят кодексида ҳимоячининг қонуний саъйи ҳаракатларига тўсқинлик қилган шахсларнинг жавобгарликга тортилиши белгилаб қўйилган.
Албатта, ўз ҳимоясидаги шахсни қонун доирасида ҳимоя қилиш, уларнинг дастлабки тергов ва суд жараёнларида бузулган ҳуқуқларини тиклаш учун Адвокатлар ўзи яшаётган давлат қонунлапри ва Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига оид Ўзбекистон Республикаси Сенати Қонунчилик палатаси ратификация этган халқаро ҳуқуқ Пактларини терговчилар, судьялардан ҳам кўра мукаммал билиши, ўз тажрибаси, ютуқлари, турли тўсиқ, таъзийқлар ҳақида расмий матбуот ва интернет тармоқлари орқали жамотчиликни хабардор этиб бориши лозим.
Ўз номи билан чинакам ҳимоячи аввало қонун қиличи ва қалқони билан қуролланган баҳодир жангчидир! Аммо, афсуски айрим адвокатларимиз уларга қонун асосида берилган ҳуқуқларидан фойдаланишни яхши билмаганликлари, ёки билиб қонун таъқиқлаган усуллардан фойдаланишлари оқибатида унинг ҳимоясидагилар азоб чекадилар.
Тақдир тақозасига кўра умримнинг 20 йилдан ортиқ қисми асосий фаолияти Инсон ҳуқуқлари ҳимоясидан иборат нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда 500 дан ортиқ тергов, суд жангу жадалларида ўтди, бу жараёнларда ёзилган юзлаб мақола,суд очеркларим “Ҳуррият”, “Адвокат”, “Моҳият” каби газета ва журналист Исмат Хушевнинг “Дунё ўзбеклари” халқаро интернет нашри ҳамда бошқа интарнет тармоқларида чоп этилган.
Ана шу жараёнларда, мен кўрган адвокатларнинг аксарияти инсоннинг айбини топиб қоралаш борасида суяги қотган кейинчалик урилган, сурилган ёки нафақадаги собиқ терговчи, прокурор, судьялар эди. Улар ҳимоядан кўра, собиқ ҳамкасблари билан келишиб иш битиришга мойил, ҳимоя деганда фақат шу усулни танлайдиган шарафсиз кимсалар эди. Хўш, улар буни қандай йўл билан амалга оширадилар.
Маълумки, кўпинча дастлабки терговда гумонланувчининг асосий айбидан ташқари ўнлаб ишга алоқаси бўлмаган айблар қўйилиб сунъий ваҳима яратилади, ўзаро “келишув”дан сўнг ана шу асоссиз айблар олиб ташланиб, мижоздан ундирилган пул арра қилинади. Буни даллолик деймизми, товламачиликми ё терговчи ёки судьяларни йўлдан уриш деймизми., хуллас қаллоб адвокатларнинг ҳимоя усули шундай...
Бизда Конституция ва қонунларни биладиган, адвокат иштирокисиз кўргазма беришдан бош тортадиган фуқароларимиз жуда кам. Юридик институтни тугатибоқ адвокатликни касб этган ўз ҳуқуқларини яхши биладиган юристлар ҳам бармоқ билан санарли даражада?!
Қонун талабига кўра, Адвокат дастлаб ҳимоя шартномаси нусхаси, қанча ҳақ тўланган бўлса аниқ суммаси қайд этилган тўлов чекини мижози ёки унинг вакили бериши ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳимоя ордерини тергов органига тақдим этиши шарт. Ҳар қандай, маъмурийми, жиноят ишими энг муҳим ҳужжат: - иш қўзғатиш ҳақидаги қарор бўлиб, қолган тафиш, сўроқ ва бошқа тадбирлар ана шу қарор доирасидан четга чиқилмаган ҳолда олиб бо

1 month, 3 weeks ago
**Қай ишга қўл урма барчаси хато,

Қай ишга қўл урма барчаси хато,
Нафс жаллодимиз, бу дунё тузоқ.
Қўрқоқ бўлиб қолар ботирлар ҳатто –
Қуллар орасида яшаса узоқ...
21 Asr. https://t.me/hamrokulas22

4 months ago
**САМАНДАР

**САМАНДАР

Ислом Каримов буйруғи билан
қамоққа олиниб, 24 йил зиндонда ўтирган,
Олий мажлис депутати Самандар Қўқонов
монологи.

Эй, Аллоҳим, мен аждоди Ўғиз,
Фақат сени деган қаландарингман.
Йигирма тўрт йил зиндонда ёлғиз,
Тириклайин ёнган самандарингман!

Шу миллат дардида ёниб яшадим,
На сўзим эгилди, на қад эгилди.
Хоинларга қулдек назар ташладим
Қанча сафдошларим тутдай тўкилди.

Бизни таладилар итлар, шоқоллар,
Тўғри йўлимиздан чекинмадик биз.
Қийноққа солдилар қаҳри қаттоллар,
Жаллодлар пойига юкинмадик биз!

Гар, Тангри қўлласа, бандаси ўлмас,
Ҳатто, ер тубидан чиққайдир омон.
Тангри қўллаганнинг боғлари сўлмас,
Ҳаёт бахш этади совуқ қаҳратон!

Мана офтоб порлаб, золим бўлди даф,
Мазлумлар кетма – кет бўлмоқда халос.
Ватан озодлиги энг буюк шараф,
Бизлар ўликлардан олмаймиз қасос!

Қолган хоинларни қабрига қўйсак,
Қўрқоқнинг боласи золимга қулдир.
Тик туриб яшадик, тик туриб ўлсак,
Авлодимга қолар меросим шулдир.

Буни ҳаёт дерлар, тўхтамас жанги,
Оққан дарёларинг, оқсинлар тўлиб.
Ватаним бағрингда қолайин мангу,
Самандаринг эдим, самандар бўлиб!

Хамроқул АСҚАР - 17.01.2017 йил.**https://t.me/hamrokulas22

4 months ago
4 months ago
**ДАРАХТЛАР НЕЧ БОР БАРГИНИ ТЎКДИ,

**ДАРАХТЛАР НЕЧ БОР БАРГИНИ ТЎКДИ,
Келиб кетаётир қанча баҳорлар.
Хотирам лавҳига кеч етиб келди,
Мунис нигоҳларинг берган хабарлар.

Олис юлдузларга боқиб чарчадим,
Бу замин чексиздир, бу кўк бепоён.
Ҳеч кимса дилимдан эмас хабардор,
Ўзимдан ўтгани ўзимга аён…

Сен юрган йўлларга ҳамиша бағрим,
Кўзимда ёш билан нигоҳ ташладим.
Мен сени ҳамиша соғиндим эй, гул,
Мен сени ҳамиша севиб яшадим.

Бизга кулиб боққан кибрли дунё,
Доим кемтиб келди имконларимни.
Бағримдан довулдай юлиб олди-ку,
Кўнглимга энг яқин инсонларимни.

Мен бўйин эгмовдим дунёга мағрур,
Сен боис ёлбордим, сени сўрадим.
Мен сени ҳамиша соғиндим эй, гул,
Мен сени ҳамиша севиб яшадим.

Ҳатто хундорлар ҳам ярашар бир кун,
Ё, қасос лаззатин бахш этар қазо.
Бунча меҳрибонсан, бунча бераҳм,
Шафқат ҳам демассан бермассан жазо,

Қани энди кел!
Ёмғурдай сочил -
Қалбимнинг поёнсиз бўшлиқларига.
Мен сени ҳамиша ошно этаман,
Кўнглимнинг энг пинҳон қўшиқларига.

Шу осмон остида кимни учратсам:
- Уни кўрмадингму., дедим,
сени сўрадим.
Мен сени ҳамиша соғиндим эй, гул,
Мен сени ҳамиша севиб яшадим...

1984 й.** https://t.me/hamrokulas22

4 months, 1 week ago

Сўраб кўр билағон бутунларингдан.
Дунё ўзбеклари жамул жам бўлса –
Ҳатто, кул қолмайди ўтинларингдан!
Ҳеч кимга ялинма., омонат бул тан.,
Асло, эгилмасин ўшал мағрур бош.
Қачон сафимизга қайтар экансан:
- Ўғлим Исмат., дея сийлайди Ватан!
Тошкент – 09.11.13.
@hamrokulas22

4 months, 1 week ago

МАКТУБ
- дўстим Исмат Хушевга -
Илдиз узсанг, хаёли Ватан!
Мирзо Бедил
1.
Тикка боққанмидинг.,
дўстим Исмат Хуш.,
Ўзбек девларининг биронтасига?!
Қисмат довуллари ногоҳ учирмиш –
Олис Канаданинг Торонтасига…
Оддий мухбир эдинг, қўлингда қалам,
Шу миллат дардида куйиб юрардинг.
Ҳатто, душманингнинг боласини ҳам,
Худди ўз болангдек суюб юрардинг.
Мухбирлик, шоирлик бари жамул – жам,
Зўр келса достонлар ёзиб ташлардинг.
Камбағални эзса бирор муттаҳам,
Дарҳол ўша билан уруш бошлардинг.
Не, не аждаҳолар оғзидан кириб,
Жигарини эзиб, бутун чиқардинг.
Кундуз – юртбошининг қўлини сиқиб,
Кечқурун – биз билан шароб ичардинг…
Сендай ёвқур мухбир кирмаган эрди,
Ўзбек матбуотин дарвозасидан.
Абдулла Ориф ҳам сал чўчиб дерди:
- Қўрқаман., Исматнинг овозасидан…
2.
Сени укам деган улуғлар аста.,
Мақтаб тўғри йўлдан чалғитар бўлди.
Ғараз ниятига тўғаноқ бўлса –
Сенинг қўлинг билан қалқитар бўлди…
Барчанинг душмани асли ўзидир,
Юракларни эзар кеч келган алам.
Ким айтар матбуот элнинг кўзидир -
Қасос қуролига айланса қалам!
Юртга келган тўй., элдан қолмай деб,
Уч бора судланиб, қамалиб чиқдинг.
Совуқ зиндонларнинг қотган нонин еб,
Хаста юрак билан ямалиб чиқдинг…
Яна сени сийлаб домонгир қисмат,
Улуғлар сафидан жой олдинг қайта.
Қанча эгилса ҳам синмайди Исмат.,
Ошнолар қутлади қадаҳсўз айта…
Яна Дон Ки Хотдай олишдинг ёвқур.,
Яна тамға тушди мағрур номингга.
Иғволар тарқалди ҳар хил, бўлмағур –
Шикаст етмадими., азиз жонингга?!
Кундузи нигоҳинг бамисли қуёш,
Аҳли аёлингдан сир тутиб дардинг…
Тунлари пинҳона тўккандирсан ёш,
Поймол бўлганида ғуруринг, қадринг!
Кулиб эслайдилар ҳангомаларни,
Тупроқни соғинар узилган илдиз.
Қўрқоқлар тўқийди жангномаларни –
Токи, осмон борки порлагай юлдуз!
3.
Дўст бўлиб ҳолингдан олмадик хабар,
Қанча шаҳарларни кездинг дарбадар.
Исмат Амеркани забт этди., дерлар,
Ўтда ёнмасларни дерлар самандар!
Орадан кўп йиллар ўтди хавотир.,
Соғинч андуҳлари дўстларни йиқди.
Келажак авлодга бўлиб асотир –
“Дунё ўзбеклари” оламга чиқди.
Бутун ер юзида мухлисларинг бор,
Сирдошларинг борми., дўст деб атарлик.
Сени мафтун этар ҳануз ҳукмдор –
Билмадим сен учун қайси хатарлик?!
Исм қисмат., дерлар бул кўҳна ҳикмат,
Бир кун бирлашади барча исматлар.
Лекин, унутилмас чекилган заҳмат,
Ватан олдидаги буюк хизматлар…
4.
Ватанга келибсан., сал кеч эшитдим,
Дўсту, биродарлар дуолар айтмиш.
Барча ёзганларинг бир-бир ўқидим –
Қаламинг чархланиб аслига қайтмиш…
Зотан, замин битта, осмон серюлдуз,
Лекин, оралиқда масофа олис.
Ватан ташвишлари мавзунгдир ҳануз –
Хабаринг етказар интернет холис.
Кимлардир кимларга қўй берганини,
Гўё, эшитмаган билмаган эдик…
Шоир Маматқулнинг тўй берганини –
“Дунё ўзбеклари” орқали билдик…
Ўтган улуғларни бир – бир ёдлабсан,
Марҳумлар руҳини этибсан обод.
Ҳатто, ўзингни ҳам ҳеч аямабсан –
Ҳавойи манманлик бўлипти барбод…
6.
Балким, орзуйингга энди етгансан,
Сени ўқимоқда дунёнинг ярми.
Истасанг пошшога мактуб ёзасан,
Сендай бахтли журналист борми?!
Тилагим, соғ бўлсин жон ила танинг,
Наздингда, ғанимлар тинчиб тургандир.
Балким, шу лаҳзада ёвуз душманинг -
Қадаҳ уруштириб ичиб тургандир…
Ёруғ кунлар келар., бўлгай сарҳисоб,
Тарихга ёзилур ҳар айтган сўзинг.
Омонат умримиз ўзи бир китоб,
Муаллифи ўзинг, қаҳрамон ўзинг.
Бош ёстиққа ботиб умр сўнгида,
Дилларни эзмасин афсус надомат!
Дўстларнинг сиймоси кўзинг ўнгида –
Авлодлар камоли олий саодат!
Шукрким, фарзандлар ёнингда эрур,
Наргиз нафасида жаннатнинг бўйи.
Ширин набиралар райхонларингдур –
Ватанда бўлгайдир уларнинг тўйи…
7.
Бобир бобомиз ҳам мусофир ўтган,
Гарчанд, Ҳинд элига бўлса ҳам султон.
Фурқат нажот топди олис Қашқардан.
Ватанда қисмати бўлгач зимистон…
Муқимий Фурқатга берганди таскин,
Элкезар шоир., деб бағишлаб ғазал.
Ватанда қул бўлиб яшашдан мискин,
Олисда ҳур бўлиб соғинмоқ афзал…
Ҳали, орзуларнинг қаноти бутун,
Иймонларга буткул ўт кетгани йўқ.
Ҳеч кимса дунёга бўлмагай устун –
Ҳали умид тирик, шундан кўнгил тўқ.
Биламан, тунларинг ўтар уйқусиз,
Барчани хотира айлайди таъқиб.
Улуғ устозлар ҳам эмас қайғусиз,
Ҳамманинг ичида бир сирли рақиб…
Гуноҳ ўтин дерлар, гулхандир тавба,

4 months, 2 weeks ago
**ШУ ҚИСМАТГА РОЗИМИСАН ЭЙ, ШОИРИ ДАВРОН:

ШУ ҚИСМАТГА РОЗИМИСАН ЭЙ, ШОИРИ ДАВРОН:
Ҳақиқатни айтган шоирлар шиори номус ила ор бўлган - уларнинг қисмати қилич ёки дор бўлган...https://
t.me/hamrokulas22

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago