?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
Депутатдан ташаббус: "Бир депутат - юз аёлга кўмакчи"
ЎзЛиДеП “Аёллар қаноти”нинг “Бир депутат – юз аёлга кўмакчи” лойиҳаси хотин-қизларимизга ҳақиқий кўмакчи вазифасини ўтамоқда.
Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати, партия вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Дилбар Ахмедованинг бу борадаги сайъ-ҳаракатлари эътиборга сазовордир.
👉 “XXI asr” газетасининг 2025 йил 23 январдаги сонидан
☑️ Электротехника саноати янги босқичга олиб чиқилади
Президентимизнинг “Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Электротехника саноатини 2025–2027 йилларда ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг асосий йўналишлари белгиланди.
2025 йил 1 февралдан божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида тайёрланган маҳсулотларни кейинги ишлаб чиқарувчилар томонидан саноат кооперацияси тартибида қайта ишлаш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига жойлаштиришга рухсат берилади.
Шунингдек, корхоналарнинг ривожланиш ва тадқиқот марказлари фаолиятини йўлга қўйиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган лаборатория жиҳозлари ва анжомлари 2028 йил 1 февралгача божхона божидан озод этилади.
Бундан ташқари устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг ва давлат органларининг маъмурий бино-иншоотларини, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини қуриш бўйича харид қилиш ҳужжатларига қуйидаги талаблар киритилмоқда.
Унга кўра, пудратчилар зарур товарларни Ишлаб чиқарувчилар экотизими ва Электрон кооперация порталидаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилади. Зарур товарлар порталларда мавжуд бўлмаса, тасдиқловчи маълумотномалар асосида уларни бошқа электрон порталлардан харид қилишга рухсат этилади.
Таъкидлаш жоизки, электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга берилаётган бу каби имтиёзлар минглаб иш ўринлари яратилишига, иқтисодиётимиз янада юксалишига хизмат қилади.
☑️ Янги қурилаётган кўп қаватли уйлар босқичма-босқич “яшил энергия” уйларига айлантирилади
Бу ҳақида давлатимиз раҳбари раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда муҳим вазифа сифатида тўхталиб ўтилди.
Буни рағбатлантириш мақсадида қуриладиган уй-жойни энергия билан таъминлаш учун қуёш электр станциялари билан шартнома тузган девелоперларга бундай уйлар учун фойда солиғи олинмайди, кредит ставкаси 2 фоиз арзон қилиб берилади.
Натижада девелопернинг харажати камаяди, ундан уй олган одамларга эса электр арзонроқ бўлади. Бундай “яшил уйлар” қурадиган девелоперларга халқаро линиялардан маблағ жалб қилиш имкониятлари кескин ошади.
Йиғилишда яна бир муҳим масала уй-жой қуришда асосий эътиборни эскирган уйлар ўрнида реновация асосида замонавий кўп қаватли уйларни кўпайтиришга қаратиш зарурлиги таъкидланди.
Реновация ҳисобига ердан фойдаланиш самарадорлиги 4-5 карра ошади, коммуникация харажати 2 карра камаяди. Асосийси, бу орқали шу ҳудуддаги одамларнинг дунёқараши ўзгаради, турмуш тарзи тубдан яхшиланади, савдо-сервис, иш ўрни кўпайиб, иқтисодиёт ривожланади.
☑️ Электромобиллар учун инфратузилма яхшиланади.
Республика Ҳукуматининг электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини ривожлантиришга оид қарори сайловолди дастуримиздаги вазифалар ижросига хизмат қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024-2025 йилларда электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 февралдан янги лойиҳалашириладиган давлат органлари, савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, АЁҚШлар, меҳмонхоналар ва йўллар бўйидаги инфратузилма объектларида автотураргоҳнинг камида беш фоизи электромобилларни қувватлантириш станцияларини жойлаштириш учун ажратилиши белгиланган.
Ҳукуматнинг мазкур қарори экологик тоза транспортлар учун зарур инфратузилмани ривожлантиришни ўз олдига қўйган ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастуридаги вазифалар ижросига тўла мос келади. Шу боис Вазирлар Маҳкамасининг электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини ривожлантиришга оид қарорини қўллаб-қувватлаймиз.
☑️ Энергетика соҳасига хусусий сектор жалб этилади.
Давлатимиз раҳбари 4 ноябрь куни электр энергетикаси соҳасини трансформация қилиш, ҳудудлардаги электр тармоқлари бошқарувига хусусий операторларни жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда ҳар бир энергетика корхонасининг биринчи галдаги вазифаси таннархни камайтириш экани таъкидланди. Бунга лойиҳаларни мақбуллаштириш, йўқотишларни камайтириш ва харидларни такомиллаштириш орқали эришиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Тақсимлаш тармоқларини хусусий шериклик асосида инвесторларга бериб, уларни модернизация қилишга 4 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш мумкин. Шу мақсадда келгуси йилда Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёдаги тармоқлар бошқарувига хусусий операторларни жалб этиш режалаштирилмоқда.
Ўтган йили қабул қилинган энергетикада рақобат бозорини ташкил этиш концепцияси доирасида тармоқ корхоналари трансформациясини тезлаштириш, уларда замонавий бошқарув тизимини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Келгуси йил энергетика корхоналари учун тежамкорлик ва самарадорлик йили бўлиши қатъий белгиланди. Тармоқ компанияларини қуйи бўғингача трансформация қилиш ва рақамлаштириш вазифаси қўйилди.
ЎзЛиДеП сайловолди дастурида йўл қурилиши, газ ва электр етказиб бериш соҳаларига хусусий бизнесни кенг жалб этиш борасида вазифалар белгилаб олинган. Партиямиз келгуси 5 йилда иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш бўйича барча зарурий чораларни кўришни мақсад қилган. Шу боис электр энергетикаси соҳасига хусусий секторни жалб қилиш борасидаги ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.
«Халқ сўзи» газетасининг 2024 йил 1 ноябрь сонида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига янги сайланган депутатларининг тўлиқ рўйхати билан танишишингиз мумкин.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси парламент қуйи палатасида бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 38 та, ягона сайлов округ (пропорционал тизим) бўйича 26 та, жами 64 та депутатлик ўрнини эгаллади.
Аҳоли даромадларини оширишда томорқанинг ўрни беқиёс бўлмоқда
Томорқа - ундан фойдаланишни билганлар учун чинакам хазина. Бугун ана шу хазинадан унумли фойдаланиб, оиласи ва яқинлари бандлигини таъминлаётган юртдошларимиз сони ортиб бормоқда.
Бунда албатта, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишда, субсидия ва маблағлар ажратишда яқиндан кўмакчи бўлмоқда.
Фермерлар Кенгаши томонидан ташкил қилинаётган ўқув-семинарлар ердан самарали фойдаланишда, аҳоли даромадларини оширишда қўл келяпти.
Бу борада Бухоро вилояти Шофиркон, Қоракўл, Олот туманларида ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, аҳоли даромадларини оширишда катта эътибор қаратиляпти.
ЎзЛиДеПнинг сайловдаги муваффақияти сири нимада?
Сўнгги натижаларга кўра, ЎзЛиДеП партияси умимий депутатлик ўрнининг деярли 43 фоизини эгаллади.
Сайлов якунларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида партиянинг сайловлардаги иштироки ва натижалари юзасидан брифинг ташкил этилди.
Сайлов натижаларига кўра, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси парламент қуйи палатасида бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 38 та, ягона сайлов округ (пропорционал тизим) бўйича 26 та, жами 64 та депутатлик ўрнини эгаллади.
Шу ўринда, сайловларда иштирок этган бошқа партияларнинг ҳам фаол бўлганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Биз учун бир нарса аниқ – олдимизда ҳал этилишини кутаётган кўплаб масалалар турибди ва уларни ҳал қилишда биз ЎзЛиДеП билан ҳамкорликка тайёр бўлган барча партиялар билан бирга ишлашга, мавжуд масалларни ҳал қилишда кучларни бирлаштиришга тайёрлигимизни билдирамиз.
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago