Зоҳиджон О‘ЛОВ ижодхонасида... ✍️

Description
"Сўзда сеҳр, шеърда ҳикмат бор". Ҳадис
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago

1 month, 1 week ago

***Менинг ҳаққим, менинг ҳуқуқим,
Сен қайдасан, бормисан – билмам...
Нега сени танимайман мен,
Нега мени билмайсан сен ҳам?

Китобларда, шеърларда кўрдим –
Бахт қомуси экансан тугал.
Фаровонлик кафолати ҳам
Эрк экансан – ойдан-да гўзал!

Ўқиб қолдим газеталарда,
Телевизор ураяпти бонг!
Сен экансан ишонч қояси,
Сен экансан чинакам қалқон...

Бироқ ...
Қуёш уч ой ёндирди –
Тўсолмадинг нечундир ёздан...
Қиш келмоқда найзасин чархлаб
Ҳимоя қил энди аёздан.

Ташналарга сув бўл беминнат,
Имконсизга бўл ўзинг имкон...
Совқотганга иссиқ кўрпа бўл,
Кўкламларга етайлик омон.

Лекин...
Кўрдим сени китобда
Номинг экан ўша адолат!
Тобе экан шоҳлар ҳам сенга,
Куч экансан – бемисл, беҳад!

Қани ўшал шиддат, қудрат, куч?
Ўзинг билан ўзинг машғулсан.
Қалин, силлиқ саҳифаларга
Гўё банди этилган қулсан...

Қай жоҳилга тиралган қилич,
Қай золимга отилган тошсан?
Қай мискинга тиргагу таянч,
Қай мазлумнинг кўзида ёшсан?!

Китобдан чиқ, танишайлик кел,
Олиб борай қишлоқ, шаҳримга...
Ҳаётда ҳам учратай сени –
Раҳмат айтиб босай бағримга.

Етар шунча мақтову олқиш,
Тингла оддий одамлар дардин...
Ўзинг кўтар, ўзинг тиклаб қўй
Инсон эмас, инсонлар қадрин!

Токи, билсин қимирлаган жон
Билмасликдан қилсинлар ҳазар!
Меҳнат таги фароғат, зотан –
Жиноятга жазо муқаррар!

Йўқса, сенинг борлигинг бекор,
Ипакни ҳам кесмас шамширинг...
Ҳа, сен менинг ҳақ-ҳуқуқимсан,
Фақат бошқа қўлда занжиринг!
06.12.2024й.*
Зоҳиджон ОЛОВ**

2 months, 1 week ago

УЛАР ШУНДАЙ ОЛОМОН *Дўстнинг сиру асрорин душманга гуллагайлар,
Шунчаки гулламаслар — ақчага пуллагайлар.
Салласини сўраса, бошин ҳам йўллагайлар,
Ҳар ишда уддабурон,
Улар шундай оломон!

Йўқ бўлса беролмайди, бор бўлса кўролмайди,
Ҳақин сўрар валекин ҳеч узр сўролмайди.
Ғийбату иғволарсиз бир қадам юролмайди,
Сўзлари мисли чаён,
Улар шундай оломон!

Хандон отиб куларлар қўшниси чекса кулфат,
Қувонса — ич-этни еб, ютарлар минг уқубат.
Аммо ёзса дастурхон йўқ улардек чин улфат,
Бўлманг ҳангу манг, ҳайрон,
Улар шундай оломон!

Ака-ука — жигарнинг бахтини тўсгувчидир,
Яшнаб турган боғларга муз сочиб эсгувчидир,
Ўзининг ўзакларин ўзлари кесгувчидир,
Эл бўлмаслар ҳеч қачон,
Улар шундай оломон!

Бир ўзлари яхшию, қолганлар бари ёмон,
Улардан зўр доно йўқ, улардан соф мусулмон,
Айбидан сўз очганни қўймайди зинҳор омон,
Қамчисидан томар қон,
Улар шундай оломон!

Юрт хизматга чорласа эснайди ёстиқ қучиб,
Айтилмаса-да тўйга борарлар қушдек учиб...
Ердан чиққанми ёки қолганми кўкдан тушиб,
Макони ҳам ломакон,
Улар шундай оломон!

«Ҳой, ур!!!» деса ургайлар — суриштирмай сабабин,
Тез-тез вазмин тоғларнинг қўзғатади асабин,
Келтирсак, дер, водариғ, худонинг ҳам ғазабин.
Ҳамроҳи, оҳ, пушаймон,
Улар шундай оломон!

На иссиққа кўнарлар, на-да совуққа рози,
Нолиб яшар нотавон ҳатто қўлида сози,
Қачон шукр айтганин эслай олмайди оғзи,
Тилдан тушмас дод, исён,
Улар шундай оломон!

Ҳеч келиша олмаслар ҳақ билан, иймон билан,
Феълин қиёс этарлар кимлардир ҳайвон билан.
Сут билан кирган ахир, чиқар энди жон билан,
Сочилмишлар тўрт томон,
Улар шундай оломон!

Фисқу фасод илашиб юрар босган изидан,
Дўпписи тор келганда тонар айтган сўзидан,
Бировникин чайнайди, хабари йўқ ўзидан,
Фақат етказар зиён,
Улар шундай оломон!

Ўзин доно тутарлар, асли эшактабиат,
Қўрқоққа йўяр номинг, кўрсатсанг агар ҳурмат.
Ўлдириб ташлай десанг, қонун бермайди рухсат,
Яна кўтармас замон,
Улар шундай оломон!

Бугун сени олқишлар, эрта белар балчиққа,
Кетингга бир тепгайлар олиб чиқиб Қамчиққа...
Малҳам излаб ўтарсан сўнг дилдаги санчиққа,
Чақар мисоли илон,
Улар шундай оломон!

Улар азалдан текин тамошога ташнадур,
Томоша қўйиб турсанг сенга яқин ошнадур,
“Уззз”, десанг ёлғондакам, ростакаси ташланур,
Пусиб келиб қопағон,
Улар шундай оломон!

Боғингда печак кўрсанг, эринмай юлиб қўйгин,
Халқ киму оломон ким – фарқини билиб қўйгин!
Зинҳор-зинҳор олишма, жимгина кулиб қўйгин,
Улардан қоч, Зоҳиджон,
Улар шундай оломон!

10.01.2015

Зоҳиджон ОЛОВ*

3 months, 1 week ago
4 months, 3 weeks ago

Мамалакатимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб янги шеър ёздим. Қасида. Вақти билан эълон қиламан!

5 months, 2 weeks ago

Эй дўст, қандингни ур, асло кам бўлма,
Муҳтарам бўлиб юр, муттаҳам бўлма.
Юз йилда дунёга келар битта мард —
Мард бўлолмадингми,
номард ҳам бўлма!*
Зоҳиджон ОЛОВ**

7 months, 3 weeks ago

МИЛЛАТ УМИДИ

Жаҳон бешигини тебратиб қўйган,
Илму ирфон нурин таратиб қўйган,
Оламни ўзига қаратиб қўйган
Шу буюк миллатнинг умидиман мен!

Томиримда оқар даҳолар қони,
Ким билмас Хоразмий, Ибн Синони!
Тоғлардан баланддир шавкату шони
Шу буюк миллатнинг умидиман мен!

Номин эшитганда тик туриб дунё,
Беруний бобомга айтар тасанно,
Кўксимда ифтихор, бошимда Ҳумо
Шу буюк миллатнинг умидиман мен!

Замахшарийлари зеҳнин кўрсатган,
Арабларга араб тилин ўргатган,
Илм чўққисига байроқ ўрнатган,
Шу буюк миллатнинг умидиман мен!

Еру кўкда машҳур Имом Бухорий,
Ўзбекнинг ўғлидур бобом Бухорий,
Менга бағишлар куч, илҳом Бухорий,
Шу буюк миллатнинг умидиман мен!

Орўпо эсласа, титрайди ҳамон, 
Темур қиличидан қолдик деб омон,
Йигирма етти тахт соҳиби ҳоқон –
Шу буюк миллатнинг умидиман мен!

Америка учар фазога шўнғиб,
Шоҳ Улуғбек ёзган китобни ўқиб...
Бас, етар, турмайман бир четда қўрқиб,
Шу буюк миллатнинг умидиман мен!

Жадид боболарим, ойдин зотларим,
Очилмай юлинган истеъдодларим,
Бўғзимни куйдирар оҳу додларим,
Шу буюк миллатнинг умидиман мен!

Ўтган кунлар энди тарихдир бешак,
Бу Ватанга янги даҳолар керак,
Мени чорламоқда нурли келажак,
Шу буюк миллатнинг умидиман мен!

Ўзбек яна илм йўлин тутмоқда,
Учинчи Уйғониш қўлин тутмоқда,
Янги Ўзбекистон мени кутмоқда,
Шу буюк миллатнинг умидиман мен!

Менга ёрдир омад, мен билан иқбол,
Ҳали етти иқлим қолар ҳайрон, лол,
Эй Дунё! Боряпман – мени қарши ол –
Шу буюк миллатнинг умидиман мен!

06.04.2024 й.
Зоҳиджон ОЛОВ

https://t.me/zohidjon_olov

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago