Бемалолхўжа

Description
Ҳавотири бисёр хотирижам шахс
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 5 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 11 hours ago

1 year, 1 month ago

Адолатнинг ҳақиқийси бу дунёда йўқ. Бу ерда ҳаммамиз кимлардир адолат деб билган принциплар асосида яшаб ўтамиз.

Ўтган куни Брюсселда Швеция термасининг икки мухлиси отиб кетилганди. Шу сабаб УЕФА Евро саралашининг қолган ўйинларини 1 дақиқалик сукут билан бошлашга қарор қилди. Чунки футбол мухлиси ҳам одам. Фаластинда дақиқасига йўқ бўлиб кетаётган одамлар, оилалар ва тақдирларга эса дақиқалик сукутлар керак эмас. Умуман. Чунки бу дақиқалик қабоҳат ва асрий зулм.

Нигерияда қандайдир қароқчилар мактабларга кириб, бирданига 30-40 нафар ўқувчини отиб ташлайдиган ҳолатлар учраб туради. Бироқ негадир Нигерия элчихоналарининг остонасида ҳеч ким гуллар кўрмайди. Европалик уч ўқувчи шундай тақдирга юз тутса, Тошкентдаги элчихонасининг ости чечаклар-у юмшоқ ўйинчоқларга тўлиб кетади.

Биз Туркиядаги қардошларимизни олиб кетган зилзиладан азият чекамиз ва дарҳол ёрдамга ошиқамиз. Қўшни Афғонистондаги зилзила минглаб инсонларни олиб кетса ҳам, кўрмаганликка оламиз.

Кимнидир айблаш учун эмас бу. Одамнинг ақли ҳамма одамни ҳам одам ўрнида кўришга етмайди. Адолатнинг ҳақиқийсида эса ҳамма одам бирдек бўлади. Шундай экан, чуқур ҳижолат билан барчаларингизнинг тўкилаётган қонлар борасидаги пурмаъно фикрларингиз-у ўзингизча ҳақиқатларингизга осган жойим борлигини билдирмоқчиман, ҳурматли адолат куйчилари. Зулмкорларга Ўзи кифоя қилсин.

1 year, 3 months ago
Бу жой — чиқиндихона. Уни шунақа …

Бу жой — чиқиндихона. Уни шунақа кўринишга келтирган одам экология бўйича энг котта ташкилот раҳбаридан кўра қадрлироқ ва фойдалироқ жамият учун.

1 year, 4 months ago

Осмондаги болалар-3Манимча, Мусоқов расво фильм ишламаган. Шунчаки биза улғайиб қолдик. Бугунги қарашлар, талаблар бошқачорок. Мусоқов бўса уша-уша, вақт бизани ўзгартириб ташади.

Ну кинотанқидчи бўлиб дофига че нарсани гапириб ташашим мумкин. Тийиламан. Бизаки улғайдикми, Мусоқов донолик ёшига чиқиб бўлди. Унда ички титроқ, қўрқув бор. Этмоқчи бўган нарсалари кўп, улгурмаяпти, вақтдан қолиб кетвоман диган ҳадик бор унда. Шу нарса фильмда кўриниб турибди.

Иложи борича шедеврлага қайтмаслик кк. Мусоқов фақатгина шу масала бўйича ўзида куч топомаган холос. Чунки яна 10 марта Осмондаги болаларни ишласаям биринчисига етомиди. Томошабин иккинчисига зўрға кўнганди ўзи.

Кстати, иккита саҳна таъсир қилди. Биринчиси алцгеймер ролида чиққан Хайрулла Саъдиев. Раҳматли додамни кўрдим унда қисман. Иккинчиси Дилноза Кубаева ўзгани боласини боғрига босган саҳна. Қоганига 3-4 киши Америкага бориб кеган и так далее. Шунчаки тушунила, Мусоқов ўзи ижод қиган образларини ҳаммамиздан кўп соғиниб қоганди. У кетма-кет шедевр омийди. Ҳар шедевридан кейин для кайфа ижодам қип туради.

1 year, 10 months ago
Бемалолхўжа
1 year, 10 months ago
Бемалолхўжа
1 year, 10 months ago
Жумҳуриятимизда қорбоболарни турли позаларда акс эттириш …

Жумҳуриятимизда қорбоболарни турли позаларда акс эттириш урфга кириб бормоқда. Мактабларнинг дарҳол бошланиши ва унда маънавият дарсларининг ўтилиши шу жиҳатлар билан чамбарчас боғлиқдур.

1 year, 10 months ago

Ишдаги миллион хил муаммолар муаммо эмас, аммо долбоеб одамлар билан ишлаш катта муаммо.

Жет Ли

1 year, 10 months ago

Толибон аёлларни ўқишлардан четлаштирди. Кўп ўтмай аёлларнинг эркак шифокорларга кўринишини тақиқлади. Энди малҳам қўйишни ўзи мустақил ўрганиб олган аёлларни жодугарликда айблаб, уларни ўтда ёқиш қолди.

Маърифатсизлик оқибатига жанубимизда яққол мисол бор. Таълимни хўжакўрсин учун эмас, ростмана кучайтириш учун шундан ҳам яхшироқ сабаб топилмайди, ўртоқлар.

1 year, 10 months ago

Эртакларимизга ўзгартириш киритиш керак. Улар кучли шахсни камол топтиришдан кўра, кучли кимнингдир ёрдамига муҳтожликни ҳис қилиш туйғуларини шакллантиради.

Айтайлик, биринчи навбатда баъзи инсонлар билан вақтида хайрлашишни ўрганиш шарт. Бизда эртаклар охирида чол-кампир, набира, севишганлар, шолғом, кенжа ботирга ёрдам берган икки дўст ёки қандайдир алабай ит бирга узоқ йиллар яшаб, мурод ва мақсадига етади. Ҳаётда эса ҳеч қачон бундай бўлмайди. Шолғомни камида икки қариядан бири ейди. Икки дўст эса умуман бошқалар билан севишиши, ўзининг ҳаётини қуриши табиий эҳтиёж. Алабай ҳам нари борса 9 йил яшайди, ортиғига кучи етмайди. Гап яхши ёки ёмонлигида эмас, шунчаки қайсидир манзилда ким биландир хайрлашилади, қайсидир чорраҳада ҳар ким ўз йўлидан кетиши керак, бир киши чиройли деб билган йўлни ҳамма танлаши шарт эмас.

Ота-она, ёр, ака-ука, қавм-у қариндошларга меҳр бу ажиб нарсалар. Биз бунда тавсия этилганича яшамоқчи бўламиз. Аммо кўп ҳолатларда бундай бўлмайди, беш қўл баробар эмас. Эртак тинглайдиган бола қанчалик ёш бўлмасин, у барибир шунга тайёр туриши керак.

Қиссадан ҳисса шуки, Зумрад ва Қимматдаги иккинчи образни ўзгартирмоқчи бўлган кишиларга яхшилаб дам солиш керак (Беном деган гуруҳ номини кўриб чиққан кишиларни ҳам арзонроқ домлага ўқитиш зарар қилмайди). Эртакларни ўзгартириш дегани машҳур образларни ўзгартириб қўйиш эмас (тилларда достон бўлган чўпчакниям шунақа ўзгартирадими ахир), шунчаки уларнинг идеологияси болани нимага йўналтираётганини ўрганиш керак. Дарсликларга бизга ҳамиша дўст Россия ва ҳоказоларни ёзаётган кишиларнинг қўлларини уриб синдириш ҳам мумкин.

1 year, 10 months ago

14 январда яна совғасиз қоламизми, деб нолийдиган авлод етишиб чиқяпти, жин урсин (мактаблар таътилга чиқаётган экан). Албатта улар ҳазил қилишяпти деган умидимиз кўп. Аёл кишидан совға олиш қурибгина кетсин. Бу ўта нонормал, ҳижолатли ва дабдала вазият. Аёл киши ё ўзи билан ёки ширин таоми билан хурсанд қилишга ҳақли. Қолган ҳар қандай совға уларга берилиши яхшироқ.

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 5 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 11 hours ago