?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
АЛЛОҲГА ИТОАТКОРЛИК
Ботил аҳлидан кўра пасткаш инсонлар бўлмайди. Фақатгина ҳақ билан ботил ўртасидаги курашда бетараф турганлар улардан ҳам разилроқдир.
Битта қоидани унутманг: Тоат қилганингизда неъмат келса бу икромдир. Исён қилганингизда, кибрга берилганигизда, Аллоҳнинг айтганларига итоат қилмаганингизда неъмат келса бу истидрождир! (Истидрож - Аллоҳ таолонинг неъматга ношукрлик қилаётган бандани гуноҳи ҳисобланади)
Муҳташам қасрнинг гўзал соҳибаси етти қават эшиклар ичида Юсуф алайҳис саломни гуноҳга мажбурлай олмади. Гуноҳ қилмоқчи бўлган киши унга ҳатто эшикнинг тешигидан ҳам кирадиган жой топади. Гуноҳни тарк қилишни истаган киши эшикнинг тешигидан бўлсада, ундан чиқиб кета олади!
Ифлос ва хоин инсонни кечиришингиз сизнинг тошдан бино қилинганингизни англатмайди. Бу нарса жароҳатга эътибор бермасдан ҳаётни давом эттириш холос.
Инсоният моддиятга қанчалар берилмасин руҳоний ҳаётга нисбатан очлик унда ҳамиша топилади. Ўзи сезмаган ҳолда ҳаётини мана шу очлик билан ўтказади. Хотиржамлиги бўлмайди, ҳаётдаги мақсади аниқ бўлмайди. Ҳеч бўлмаганда ғайримоддий нарсаларни тушуна олмайди.
Дунёда эвазсиз одамнинг ўзи йўқ. Фурсатлар хотимаси бўла оладиган фурсатнинг ўзи йўқ. Руҳ танада экан ниҳоя деган гапга ўрин йўқ. Ҳар қандай ниҳоя янги бир нарсанинг ибтидосидир.
Ҳамма иш Роббингиз ҳузурида бошланиб Роббингиз ҳузурида тугайди. Ҳадеб бандалар эшигини тақиллатаверманг!
Тафаккур қилинг!
КЎНГИЛ МАСКАНИ
“Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан” (Оли Имрон, 8).
“Мусо ўз қавмига: «Эй қавмим, Аллоҳнинг Расули эканимни билиб туриб, яна нима учун менга озор берасиз», деганини эсла. Улар (ҳақдан) бурилган эдилар Аллоҳ уларнинг қалбини буриб қўйди. Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас” (Саф, 5).
Қум ва гил, бу – бўшак чўкмалар, қумтош ва сланец эса чўкинди тоғ жинсларидир. Бўшак чўкмаларнинг қаттиқ тоғ жинсига айланиши диагнез дейилади. Тоғ жинсларидаги бўш жойлар ғовакдорлик дейилади. Тоғларда ғорлар, ғовакдор манзиллар бор. Қачонлардир у ерда ҳайвонлар яшаган, инсонлар маскан тутган ёки хазиналар кўмилган бўлиши мумкин. Ҳозирда олимларнинг илмий изланишлари натижасида ғорлардан қадимга даврга мансуб буюмлар, тош қуроллар топилмоқда. Бу ҳам ғорларнинг сир-синоатларга бой манзил эканлигидан далолат. Қалб мисоли ғоваклар каби десак, унда ҳам инсоннинг ўзига хос сир-асрори яшириндир: “Ва, албатта, Роббинг уларнинг диллари беркитган нарсани ҳам, ошкор қилган нарсани ҳам билур” (Намл, 74)
Ғор қандайдир бўшлиқ ёки пана жой. У ерга одамлар хавфдан қочиб беркинишган, одатда.“Қачонки йигитлар каҳфдан жой олганларида: «Эй Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин ва ишимизни ўзинг тўғрилагин», дедилар”. (Каҳф, 10)
Демак, ғорлар аввало пана вазифасини ўтаган. Тоғда қадимий ғорлар борки, у ерни жонзотлар, одамлар маскан тутган. Кўнгил масканидан эса сирлар, розлар ўрин олган.
✨✨✨
Eng kuchli tuyg‘u -- umidsizlik. Na xafagarchilik, na rashk va hatto na nafrat... ulardan keyin qalbda hech bo‘lmasa biror narsa qoladi, umidsizlikdan keyin -- bo‘shliq.
✍️Erix Mariya Remark
ҒАРОЙИБ МАЪЛУМОТЛАР
-- Энг аввал, биринчи бўлиб иғво, ҳасад қилган Иблисдир. У ОДАМ алайҳиссаломни ёмонлаб, иғво қилиб: «Уни лойдан яратдинг» деган.
-- Онадан туғилмаган Аллоҳнинг тўрт махлуқи:
-- Одам алайҳис салом
-- Момо Ҳавво
-- Исмоил алайҳис саломнинг ўрниларига қурбонлик қилинган қўчқор
-- Солиҳ алайҳис саломнинг туялари. Аллоҳ уни тошдан чиқарган.
-- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари, муборак саҳоба Ҳассон ибн Собит 120 йил умр кўрганлар. Оталарининг бобоси ҳам 120 йил умр кўрган экан.
-- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин саккизта "Муҳаммад" исмли шахс бўлган. Улардан бир кишигина Исломга кириш бахтига муяссар бўлган. Бу Муҳаммад ибн Саламадир.
-- Буюк саҳоба Жундуб ибн Жанода розияллоҳу анҳу «Абу Зарр» тахаллусини олдилар. Сабаби, у зот ҳамиша йўлда учраган азият етказувчи заррадек нарсани бўлса ҳам, олиб ташлаган эканлар.
-- Жума куни бу исм билан номланишининг сабаби, шу кунда одамлар намозда йиғиладилар ва айнан шу кунда Аллоҳ таоло аввалги - ю охиргиларни ҳисоб-китоб учун жамлайди.
-- Пашша 40 кун, чивин 3 кун, бурга эса 5 кун яшар экан. Бу ҳам Аллоҳнинг бандаларига марҳаматидир.
АЛҚАМА
Алқама розияллоҳу анҳу таниқли саҳобалардан эди. Охират диёрига риҳлат қилиш вақти келиб, ажали етганида ҳар қандай сўзларга тили борса ҳам, фақат шаҳодат калимасига тили айланмай қолган эди. Унинг аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб бу ҳолатни айтишди.
– Унинг ота-онаси борми? – сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Отаси ўтиб кетган, онаси ҳаёт, фалаж бўлиб қолган, – дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумога тайинладилар:
– Эй Билол, эй Аммор! Алқаманинг онаси олдига бориб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизни чорлаяптилар. Агар имконингиз бўлса, борар экансиз. Бўлмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари келар экан”, деб айтинглар.
Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо Алқаманинг онасига бу хабарни етказишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чорловларини эшитган онаизор йиғлаб юборди:
– Ота-нам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Сиз менинг олдимга келишингиздан кўра мен сизнинг олдингизга боришим муносиброқ, – деб ўзи фалаж бўлса-да, йўлга чиқди.
У етиб боргач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
– Эй Алқаманинг онаси, Алқама қандай?
– У яхшиликда. Намоз ўқийди, рўза тутади, ғанимат-ўлжага эга бўлади, – жавоб берди она.
– Сизга муомаласи қандай?
– Мен ундан қаттиқ хафаман!
– Нима учун?
– У хотинини мендан устун қўяди.
Бу сўзлардан кейин Расули акрам фарзандидан рози қилиш ва Алқамани дўзах азобидан сақлаб қолиш учун онанинг қалбида раҳм-шафқат қўзғатиб қўйишни хоҳлаб қолдилар.
– Эй Билол, эй Аммор! Боринглар, ўтин олиб келинглар! – дедилар.
– Нима учун, эй Аллоҳнинг Расули? – сўради она.
Алқама охиратда куймаслиги учун шу дунёдаёқ ёқиб юбормоқчиман! – жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Боламни, жигаргўшамни кўз олдимда ёқиб юборурмисиз?..
– Ё рози бўлурсиз ёки ёқиб юборишга буюраман!
Шунда Алқаманинг онаси қалбининг тубидан дод солиб юборди:
– Эй Аллоҳ! Сени гувоҳ қиламан! Эй Аллоҳнинг ердаги Расули! Сизни гувоҳ қиламан! Шу ерда турганларнинг ҳаммасини гувоҳ қилиб айтарман – мен Алқамадан розиман!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрдилар:
– Эй Билол! Эй Аммор! Алқаманинг олдига бориб қулоқ солинглар-чи, тили имон калималарига келдимикин? Балки унинг онаси қалбидан эмас, балки тилидангина айтгандир?
Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо борсалар, Алқама имон калималарини равон айтаётган ва охирги нафасини олаётган экан...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, жанозасига бордилар. Қабрига ҳам бориб насиҳат қилдилар:
– Эй инсонлар! Ким хотинини онасидан устун қўйса ёки онасига ғазаб қилса, қиёмат кунигача унга Аллоҳнинг лаънати бўлур!
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.https://t.me/habibabdunazaar
Одамлар бошқа бирор жойда яшасам, бахтли бўлардим, деб ўйлашади. Лекин бу хомхаёл. Чунки сиз қаерга борманг, барибир ўзингизни олиб кетасиз…
©️ Нил Гейман
Ёнма-ён яшадик,
шундоқ ёнгинангда, кўрмадинг...
Нигоҳларга парда тортган У!
... Ям-яшил сочларинг
тегди юзимга!
Мен – Анҳор!
Кўзгу бўлдим сийратингга...
Мавжланиб пойингда
оқавердим жим,
Илдизларинг тафт берди менга!
Ўпдим, ўпаведим илдизларингни...
Менга бош эгдинг,
етти қават букилиб,
Сочларингни сочдинг юзимга...
Мен сенсиз, сен менсиз –
йўқлик аслида...
Оҳ, Мажнунтол!
О, Мажнунтол...
Яшил кокилларинг ўйнайман,
Кўнглим соҳибаси Сен!
Мен ўзимни нега қийнайман?..
Узоқ оқдим,
яна оқаман... Алҳол...
Кокилларинг дорми, Мажнунтол?
Оқаман пойингда
Мен, чанқаган Ошиқ!
Ўз-ўзимни ичолмадим мен...
Пойингда сувман, лойқаман, эй ИШҚ!..
✍Ғулом ЭГАМШУКУР
— Бир хил ҳаракатни такрорлайвериб, ундан ҳар хил натижа кутиш ақлсизликдир.
— Ҳаракатсизликнинг асосий сабаби фикрламасликдир.
— Истеъдодсиз бола йўқ, эътиборсиз ота-оналар бор, холос.
— Китоб ўқиш фикрлашга ўргатади.
— Атрофимизда сиздан ҳам фазилатли одамлар борлигини унутманг.
— Раҳбарнинг обрўси унинг шахсий ибратидадир.
— Жоҳиллик илмсизликдан, бошқаларнинг қалбини, фикрини, қадрини билмасликдан бошланади.
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago