Enaxon Siddiqova

Description
Ушбу саҳифа орқали Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқова ижоди билан танишиб борасиз.
Advertising
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 2 weeks, 4 days ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 1 month ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 4 months ago

2 months, 3 weeks ago
Enaxon Siddiqova
2 months, 3 weeks ago
Хушхабар***?***

Хушхабар?
Энахон Сиддиқованинг насрий асарлари "Ijod NASHR" ташаббуси билан "Сувлар ухлаган кеча" номида чоп этилаяпти?Кирилл ва лотин ёзувида тақдим этилаётган китоб Устознинг шогирдлари томонидан устоз таваллудининг 70 йиллигига муносиб туҳфадир?

2 months, 3 weeks ago

https://uza.uz/oz/posts/yaxshilikka-baxshida-umr-sohibasining-yodi_630160

Uza.uz

Yaxshilikka baxshida umr sohibasining yodi

Eng ulug‘, eng aziz ayyom – Vatanimiz mustaqilligining 33 yilligi arafasida yurt taqdiri uchun jon kuydirgan, yosh iste’

Enaxon Siddiqova
5 months, 2 weeks ago

Assalomu alaykum Sheʼrlaringizni koʻrish uchun quyidagi havola orqali mutolaa ilovasini yuklab oling: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.mutolaa.commercial.mutolaa Ilovani yuklab olish kerak, boʻlmasa telefonda ochmaydi. Ilova faqat telefon…

5 months, 2 weeks ago

Assalomu alaykum

Sheʼrlaringizni koʻrish uchun quyidagi havola orqali mutolaa ilovasini yuklab oling:

https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.mutolaa.commercial.mutolaa

Ilovani yuklab olish kerak, boʻlmasa telefonda ochmaydi. Ilova faqat telefon uchun moʻljallangan. Kompyuterda ochmaydi.

Sheʼr boʻlimiga kirib oʻzingizni izlasangiz chiqadi.
Yoki mana bu havola bilan kirsangiz boʻladi sheʼrlaringizga, faqat avval ilovani yuklab oling telefoningizga.

5 months, 2 weeks ago

Қадар
Асли туғилишим керак эди(ми)? Нега умрим узууун йиғи? Ўзга сайёрага адашиб тушиб қолган бегонадайман. Нега дунёларга сиғмайман.  Ўзимни ўзим тушунмайман. Тушларимда яшаётгандек. Оламлараро кезувчидек.

Онамнинг ҳикояси:

"Дадангни иши бўйича Чимёндан Водилга кўчиб келдик.  Жойлашиб олиб, мактабдан иш қидирдим.  Бегона жой, иш йўқ, районога қатнайман. Ҳафта  ўтмай, бошқоронғидекман. Қўрқиб кетдим, мусофирчилик,  икки гўдагим бор, буниси туғилса нима  қиламиз.Қайнонам йўқ, онам узоқда нима қилишни билмай, роса эси йўқлик қилибман. Мани кечир, болам!!!
   Пулгондаги уйимиз эсингдами, болахонали эди. Катта, оғир  газ баллонни кўтариб, зинадан тушиб чиқдим.Токчадан сакрадим. Ҳовлимиздан Шохимардонсой ўтарди, сел оқизиб келган ҳарсангларни ломда  кўчирдим. Қўшни жувон маслаҳати билан дори ҳам ичдим. Бўлмади, вақт ўтди. Кейин қўрқдим, қанақа туғиларкин, деб... Ишга киролмадим. Аламимни ердан олиб,  тошлоқни боғга айлантирдим.  Сен озғин,  узун туғилгансан. Мени кечир,болам  Ўзимни кечиролмайман... Худо сени яхши кўради, туғилишинг истади".

Нега онамга бу қадар боғланганимни ўшанда тушунгандим. Нега сал ғалатироқ, орқали  эканлигимни ҳам... Балки, яшаб қолиш учун онам қурсоғига қатттиқ чирмашгандирман, йиғлангандирман. Буниси менга қоронғу, мени сақлаган Ўзигагина  аён. Билганим,  беш фарзанд ичида онамни ёнида энг кўўп ва яқин бўлдим.  Сўнггига қадар...

Эсимни танимасимдан бери,  ички бир ҳазин йиғи ҳамроҳим. Чекка ариқ бўйи, бурчак ёки томга чиқиб йиғлайверардим.Кўпчиликдан қочардим. Ортиқча ўйин кулгу ёқмасди. Шунданми, одамовироқ эдим.
Эсимни таниганимдан бери тушларимда яшайман.  Ғайб олами ишора, сирлар. Ҳалигача тушунмайман. 
Асли 40 йил ғофилликда яшаган ожизаман. 40 йил Онам қурсоғидан тушишни истамаган ҳомила эдим.
Онам ўтганда туғилдим, асли. Меҳрибонимдан айрилиб,  онасиз гўдакка айландим.  Она сийнасини топа олмаётган чақалоқдек серйиғи,  нима дейишини англатолмаётган гўдакдек серхархаша,  тетапоя қилаётган боламан. 
Рангсиз дунё,  бўм-бўш юрак, узуун йиғи билан қарши олаяпман, бу тонгни... Онамсиз...

Аллоҳим,  оламдаги энг бебаҳо онани берганинг учун Ўзингга ҳамдлар бўлсин! Сўрамасам ҳам бошимдан яхшиликлар ёғдираяпсан.Улуғ марҳаматлар, кенг карам кўрсатаяпсан. Ўзингга шукурлар бўлсин!
Гўдак қизингни авф эт,  исёнда эмасман,  тавбадаман.  Сенсиз,  жуда ожизман. Ўзингни ризолингни топадиган  ҳайрли умр бергин.Токи, буюк ҳисоб кунида  Ўзинг ва онам билан ёруғ юз билан юзлашай.  ?

5 months, 3 weeks ago
ОДАМЛАР ҚАЙНАГАН КАТТА ШАҲАРДА…

ОДАМЛАР ҚАЙНАГАН КАТТА ШАҲАРДА…

Одамлар қайнаган катта шаҳарда
Ҳамма нарса тўкин,
Ҳамма нарса тахт.
Чанг ютмай топасан бойлик
Агарда
Сайр этсанг хиёбон,
Ювилган асфалт.

Одамлар қайнаган улкан шаҳарда
Шуҳрат топиш осон,
Амал, мартаба.
Бетаъма дардлашмоқ учун
Кадарда
Зор бўласан фақат
Битта одамга.

Одамлар дарёдай оққан шаҳарда
Ҳамма нарса топиб
Топмайсан таскин.
Бетон уйлар аро
Тош йўлакларда
Кўнглингни йўқотиб қўйишинг мумкин.

Одамлар қайнаган катта шаҳарда
Кўтарилар мансаб.
Келмас ўйлагинг.
Мармар зиналардан чиқолмас виждон,
Пастда қолиб кетар мажруҳ юрагинг.

Одамлар қайнаган улкан шаҳардан
Сокин қишлоқ томон келади чопгинг.
Кибрлар, ёлғонлар азиз дунёга
Кўнглинг эшигини тарс этиб ёпгинг.

Одамлар қайнаган улкан шаҳарда…
Энахон СИддиқова

5 months, 3 weeks ago

Ассалому алайкум, яхшилар!?Бизда яхши хабар бор☺️ 10-синфларга ҳам қабул очилди! Қабул бошланди, яхшиларга улашиб қўямиз?

5 months, 3 weeks ago

#qabul_2024

?**Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabi yangi 2024-2025-o‘quv yili uchun 7-, 8-, 9 va 10-sinflarga qabul e'lon qiladi!

Hujjatlar joriy yilning 1-20-iyun kunlarida ariza.piima.uz sayti sahifasi orqali onlayn qabul qilinadi.

  1. O'quvchining tug‘ilganlik haqida guvohnomasi va ota-onasi (qonuniy vakili)ning fuqarolik pasporti ma'lumotlari;
  2. O'quvchining fotosurati (oxirgi 2 oyda olingan);
  3. Baholar tabeli nusxasi (direktor tomonidan tasdiqlangan).

? Kirish imtihonlari 3 bosqichda quyidagi fanlardan o'tkaziladi:

I - ijodiy matn yaratish;
II - ijodiy suhbat;
III - 50 ta test.
▶️ ona tili va adabiyot fanidan 20 ta test;
▶️ ingliz tili fanidan 15 ta test;
▶️ intellektual qobiliyat darajasi (IQ)ni aniqlash bo'yicha 15 ta test.

?Eslatma: talabgor o'quvchilar tomonidan taqdim etilgan ijodiy ishlar (portfolio) ham baholanadi.

?Call-markaz - 1206
☎️Telefonlar:
+99891 124-52-10
+99891 158-59-38
+99891 666-00-22**

?Ijod maktabining ijtimoiy tarmoqdagi sahifalari?**?Tarmoqlarimiz*?***

7 months, 3 weeks ago

Қозоғистонлик ўзбек қизидан моҳирона ижро?

We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 2 weeks, 4 days ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 1 month ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 4 months ago