🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—
Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—
Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
Фуқаро Э.Абдуллоевнинг You Tube видеохостингида эълон қилинган видеомурожаати юзасидан
Фуқароларнинг судларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, уларнинг муаммоларини ўрганиш бу орқали эса оворагарчиликларни олдини олиш мақсадида вилоят суди ташаббуси билан ҳар бир ҳудудда сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.
Бироқ жорий йилнинг 26 декабрь куни Шофиркон туман ҳокимлигининг Shofirkon.uz расмий телеграм каналида “2024-yilning 27-dekabr kuni Shofirkon tuman hokimligi binosida jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlarini tinglash va unga yechim topish maqsadida viloyat sudi raisi tomonidan sayyor qabul bo'lib o'tadi” (https://t.me/Shofirkon_matbuotxizmati/97824) деган эълон жойланган.
Вилоят суди раҳбарияти томонидан жорий йилнинг 27 декабр куни сайёр қабул ўтказилиши режалаштирилмаган ҳамда бу тўғрисида расмий хабар берилмаган.
Мазкур эълон вилоят суди раҳбарияти билан келишилмаган ҳолда асоссиз равишда берилган.
Олий суд Раёсатининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.
Олий суд раиси Бахтиёр Исломов раислигида ўтказилган мажлисда судлар томонидан 2024 йилда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кафолатланган ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар муҳокама қилинган ҳолда уларнинг ечими бўйича устувор вазифалар ва келгусида амалга ошириладиган режалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда кейинги йилларда “Янги Ўзбекистон — янги суд” принципи асосида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш учун инсоннинг қадр-қиммати устуворлигини таъминлашга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги алоҳида қайд этилди.
Мамлакатда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш – Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири сифатида тан олинмоқда. Ўтган йиллар каби, жорий йилда ҳам судлар фаолияти билан боғлиқ муҳим ислоҳотлар рўёбга чиқарилганлиги таъкидланди.
Хусусан, аҳолининг маъмурий судларга мурожаат қилиш имкониятини янада кенгроқ таъминлаш мақсадида давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилишда фуқаролардан давлат божини тўлашган озод қилинди.
Судларда кўрилаётган оилавий низоларда фуқароларнинг ҳуқуқларини тўлақонли амалга ошириш, оилаларни асраб-авайлаш ҳамда боланинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича судларда оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирилган таркиб – “Оила судьялари” жорий этилди.
Судьяларни ихтисослаштириш бўйича яна бир муҳим масала тергов судьялари институти миллий амалиётга жорий этилмоқда. Тергов судьялари эндиликда санкциялар ва мажбурлов чораларини қўллаш билан бирга маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқишади.
Тергов судьялари жиноят ишларини судга қадар юритиш даврида инсон ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш бўйича ишончли тизим бўлиши қайд этилди.
Олий суд қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ҳисобот даврида 15 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқди. Булар жумласига, тергов судьяларининг ваколатларини қонун ҳужжатларида белгилаш, маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш концепцияси ҳамда конституциявий ислоҳотлар билан судлар фаолиятига доир қонун ҳужжатларини мувофиқлаштириш каби қонун лойиҳалари кирган.
Мажлисда суд тизимини ривожлантириш, судлар фаолиятини яхшилаш, фуқаролар учун адолатли ва холис судни яратишга қаратилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари учун энг зарур бўлган ташаббусларни қатъий давом эттириш борасида кейинги йилда ҳар бир судья учун жуда муҳим ва зарур бўлган қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш мақсад қилинди.
Раёсат мажлисида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Бухоро вилоят судида тергов судьяси институтининг жорий этилиши муносабати билан тергов судьялари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари ҳамда маъмурий баённома расмийлаштириш ваколатига эга бўлган масъуллар иштирокида тергов судьялари фаолиятига бағишланган семинар-машғулоти ўтказилди.
Мамлакатимизда гендер тенглиги масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Бу масала миллий қонунчилигимизда ҳам ўзининг теран ифодасини топган. Шу боисдан гендер тенглигини таъминлаш, гендер зўравонлигининг олдини олиш энг долзарб вазифалардан биридир.
Тошкент вилоятида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультантлари учун “Гендер зўравонлик билан боғлиқ суд жараёнларини ёритишда нималарга эътибор бериш керак?” мавзусида ўтказилган икки кунлик ўқув семинар-тренинг ҳам айнан шу вазифалар ижросини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятлидир.
Олий суд, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда “East-West Management Institute” (EWMI) нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда иштирокчиларга гендер концепцияси ва гендер тенглик моҳияти бўйича атрофлича маълумот берилди.
Тренингда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда гендер зўравонлигига оид масалаларни ёритиш амалиёти таҳлил қилиниб, бу борадаги гендер стереотиплар ва нотўғри тушунчаларни бартараф этиш йўллари бўйича фикр алмашилди.
Малакали тренерлар томонидан вилоят судларининг матбуот котиблари хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ билан боғлиқ суд жараёнларини ёритишда гендер сезгирлик нормалари ва андозалари билан таништирилди.
Бундан ташқари, иштирокчилар ижтимоий тармоқларда зўравонликка қарши самарали курашиш омилларини интерактив тақдимотлар ва амалий машғулотлар воситасида муҳокама қилдилар.
#Муносабат “Xo‘p”даги шов-шувга озроқ чизги, кенгроқ изоҳ
“You Tube” ижтимоий тармоғидаги “Xo‘p” подкастининг (муаллифи Расул Кушербаев) 4 октябрь сони яхшигина шов-шув бўлди. Чунки, унда (бир қарашда) кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеалар тилга олинади, тасаввурга сиғмас ҳолатлар хусусида сўз кетади. Яъниким, бухоролик Бобомурод Ҳамдамов тўққиз марта ноқонуний равишда руҳий-асаб касалхонасига жойлаштирилган, унга нисбатан гўёки сохта ҳужжатлар асосида ноқонуний суд мажлислари ўтказилган, бечоранинг бор-йўқ айби собиқ қайинакаси билан аччиқ устида телефонда уришиб-сўкишиб қолгани экан, холос.
Мулоқот жараёнида муаллиф ҳамсуҳбатининг шу мазмундаги гапларидан “шокка тушганини” яширмайди, шунинг таъсирида соғлиқни сақлаш, ички ишлар тизимлари қатори суд идораларига ҳам яхшигина писанда ва иддаолар қилинади. Уларнинг (судга тааллуқли қисмига) ойдинлик киритиш зарурияти борки, акс ҳолда...
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан айбланган О.Шароповга нисбатан суд ҳукми ўқилди
Фуқаро Феруз Шариповнинг ижтимоий тармоқларда "Бухорода ҳақиқат борми ўзи?” номли видеомурожаат юзасидан
Мазкур видеомурожаат Бухоро вилоят суди томонидан ўрганилди.
Мурожаатчи Ф. Шарипов банк идоралари ҳамда судлар томонидан гўёки унга нисбатан ноҳақлик қилинганини таъкидлаб, ўз норозилигини билдирган.
Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 2023 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг АТВ "Агробанк" манфаатида жавобгар Ф. Шариповга нисбатан кредит қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига кўра, АТВ "Агробанк" Вухоро вилоят Қоракўл туман филиали фойдасига 5.720.000 сўм кредит қарздорлиги, 33.000 сўм почта харажати ҳамда давлат фойдасига З97.235 сўмлик давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучда, унга нисбатан бугунги кунга қадар шикоят келиб тушмаганлиги маълум қилинади..
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago