Bahodir Bahrom (Баҳодир Баҳром)

Description
Angladim, hayratning umri boqiydir!
We recommend to visit

Бизда кун давомида:?

?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
?‍?Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated 1 year, 9 months ago

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Last updated 6 months, 3 weeks ago

Реклама учун: 👉 @Mehrli_qalbim
https://t.me/effektli_reklama_xizmati

💝Энг сара видеолар, сизга юқори кайфият улашувчи канал, биз билан зерикмайсиз💝

Last updated 2 months ago

3 weeks, 4 days ago

“МАЙДАКАШ” ШОИРНИНГ ШЕЪРИ

Тўлиб келдим уйга бу оқшом,
Туфлаб кўрдим – қип-қизарди қор.
Болам ҳайрон, аёлим вайрон:
“Айтинг, ахир не дардингиз бор?

Мана, сизда фаровон ҳаёт,
Обрўлисиз, уй-жойингиз бор.
Кимлардир зўр шоир, деб билар,
Нима сизни ўртади бекор?”

Сал паришон боқиб уларга,
Бир зум тургач тилим эшилди:
Мен ҳаёти чаманзор шоир,
Ўзи недан кўксим тешилди..?

Мен шоирмас, даласидаги
Ҳосили хор бўлган бир жонман.
Пайкалдаги тарвуз, пиёзин
Сотолмасдан куйган деҳқонман.

Мен шоирмас, Ўрисга кетиб,
Томдан қулаб қайтган майитман.
Уйидаги етимчаларнинг
Фарёдига жўр бўлган итман.

Мен шоирмас, илм йўлида
Тер тўккан-у иши унмаган.
Бўйинбоғли ўлаксахўрга
Йиғиб қўйган зари бўлмаган.

Мен шоирмас, ўз бойлигига
Қўли етмай, ҳавас этгувчи.
Газга навбат кутган шофёрдай
Тушунмасдан гангиб ўтгувчи.

Мен шоирмас, бир нотовонман,
Кўринмас бир занжирда қўлим.
Ичим тўла савол бўлса ҳам,
Хушомаддан бўшамас тилим.

...Рўпарамда пайдо бўласиз,
Сўзларингиз вазмин, сермаъно.
Бир лаҳзада кимлигим айтиб,
Беражаксиз танбеҳлар – сипо:

“Майда гаплар сизга ярашмас,
Келажакдан, ҳикматдан сўйланг!
Ахир, оддий, майда одамлар
Тушунмайди шеърингиз... ўйланг...”

Эй, тиллари бозингар элдош,
Аврамагин, бунда турмайман.
Сен алқаган шу қутлуғ юртни
Мен ҳам унча ёмон кўрмайман.

Майда гапли бўлсам ҳам, гарчи,
Дуо учун кимга қўл тутдим?
Масжиддаги пиримдан эмас,
Тезак терган бевадан кутдим.

Бир замонлар халқим пахтакор,
Ватан эса пахтазор эди.
Нени орзу қилдим – етишдим,
Чиндан иқбол кулсин-да, энди!

Адашмагин: бу азим юртнинг
Тоғ-у дашти, сойи бизники!
Бир-биридан айирмай севдим –
Камбағал-у бойи бизники!

Барчамизга тегишдир бу эл,
Ҳаммамизга тенгдир бу ҳаёт.
Суҳбатимиз англаб турибди
Ҳамма тилни тушунгувчи Зот.

Туҳмат қилмам – қўрққум Худодан!
Ҳар бандага бир хил шартлари.
Нима қилай – мени майдалар
Катта халқнинг майда дардлари.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

1 month ago

БОЙЧЕЧАК
Ёмғир ҳужумини бошлаб бир пасда,
Дарёлар ҳайқириб тошади - “шов-шув”.
Мудраган тупроқни уйғотар аста,
Янги эритилган қўрғошиндай сув.

Тўшакка михланган хасталар каби
Васият қилади февраль — жонсарак.
Тушунгандай фоний дунё матлабин,
Ёмғирда покланиб олар бойчечак.

🕰 2007

Баҳодир БАҲРОМ

👇👇👇
https://t.me/eng_suluv_armon

1 month ago
2 months, 3 weeks ago

**• Sheʼriyat.

© Bahodir Bahrom
® Elshodbek Mukhammad ?**
09.01.2025

? Kanalga aʼzo boʻlish uchun manzil
?Https://Telegram.me/Elshodbek_Mukhammad

2 months, 4 weeks ago

Хуршид ДАВРОН
ҲАВАС

Тилак Жўрага бағишланади

Ҳавасим келар унга:
Даромади кўп эмас,
Ойлиги ҳам ўртача,
Соғлиғи ҳам хўб эмас.

Машинаси йўқ унинг,
Яшар тор бир ҳовлида.
Юраги дунёдай кенг
Шу аҳвол, шу ҳолида.
                                                                                                                                                                                                                                                        Болалари тўполон
қилганида уришмас.
Боз устига у камқон,
Жигари ҳам дурустмас.

Ҳавасим келар унга:
У мисоли қайноқ қум:
Шунча ташвишни ютиб,
Кўзларида табассум.

Ғам чексам, овунтирар,
Қайдан унда шунча шашт.
Шивирлайди энтикиб:
“О қандай яхши яшаш!”

1984

Хуршид ДАВРОН
НОЗИМ ҲИКМАТДАН  ТАЪСИРЛАНИБ

Шоир Тилак Жўра хотирасига

Бир оғоч бўлса –
Инонсам,
Ухласам кўланкасида.

Бир юлдуз бўлса –
Инонсам,
Катта йўлга чиқсам уни қоралаб.

Бир қопқа бўлса –
Инонсам,
Қаршимда юракдай очилса.

Бир кўз бўлса –
Инонсам,
Тикилиб  бир умр тўймасам.

Бир сўз бўлса –
Инонсам,
Айтсам-да йиғласам –
Онасига эркаланиб йиғлаган гўдакдай.

Бир юрт бўлса –
Инонсам,
Қушдай эркин учсам қучоқларида,
Оғоч эксам тупроқларида,
Келажак оғочларин ўтқазсам...

2024                                                                                                                                                                                                                   

3 months, 1 week ago

Бўронли кечадай руҳим безовта,
Қалб сокин бамисли қор тўккан фалак.
Бошга ўтган кунлар қўнди қировдай,
Юзгинам, биринчи ажин муборак .
Қарийб чорак аср яшаб қўйдим мен,
Олма ё зардоли умрича фурсат.
Дарахтчалик фойда бермадим, лекин,
Тангрим ўтинаман, тўғри йўл кўрсат.
Барини ёшликка йўйиб қўйдим мен,
Майсалардек интиқ яшадим нурга.
Севдиму оташин бўсалар таъмин
Олиб киролмадим шеъру шуурга.
Ё Оллоҳ, шу дамда бир қудрат бергин,
Ошиқлар дардини куйлайин эркин.

Қанийди, юрагим этолсам форуғ
Бир дард деб бўлмасди бунча девона.
Шаҳар кўчасини кезиб юрар руҳ —
Етти қат осмону ерга бегона.
Йўллар тугамайди, тугаб борар вақт,
Лаҳзалар пойида уваланар жон.
Тушларимда имлаб чорлайди ҳар вақт,
Битта парисиймо, бир офатижон.
Манқалда қолгандай куймоқда бағир,
Биргина у билан бутдир табиат.
Қачондир учрашмоқ умиди ахир,
Сўнмас, яшамоққа ундайди фақат.
Ҳамон севишимни билгувчи бир сен,
Айтмоққа куч бергин, тил-забон бергин.

Гарчи бахтим бутун, қуёш кўрмаган
Олис шимолда ҳам унган мисол гул.
Йилт этган ёғдуга ташна каби тан,
Ортдаги чечакка чўзаяпман қўл.
Йиллар чархпалаги айланган сайин,
Гоҳо кўникмоқни истади бағир.
Ҳижрон ҳам севгининг меваси тайин,
Кўникмоқ унутмоқ эмаску, ахир.
Зулукдай сўрмоқда ақлим, идроким,
Таскинсиз дард каби тўлғонган соғинч.
Юрагимда севги бор экан токим,
Уни қўмсагайдир, ургайдир нотинч.
Ё Оллоҳ, тарқалсин руҳимдан ғубор,
Уни менга ата, у томон юбор.

Мажланиб кўнглимнинг соҳилларида,
Дардимга марварид қўшгандир ҳаёт.
Яшайди у қизнинг кокилларида,
Ҳали мен ёзмаган минг битта баёт.
Тушда кипригига жонимни осиб,
Қайтаргум чин ошиқ калимасини.
Сочини юзимга, лабимга босиб,
Ўқийман дилимнинг таржимасини.
Аммо ноаёндир у қизнинг туши,
Ҳали ҳам севарми, умидми висол?
Билмайман, ёнига пир этиб тушиб
Яна учиб кетган бир қушча мисол.
Ё Оллоҳ, барини қайта бошлагин,
Икки оташни бир қўрга ташлагин.

Эриб бораяпман, сувдай оқяпман,
Қуласа ҳам мағрур қулармиш шамшод.
Тангрим, севмоқликни этмагансан маън,
Тангрим, ёнсам ёнай, бермагин имдод.
Уфққа қўшилиб бораркан олов,
Ана, Баҳодир деб кўрсатсинлар, бас.
Ажабмас, ер узра олганча қалов,
Бўй чўзса, яна бир олов шу нафас.
Бу ишққа тўй лозим ва ёки мотам?
Билганим, неча минг асрлар ўтиб,
Сайёралар аро мажлис бўлган дам,
Ер борар иккита машъала тутиб.
Шукримни қабул эт, бор саждам сенга,
Сийладинг, ўлмас бир ишқ бериб менга.

Баҳодир Баҳром
? 2014 йил

???
https://t.me/eng_suluv_armon

5 months, 1 week ago

КУЗ

Қорайибди юзинг офтобда,
Қўлинг ёриб тақдир битмиш сўз.
Ўтирибсан ғамгин шу тобда,
Пахта териб толиқдингми куз?

Юз кило дард кунлик йўлингда,
Ҳаёт сени эзиб ўтдими?
Шовуллаган баҳор кўнглингдан,
Кўзларингдан гулни ютдими?

Чарсилларди бир вақт чақмоқдай,
Юрагингда ўт олиб орзу.
Очилмасдан қолган чаноқдай
Ўтирибсан. Пахта… Тарозу…

Етар, ғамгин тикилма, эй куз,
Ортиқ эзма юрагимни, бас.
Сен ҳам алвон режаларни туз,
Шаҳарлар кез чиқармасдан сас.

Кез хиёбон, боғларда сайр эт,
Узунтирноқ баҳорларни кўр.
Куз, даладан бир кунгина кет,
Дадил бўлгин, тур, ўрнингдан тур!

… Синиққина куласан она,
Сен онамга ўхшайсан, кузим.
Баҳорга ўч фарзандларингга
Худо берсин чигитча тўзим.

? 2017 йил

Баҳодир БАҲРОМ

???
https://t.me/eng_suluv_armon

5 months, 4 weeks ago

ЧЎЛПОННИНГ РУҲИ ҲАҚҚИ

Ким отди, ким кўмишди,
Кўриб кўзин юмишди.
Чўлпон оғам, жон оғам,
Ичим узилиб тушди,
Томошабин бўлди эл,
Сени шу тупроқ қучди.
Қуладинг, атрофингга
Майсадан шабнам учди.

Ғазабли юрагингни,
Чангаллаб тўсиб турдинг,
Кесаверди, сен эса
Чинордай ўсиб турдинг!
Аямасдан кўмдилар,
Ташладилар гулханга.
Қаҳрамонлик тугади,
Зуғм нечун ўлганга?!

Билсам,
Жонсиз вужудинг,
Чорловинг тирик экан!
Ўқ теккан юрагинг ҳам,
Заминдан йирик экан.
Зарблари келиб турар,
Ҳар замон титрайди ер!
Ўлмас наъра: “Халқ денгиздир,
Халқ тўлқиндир, халқ кучдир”.

“Қайдан билсин ёғийлар,
Мард боласи ўлмайди.
Туркий она эр туғар,
Агар кўнгли тўлмайди.
Ўқ текса, тик қарайди,
Йиғламайди, кулмайди.
Туркистоннинг боласи,
Бировга қул бўлмайди”.

Ўзимизни алдадик,
Шу ҳайқириқ сўз билан!
Қулликни ҳам кўрдик биз,
Тарсак тушган юз билан
Лабимизни тишладик,
Улуғ билдик сукутни,
Отишдилар Чўлпондай,
Қанча-қанча бургутни!

Руҳимнинг қаватида
Мизғибгина жим ётган,
Аламли туйғуларни
Бобом руҳи уйғотган.
Шу туйғудан бўй чўзиб
Ёнар кўнглим ноласи.
Балки сотган, балки отган,
Балки кўмган Чўлпонни
Чўлпон жонидан суйган,
Бир ўзбекнинг боласи.

Ардоқла, фарзандларинг,
Суянчиқ бўл, эй халқим,
Уйғон, елиб-югургин,
Боланг учун ўл, халқим!
Яшаш керак Темурдай,
Дунёни зир титратиб,
Ёки Навоий каби
Ҳақдан сабоқ ўргатиб.
Тўлғонмасин шу Ватан,
Чўлпон каби ўртаниб,
Муносиб бўл, Ватанни
Ватан қилар кучинг бор,
Шаҳидларнинг мероси
Неваралик бурчинг бор.
Халқим, кўзинг ўнгида
Яшайверсин пинҳона,
Боласин мурдасини
Қучиб йиғлаган она!

Баҳодир БАҲРОМ

???
https://t.me/eng_suluv_armon

6 months ago

Мезон олов бўлиб келди бу сафар,
Боғлар олов бўлди, хазонлар – туман.
Мен эса дунёнинг қоқ ўртасида
Сени кутаман.

Куз кўнгилга солди – айрилиқ яқин,
Аммо унга қадар ишқ қадим, қадим…
Мен эса ўзимнинг гуноҳим қолиб,
Сени айбладим.

Бироқ сен энг тоза, энг ширин хаёл,
Кузда ҳам гуллайсан, баҳорий чаман.
Мен эса хазондай кўкка соврилиб,
Учиб кетаман...

©️Дадахон

@dadaxonmuhammadiy

We recommend to visit

Бизда кун давомида:?

?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
?‍?Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated 1 year, 9 months ago

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Last updated 6 months, 3 weeks ago

Реклама учун: 👉 @Mehrli_qalbim
https://t.me/effektli_reklama_xizmati

💝Энг сара видеолар, сизга юқори кайфият улашувчи канал, биз билан зерикмайсиз💝

Last updated 2 months ago