?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 months, 3 weeks ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 months, 2 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 months, 2 weeks ago
ХАБАР
Йиллар сочим қорларга белар,
Аммо умид кўнглимни элар.
Интизорлик жонимдан ўтди,
Қачон сендан бир хабар келар?
Кутиш ҳам бир зўр аҳд экан-да,
Аҳдда туриш зил тахт экан-да.
Севилиш ҳам бир бахт экан-да,
Қачон сендан бир хабар келар?
Ишқ этагин тутган ўзимман,
Ҳажрингда қон ютган ўзимман,
Сени энг кўп кутган ўзимман,
Қачон сендан бир хабар келар?
Ҳеч ким дардим қилолмагай ҳис,
Қадрсизман сенинг қадрингсиз.
Ҳатто еллар эсар атрингсиз,
Қачон сендан бир хабар келар?
Юрак мисли ҳуркак оҳудир,
Кутиш оғир, соғинч оғудир.
Ҳаётда бир илинжим шудир –
Қачон сендан бир хабар келар?
Ҳеч бўлмаса қилсин, деб тумор,
Сочингнинг бир толасин юбор,
Қонсин бироз дилдаги хумор,
Қачон сендан бир хабар келар?
Синайверма бунча сабримни,
Бир бор ҳис эт тортган жабримни,
Шу бир савол ковлар қабримни,
Қачон сендан бир хабар келар?
Йўқла бир бор минг оҳим учун,
Ортга йўл йўқ қайтмоғим учун,
Севилдим, деб айтмоғим учун,
Қачон сендан бир хабар келар?
УЗОҚҚА ЕТГАЙ
Оқил инсон учун оз
имкон узоққа етгай,
Ҳар доим имкони бор
инсон узоққа етгай.
Эзгуликни манзил деб,
пок ният-ла йўл юрса,
Ҳеч талофат кўрмасдан
карвон узоққа етгай.
Бу карвон бир омонат,
минг савол-жавоби бор,
Бунда нафсидан кечган
сарбон узоққа етгай.
Донони ғафлат босиб,
ўйлаб босмаса қадам,
Бу ҳам битта кўргулик –
нодон узоққа етгай.
Омад отига минган
чавандоз мард бўлса бас,
Берилган гўзал давр-у
даврон узоққа етгай.
Ҳар мушкулнинг йўриғи
бор, уни топмоқ мушкул,
Топганлар омон қолар,
омон узоққа етгай.
Дон эзилиб, ун бўлар,
Аллоҳ ҳукмини кўринг,
Лойга қўшилса ҳамки,
сомон узоққа етгай.
Ботир, Тақдир синови
қаттиқ бўлса сабр айла,
Камон қаттиқ тортилса,
пайкон узоққа етгай.
✍️Ботиржон ЭРГАШЕВ
ГАР НОЛИСАК...
*Зулмат ичра ўтар менинг туну-куним,
Мен ҳам сиздай кўргим келар ой-қуёшни.
Лек Тақдирдан нолимасдан яшайман жим,
Фарёд солиб, тошга урмам азиз бошни.
Шукур дейман, оёқ-қўлим саломатдир,
Гар нолисам, бу Худога маломатдир.
Минг бор шукур, кўкка етар бўйларимиз,
Ҳар кун тўйга уланмоқда тўйларимиз,
Тирик жоннинг ризқин берар Қодир Худо,
Элга тинчлик сўрар дуогўйларимиз.
Неъматларнинг энг яхшиси ҳаловатдир,
Гар нолисак, бу Худога маломатдир.
Тўрт ёнимда топганим чин ёру-дўстлар,
Билинмайди унча-мунча каму-кўстлар.
Фарзандларим кулгусини эшитсам бас,
Хотиржамман, кўрмаса ҳам майли кўзлар.
Қалбинг билан кўриш ҳам бир кароматдир,
Гар нолисам, бу Худога маломатдир.
Кимга эрта, кимгадир кеч келгай даврон,
Кимларгадир бу кунлар ҳам бўлган армон.
Синовларга сабр қилмоқ қандай гўзал,
Шунда ўзи қўллар бизни Буюк Раҳмон.
Шукур қилмоқ мўминликдан аломатдир,
Гар нолисак, бу Худога маломатдир.
Тақдирим шу, не қилса бош эгадирман,
Ношукурга балки тошдай тегадирман.
Кўзим ожиз бўлса ҳамки, меҳнат билан,
Санъат ичра ўз ўрнимга эгадирман.
Кўрмай туриб, дунё кезиш тароватдир,
Гар нолисам, бу Худога маломатдир.
Рози бўлинг, дўстлар гўзал ҳаёт учун,
Бу дунёга ечим бўлинг, бўлманг тугун.
Дунё шундай, оқшом кўрган одамингни,
Қайтиб кўрмай қолишлик ҳам мумкин бугун.
Тирикликнинг ўзи ҳам зўр мукофотдир,
Гар нолисак, бу Худога маломатдир.*
✍ Ботиржон Эргашев @Botirjon_Ergashev
**МУҲАББАТ ВА АҚЛ
Кун сал ёнбошласа, ҳуруж қилар тун,
Қайғу пайдо бўлса, ғойибдир шодлик,
Муроса бор жойга йўламайди хун,
Хиёнат бор жойда бўлмас ободлик.
Баҳорнинг ўрнини эгаллайди Ёз,
Қароқчи Куз кутар, ёз карвонини.
У олтин ранги-ла айласа пардоз,
Қиш келар кузакнинг сўраб жонини.
Демакки, ҳар ненинг кушандаси бор,
Булар ҳусусинда элда кўп нақл.
Нафс гули гулласа, сўлар гули Ор,
Муҳаббат туғилса, ўлади Ақл.
Бу туйғу ҳукмрон бўлган кўнгилда,
Ақлга заррача қолмайди тоқат.
Булбулнинг хаёли ҳамиша гулда,
Унга фиғон чекиб яшамоқ роҳат.
✍Ботиржон ЭРГАШЕВ**
ТАБИАТ ҚОНУНИ
Парадокс
Энг мўътабар одамзотнинг зуваласи лой,
Пишиқ арқон яралгуси заиф қиллардан.
Тикани ҳам атиргулга беради чирой,
Баъзан қаттиқ сўзлар чиқар юмшоқ тиллардан.
Ажабланма, табиатнинг қонуни шудир,
Доим тинчлик қўлга кирар фақат жанг билан.
Ҳар берилган бир неъматдан минг ҳикмат қидир,
“Оқ” сўзи ҳам ёзилади қора ранг билан.
©Ботиржон Эргашев
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 months, 3 weeks ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 months, 2 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 months, 2 weeks ago