Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!
Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.
Last updated 2 months, 3 weeks ago
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 1 year, 3 months ago
«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Last updated 1 year, 6 months ago
**Олимнинг олдига келиб, у билан ўтирса, унинг илмини эгаллашга қодир бўлмаса ҳам, кишига еттита яхшилик бор, улар:
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!**
👉 @Iymon
**ҚУРЪОНИ КАРИМ ФАЗИЛАТЛАРИ
– Қуръон аҳли - Аллоҳга аҳлдир.
– Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис мол-мулкдан ҳам улкандир.
– Ҳар-бир ҳарф учун ўнта ҳасанот берилади.
– У инсонга осмонда ва ерда роҳат-фароғат ҳамда гўзал хотирани улашади.
– Мусулмон кишини ҳар-бир ёдлаган оятига Аллоҳ жаннатда даражасини кўтаради.
– Қуръонга моҳир бўлган кишиларни Аллоҳ энг афзал фаришталарга яқин қилади.
– Одамларнинг энг афзали Қуръонни таълим олиб, бошқаларга ҳам ўргатган кишидир.
– Қуръонни ёд олиб унга амал қилган кишини Аллоҳ таоло азобламайди.
– Дунёда Қуръонга амал қилган кишиларни Қуръон шафоат қилади.
– Қуръон соҳибини Пайғамбар алайҳиссалом уламолар мартабасига кўтарадилар.
– Қуръон аҳлининг ота-онасини Қиёмат куни Аллоҳ таоло энг улкан мукофот билан сийлайди.
– Қуръон Аллоҳ таолога яқин қилиб, Унинг муҳаббатига сазовор этувчи энг улкан амаллардандир.
– Қуръон ўқувчилардан бошқа ҳаммани ҳар кеча ғофиллар деб ёзилади.
– Қуръон ўқиладиган хонадонга хайр ва барака туширилади ҳамда Аллоҳ таоло у хонадон аҳлини барча ёмонликлардан сақлайди.*✅*ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
**КАЪБА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР
Каъба (арабча – куб, тўрт бурчак) – Ер шаридаги энг қадимий ибодатхона бўлиб, Ислом динининг энг муқаддас ибодатхонаси ҳисобланади.
-Уни яна “Байтуллоҳ” (“Аллоҳнинг уйи”), “Каъбаи муаззама” (Ҳурматли, эъзозли Каъба) деб ҳам атайдилар.
-Биринчи марта Каъбаи муаззамани, Одам ато (а.с.) яратилишларидан икки минг йил олдин, Аллоҳ таолонинг амрига биноан, фаришталар бино қилган.
-Иккинчи марта Каъбаи муаззамани биринчи одам – Одам алайҳиссалом қурганлар.
-Учинчи марта Одам алайхиссаломнинг фарзандлари (учинчи ўғиллари Шис алайҳиссалом деган тахмин бор) тош ва лойдан қурганлар. Кейин Нуҳ алайҳиссалом даврларида бутун дунёни сув босганда йўқолган.
-Тўртинчи бор Аллоҳ таолонинг амрига биноан Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил алайҳиссалом билан Каъбанинг олдинги асосини топиб, ўшани устидан қурганлар.
-Иброҳим алайҳиссаломдан кейин ҳам Каъба бир неча марта уруш, олов, сув босиши натижасида бузилиб, қайта қурилган.
-Қурилишда Иброҳим алайҳиссалом ҳозирда “Мақоми Иброҳим” деб аталадиган тошнинг устига чиқиб ишлаганлар, шундан оёқларининг изи қолган экан. Бу тош авваллари Каъбаи муаззамага тегиб турган экан. Кейин Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганларга ва тавоф қилаётганларга халақит бермасин, деб четроққа олдирган эканлар. Ҳозирги кунда шиша ғилоф ичида, ердан баландроқда сақланмоқда.
-Каъбаи муаззама Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги энг катта масжиди - Масжиди Ҳарамнинг марказида жойлашган.
-Каъба - куб шаклидаги бино бўлиб, бутун дунё мусулмонлари кунига беш марта унга қараб намоз ўқийдилар. Ҳар бир имкони бор мусулмонга умрида ҳеч бўлмаганда бир марта ҳажга бориш фарз бўлиб, шу пайтда Каъбаи муаззама атрофида ибодат қилиши керак.
-Милодий 624 йилдан бошлаб Каъбаи муаззама мусулмонлар учун қибла бўлди.
-Каъбаи муаззама деворлари тошдан қурилган бўлиб, унинг баландлиги 15 метр, эшик томони девори узунлиги 12 метр, Рукнул яманий билан Ҳажарул асвад ораси ўлчами 10 метрни ташкил этади. Деворларининг қалинлиги бир метр.
-Эшиги ҳам 2 м 20 см баландда бўлиб соф олтиндан тайёрланган. Бу эшик Истамбулда тайёрланиб, 1633 йилда Маккага олиб келиниб ўрнатилган. Уни тайёрлашга 286 кг соф олтин ишлатилган бўлиб, йилига икки марта очилади, холос.
-Шимолий-ғарбий деворнинг томидан тилла суви югуртирилган тарнов кўриниб туради, у ал-мизоб ёки мизоб ал-раҳма деб аталади. Шу тарнов билан ғарбий бурчак оралиғи, биз Ўзбекистонликлар учун қибла ҳисобланади. Яъни, биз Ўзбекистонлик мусулмонлар қиблага қараб турганимизда, шу тарнов томонга қараётган бўламиз.
-Каъбаи муаззаманинг усти ҳар йили қора мато - янги Каъбапўш (кисва) билан ёпилади, унга Қуръони Каримнинг Макка ва ҳажга оид оятлари зарҳал билан ёзиб қўйилган.
-Каъбапўш ва Каъбаи муаззаманинг деворлари мушки анбар билан артилади. Олдин шу мушки анбарни Туркиянинг Испарта шаҳридан олишар экан. 1990 йиллардан бошлаб Эрондан ола бошлаган эканлар. Каъбаи муаззама учун бир йилда 5-6 тонна мушки анбар ишлатилар экан.*✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!*
👉** @Iymon
🌙**Аллоҳ таоло Ўзи билган ҳолда фаришталардан сўрайди: "Бандаларим нима қиляптилар?"...
Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таолонинг йўллардан айланиб зикр қиладиганларни ахтариб юрадиган фаришталари бор. Улар Аллоҳ таолони зикр қилаётган жамоатга дуч келсалар, бир-бирларини: “Ахтарган нарсангизга келинг!” деб чақирадилар. (Ҳаммалари келиб,) уларни қанотлари билан ўраб дунё осмонигача бўлган кенгликни тўлдирадилар. Аллоҳ таоло Ўзи жуда яхши билгани ҳолда фаришталардан сўрайди:
— Бандаларим нима қиляптилар?
— Сенга тасбеҳ, такбир, ҳамд айтишяпти ва Сени улуғлашяпти, – деб жавоб беришади.
— Улар Мени кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Агар кўрганларида Сенга яна ҳам қаттиқ ибодат қилишга, Сени жуда улуғлашга киришиб кетишар, Сенга кўп-кўп тасбеҳ айтишарди.
— Улар нимани сўрашмоқда?
— Жаннатни сўрашмоқда.
— Жаннатни кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Кўрганларида унга яна ҳам қаттиқ интилишар, уни яна ҳам қатъий исташар, унга қизиқишлари чандон катталашарди.
— Нимадан паноҳ сўрашмоқда?
— Дўзахдан паноҳ сўрашмоқда.
— Уни кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Кўрганларида эди, ундан янада қаттиқ қочган, ундан янада қаттиқ қўрққан бўлишарди.
— Сизларни гувоҳ қиламан (яъни, гувоҳ бўлинг), уларни кечирдим!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзларида давом этиб бундай дедилар: “Улардан бир фаришта айтади: “Уларнинг орасида фалончи гуноҳкор банда ҳам бор. У мазкур жамоат аҳлидан эмас. У бир иш билан ўтиб кетаётган эди, (буларни кўриб, шунчаки келиб) ўтирди”. Аллоҳ таоло: “(Майли,) уни ҳам кечирдим! Булар шундай жамоатки, уларнинг шарофатидан улар билан ўтирганлар ҳам бадбахт бўлмайдилар”, деб марҳамат қилди».
Имом Бухорий, Имом Муслим ривоятлари*✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!👉* @Iymon
• КИМ ИЛМ ЎРГАНСА МУАММОЛАРДАН ОМОНДА БЎЛАДИНуриддин домла Холиқназар ҳазратлари
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉 @Iymon
*❗️Энг ёмон соя - қўрқув.
❗️Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик.
❗️Энг қўрқинчли одам - ёлғончи.
❗️Энг ёмон қалб қоралиги - ҳасад.
❗️Энг катта бойлик - оқиллик.
❗️Энг катта мерос - тарбия.
❗️Энг катта куч - сабр.
❗️Энг катта хазина - илм.
❗️Энг машаққатли иш - нафсни тарбияламоқ.
❗️Энг оғир меҳнат — ёмон хулқни яхшисига алиштирмоқ.
❗️Энг гўзал иш - узр сўрамоқ ва кечирмоқ.
❗️Энг гўзал кўриниш - табассум.
❗️Энг буюк неъмат - иймон.
❗️*Энг ишончли дўст - Аллоҳдир.
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.*✅*ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
**Отадан ўтиб кетмаслик, унга имом бўлмаслик...
عَنْ عَطَاءٍ قَالَ: لَا يَؤُمُّ الرَّجُلُ أَبَاهُ وَإِنْ كَانَ أَفْقَهَ مِنْهُ.
Атодан ривоят қилинади:
«Киши отасига имом бўлмайди. Агар отасидан фақиҳроқ бўлса ҳам».
Шарҳ: Ота-бола бор. Ўғил олим, отанинг илми унчалик эмас. Шундай бўлганда ҳам, ўғил отага имомлик қилмайди.
Бу отанинг ҳурмати учун айтилган гап. Демак, ўғил отанинг олдига тушмасин, имом бўлмасин. Агар отасининг илми ўғлиникичалик бўлмаса ҳам, ота имом бўлгани афзал экан.
عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ مُحَمَّدِ بْنِ عَبْدِ الْقَارِيِّ قَالَ: رَآنِي عُمَرُ بْنُ عَبْدِ الْعَزِيزِ وَأَنَا أَمْشِي إِلَى جَنْبِ أَبِي، فَقَالَ: لَا تَمْشِ إِلَى جَنْبِ أَبِيكَ، إِنَّمَا يَنْبَغِي لَكَ أَنْ تَمْشِيَ وَرَاءَهُ. قَالَ: فَإِنِّي أَتَوَكَّأُ عَلَى يَدِهِ. قَالَ: فَهَاهْ.
Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Абдулқорийдан ривоят қилинади:
«Умар ибн Абдулазиз отамнинг ёнида кетаётганимни кўриб, «Отангнинг ёнида юрма! Сен отангнинг орқасидан юришинг керак!» деди. Шунда отам: «Мен унинг қўлига таяниб кетяпман», деди. «Ундай бўлса, майли», деди».
Шарҳ: Демак, ота-бола йўлда юриб кетаётган бўлса, бола отанинг орқасида юрсин. Отанинг эҳтироми, ҳурмати, улуғланиши мана шу даражададир. Агар ота ўзи рухсат берган бўлса ёки ривоятдаги кишига ўхшаб ўғлига суянадиган бўлса ёки юкини кўтаришиб келса, майли.
Бу ривоятда Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳининг бегона бир болага отасини ҳурмат қилиш бўйича дарс беришлари диққатга сазовор. Мусулмонлар ҳамиша мана шундай йўл тутиб, жамиятда исломий одоб-ахлоқ қарор топишига ҳисса қўшадилар.
Мусулмон халқларда барча замонлар ва маконларда катталар кичикларга тарбиячи, маслаҳатчи, устоз, танқидчи бўлиб келганлар. Бу ишни катталар ўз бурчлари деб, кичиклар ўзлари учун фойдали сабоқ деб қабул қилганлар.
Шу йўл билан халқ ўзини ўзи тарбиялаб борган. Катталар ўз зиммаларидаги амри маъруф ва наҳйи мункар вазифасини адо этганлар. Кичиклар улардан дарс олганлар, тажриба ўрганганлар.*✅*ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Iymon
**ФАРИШТАЛАР КИРМАЙДИГАН УЙЛАР.
Силайи раҳмни узган, қариндошлари билан алоқаларни тарк қилган кишининг уйи (Тавба, 71; Имом Бухорий).
Ота-онасига итоат этмаган кимсанинг уйи (Нисо, 36; Луқмон, 14).
Етимнинг молини еган кимсанинг уйи (Нисо, 10; Имом Бухорий ва Имом Муслим)
Ичида фоиз ейиладиган, фоизга олинган (Бақара, 275-276; Имом Бухорий)
Ит сақланаётган уй (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Ибн Можа).
Аллоҳ зикр этилмаган мажлислар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар айтилмайдиган йиғинлар, нафс устунликка чиқиб олиб, шайтон ҳозир бўлган уйлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад).
Ичида азизларга, ўликларга, даҳрга, шамолга, хўрозга, касалликларга ва шуларга ўхшаш нарсаларга сиғиниладиган уйлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Ичида сурат, расм ва ҳайкал бўлган уйлар (Анбиё, 52; Соффат, 95-96; Имом Бухорий).
Аллоҳнинг зикри бир четда қолиб ўйин-кулгуга ружу қўйилган ва мусиқа оҳанглари тараладиган уй (Имом Аҳмад).
Ичида қотиллик юз берган уй (Имом Муслим, Имом Абду Довуд ва Имом Термизий).
Ичида бақир-чақир кўп бўладиган, аёл киши устунни йиқитадиган даражада баланд овозда гапирадиган уй (Имом Муслим).
Ичида спиртли ичиладиган ва қимор ўйналадиган уй (Моида, 90-92; Имом Табароний).
Ичида Аллоҳга шерик қўшилган, сеҳр-жоду қилинадиган уйлар (Нисо,48).
Ичида нарда ўйналадиган уй (Мунофиқун, 9; Имом Муслим ва Абду Довуд).
Ҳаром бўлган кийимлар кийиладиган ва ҳаром бўлган ашёлар ҳамда олтин-кумуш идишлар қўлланиладиган уй (Имом Термизий, Имом Муслим ва Имом Табароний).
Лаънатланган кимсаларнинг уйлари. Масалан: ичкилик ичадиган, Аллоҳнинг амрларига итоат этмайдиган, эрининг истагини қабул этмайдиган хотин, намозни тарк этган кишилар яшайдиган уй (Имом Табароний, Ибн Можа).
Ичида ёмон ҳидлар бўладиган уй. Масалан, пиёз, саримсоқ ва шуларга ўхшаш ўсимликлар, тамаки, чилим, нос каби бадбўй нарсалар бўлган уй (Имом Муслим, Имом Термизий).
Жунуб бўлиб ғусл обдасти олинмаган уй (Имом Абу Довуд, Имом Табароний).
Уй эгаси аёлларнинг атир-упаларидан фойдаланувчи уй (Имом Абу Довуд).
Исрофгарнинг уйи (Имом Насаий, Имом Муслим).
Уй эгалари ва ўша уйда яшовчилар гуноҳ ишлардан тийилмайдиган уй (Имом Насаий, Имом Аҳмад).
Ичида зино қилинган уй (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насоий)
Саҳих ҳадислардан танлаб олинган.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!**
👉 @Iymon
Канал Админи тарафидан текширилган!!
Оила жудаям оғир ахволда!!
Ассалому алайкум Мехрибон Саховатпеша инсонлар
Ман 5 нафар қизни онасиман.
Йордам берилар Ахли МУСУЛМОНЛАР
Фарзандларимдан 2 нафари туғма Микрасафения касали билан туғулган. Қизларим юролмийди ўтиролмийди хатто овқат хам ўзлари мустақил ея олмиди.
Ўзимиз 14 йилдан буён ижарада яшемиз Хозирда дори дармонларига даволатишим учун Моддий томонлама шароитимиз оғирлиги сабаб сизларга мурожаат қиляпан.
Муолажа учун Керакли сумма 5️⃣минг$ 😔😔
Илтимос Ушбу синовли кунларда Аллоҳ розилиги учун ёрдам берилар. Хали бу маблағ йиғилгани йўқ😔
Фарзандларим хам бошқа қизлар қатори юриб ўйнаб ўзи мустақил овқатланишини хохлийман
Аввало умидим Аллоҳдан ва Сиз каби сахий инсонлардан илтимос ЕХСОН килиб Ёрдам берилар.
(УЗКАРД) 8600120483620533
Холмирзаева Д
ХУМО:9860160124415664.
Холмирзаева Д
Мусофурдаги якинларимиз учун
2202206940862803
Собиров с.
Мурожат учун: 940382098
Эҳсонларинг Махшарда Соябон болсин Жаннатда Ота Оналаризга Тож кийдирилар
Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!
Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.
Last updated 2 months, 3 weeks ago
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 1 year, 3 months ago
«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Last updated 1 year, 6 months ago