Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 6 days, 1 hour ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago
Ota Onang senga bera olmagan narsadan hech qachon nolima chunki ular senga oʼzlarida boridan koʼproq narsani berdilar.
Davom etmaydigan narsalarni boshlanmagani maqul
ОДАМЛАР
Имконга ўхшайди баъзи одамлар,
Меҳри ила дардинг тузатадилар.
Тиконга ўхшайди баъзи одамлар,
Санчилиб, йиғлашинг кузатадилар.
Ризвонга ўхшайди баъзи одамлар,
Юзингга шодонлик улашадилар.
Нодонга ўхшайди баъзи одамлар,
Фақат нафси учун курашадилар.
Виждонга ўхшайди баъзи одамлар,
Тўғри йўлни топсанг, алқаб суярлар.
Зиндонга ўхшайди баъзи одамлар,
Ўзингни ўзингга қамаб қўярлар.
Достонга ўхшайди баъзи одамлар,
Дардини дунёга тинмай айтади.
Чистонга ўхшайди баъзи одамлар,
Сирларга ўралиб яшаб ўтади.
Шайтонга ўхшайди баъзи одамлар,
Гуноҳга ботсангиз ҳузурлар қилар.
Иймонга ўхшайди баъзи одамлар,
Кўрсатган йўлидан ажрлар тилар.
Хақиқий ошиқдир баъзи одамлар,
Бир Ёрни соғиниб, суйиб ўтарлар.
Мунофиқ, фосиқдир баъзи одамлар,
Гуноҳлар йўлини махкам тутарлар.
Дилдорга ўхшайди баъзи одамлар,
Ҳаммага яхшилик тилаб юради.
Юраги дардларга тўлиб кетса ҳам,
Билдирмай, жилмайиб кулиб туради.
Umar roziyallohu anhu aytdilar:
«Shaytonning zurriyoti to‘qqiztadir:
1. Zalitun.
2. Vasiyn.
3. Laqus.
4. A’von.
5. Haffof.
6. Murra.
7. Musavvit.
8. Dosim.
9. Valhon.
1.Zalitun - bozordagi sohib bo‘lib, ko‘rgan narsangga o‘rnashadi.
2.Vasiyn - musibatdagi sohib.
3.A’von - sultonlikdagi sohib.
4.Haffof - ichkiliqdagi sohib.
5.Murra - surnay chalgandagi sohib.
6.Laqus - o‘t-olovdagi sohib.
7.Musavvit - xabarlar sohibi. Insonlar u tarqatgan xabarni og‘izdan-og‘izga olib yurishadi-da, u xabarning aslini topa olmaydilar.
8.Dosim - uylar sohibi. Kishi qachon manziliga kirsa, salom ham berdirmaydi, Allohning ismini ham zikr ettirmaydi. Va oiladagilarning oralariga nizo solib, taloq, xulu’, urishish kabi ishlarni keltirib chiqaradi.
9.Valhon - u tahorat, namoz va ibodatlarda vasvasa qiladi.
ЛИБОСГА ОИД ХУКМЛАР
(Давоми)
2 qism
8⃣ Оқ рангли кийим мустаҳабдир.
9⃣ Қип-қизил рангли кийим эркакларга макруҳдир.
? Қора рангли кийим жоиздир.
1⃣1⃣ Яшил рангли кийим аҳли жаннатнинг кийими бўлгани учун мустаҳабдир.
1⃣2⃣ Турли рангли чизиқлардан иборат матодан бўлган кийим жоиздир.
1⃣3⃣ Ҳайвонлар сурати солинган кийим эркак ва аёллар учун ҳаромдир.
1⃣4⃣ Хоч сурати бор кийим кийиш ҳам ҳаром.
1⃣5⃣ Жонли бўлмаган нарсаларнинг сурати бор кийимнинг ҳечқиси йўқ.
1⃣6⃣ Терининг рангини билдирадиган даражада шаффоф кийим кийиш жоиз эмас. Имом Байҳақий Алқамадан қилган ривоятда айтилишича, Ҳафса бинти Абдурроҳман Оиша розияллоҳу анҳонинг олдиларига шаффоф рўмол ўраб кирганида Оиша онамиз йиртиб ташлаб, қалин рўмол ўратиб қўйган эканлар.
(Давоми бор)
ЛИБОСГА ОИД ҲУКМЛАР
1⃣ Либос учун ишлатилган мато ипакка ўхшаб шариатда ҳаром қилинган бўлмаса ҳалолдир.
2⃣ Шаръий йўл билан сўйилмаган, ўзи ўлиб қолган ҳайвонларнинг терисини ошлаб кийим қилиб кийса, бўлади.
3⃣ Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг жуни, қили ва пухидан қилинган кийимлар покдир. Унинг тирик ёки ўлик ҳайвондан олингани фарқ қилмайди.
4⃣ Жумҳури фуқаҳо йиртқич ҳайвонларнинг терисини ошлаб кийим қилса жоиздир, деганлар.
5⃣ Мадомики ҳаром нарсадан бўлмаса, чиройли кийимларни киймоқ мубоҳдир.
6⃣ Жума, ийд ва одамлар жамланадиган йиғинлар учун манманлик ва кибрдан узоқ бўлган ҳолда ясаниш мустаҳабдир.
7⃣ Ким имкони бўлиб туриб, мазкур ясанишни қасддан тарк қилса, хато қилган бўлади.
(Давоми бор)
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh
Balki ertalab taqqan soatingni (sen vafot etib) merosxo‘ring qo‘lingdan yechar...
Balki mashinangni eshigini qulflaysanu, uni tez yordam xodimi ochar...
Balki ko‘ylaging tugmalarini qadarsan, uni g‘assol sendan yechib olar...
Balki xonangni shiftiga tikilib ko‘zingni yumasan-u, qiyomat kuni Yeru osmonlarning Jabbori bo‘lgan Allohning huzurida ko‘z ocharsan...
Tavozeli, kamtar bo‘l, umr qisqadir.... ?
Biz namoz o‘qish uchun joynamozga turganimizda, Alloh farishtalarga buyurar ekan: "Bandam namoz o‘qimoqchi, unga og‘ir bo‘lmasligi uchun yelkasidan gunohlarini olib turinglar."
Namozdan so‘ng farishtalar: "Ya Rabbi, namoz tugadi, gunoglarini yana yuklaylikmi?"
Alloh derkan: "Bandam mening amalimni bajardi, men qanday gunohlarini yuklay? Afv etdim", derkan...
Mashaolloh
Azizlarim Nomozlarimizn kanda qilmaylik gunohlarimz uchun tavba qilishdan tuhtamaylik
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 6 days, 1 hour ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago